ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2022 й. 642-сон "Маданий фаолият соҳасида тармоқларга оид бадиий кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2022 й.

N 642




МАДАНИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА

ТАРМОҚЛАРГА ОИД БАДИИЙ КЕНГАШЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, маданият ташкилотларида жамоатчилик бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ:

тизимида маданият ташкилотлари бўлган давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек маданият ташкилотлари томонидан театр, мусиқа ва концерт фаолияти, цирк санъати ва тасвирий санъат, архитектура ва дизайн бўйича тармоқ бадиий кенгашлари ташкил этилиши;

тармоқларга оид бадиий кенгашлар маслаҳат органлари ҳисобланиши;

тармоқларга оид бадиий кенгашлар таркибига, қоида тариқасида, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакиллари кириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маданий фаолият соҳасида тармоқларга оид бадиий кенгашлар тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳар бир давлат маданият ташкилотида юридик шахс бўлмаган бадиий кенгашлар фаолиятини ташкил этиш;

бадиий кенгашларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

бадиий кенгашларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

бадиий кенгашлар томонидан қарор қабул қилиш ва унинг ижросини ташкил этиш тартиби.


3. Белгилансинки, тизимида маданият ташкилотлари бўлган давлат органлари ва ташкилотларда ташкил этиладиган тармоқ бадиий кенгашлари аъзоларига улар томонидан ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар натижаларига кўра давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг тегишли буйруғига асосан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорда гонорар тўлаб борилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида маданият ташкилотлари бўлган давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида мазкур давлат органлари ва ташкилотларда, шунингдек маданият ташкилотларида театр, мусиқа ва концерт фаолияти, цирк санъати ва тасвирий санъат, архитектура ва дизайн бўйича тармоқ бадиий кенгашларини ташкил этиш, уларнинг низомлари ва таркибини тасдиқлаш чораларини кўрсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 ноябрь







































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск