Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Банк қонунчилиги / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 21.12.1995 й. 154-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Эски таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.1995 й.

N 154-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ҳуқуқий мақоми

Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.

Марказий банк юридик шахс ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ мулкидир.

Марказий банк - ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.

Марказий банк ва унинг муассасалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга.


2-модда. Мол-мулки

Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул ва бошқа моддий бойликларидан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банк балансида акс эттирилади.

Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилишга ҳақли.


3-модда. Бош мақсади ва асосий вазифалари

Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Асосий вазифалари:

монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;

банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш;

Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф этиш;

давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборатдир.

4-модда. Марказий банк учун тақиқланган фаолият турлари

Марказий банк:

молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга;

тижорат фаолияти билан шуғулланишга;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг, валюта биржасининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.


5-модда. Ҳисобдорлик

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Олий Мажлиснинг Сенати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

йиллик ҳисоботни, шунингдек аудиторнинг хулосасини кўриб чиқади.

Марказий банк пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисида ҳар йили матбуотда маъруза эълон қилади.



6-модда. Марказий банкнинг мустақиллиги

Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш борасида мустақилдир.

Давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, башарти, улар ўз зиммаларига бундай мажбуриятларни олмаган бўлсалар ёки қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса.



7-модда. Норматив ҳужжатлар

Марказий банк ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча шахслар ижро этиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқаради.

Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


8-модда. Ташкилий тузилиши

Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимидир.

Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар ташкил этади.

Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бош бошқармалар тузади.

Марказий банкка қарашли хизматлар ва муассасалар Марказий банк Бошқаруви (бундан буён матнда - Бошқарув) тасдиқлайдиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.



9-модда. Ташқи иқтисодий фаолият

Марказий банк:

бошқа давлатларнинг марказий банклари, халқаро банклар ва бошқа молия-кредит муассасаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишга;

молия операциялари бажаришга, шу жумладан чет эл ҳукуматлари, чет эл марказий банклари ва пул-кредитни тартибга солиш органларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотларга банк хизмати кўрсатишга;

хорижий давлатларда ваколатхоналар очишга;

Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини аккредитация қилишга ҳақлидир.

Марказий банкнинг бошқа давлатлар банклари ва кредит муассасалари билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек банклараро битимларга мувофиқ амалга оширилади.



II. БАНКНИНГ МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ

10-модда. Марказий банкнинг устав капитали

Марказий банкнинг устав капитали миқдори икки миллиард сўмдан иборат. Устав капитали миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ оширилади.

Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши ёки ундан закалат сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.



11-модда. Фойдани аниқлаш ва тақсимлаш

Марказий банкнинг фойдаси ҳар бир молия йили учун:

ишончсиз, шубҳали қарзлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан сўнг;

умумий қабул қилинган бухгалтерлик амалиётига мувофиқ барча даромадлар ва чиқимлар ҳисобланганидан, шунингдек активлар ва пассивлар амалда баҳоланганидан сўнг аниқланади.

Марказий банкнинг чет эл валютаси курсининг ёки қимматбаҳо металлар қийматининг ўзгариши натижасида олтин-валюта резервларини қайта баҳолашдан ҳосил бўладиган реализация қилинмаган даромадлари ва харажатлари олтин-валюта резервларига оид операциялар бўйича қайта баҳолаш фондига киради.

Марказий банкнинг фойдаси Бошқарув белгилаган тартибда, йиллик ҳисоботни тасдиқлаш билан бир пайтда тақсимланади.

Бошқарувнинг қарорига мувофиқ аниқ мақсадли турли резервлар ва фондлар шакллантирилиши мумкин.

Аниқ мақсадга йўналтирилган резервлар ва фондлар белгиланган тартибда тўлдирилганидан кейин фойданинг қолган қисми республика бюджети даромадига йўналтирилади.

Йиллик ҳисобот кўриб чиқилмагунча фойданинг республика бюджетига ўтказилишига йўл қўйилмайди.


13-модда. Ҳисобот бериш

Марказий банкнинг ҳисобот даври 1 январь - 31 декабрь қилиб белгиланади. Йиллик ҳисобот 15 майдан кечиктирилмай Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун тақдим этилади.


14-модда. Марказий банкда аудиторлик текшируви

Марказий банкда аудиторлик текшируви мустақил аудитор ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказилади.


III. МАРКАЗИЙ БАНКНИ БОШҚАРИШ

15-модда. Марказий банк Бошқаруви

Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.



16-модда. Бошқарув таркиби

Бошқарув ўн бир кишидан иборат бўлади. Бошқарув таркибига Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек банкнинг асосий бўлинмалари раҳбарлари киради.

Марказий банк Раиси Бошқарувнинг Раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзоларини (Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бундан мустасно) Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши тасдиқлайди.


17-модда. Бошқарувнинг ваколатлари

Бошқарув қуйидаги ваколатларга эга:

монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди;

Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;

Марказий банкнинг халқ

...
Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск