Diqqat!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2022 й. 647-сон "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2022 й.

N 647




ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИГА

НОМЗОДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгаши таркиби ҳамда уларда юз берган ўзгаришларни марказлашган ҳолда ёритиб борилишини таъминловчи www.cns.davaktiv.uz махсус веб-портали яратилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорида кузатув кенгаши таркиби аъзолигига номзодларни тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар каби мезонлар асосида танлаб олиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда уларга тўланадиган ҳақ миқдори корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари асосида аниқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига номзодларга қўйиладиган талаблар, номзодларни саралаш босқичлари ва тартиби;

номзодларни танлаб олиш комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

номзодларни белгиланган мезонлар асосида баҳолашдан ўтказиш, саралаш жараёнини марказлашган ҳолда бошқариш ва рақамлаштириш тартиби.


3. Давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирлик ва идоралар давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни таклиф этишда мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналар томонидан уларнинг бошқарув ва назорат органларининг амалдаги таркибидаги ўзгаришлар, мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар содир бўлган санадан икки иш куни ичида мажбурий тартибда www.cns.davaktiv.uz махсус порталига жойлаштириб борилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув ва назорат органларининг амалдаги таркибидаги ўзгаришлар, улардаги мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни махсус порталга жойлаштирмаган корхоналарнинг ижро этувчи органи ҳамда кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.


5. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари аъзолари тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш учун тегишли ахборот тизимларининг ўзаро автоматик тарзда интеграция қилинишини;

манфаатдор вазирлик, идоралар билан биргаликда www.cns.davaktiv.uz махсус веб-порталини унинг амалиётда ишлаш натижаларидан келиб чиқиб, доимий такомиллаштириб бориш чоралари кўрилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар Агентлик билан биргаликда:

ўзлари давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув ва назорат органларининг амалдаги таркиби тўғрисидаги маълумотларни бир ой муддатда www.cns.davaktiv.uz махсус порталига жойлаштирилишини;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонининг 1 ва 2-иловаларига киритилган корхоналарга нисбатан мазкур қарор талаблари татбиқ қилинмайди;

мазкур корхоналар кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодлар таркиби Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ушбу корхоналарда давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирлик, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан келишилган ҳолда шакллантирилади.


8. Ушбу қарорга 1-илова 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 ноябрдаги

647-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорининг 1 ва 2-бандининг иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошилари ҳамда 3 ва 4-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 288-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 58-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь
















































Время: 0.2304
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish