ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2022 й. 646-сон "Санитар тозалаш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2022 й.

N 646



САНИТАР ТОЗАЛАШ ВА ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН

БОҒЛИҚ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИДА ТОЗАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тизимини такомиллаштириш, санитар тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтириш орқали ҳудудларнинг санитариява экологик ҳолатини яхшилаш борасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш, санитар тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтириш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармони ҳамда "Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 11 августдаги ПҚ-349-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш;

кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 ноябрдаги

646-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг ҳудудий филиаллари буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:

ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;

электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;

б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.

Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:


V = Н x S x K


бунда:

V - жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;

Н - бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;

S - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;

K - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида - 100 % (К=1), вилоятлар марказларида - 90 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,9), бошқа ҳудудларда - 80 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,8))".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди йигирма тўққизинчи хатбошисидаги "Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси" сўзлари "Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорида:


а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Бириктирилган ҳудудларда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома (битим)лар томонлар келишуви асосида бекор қилинганлиги ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ташаббуси, суд қарори, банкротлик ҳолати ёки ўзгача тарзда хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолияти тўхтатилган ҳолларда мазкур ҳудудларнинг Давлат экология қўмитаси таклифига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга уларнинг розилигига кўра, шартнома (битим)ларга қўшимча келишув асосида вақтинча бириктириб берилишига йўл қўйилади. Бунда:

шартнома (битим)ларга қўшимча келишув муддати мазкур ҳудуд ушбу Қоидаларнинг 5-банди талабларига мувофиқ белгиланган тартибда бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктириб берилгунига қадар амал қилади;

хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мазкур ҳудудларга яқин жойлашуви, зарур миқдордаги соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги, шартнома (битим) шартларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиш ҳолатига устуворлик қаратилади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўзгарган ҳудудлардаги мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни бартараф этиш шартлари тегишли шартнома (битим)ларга қўшимча келишувларда назарда тутилади. Бунда, фаолияти тугатилган хизмат кўрсатувчи ташкилот ва ҳудуд бириктирилаётган янги хизмат кўрсатувчи ташкилот келишуви асосида дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича солиштирма далолатнома тузилади. Мазкур далолатномада ундирув (ҳисоб-китоб) миқдори, муддатлари, шунингдек, ундирув билан боғлиқ харажатларни қоплаш шартлари белгиланади";


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида" сўзлари "Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) махсус банк ҳисобварағида" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига (кейинги ўринларда - Санитар тозалаш марказлари)" сўзлари "ва Марказнинг ҳудудий филиалларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Санитар тозалаш марказлари" сўзлари "Марказнинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида" сўзлари "Марказнинг махсус банк ҳисобварағида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади" сўзлари "Марказнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади" сўзи билан алмаштирилсин;


22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш Марказ томонидан тўлов топшириқномаларисиз автоматик тарзда амалга оширилади.

23. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра амалга оширилади. Бунда, Марказнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар:

хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларга - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларга - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида;

қолган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бунда, банклар ва банклараро ҳамда бошқа тўлов тизимларидан фойдаланганлик учун ҳақ миқдори Марказ ва хусусий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан бир йўла ушлаб қолиниши мумкин";


25-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "банклараро" сўзидан кейин "ҳамда бошқа" сўзлари билан тўлдирилсин;


26-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Санитар тозалаш марказлари" сўзлари "Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари (кейинги ўринларда - назоратчилар) томонидан жорий мажбурий тўловлар ва улар бўйича қарздорликларни йиғиш (ундириш) Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирилган, ҳисобланган суммалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича амалга оширилади.

Бунда, жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш назоратчилар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс этган ҳолда, қоида тариқасида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади";


28-бандда:

биринчи хатбошидаги "тегишли ташкилотлар (банк ёки Бюро)" сўзлари "назоратчилар ва тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Санитар тозалаш марказига" сўзлари "хизмат кўрсатувчи ташкилотга" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд қарори бўйича";

олтинчи хатбошидаги "Санитар тозалаш марказлари" сўзлари "хизмат кўрсатувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Санитар тозалаш маркази" сўзлари "хизмат кўрсатувчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса - ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин";


39-бандда:

биринчи хатбошидаги "Санитар тозалаш маркази" сўзлари "Марказнинг ҳудудий филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органларини" сўзлари "назоратчиларни" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига маълумотларни тўғри киритилишини назорат қилади";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, муддати ўтган қарздорликларни суд орқали ундириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тақдим этилади ҳамда ундирув билан боғлиқ харажатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қопланади";


40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


41-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлиги" сўзлари "доимий яшаш ёки вақтинча турар жойида вақтинча бўлмаганлиги ёки доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш контейнерлари, шунингдек, махсус автотранспорт воситасига жойлаштирмаслик";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


43-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда уларга қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш";

тўртинчи хатбошидаги (қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар бундан мустасно) сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини махсус автотранспорт воситасига ортмаслик";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


44-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари ва техникалари ҳаракати ҳамда чиқинди полигонларини Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолданазорат қилиш имконини яратиш";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш";


Қоидаларга 1-иловада:


"2-босқич" позициясининг "Ташкилий тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар абонентлар ҳисобини юритадилар";


"4-босқич" позициясида:

"Жараёнлар" устунидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида" сўзлари "Марказнинг махсус банк ҳисобварағида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ташкилий тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Жисмоний шахслар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлаб борадилар.

2. Марказ жамланган маблағларни:

хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига - улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида ўтказиб беради.

3. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширадилар";


Қоидаларга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин;

"якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчиларининг (кейинги ўринларда - назоратчилар) меҳнатига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахслардан (аҳолидан) ундирилган тўловларнинг фоиз нисбатидаги тўловлари";


2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"2-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби";


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Назоратчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахсларга (аҳолига) ҳисобланган пул маблағлари йиғимининг фоизи нисбатида амалга оширилади.

Назоратчилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз нисбати, жисмоний шахсларга (аҳолига) ҳисобланган тўловларни йиғиш даражасига боғлиқ равишда, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисобланган пул маблағлари йиғими бўйича белгиланган режанинг бажарилиши:

100 фоизгача таъминланганда - 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

100 фоиздан ортиқ таъминланганда - 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан мустақил равишда белгиланади.

Тўловлар йиғими (тушумлар) прогнози ҳар ойда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан белгиланади ҳамда жисмоний шахсларга (аҳолига) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб ойида амалдаги тариф бўйича ҳисобланган тўловларни ўз ичига олади.

Тўловлар йиғими прогнози назоратчининг хизмат кўрсатиш ҳудуди, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тарифлар ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши мумкин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 ноябрь





















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск