Практическая Бухгалтерия
Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров /Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2022 й. 658-сон қарорига 2-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 15 ноябрдаги
2-ИЛОВА
Учувчисиз учадиган аппаратларни
вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш
учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга оид илтимосномалар тақдим қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
илтимоснома берувчи - белгиланган тартибда республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларини вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий ижодий гуруҳларнинг вакиллари;
ваколатли давлат органлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
илтимоснома киритувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ
...