Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Умумий қоидалар /

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.11.2022 й. 647-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 ноябрдаги

647-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг

кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича

номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) ҳуқуқи ва функциялари маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилаётган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат иштирокидаги корхоналар (кейинги ўринларда - корхона) - устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;


ваколатли давлат органи - корхоналарда давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) ҳуқуқи ва функцияларини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар;


кузатув кенгаши - корхонанинг фаолиятига умумий раҳбарликни ва зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ҳамда корхона устави, ички меъёрий ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни амалга оширадиган бошқарув органи;


махсус веб-портал - Давлат активларини бошқариш агентлигининг корхоналарнинг бошқарув ва назорат органлари аъзолари рўйхатини юритиш, улар таркибидаги ўзгаришлар мониторингини олиб бориш ва бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун мўлжалланган www.cns.davaktiv.uz веб-портали;


номзодларни танлаб олиш - мазкур низомда белгиланган тартибга мувофиқ ва мезонлар асосида энг мақбул номзодларни танлаб олиш тизими;


номзодларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) - корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига номзодларни саралаш ва танлаб олиш учун таркиби Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган комиссия;


кузатув кенгашининг аъзоси - корхонанинг кузатув кенгаши таркибига акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ёки ягона акциядор (иштирокчи), мулкдор (муассис) қарори билан муайян муддатга тайинланган (сайланган) шахс;


мустақил аъзо - қонунчилик ҳужжатларида мустақил аъзо деб эътироф этиш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлган кузатув кенгаши аъзоси;


номзодлар бўйича маълумотлар базаси - корхоналарнинг амалдаги кузатув кенгаши аъзолари, шу жумладан мустақил аъзолари, махсус вэб-портал маълумотлари ва номзодларни излаб топишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодлар рўйхати, шунингдек уларнинг меҳнат фаолияти ва иш тажрибаси тўғрисидаги қисқача маълумотлар (резюме) жамланмаси.


3. Кузатув кенгаши таркибига номзодларни саралаш ва танлаб олиш комиссия томонидан кузатув кенгашининг амалдаги таркибини қайта кўриб чиқиш, кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш натижасида юзага келадиган мавжуд бўш ўринларига аъзо тайинлаш (сайлаш) учун амалга оширилади.

Корхона устав капитали (фонди)да давлат улушининг ўзгариши (ошиши, камайиши, вужудга келиши), амалдаги аъзоларнинг кузатув кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисидаги аризаси, корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари, шунингдек мулкдорнинг (муассис, акциядор, иштирокчи) хоҳиши (таклифи)га кўра амалдаги кузатув кенгаши аъзолари таркибини ўзгартириш ташаббуси билан чиқилишига асос бўлиши мумкин.


4. Корхонанинг таъсис ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзолари учун гендер тенглик назарда тутилган бўлса, номзодларни танлаб олиш аёл ва эркак номзодлар учун алоҳида амалга оширилиши мумкин.


5. Номзодларни танлаб олиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:


шаффофлик - оммавий ахборот воситаларида, махсус веб-порталда, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларда тегишли эълонлар, бўш ўринлар, танлаб олиш тартиби, мезонлари ва натижаларига оид маълумотларни чоп этиш;


тенглик - танлаб олишда жараёнида иштирок этадиган барча номзодларга бир хил шарт-шароитлар яратиш;


рақобат - танлаб олиш жараёни очиқ ва тўғри рақобатга асосланган бўлиши;


мустақиллик - танлаб олиш жараёни ҳар қандай сиёсий ва маъмурий аралашув ёки бошқа ташқи таъсирлардан ҳоли ва мустақил амалга оширилиши.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар зиммасига қуйидаги фидуциар мажбуриятларни олади:


жонкуярликни намоён қилиш мажбурияти - кузатув кенгаши аъзоси сифатида виждонан ва жонкуярлик асосида ҳаракат қилиш;


содиқликни намоён қилиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мажбурияти - кузатув кенгаши аъзоси сифатида биринчи навбатда корхона манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш;


лозим даражада кўздан кечиришликни намоён қилиш мажбурияти - кузатув кенгаши аъзоларидан корхонага нисбатан қарор қабул қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашиш;


мустақил мулоҳазадан фойдаланиш мажбурияти - кузатув кенгаши аъзосидан қарорларни мустақил, шахсий ва бошқа манфаатларни инобатга олмаган ҳолда қабул қилиш.


7. Қуйидаги шахслар кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича номзод бўла олмайди:

молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлмаган;

камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган;

корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган шахслар, корхонада ёки унинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар;

иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланганлиги мавжуд ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар;

давлат бошқаруви органларининг корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи ходимлари;

қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахслар;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлмаган шахслар, қонунчилик ҳужжатларига биноан корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этилмайдиган шахслар бундан мустасно;

беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо бўлган шахслар, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

сўнгги уч йил ичида корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими.


8. Корхона фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, комиссия томонидан номзодларга қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.


9. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун номзодлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади. Бунда, корхона уставида мустақил аъзо номзодини кўрсатиш акциядор (иштирокчи) томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлса, уларни танлаб олиш ушбу низом асосида амалга оширилади.


10. Корхонанинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


11. Номзодлар томонидан ариза ва маълумотлар махсус веб-порталга электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан ёки идентификация қилиш имконини берувчи бошқа воситалар орқали тасдиқланган ҳолда жойлаштирилади, норезидент номзодлар бундан мустасно.


12. Номзодлар томонидан тўлдирилган аризада келтирилган ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларда мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги, ишончли эмаслиги ва нотўғрилиги (ёлғонлиги) аниқланса, ушбу номзод танловдан ёки кузатув кенгаши таркибидан (агар таркибга сайлангандан сўнг аниқланса) белгиланган тартибда четлатилади.



3-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ВА НОМЗОДЛАР

ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


13. Номзодларни танлаб олиш жараёни корхоналарда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориш истагида бўлган ҳар қандай шахслар учун очиқдир.


14. Жинси, тили, миллати, фуқаролиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар танлаб олишда иштирок этиш ҳуқуқига эга, мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган белгиланган шахслар бундан мустасно.


15. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


16. Корхоналар махсус веб-порталга кузатув кенгаши аъзолари таркибида ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар содир бўлган кундан бошлаб 2 иш куни ичида жойлаштириши шарт. Ўзгаришлар содир бўлган сана деб кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш ва (ёки) уларнинг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ёки мулкдор (муассис) қарори қабул қилинган сана ҳисобланади.


17. Корхоналар комиссиянинг ёки ваколатли давлат органининг талабига асосан корхона фаолияти билан ёки бошқарув органи аъзолари таркиби билан боғлиқ қўшимча маълумотларни ошкор этиши шарт, қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилиши тақиқланган маълумотлар бундан мустасно.


18. Комиссия махсус вэб-портал маълумотлари асосида давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мавжуд бўш аъзолик ўринлари, шунингдек кузатув кенгашининг амалдаги аъзолари ваколатларини муддатидан олдин тугатиш оқибатида юзага келадиган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини шакллантиради, шунингдек корхона ва (ёки) ваколатли давлат органи билан биргаликда номзодларга қўйиладиган талабларни, номзодларни излаш усулларини белгилаган ҳолда ушбу рўйхатни тасдиқлайди. Бунда, бўш аъзолик ўринлари рўйхати қуйидаги муддатларда шакллантирилади ва тасдиқланади:

давлат иштирокидаги корхоналарда юзага келган бўш аъзолик ўринлари рўйхати - 10 иш кунида;

кузатув кенгашининг амалдаги аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш оқибатида юзага келган бўш аъзолик ўринлари рўйхати - амалдаги таркибни ўзгартириш зарурати юзага келганда, 10 иш кунида ва/ёки ҳар йили 1 сентябрга қадар.


19. Комиссия тасдиқланган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини 2 иш куни ичида махсус веб-порталга жойлаштиради.


20. Комиссия 30 кун давомида номзодларни излаш чораларини кўради, бунда номзодларни излаш махсус веб-портал орқали эълонлар бериш ёки махсус веб-порталда кўрсатган ҳолда номзодларни излаб топишга ихтисослашган консалтинг ва (ёки) юқори малакали мутахассисларни ва раҳбар кадрларни қидириш ва ёллаш билан шуғулланувчи махсус "хэдхантер" ташкилотларини жалб этиш орқали амалга оширилади.


21. Комиссия томонидан номзодларни танлаб олиш "хэдхантер" ташкилотларини жалб этиш орқали амалга оширилиши белгиланганда, танлаб олиш тартиби ва муддатлари ваколатли давлат органи ва (ёки) корхона ҳамда "хэдхантер" ташкилоти ўртасида тузиладиган келишувга мувофиқ белгиланади.


22. Комиссия томонидан номзодларни излаш жараёнлари якунланганидан сўнг 5 кун ичида номзодлар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида махсус веб-порталга жойлаштирилган маълумотлар (ҳужжатлар) жамланади.


23. Баҳолаш натижаларига кўра комиссия 5 кун ичида бўш аъзолик ўрни учун энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхатини (short list) тузади. Тузилган қисқа рўйхат (short list)да ҳар бир бўш аъзолик ўрнига кўрсатиладиган номзодлар сони 3 нафардан ошмаслиги лозим.


24. Комиссия томонидан, заруратга қараб, 3 иш куни ичида номзодлар билан суҳбат ўтказилади, бунда суҳбат томонлар келишувига кўра ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн видеконференция режимида ўтказилиши мумкин.

Номзод муқаддам давлат улуши бўйича корхоналар кузатув кенгаши таркибига таклиф этилмаган ёки у билан суҳбат ўтказилмаган бўлса, ушбу номзод билан суҳбат ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.

Номзод суҳбатдан ўтишдан бош тортса ёки суҳбатга узрсиз сабабларга кўра келмаса, у танловнинг кейинги босқичларида иштирок эта олмайди. Суҳбат натижаларидан келиб чиқиб, энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)га тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


25. Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list) шакллантирилганидан сўнг, комиссия 5 кун ичида корхона кузатув кенгашининг ҳар бир аъзолик ўрнига энг муносиб битта номзодни танлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва ваколатли давлат органига киритади. Бунда, энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)га киритилган қолган номзодлар захира номзодлар сифатида белгиланиб, кейинчалик зарурат юзага келганда корхона кузатув кенгаши таркибига киритиш учун ваколатли давлат органига таклиф этилиши мумкин.


26. Ваколатли давлат органи 2 кун ичида комиссия қарори билан танланган номзодлар бўйича таклифларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сайлаш (тасдиқлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш учун корхоналарга юборади.

Тижорат банкларининг кенгашлари таркиби аъзолигига таклиф этилаётган номзодлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланган тартибда Марказий банк билан келишилиши шарт.


27. Корхона ваколатли давлат органидан номзодлар бўйича таклифларни қабул қилганидан сўнг, корхона уставида белгиланган муддатда ушбу номзодларни кузатув кенгаши таркибига сайлаш (тайинлаш) бўйича корпоратив қарорлар қабул қилинишини ташкил этади.


28. Комиссияга белгиланган муддатда камида 2 та номзоддан таклифлар келиб тушмаган тақдирда комиссия бу тўғрисида ваколатли давлат органини 2 иш куни ичида хабардор қилиши шарт.

Ушбу ҳолатда комиссия номзодлар ушбу Низом талабларига асосан саралаб олингунига қадар мавжуд номзодлар захирасидан ёки Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан юритиладиган реестридан корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга номзодлар реестридан маъқул келадиган номзодларни танлаб олиши мумкин.

Корхоналар кузатув кенгаши таркибида бўш аъзолик ўринларининг юзага келиши натижасида кузатув кенгаши мажлисларида кворум йиғилмаса, шунингдек корхона фаолияти учун зарур ҳамда кечиктириб бўлмайдиган қарорларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ижросини ташкил этиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш зарурияти юзага келган тақдирда, комиссия томонидан тегишли номзод саралаб олингунга қадар кузатув кенгаши таркибига ваколатли давлат органи томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда номзод киритилишига, истисно тариқасида йўл қўйилади.


29. Корхонанинг кузатув кенгаши аъзолиги учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилган танловлар натижасида энг юқори балл тўплаган номзодлар қисқа рўйхат (short list)га киритилиб, захира номзод сифатида белгиланган шахс ушбу корхонанинг кузатув кенгаши таркибига ваколатли давлат органи томонидан қайта танлов ўтказмаган ҳолда таклиф этилиши мумкин. Бунда, ваколатли орган томонидан номзоднинг ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги қайта ўрганилиши шарт.


30. Кузатув кенгаши таркибига сайланган аъзолар тўғрисидаги махсус веб-порталда ошкор қилинадиган маълумотларга аъзолар тўғрисидаги маълумот, шу жумладан унинг маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек тайинлаш жараёнининг қисқача тавсифи киритилиши керак.


31. Давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига номзодларни саралаш ҳам ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилиши мумкин.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ҲАМДА УНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига номзодларни танлаб олиш комиссия томонидан амалга оширилади.


33. Комиссия аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли таркибий бўлинма раҳбарлари, корхоналарда давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) ҳуқуқи ва функцияларини амалга оширувчи вазирлик, идоранинг вакили киритилади, шунингдек комиссия фаолиятига халқаро молия институтлари экспертлари, консалтинг компаниялари илмий ходимлари ва экспертлари, шунингдек корхоналарнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, соҳа мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

Комиссия аъзолари сони етти нафардан ошмаган ҳолда тоқ таркибда бўлиши лозим. Комиссияга Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг кўрсатмасига асосан директор ўринбосарларидан бири раислик қилади, директор бўлмаганда эса, унинг вазифаларини бажарувчи шахс комиссия раиси вазифасини бажаради. Комиссия котиби комиссия мажлислари ўтказилишини ҳамда унинг ишини ташкил этилишини таъминлайди.

Комиссия котиби сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигининг корхоналарнинг бошқарув органларига номзодларни шакллантириш билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаси раҳбари ёки мазкур вазифа юклатилган шахс тайинланади.


34. Комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум унинг жами аъзоларининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Комиссия қарорлари иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, қарор қабул қилинаётганда комиссия аъзоларининг овозлари сони тенг бўлган ҳолатларда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


35. Комиссия таркибига киритиладиган шахслар кузатув кенгашига номзодларни танлаб олишни ўтказиш вақтида шаффофлик, тенглик, рақобат, мустақиллик тамойилларига қатъий риоя этишлари лозим.


36. Комиссия қарорлари мажлис ўтказилганидан сўнг 5 иш куни давомида комиссиянинг мажлисда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


37. Комиссия қарорлари махсус веб-порталда, шунингдек номзодларни танлаб олиш ўтказилиши тўғрисида эълон берилган оммавий ахборот воситаларида баённома имзоланган санадан 2 иш куни ичида чоп этилиши лозим.


38. Ҳар йили комиссия мазкур Низом талаблари бажарилишини ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра йиллик ҳисобот тузади ҳамда махсус веб-порталда ва (ёки) ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида чоп этади.

Ҳисоботда комиссия томонидан ўтказилган мажлислар ва қабул қилинган қарорлар, кузатув кенгаши таркибига номзодлар жалб қилинган корхоналар ва номзодлар статистикаси акс эттирилади.


39. Қуйидагилар комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кузатув кенгашининг амалдаги аъзолари таркибини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда ўрнига бошқа номзодларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мавжуд бўш ўринларга номзодларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кузатув кенгаши аъзолари таркиби қайта кўриб чиқиладиган корхоналар ҳамда уларнинг кузатув кенгаши аъзолик ўринлари рўйхатини шакллантириш;

бўш аъзолик ўринларига жалб этиладиган номзодларга қўйиладиган талабларни белгилаш;

номзодларни излаш, излаш усулларини белгилаш, номзодларни танлов асосида белгиланган мезонларга мувофиқ баҳолашдан ўтказиш, энг мақбул номзодлар рўйхатини шакллантириш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъати томонидан комиссияга танлов билан боғлиқ қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин.


40. Ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

корхоналар, ваколатли давлат органи ҳамда бошқа давлат ташкилотларидан, шунингдек кузатув кенгаши аъзолари ёки аъзоликка талабгор номзодлар тўғрисида танлаб олиш жараёнида зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни сўраб олиш;

корхоналар фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда номзодларга қўшимча талабларни белгилаш;

номзодларни танлаб олишнинг шартлари ва усулларини ҳамда муддатларини белгилаш;

номзодларни танлаб олиш натижаларини тасдиқлаш;

номзодларни танлаб олишда мустақил қарор қабул қилиш;

заруратга кўра, молиявий маслаҳатчи-консультантлар, экспертлар ва бошқа соҳа мутахассисларини, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, тармоқ бирлашмалари, корхоналарнинг ижро этувчи органлари вакилларини комиссия фаолиятига жалб этиш.


41. Комиссия:

корхоналар кузатув кенгаши таркибини малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича ваколатли давлат органининг қарор ва топшириқларини бажаришга;

комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга мажбур.



5-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ЖАРАЁНИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


42. Номзодларни танлаб олиш жараёнларини марказлашган ҳолда бошқариш, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида корхоналар кузатув кенгаши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларнинг таркибидаги бўш ўринлар, эълон қилинган танловлар ва уларнинг натижалари ҳамда корхоналар фаолияти бўйича бошқа маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус веб-порталда эълон қилиб борилади.


43. Махсус веб-порталда қуйидаги маълумотлар эълон қилиши лозим:

корхоналар, шу жумладан кузатув кенгаши фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Низом;

корхоналарнинг веб-сайтлари ва (ёки) уларга ҳаволалар;

кузатув кенгаши ва ижро органи аъзоларининг таркиби, улардаги мавжуд бўш ўринлар;

кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзолар реестри;

танлов ўтказиладиган аъзолик ўринлари рўйхати;

танлов ўтказиш вақти ва шартлари;

танлаб олиш жараёни натижалари;

ўтказилган танлаб олиш натижалари тўғрисида ваколатли орган ва комиссиянинг йиллик ҳисоботи.

Комиссия талабига кўра корхоналар томонидан бошқа қўшимча маълумотлар ошкор этилиши мумкин.


44. Ваколатли давлат органи танлаб олиш жараёнида иштирок этаётган барча номзодлар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириб боради.


45. Комиссия номзодларни танлаб олиш жараёнида маълумотлар базасида мавжуд ахборотлардан фойдаланади.


46. Номзодлар ҳақидаги маълумотлар базасида йиғилган ахборотлар сир сақланади ва учинчи шахсларга ошкор этилмайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Номзодлар тақдим этган маълумотларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.


48. Мазкур Низом талаблари бажарилиши устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши

таркибига давлат улуши бўйича номзодларни саралаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Давлат иштирокидаги корхона, ваколатли давлат органи, номзодларни танлаб олиш комиссияси


Кузатув кенгашида мавжуд бўлган, шунингдек амалдаги таркибни қайта кўриб чиқиш натижасида белгиланадиган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини шакллантириш ва номзодларга қўйиладиган малака талабларини ҳамда номзодларни излаш усулларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш


Бўш аъзолик ўрни вужудга келган ҳолатда 10 иш куни ичида

Амалдаги таркибни ўзгартириш зарурати вужудга келганда - 10 иш кунида ва/ёки ҳар йили 1 сентябрга қадар









2-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Тасдиқланган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини ушбу бўш ўринлар бўйича белгиланган талаблар ва мезонлар билан бирга махсус веб-порталда чоп этиш


Рўйхат тасдиқланганидан сўнг - 2 иш куни ичида









3-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Рўйхат бўйича бўш аъзолик ўринларига номзодларни излаш, бунда излаш қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда амалга оширилади:


Рўйхат махсус веб-порталда чоп этилганидан сўнг - 30 кун давомида


махсус веб-портал орқали эълонлар бериш;

номзодларни излаб топишга ихтисослашган консалтинг ва (ёки) "хэдхантер" ташкилотларини жалб этиш орқали


Тегишли "хэдхантер" ташкилоти билан тузиладиган шартномада кўрсатилган муддатда







4-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Талабгор номзодлар рўйхатини тузиш ва уларни белгиланган мезонлар асосида махсус веб-порталга жойлаштирилган маълумотлар (ҳужжатлар)ни жамлаш


Номзодларни излаш жараёнлари якунланганидан сўнг 5 иш куни ичида









5-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Ҳар бир аъзолик ўрни учун 3 кишидан ошмайдиган энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)ни тузиш


Баҳолаш якунланганидан сўнг 5 иш куни ичида









6-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Заруратга кўра номзодлар билан суҳбат ўтказиш, бунда суҳбат томонлар келишувига кўра ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн видеоконференция режимида ўтказилиши мумкин


Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list) тузилганидан сўнг 3 иш куни ичида









7-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси


Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)дан кузатув кенгашининг ҳар бир аъзолик ўрнига энг муносиб битта номзодни танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ваколатли давлат органига киритиш


Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list) тузилганидан сўнг 5 иш куни ичида









8-босқич

Ваколатли давлат органи


Номзодлар бўйича таклифларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сайлаш (тасдиқлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш учун корхоналарга юбориш


Номзодларни танлаб олиш комиссияси қарори қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида









9-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар


Корхона ваколатли давлат органидан номзодлар бўйича таклифларни қабул қилганидан сўнг, корхона уставида белгиланган муддатда ушбу номзодларни кузатув кенгаши таркибига сайлаш (тайинлаш) бўйича корпоратив қарорлар қабул қилинишини ташкил этиш


Номзод тақдим этилгандан сўнг - қонунчиликда ёки давлат иштирокидаги корхона уставида белгиланган муддатда









10-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар


Кузатув кенгаши таркибига сайланган номзодлар рўйхатини ва улар тўғрисидаги маълумотларни махсус веб-порталда эълон қилиш


Қарор қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида



              





Низомга

2-ИЛОВА



Кузатув кенгаши аъзолигига номзод тўғрисида

МАЪЛУМОТ


        


(давлат иштирокидаги корхона номи кўрсатилади)

       




(номзоднинг Ф.И.Ш.)

        

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Мезонга

мувофиқлик

баллари


Номзоднинг

мувофиқлик

баллари*


I. КАСБИЙ БИЛИМ-КЎНИКМАЛАРИ

1.

Қуйидаги соҳалардан бири бўйича бакалавр даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа йўналишлар


10


2.

Олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Солиқ академиясининг магистрлик даражасига эгалиги


10


3.

Қуйидаги соҳалардан бири бўйича хорижий олий таълим муассасаларининг магистрлик даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа соҳалар


10


II. ИШ ТАЖРИБАСИ

4.

Корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, ходимларни бошқариш соҳалари билан боғлиқ маъмурий ва бошқарув кадрлари лавозимларида давлат ташкилотлари, давлат иштирокидаги корхоналар (5-бандда кўрсатилган лавозимни эгаллаган даври бундан мустасно) иш тажрибаси


бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)


4


3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)


5

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)


7

5 (беш) йилдан ортиқ


8

5.

Раҳбарлик лавозимларида (раҳбар, раҳбар ўринбосари, менежер, супервайзер) камида бир йил хорижий давлатларда иш тажрибаси ёки корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, кадрлар менежменти, аудит, солиққа тортиш, молия ва инвестициялар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш, инқирозга қарши бошқарув соҳаларида хорижий юристикциялардаги масалаларни ҳал қилиш бўйича амалий тажрибага эгалиги


бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)


3


3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)


4

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)


6

5 (беш) йилдан ортиқ


7

6.

Бошқа ташкилотлардаги ва хусусий компаниялардаги раҳбарлик лавозимларида (ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) иш тажрибаси


бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)


2


3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)


3

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)


4

5 (беш) йилдан ортиқ


5

7.

Тегишли соҳа ташкилотларида маъмурий ва бошқарув лавозимларида иш тажрибаси


2 (икки) йил тўлиқ


2


3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)


3

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)


4

5 (беш) йилдан ортиқ


5

8.

Кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси


бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)


5


3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)


8

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)


10

5 (беш) йилдан ортиқ


15

III. ҚЎШИМЧА МАЛАКАЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ

9.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга ҳужжатнинг мавжудлиги


5


10.

Иқтисодиёт, молия, ҳуқуқшунослик, корпоратив бошқарув соҳасида камида 2 та хорижий давлатларда стажировкадан ўтганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги


5


11.

Куйидаги халқаро сертификатлардан бирининг мавжудлиги (CFA, СРА, АССА, АСА, CIMA, IMC, FRM)


10


12.

Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестатининг мавжудлиги


10


IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ

13.

Бошқа корхоналарнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги


1 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда


5


2 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда


10

3 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда


15

4 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда


20

           

Жами максимал баллар йиғиндиси: 100 балл


Номзод тўплаган баллар йиғиндиси: __________ балл.


Ушбу билан номзод сифатида қуйидагиларни:

юқоридаги мезонлар бўйича киритилган маълумотларнинг мен томонимдан тўғри ва тасдиқловчи ҳужжатларга асосан киритилганлигини;

қуйидаги соҳалардан бири бўйича олий маълумотга эгалигимни: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа соҳалар;

камида 2 йиллик иш тажрибасига эгалигимни;

корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган шахслар, корхонада ёки унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишламаслигимни;

иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун тугатилмаган судланганлик мавжуд эмаслигини ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаганлигимни;

давлат бошқаруви органларининг корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи ходими эмаслигимни;

қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахс эмаслигимни;

амал қилиш муддати тугамаган корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эгалигимни;

беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо эмаслигимни;

сўнгги уч йил ичида корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими эмаслигимни;

ушбу аризада келтирилган барча маълумотларнинг, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатлар ва материалларда мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва тўғрилигини тасдиқлайман.

Мен томонимдан ҳақиқий бўлмаган, ишончсиз ва нотўғри (ёлғон) маълумотлар берилганлиги аниқланган тақдирда, танловдан ёки кузатув кенгаши таркибидан (агар таркибга сайлангандан сўнг аниқланса) четлатилишим тўғрисида хабардорман.


Изоҳлар.


1. Ушбу ариза шакли номзод томонидан www.cns.davaktiv.uz махсус портали орқали тўлдирилади ва электрон рақамли имзо ёки идентификация қилиш имконини берувчи бошқа воситалар орқали тасдиқланади, норезидент номзодлар бундан мустасно.


*) Номзоднинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар (баллар) номзод томонидан тўлдирилади ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар махсус дастурга юкланади.


2. Комиссия ёки ваколатли давлат органи корхоналар ихтисослигидан келиб чиқиб, ушбу мезон ва балларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь
























































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск