ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IAS) /

(IAS) 36 "Активларнинг қадрсизланиши" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 21-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

21-ИЛОВА



БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IAS) 36 "АКТИВЛАРНИНГ ҚАДРСИЗЛАНИШИ"



Мақсад


1. Мазкур стандартнинг мақсади ташкилот томонидан активларнинг баланс қиймати уларнинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш билан боғлиқ тартибларни белгилашдан иборат. Агар активнинг баланс қиймати ундан фойдаланиш ёки уни сотиш орқали қопланадиган суммадан ортиқ бўлса, актив ўзининг қопланадиган қийматидан ортиқ суммада ҳисобга олинган ҳисобланади. Агар ушбу ҳолат юз берса, актив қадрсизланган деб ҳисобланади ва мазкур cтандарт ташкилотдан қадрсизланишдан зарарни тан олишни талаб этади. Шунингдек, мазкур стандарт қадрсизланишдан зарарни қайси пайт қайта тикланиши лозимлигини ва ташкилот томонидан ёритиб берилиши лозим бўлган маълумотларни белгилайди.



Қўллаш доираси


2. Мазкур стандарт қуйидагилардан ташқари барча активларнинг қадрсизланишини ҳисобга олишда қўлланиши лозим:

(a) захиралар (2-сон БҲХС "Захиралар" га қаранг);

(б) 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"га мувофиқ тан олинадиган, шартнома бўйича активлар ва шартнома тузиш сарфлари ёки уни бажариш сарфларидан келиб чиқадиган активлар;

(в) кечиктирилган солиқ активлари (12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"га қаранг);

(г) ходимлар даромадларидан келиб чиқадиган активлар (19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари"га қаранг);

(д) 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар" нинг қўллаш доирасида бўлган молиявий активлар;

(е) ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инвестиция кўчмас мулки (40-сон БҲХС "Инвестиция кўчмас мулки"га қаранг);

(ё) 41-сон БҲХС "Қишлоқ хўжалиги"нинг қўллаш доирасида бўлган сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар;

(ж) 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"нинг қўллаш доирасида бўлган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг шартномавий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган кечиктирилган аквизиция сарфлари ва номоддий активлар; ва

(з) 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ, сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланган узоқ муддатли активлар (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар).


3. Мазкур стандарт захираларга, қурилиш шартномаларидан келиб чиқадиган активларга, кечиктирилган солиқ активларига, ходимлар даромадларидан келиб чиқадиган активларга ёки сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланган (ёки сотиш учун мўлжалланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ таркибидаги) активларга нисбатан қўлланмайди, чунки ушбу активларга нисбатан қўлланадиган мавжуд МҲХСлар бундай активларни тан олиш ва баҳолаш бўйича талабларни қамраб олган.


4. Мазкур стандарт қуйидагича таснифланган молиявий активларга нисбатан қўлланади:

(a) 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"да таърифланган шўъба ташкилотларга;

(б) 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"да таърифланган таъсир остидаги ташкилотларга; ва

(в) 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"да таърифланган қўшма корхоналарга.

Бошқа молиявий активларнинг қадрсизланишидан зарарларга нисбатан 9-сон МҲХС қўлланади.


5. Мазкур стандарт 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган молиявий активларга, 40-сон БҲХСнинг қўллаш доирасидаги ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инвестиция кўчмас мулкига ёки 41-сон БҲХСнинг қўллаш доирасидаги сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активларга нисбатан қўлланмайди. Лекин, мазкур стандарт 16-сон БҲХС "Асосий воситалар" ва 38-сон БҲХС "Номоддий активлар"даги қайта баҳолаш модели каби бошқа МҲХСларга мувофиқ қайта баҳоланган қийматда (яъни кейинги жамғарилган эскириш суммаси ва қадрсизланишдан кейин жамғарилган зарарлар чегирилган ҳолда қайта баҳолаш санасидаги ҳаққоний қийматда) ҳисобга олинадиган активларга нисбатан қўлланади. Активнинг ҳаққоний қиймати ва унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ўртасидаги ягона фарқ- активни ҳисобдан чиқаришга оид бевосита қўшимча сарфлардир.

(a) Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари аҳамиятсиз бўлса, қайта баҳоланган активнинг қопланадиган қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига яқин ёки ундан ортиқ бўлади. Бундай ҳолатда, қайта баҳолаш талаблари қўллангандан сўнг, қайта баҳоланган актив қадрсизланган бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлмайди ва қопланадиган қийматнинг баҳоланиши шарт бўлмайди.

(б) [Чиқариб ташланган]

(в) Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари аҳамиятсиз бўлмаса, қайта баҳоланган активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг ҳаққоний қийматидан кам бўлади. Шу сабабли, агар активнинг фойдаланиш қиймати унинг қайта баҳоланган қийматидан кам бўлса, қайта баҳоланган актив қадрсизланган ҳисобланади. Бундай ҳолатда, қайта баҳолаш талаблари қўллангандан сўнг, ташкилот ушбу актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун мазкур стандартни қўллайди.



Таърифлар


6. Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:


Баланс қиймати - бу жамғарилган эскириш(амортизация) ва қадрсизланишдан жамғарилган зарарлар чегирилгандан сўнг активнинг тан олинадиган суммасидир.


Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик - бу бошқа активлар ёки активлар гуруҳларидан келиб тушадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини ҳосил қилувчи энг кичик идентификацияланадиган активлар гуруҳидир.


Корпоратив активлар - бу пул маблағларини ҳосил қилувчи кўриб чиқилаётган бирликдан ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бошқа бирликлардан ҳам келгуси пул оқимлари олинишига хизмат қилувчи гудвилдан ташқари активлардир.


Ҳисобдан чиқариш сарфлари - бу активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқарилишига бевосита тегишли қўшимча сарфлар бўлиб, бунда молиявий сарфлар ва фойда солиғи харажати инобатга олинмайди.


Эскириш ҳисобланадиган қиймат - активнинг бошланғич қийматидан ёки молиявий ҳисоботда бошланғич қиймат ўрнини босадиган бошқа қийматдан тугатиш қийматини чегириш натижасида олинган қийматдир.


Эскириш (Амортизация) - бу активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини фойдали хизмат муддати давомида тизимли тақсимлашдир*.


Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир. (13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш"га қаранг.)


Қадрсизланишдан зарар - бу актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан ортган суммасидир.


Қопланадиган қиймат - актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва фойдаланиш қийматидан каттасидир.


Фойдали хизмат муддати бу:

(a) активнинг ташкилот томонидан фойдаланишда давом этиши кутилаётган давр; ёки

(б) ташкилот томонидан ушбу активдан фойдаланишдан олиниши кутилаётган маҳсулот ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.


Фойдаланиш қиймати - бу активдан ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдан олиниши кутилаётган келгуси пул оқимларининг дисконтланган қийматидир.



Қадрсизланган бўлиши мумкин

бўлган активни аниқлаш


7. Қопланадиган қиймат аниқланиши лозим бўлган пайт 8 - 17 бандларда белгиланган. Ушбу талабларда "актив" атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади. Мазкур стандартнинг қолган қисми қуйидаги тузилишга эга:

(a) 18 - 57 бандлар қопланадиган қийматни баҳолашга нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талабларда "актив" атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади.

(б) 58 - 108 бандлар қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолашга нисбатан талабларни белгилайди. Гудвилдан ташқари индивидуал активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш 58 - 64 бандларда қамраб олинган. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар ва гудвил бўйича қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш 65 - 108-бандларда қамраб олган.

(в) 109 - 116 бандлар ўтган даврларда актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун тан олинган қадрсизланишдан зарарни қайта тикланишига нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талабларда "актив" атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади. Индивидуал активлар учун 117 - 121 бандларда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун 122 ва 123 бандларда, гудвил учун 124 ва 125 бандларда қўшимча талаблар белгиланган.

(г) 126 - 133-бандлар активлар ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар бўйича қадрсизланишдан зарарлар ва қадрсизланишдан зарарларни қайта тикланиши тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш талабини белгилайди. 134 - 137 бандлар қадрсизланиш тестидан ўтказиш мақсадлари учун гудвил ёки ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активлар тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга нисбатан қўшимча маълумотларни ёритиб бериш талабини белгилайди.


8. Агар активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлса, актив қадрсизланган ҳисобланади. 12 - 14 бандларда қадрсизланишдан зарар юзага келган бўлиши эҳтимолининг айрим аломатлари тавсифланган. Агар ушбу аломатлардан бирортаси мавжуд бўлса, ташкилотдан қопланадиган қийматнинг расмий баҳоланиши талаб этилади. Агар активларнинг қадрсизланишидан зарар мавжудлиги бўйича аломатлар бўлмаса, мазкур стандарт ташкилотдан қопланадиган қийматни расмий баҳолашни талаб этмайди, бундан 10-бандда келтирилган ҳолатлар мустасно.


9. Ташкилот ҳар бир ҳисобот даври якунига активлар қадрсизланганлигининг бирор аломати мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини баҳолаши лозим. Агар шундай аломат мавжуд бўлса, ташкилот активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.


10. Қадрсизланишнинг бирор аломати мавжуд бўлишидан қатъий назар, ташкилот:

(a) ҳар йили ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг ёки фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаш орқали қадрсизланиш тестидан ўтказиши лозим. Ушбу қадрсизланиш тестидан ўтказиш йиллик давр мобайнида ҳар йили бир пайтда амалга ошириш шарти билан ҳар қандай пайтда амалга оширилиши мумкин. Турли номоддий активлар турли пайтларда қадрсизланиш тестидан ўтказилиши мумкин. Лекин, бундай номоддий актив дастлаб жорий йиллик давр мобайнида тан олинган бўлса, ушбу номоддий актив жорий йиллик давр якунига қадар қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим;

(б) бизнес бирлашувида харид қилинган гудвилни 80 - 99 бандларга мувофиқ ҳар йили қадрсизланиш тестидан ўтказиши лозим.


11. Номоддий активнинг ўз баланс қийматини қоплаш учун етарли келгуси иқтисодий наф келтириш қобилияти, одатда бундай активнинг фойдаланишга тайёр ҳолатидан кўра фойдаланиш учун тайёр бўлмаган ҳолатида ноаниқликка кўпроқ мойил бўлади. Шу сабабли, мазкур стандарт ташкилотдан фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активнинг баланс қийматини йилига камида бир марта қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади.


12. Актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжудлигини баҳолашда, ташкилот камида қуйидаги аломатларни кўриб чиқиши лозим:

Маълумотларнинг ташқи манбалари

(a) активнинг қиймати вақт ўтиши ёки одатдаги фойдаланиш натижасида кутилиши мумкин бўлган камайишига нисбатан давр мобайнида аҳамиятли даражада камайганлиги бўйича кузатиладиган аломатларнинг мавжудлиги;

(б) ташкилот фаолият юритадиган технологик, бозор, ҳуқуқий ёки иқтисодий муҳитда ёки актив йўналтирилган бозорда давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга салбий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар;

(в) бозор фоиз ставкалари ёки инвестиция даромадлилиги бўйича бошқа бозор ставкалари давр мобайнида ўсган ва ушбу ўсиш активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланадиган дисконтлаш ставкасига таъсир кўрсатиши ҳамда активнинг қопланадиган қийматини муҳим даражада камайтириш эҳтимоли мавжудлиги;

(г) ташкилот соф активларининг баланс қиймати унинг бозор капиталлашувидан ортиқ бўлиши;

Маълумотларнинг ички манбалари

(д) активнинг маънавий эскирганлиги ёки жисмоний шикастланганлигига оид далил мавжудлиги;

(е) активдан фойдаланишда ёки ундан кутилаётган фойдаланиш даражаси ва усулида давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга салбий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар. Ушбу ўзгаришлар активни бекор туриб қолишини, актив тегишли бўлган фаолиятнинг тугатилишини ёки реструктуризация қилиш режаларини, илгари режалаштирилган муддатидан олдин активларни ҳисобдан чиқариш режаларини ва активнинг фойдали хизмат муддатини ноаниқ муддатдан аниқ фойдали хизмат муддатига қайта баҳоланишини ўз ичига олади**;

(ё) ички ҳисоботда активнинг иқтисодий самарадорлиги кутилганидан салбий бўлганлигини ёки бўлишини кўрсатадиган далилнинг мавжудлиги.

Шўъба ташкилотдан, қўшма корхонадан ёки таъсир остидаги ташкилотдан дивиденд

(ж) шўъба ташкилот, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги инвестицияга нисбатан инвестор инвестициядан дивидендни тан олиши ва қуйидаги далил мавжуд бўлиши:

(i) алоҳида молиявий ҳисоботдаги инвестициянинг баланс қиймати консолидациялашган молиявий ҳисоботдаги инвестиция объекти соф активларининг, жумладан тегишли гудвилнинг баланс қийматларидан ортиқ бўлади; ёки

(ii) дивиденд эълон қилинган даврда дивиденд суммаси шўъба ташкилот, қўшма корхона ёки таъсир оситидаги ташкилотнинг жами умумлашган даромадидан ортиқ бўлади.


13. 12-банддаги рўйхат мазкур аломатларнинг ўзи билан чекланмайди. Ташкилот актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бошқа аломатларини аниқлаши мумкин ва улар ташкилот томонидан активнинг қопланадиган қиймати аниқланишини талаб этади ёки гудвил ҳолатида, 80 - 99 бандларга мувофиқ қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади.


14. Актив қадрсизланган бўлиш мумкинлигини кўрсатадиган ички ҳисоботдаги далиллар қуйидаги аломатларнинг мавжудлигини ўз ичига олади:

(a) активни харид қилиш учун пул оқимлари ёки ундан фойдаланиш ёки уни сақлаш учун кейинчалик зарур бўладиган пул маблағларининг дастлаб режалаштирилган бюджет маблағларидан аҳамиятли даражада кўп бўлиши;

(б) активдан келадиган ҳақиқий соф пул оқимларининг ёки операцион фойда ёки зарарнинг режалаштирилган бюджет кўрсаткичларига нисбатан аҳамиятли даражада салбий бўлиши;

(в) активдан келадиган режалаштирилган соф пул оқимларининг ёки операцион фойданинг аҳамиятли даражада камайиши ёки зарарнинг аҳамиятли даражада кўпайиши; ёки

(г) жорий давр суммалари келгуси давр учун режалаштирилган суммалар билан жамланганда актив бўйича операцион зарарлар ёки соф пул чиқимлари юзага келиши.


15. 10-бандда кўрсатилганидек, мазкур cтандарт ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активни ёки фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активни ва гудвилни йилига камида бир марта қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади. 10-банддаги талаблар қўлланадиган ҳолатдан ташқари, активни қопланадиган қийматининг баҳоланиши зарурлигини аниқлашда муҳимлик концепцияси қўлланади. Масалан, агар олдинги ҳисоб-китоблар активнинг қопланадиган қиймати унинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада ортиқлигини кўрсатса, ташкилот, агар ушбу фарқни ҳисобга олмасликка олиб келадиган ҳодиса содир бўлмаган бўлса, активнинг қопланадиган қийматини қайта ҳисоблашининг зарурати йўқ. Шу каби, олдинги таҳлил активнинг қопланадиган қиймати 12-бандда келтирилган аломатларнинг бирига (ёки бир нечтасига) нисбатан таъсирчан эмаслигини кўрсатиши мумкин.


16. 15-бандни изоҳлаш мақсадида, агар бозор фоиз ставкалари ёки инвестиция даромадлилиги бўйича бошқа бозор ставкалари давр мобайнида ўсган бўлса, қуйидаги ҳолатларда ташкилотдан активнинг қопланадиган қийматини расмий баҳоланиши талаб этилмайди:

(a) агар активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланган дисконт ставкасига ушбу бозор ставкаларидаги ўсиш таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлмаса. Масалан, қисқа муддатли фоиз ставкаларидаги ўсишлар қолган фойдали хизмат муддати узоқ бўлган активга нисбатан қўлланган дисконт ставкасига муҳим даражада таъсир кўрсатмаслиги мумкин.

(б) агар активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланган дисконт ставкасига ушбу бозор ставкаларидаги ўсиш таъсир кўрсатганлиги эҳтимоли мавжуд бўлса, аммо қопланадиган қиймат таъсирчанлигининг олдинги таҳлили қуйидагиларни акс эттирса:

(i) келгуси пул оқимларининг ўсиш эҳтимоли бўлганлиги сабабли, қопланадиган қийматнинг муҳим даражада камайиши эҳтимоли бўлмаса (масалан, айрим ҳолатларда, ташкилот бозор ставкаларидаги ҳар қандай ўсишни қоплаш учун ўзининг тушумларига тузатиш киритишини кўрсатиш мумкин); ёки

(ii) қопланадиган қийматдаги камайиш муҳим даражадаги қадрсизланишдан зарарга олиб келиш эҳтимоли кам бўлса.


17. Агар актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг аломати мавжуд бўлса, бу актив бўйича қолган фойдали хизмат муддатини, эскириш (амортизация) ҳисоблаш усулини ёки тугатиш қийматини, ҳатто агар актив бўйича қадрсизланишдан ҳеч қандай зарар тан олинмайдиган бўлса ҳам, қайта кўриб чиқиш ва ушбу активга нисбатан қўлланадиган стандартга мувофиқ тузитишлар киритилиши зарурлигини кўрсатиши мумкин.



Қопланадиган қийматни баҳолаш


18. Мазкур стандартда қопланадиган қийматни активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ёки унинг фойдаланиш қийматидан каттаси сифатида таърифланади. Қопланадиган қийматни баҳолашга нисбатан талаблар 19 - 57 бандларда белгиланган. Ушбу талабларда "актив" атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади.


19. Ҳар доим ҳам активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматини ва унинг фойдаланиш қийматини аниқлаш талаб этилмайди. Агар ушбу қийматларнинг бири активнинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, актив қадрсизланмаган ҳисобланади ва иккинчи қийматни баҳолаш зарур бўлмайди.


20. Ҳатто маълум актив учун фаол бозорда белгиланган нарх мавжуд бўлмаса ҳам, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолаш имкони бўлиши мумкин. Лекин, айрим ҳолатларда ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолаш имконияти бўлмаслиги мумкин, чунки жорий бозор шартларида баҳолаш санасига бозор иштирокчилари ўртасида активни сотиш бўйича одатдаги операциянинг содир бўлиши мумкин бўлган нархни ишончли баҳолаш учун асос мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолатда, ташкилот активнинг қопланадиган қиймати сифатида унинг фойдаланиш қийматидан фойдаланиши мумкин.


21. Агар активнинг фойдаланиш қиймати унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматидан муҳим даражада ортиқ бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаса, активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматидан унинг қопланадиган қиймати сифатида фойдаланиш мумкин. Бу кўп ҳолларда ҳисобдан чиқариш учун мўлжалланган активга нисбатан ўринли бўлади. Бунинг сабаби, сотиш учун мўлжалланган активдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар узлуксиз фойдаланишдан олинадиган келгуси пул оқимлари аҳамиятсиз бўлиши эҳтимоли туфайли, активнинг фойдаланиш қиймати асосан сотишдан олинадиган пул маблағлари соф тушишидан ташкил топади.


22. Индивидуал актив бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмаган ҳолатдан ташқари ҳолларда, қопланадиган қиймат индивидуал актив учун аниқланади. Агар ушбу ҳолат юз берса, қуйидаги ҳоллардан ташқари, қопланадиган қиймат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли актив учун аниқланади (65 - 103-бандларга қаранг):

(a) активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан катта бўлганда; ёки

(б) активнинг фойдаланиш қиймати унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматига яқин бўлганда ва ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат баҳоланиши мумкин бўлганда.


23. Баъзи ҳолатларда, ҳисоб баҳолари, ўртачалар ва соддалаштирилган ҳисоб-китоблар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни ёки фойдаланиш қийматини аниқлаш учун мазкур стандартда келтирилган батафсил ҳисоб-китобларнинг асосли тахминларини таъминлаши мумкин.



Ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий

активнинг қопланадиган қийматини баҳолаш


24. 10-банд ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг баланс қиймати ва унинг қопланадиган қийматини таққослаш орқали, у қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, ҳар йили қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади. Лекин, бундай активнинг қопланадиган қийматининг бевосита олдинги даврда амалга оширилган энг охирги батафсил ҳисоб-китоби жорий даврда ушбу актив учун қадрсизланиш тести ўтказилишида қуйидаги барча мезонлар қаноатлантирилганда қўлланиши мумкин:

(a) агар номоддий актив ундан узлуксиз фойдаланиш натижасида бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмаса ва шу туфайли у тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми сифатида қадрсизланиш тестидан ўтказилганда, ушбу бирликни ташкил этадиган активлар ва мажбуриятларнинг қопланадиган қиймати энг сўнгги ҳисоб-китобдан буён аҳамиятли тарзда ўзгармаган бўлса;

(б) энг сўнгги ҳисоб-китоб натижаси бўйича қопланадиган қиймат активнинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада ортиқ бўлса; ва

(в) қопланадиган қийматнинг энг сўнгги ҳисоб-китобидан буён содир бўлган ҳодисалар ва ўзгарган ҳолатлар таҳлилига асосланган ҳолда, жорий қопланадиган қиймат активнинг баланс қийматидан кичик бўлиши мумкинлигининг эҳтимоли кам бўлса.



Ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат


25-27. [Чиқариб ташланган]


28. Мажбуриятлар сифатида тан олинганларидан ташқари ҳисобдан чиқариш сарфлари ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда чегирилади. Бундай сарфларга юридик сарфлар, герб йиғимлари ва шунга ўхшаш операцияларга солиқлар, активни демонтаж қилиш сарфлари ва активни унинг сотиш ҳолатига келтириш учун бевосита қўшимча сарфлар мисол бўла олади. Лекин, ишдан бўшатиш нафақалари (19-сон БҲХС да таърифлангандек) ва активни сотишдан сўнг бизнесни қисқартириш ёки қайта ташкил этиш билан боғлиқ сарфлар активни ҳисобдан чиқариш бўйича бевосита қўшимча сарфлар ҳисобланмайди.


29. Айрим ҳолатларда, активни ҳисобдан чиқариш харидордан мажбуриятни қабул қилишни талаб этади ва ҳам актив ҳам мажбурият учун фақат ягона ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат мавжуд бўлади. 78-бандда бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги тушунтирилган.



Фойдаланиш қиймати


30. Активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қуйидаги элементлар акс эттирилиши лозим:

(a) ташкилотнинг активдан олиши кутилаётган келгуси пул оқимларининг баҳоси;

(б) ушбу келгуси пул оқимларининг суммасидаги ёки вақт бўйича эҳтимолий тебранишлар тўғрисидаги кутилмалар;

(в) рискдан ҳоли жорий бозор фоиз ставкаси орқали акс эттирилган пулнинг вақт қиймати;

(г) активга хос бўлган ноаниқлик билан боғлиқ нарх; ва

(д) ташкилотнинг активдан олиши кутилаётган келгуси пул оқимлари суммасини аниқлашда бозор иштирокчилари ҳисобга оладиган бошқа омиллар, масалан ноликвидлик.


31. Активнинг фойдаланиш қийматини баҳолаш қуйидаги қадамларни ўз ичига олади:

(a) активдан узлуксиз фойдаланиш ва уни бутунлай ҳисобдан чиқариш натижасида юзага келадиган келгуси пул маблағлари киримлари ва чиқимларини баҳолаш; ва

(б) ушбу келгуси пул оқимларига нисбатан мос дисконт ставкасини қўллаш.


32. 30(б), (г) ва (д) кичик бандларида келтирилган элементлар келгуси пул оқимларига ёки дисконт ставкасига тузатишлар сифатида акс эттирилиши мумкин. Ташкилот келгуси пул оқимларининг суммасидаги ёки даврлар бўйича эҳтимолий тебранишлар тўғрисидаги кутилмаларни акс эттириш учун қайси ёндашувни танлашидан қатъий назар, натижа келгуси пул оқимларининг кутилган дисконтланган қийматини, яъни барча эҳтимолий натижаларнинг тортилган ўртачасини акс эттириши лозим. А илова активнинг фойдаланиш қийматини баҳолашда дисконтланган қийматни аниқлаш усулларини қўллаш бўйича қўшимча кўрсатма беради.



Келгуси пул оқимларининг баҳоланиши учун асос


33. Фойдаланиш қийматини баҳолашда ташкилот:

(a) пул оқими прогнозларида активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган бир қатор иқтисодий шартлар бўйича раҳбариятнинг энг тўғри ҳисоб баҳосини акс эттирадиган ўринли ва асосли фаразларга асосланиши лозим. Ташқи маълумот манбаларига кўпроқ эътибор қаратилиши лозим.

(б) пул оқими прогнозларида раҳбарият томонидан тасдиқланган энг сўнгги молиявий бюджетларга/прогнозларига асосланиши лозим, лекин келгуси реструктуризациядан ёки активдан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан ёки такомиллаштиришдан келадиган кутилаётган ҳар қандай баҳоланган келгуси пул маблағлари киримларини ёки чиқимларини инобатга олмаслиги лозим. Бундай бюджетларга/прогнозларга асосланган прогнозлар, агар узоқроқ даврга асосланиши мумкин бўлмаса, энг кўпи билан беш йиллик даврни қамраб олиши лозим.

(в) энг сўнгги молиявий бюджетларда/прогнозларда қамраб олинган даврдан ташқари пул оқими прогнозларини кейинги йиллар бўйича, агар ўсиш суръатининг ўсувчи кўрсаткичларини асослаш мумкин бўлмаса, ўсиш суръатининг барқарор ёки камаювчи кўрсаткичларини қўллаган ҳолда бюджетларга/прогнозларга асосланган прогнозларни экстраполяция орқали баҳолаши лозим. Ушбу ўсиш суръати маҳсулотлар, соҳалар ёки мамлакат ёхуд ташкилот фаолият кўрсатадиган мамлакатлар бўйича ёки актив фойдаланиладиган бозор бўйича, агар ўсиш суръатининг юқори кўрсаткичи асосланиши мумкин бўлмаса, узоқ муддатли ўртача ўсиш суръатидан ошмаслиги лозим.


34. Раҳбарият жорий пул оқими прогнозларига асос бўлган фаразларнинг асосланганлигини баҳолайди, яъни бу олдинги пул оқими прогнозлари билан ҳақиқий пул оқимлари ўртасидаги тафовутларнинг сабабларини текшириш орқали амалга оширилади. Раҳбарият, жорий пул оқими прогнозлари асосланган бундай фаразлар олдинги ҳақиқий пул оқимлари натижалари билан изчил бўлишига ва бунинг учун ушбу ҳақиқий пул оқимлари шаклланган пайтда мавжуд бўлмаган кейинги ҳодисаларнинг ёки ҳолатларнинг таъсирини ҳисобга олинганига ишонч ҳосил қилиши лозим.


35. Одатда, беш йилдан ортиқ даврлар учун келгуси пул оқимларининг батафсил, аниқ ва ишончли молиявий бюджетлари/прогнозлари мавжуд бўлмайди. Шу сабабли, раҳбариятнинг келгуси пул оқимлари бўйича ҳисоб баҳолари энг кўпи билан беш йиллик сўнгги бюджетларга/прогнозларга асосланади. Агар раҳбарият прогнозлар ишончли бўлишига қатъий ишонса ва бундай узоқ давр бўйича пул оқимларини олдинги тажрибага асосланган ҳолда тўғри прогнозлаштириш қобилиятини намойиш эта олса, раҳбарият беш йилдан ортиқ давр бўйича молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган пул оқими прогнозларидан фойдаланиши мумкин.


36. Активнинг фойдали хизмат муддати якунига қадар пул оқими прогнозлари кейинги йиллар учун ўсиш суръатини қўллаган ҳолда молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган пул оқими прогнозларини экстраполяциялаш орқали баҳоланиши лозим. Агар ўсиш суръатининг ўсиши маҳсулот ёки соҳанинг ҳаётий цикли ҳусусияти тўғрисидаги ҳолис маълумотлар билан тасдиқланмаса, ўсиш суръати барқарор ёки камаювчи тарзда бўлади. Агар ўринли бўлса, ўсиш суръати нол ёки манфий бўлади.


37. Қулай бозор шароитларида, рақобатчиларнинг бозорга кириши ва бу ўсишни чеклаши эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун, ташкилотлар маҳсулотлар, соҳалар ёки мамлакат ёхуд ташкилот фаолият кўрсатадиган мамлакатлар бўйича ёки актив фойдаланиладиган бозор бўйича узоқ муддатли (масалан, 20 йил) дастлабки ўртача ўсиш суръатини оширишда қийинчиликка учрайди.


38. Молиявий бюджетлардаги/прогнозлардаги маълумотлардан фойдаланишда, ташкилот маълумотлар ўринли ва асосли фаразларни акс эттиришини ва активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган иқтисодий шартлар мажмуаси бўйича раҳбариятнинг энг тўғри ҳисоб баҳосини акс эттиришини кўриб чиқади.



Келгуси пул оқимлари ҳисоб баҳоларининг таркибий қисми


39. Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

(a) активдан узлуксиз фойдаланишдан келгуси пул маблағлари киримларининг прогнозлари;

(б) активдан узлуксиз фойдаланишдан келгуси пул маблағлари киримлари учун зарур бўлган (жумладан активни фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ пул маблағлари чиқимлари) ва активга изчиллик ва оқилона асосда тақсимланадиган ёки бевосита акс эттирилиши мумкин бўлган пул маблағлари чиқимларининг прогнозлари; ва

(в) агар мавжуд бўлса, активнинг фойдали хизмат муддати якунида ҳисобдан чиқаришдан олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимлари.


40. Келгуси пул оқимлари ва дисконт ставкасининг ҳисоб баҳолари умумий инфляция натижасидаги нарх ўсишлари тўғрисидаги изчил фаразларни акс эттиради. Шунинг учун, агар дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олса, келгуси пул оқимлари номинал суммаларда баҳоланади. Агар дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олмаса, келгуси пул оқимлари реал суммаларда баҳоланади (аммо келгуси муайян нарх ўсишлари ёки камайишларини ўз ичига олади).


41. Пул маблағлари чиқимларининг прогнозлари активдан фойдаланишда изчиллик ва оқилона асосда тақсимланиши ёки бевосита акс эттирилиши мумкин бўлган, активни сақлаб туриш бўйича жорий сарфларни ҳамда келгуси устама сарфларни ўз ичига олади.


42. Агар активнинг баланс қиймати у фойдаланишга ёки сотишга тайёр бўлишидан олдин сарфланадиган барча пул маблағлари чиқимларини тўлиқ ўз ичига олмаган бўлса, келгуси пул маблағлари чиқимларининг ҳисоб баҳоси ўз ичига актив фойдаланишга ёки сотишга тайёр бўлгунга қадар сарфланиши кутилаётган ҳар қандай пул маблағлари чиқимларининг ҳисоб баҳосини олади. Масалан, бу тугалланмаган қурилиш ёки ҳали тугалланмаган тажриба-конструкторлик ишларига тааллуқли.


43. Такрор ҳисоблашнинг олдини олиш учун, келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

(a) кўриб чиқилаётган активдан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирадиган активлардан пул оқимлари (масалан, дебиторлик қарзлари каби молиявий активлар); ва

(б) мажбуриятлар сифатида тан олинган жавобгарликларга тегишли пул маблағлари чиқимлари (масалан, кредиторлик қарзлари, нафақалар ёки баҳоланган мажбуриятлар).


44. Актив учун келгуси пул оқимлари унинг жорий ҳолатида баҳоланиши лозим. Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагилардан юзага келиши кутилаётган келгуси пул маблағлари киримлари ёки чиқимлари бўйича ҳисоб баҳоларини ўз ичига олмаслиги лозим:

(a) ташкилот ҳали мажбурият сифатида қабул қилмаган келгуси реструктизация; ёки

(б) активнинг фаолият кўрсатишини яхшилаш ёки такомиллаштириш.


45. Актив учун келгуси пул оқимлари унинг жорий ҳолатида баҳоланиши сабабли, фойдаланиш қиймати қуйидагиларни акс эттирмайди:

(a) келгуси пул маблағлари чиқимлари ёки тегишли сарфларни камайтириш (масалан, ходимларга сарфларни камайтириш) ёки ташкилот ҳали мажбурият сифатида ўз зиммасига олмаган келгуси реструктуризация бўйича кутилаётган нафлар; ёки

(б) активнинг фаолият кўрсатишини яхшилайдиган ёки такомиллаштиришга тегишли келгуси пул маблағлари чиқимлари ёки бундай чиқимлардан юзага келиши кутилаётган тегишли пул маблағлари киримлари.


46. Реструктуризация - бу раҳбарият томонидан режалаштириладиган ва назорат қилинадиган ҳамда ташкилот томонидан амалга ошириладиган бизнес кўламини ёки бизнес бошқарилиши тарзини муҳим даражада ўзгартирадиган дастурдир. 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар" ташкилотнинг реструктизация бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш пайти тўғрисидаги кўрсатмани қамраб олади.


47. Агар ташкилот реструктуризация бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олса, айрим активларга ушбу реструктуризация таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд. Ташкилот реструктуризация бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олганда:

(a) фойдаланиш қийматини аниқлаш мақсадида келгуси пул маблағлари киримлари ва пул маблағлари чиқимлари бўйича унинг (раҳбарият томонидан тасдиқланган энг сўнгги молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган) ҳисоб баҳолари реструктуризация натижасида сарфлар камайтирилишини ва бошқа нафларни акс эттиради; ва

(б) реструктуризацияга оид келгуси пул маблағлари чиқимларининг ҳисоб баҳолари 37-сон БҲХСга мувофиқ реструктуризация бўйича баҳоланган мажбурият таркибига киритилади.

Келгуси реструктуризациянинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашга таъсири 5 намунавий мисолда акс эттирилган.


48. Ташкилот активнинг фаолият кўрсатишини яхшилайдиган ёки такомиллаштирадиган пул маблағлари чиқимларини сарфлагунга қадар, келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари пул маблағлари чиқимлари билан боғлиқ иқтисодий нафларни ўсишидан юзага келиши кутилаётган баҳоланган келгуси пул оқимларини ўз ичига олмайди (6 намунавий мисолга қаранг).


49. Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари активнинг жорий ҳолатида ундан олиниши кутилаётган иқтисодий нафлар даражасини сақлаш учун зарур бўлган келгуси пул маблағлари чиқимларини ўз ичига олади. Агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик турли баҳоланган фойдаланиш муддатларига эга активлардан ташкил топса ва уларнинг барчаси бирликнинг узлуксиз фаолияти учун муҳим бўлса, бирлик билан боғлиқ келгуси пул оқимларини баҳолашда қисқа фойдали хизмат муддатларига эга активларни алмаштириш бирликни сақлаб туриш бўйича жорий сарфларнинг бир қисми тарзида инобатга олинади. Шу каби, агар алоҳида актив турли баҳоланган фойдали хизмат муддатларига эга компонентлардан ташкил топса, актив томонидан юзага келадиган келгуси пул оқимларини баҳолашда, қисқа фойдали хизмат муддатларига эга компонентлар билан алмаштириш активни сақлаб туриш бўйича жорий сарфларнинг бир қисми тарзида инобатга олинади.


50. Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагиларни ўз ичига олмаслиги лозим:

(a) молиявий фаолият бўйича пул маблағлари киримлари ёки чиқимлари; ёки

(б) фойда солиғи бўйича пул маблағлари келиб тушиши ёки тўловлар.


51. Келгуси пул оқимларининг баҳоланиши дисконт ставкаси аниқланадиган усулга мос бўлган фаразларни акс эттиради. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг таъсири икки марта ҳисобга олинади ёки инкор этилади. Пулнинг вақт бўйича қиймати баҳоланган келгуси пул оқимларини дисконтлаш орқали инобатга олиниши сабабли, ушбу пул оқимлари молиявий фаолият бўйича пул маблағлари киримлари ёки чиқимларини ўз ичига олмайди. Шу каби, дисконт ставкаси солиқ солингунга қадар аниқланиши сабабли, келгуси пул оқимлари ҳам солиқ солингунга қадар баҳоланади.


52. Активнинг фойдали хизмат муддати охирида ҳисобдан чиқаришдан олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимларининг ҳисоб баҳоси, ташкилот томонидан ўзаро операцияларни амалга оширишни истаган хабардор мустақил томонлар ўртасидаги операцияда активни ҳисобдан чиқаришдан кутилган, баҳоланган ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган суммага тенг.


53. Активнинг фойдали хизмат муддати охирида ҳисобдан чиқаришдан олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимларининг ҳисоб баҳоси активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматига ўхшаш усулда аниқланади, бундан ушбу соф пул оқимларини баҳолашда қуйидаги ҳолатлар мустасно:

(а) ташкилот фойдали хизмат муддати тугаган ва мазкур активдан фойдаланиш шартларига ўхшаш шароитда фойдаланиладиган шунга ўхшаш активлар бўйича мазкур ҳисоб баҳосини аниқлаш санасидаги нархдан фойдаланади.

(б) ташкилот ушбу нархларга умумий инфляция туфайли келгуси нарх ўсишининг таъсирини ҳамда муайян келгуси нарх ўсиши ёки камайишининг таъсирини ҳисобга олиб тузатишлар киритади. Лекин, агар активдан узлуксиз фойдаланишдан юзага келадиган келгуси пул оқимлари ва дисконт ставкаси умумий инфляция таъсирини ўз ичига олмаса, ташкилот ушбу таъсирни ҳисобдан чиқариш бўйича соф пул оқимларининг ҳисоб баҳоларида ҳам инобатга олмайди.


53A. Ҳаққоний қиймат фойдаланиш қийматидан фарқ қилади. Ҳаққоний қиймат активни нархлашда бозор иштирокчилари қўллаши мумкин бўлган фаразларни акс эттиради. Аксинча, фойдаланиш қиймати ташкилотга хос бўлган омиллар таъсирларини акс эттиради ва уни ташкилотларга умумий ҳолда қўллаб бўлмаслиги мумкин. Масалан, агар қуйида келтирилган омиллар бозор иштирокчиларига маълум бўлмаса, ҳаққоний қиймат уларнинг ҳеч бирини акс эттирмайди:

(a) активларни гуруҳлаштиришдан олинадиган қўшимча қиймат (масалан, турли жойлардаги инвестиция кўчмас мулклари портфелини яратиш);

(б) баҳоланаётган актив ва бошқа активлар ўртасидаги синергетик таъсир;

(в) фақат активнинг жорий мулкдорига хос юридик ҳуқуқлар ёки юридик чекловлар; ва

(г) активнинг жорий мулкдорига хос солиқ нафлари ёки солиқ юклари.



Чет эл валютасидаги келгуси пул оқимлари


54. Келгуси пул оқимлари улар ҳосил бўладиган валютада баҳоланади ва сўнгра ушбу валюта учун ўринли бўлган дисконт ставкаси орқали дисконтланади. Ташкилот фойдаланиш қийматини ҳисоблаш санасидаги жорий айирбошлаш курсидан фойдаланиб дисконтланган қийматни бир валютадан бошқа валютага ўтказади.



Дисконтлаш ставкаси


55. Дисконт ставкаси (ставкалари) қуйидагиларнинг жорий бозор баҳоларини акс эттирадиган, солиқ солингунга қадар ставка (ставкалар) бўлиши лозим:

(a) пулнинг вақт бўйича қиймати; ва

(б) келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳоларига тузатиш киритилмаган, активга хос бўлган рисклар.


56. Пулнинг вақт бўйича қиймати ва рискларнинг активга хос жорий бозор баҳоларини акс эттирадиган ставка, бу агар инвестор ташкилот томонидан активдан олиниши кутилаётган пул оқимларига сумма, муддат ва риск даражаси бўйича эквивалент бўлган пул оқимларини юзага келтириши мумкин бўлган инвестицияни танласа, талаб этиладиган даромадлиликдир. Ушбу ставка ўхшаш активлар бўйича жорий бозор операцияларидан келиб чиқадиган ставка орқали ёки кўриб чиқилаётган активга нисбатан иқтисодий наф ва рисклар жиҳатидан ўхшаш бўлган биржада котировкаланадиган ташкилотга тегишли алоҳида актив (ёки активлар портфелига) эга ташкилот капиталининг тортилган ўртача қиймати орқали баҳоланади. Лекин, активнинг фойдаланиш қийматини баҳолашда қўлланган дисконт ставка(лар)и келгуси пул оқимларининг баҳоланиши бўйича тузатиш рискларини акс эттирмаслиги лозим. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг таъсири такрор ҳисобга олинган бўлади.


57. Активга хос ставкани бевосита бозор маълумотлари асосида аниқлаш имкони бўлмаса, ташкилот дисконт ставкани баҳолашда муқобилидан фойдаланади. А илова бундай ҳолатларда дисконт ставкани баҳолаш бўйича қўшимча кўрсатма беради.



Қадрсизланишдан зарарни тан олиш ва баҳолаш


58. Гудвилдан ташқари алоҳида актив учун қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш талаблари 59 - 64 бандларда белгиланган. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар ва гудвил учун қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш 65 - 108-бандларда кўриб чиқилади.


59. Фақат ва фақат агар активнинг қопланадиган қиймати унинг баланс қийматидан кам бўлса, активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган қийматига қадар камайтирилиши лозим. Бундай камайиш қадрсизланишдан зарар ҳисобланади.


60. Қадрсизланишдан зарар бевосита фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим, бундан актив бошқа стандартга мувофиқ (масалан, 16-сон БҲХСдаги қайта баҳолаш моделига мувофиқ) қайта баҳоланган қийматда ҳисобга олинадиган ҳолатлар мустасно. Қайта баҳоланган актив бўйича ҳар қандай қадрсизланишдан зарар ушбу бошқа стандартга мувофиқ қайта баҳолаш суммасининг камайиши тарзида ҳисобга олиниши лозим.


61. Қайта баҳоланмаган актив бўйича қадрсизланишдан зарар фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Лекин, қайта баҳоланган актив бўйича қадрсизланишдан зарар қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсиши суммасидан ошмайдиган даражада бошқа умумлашган даромадда тан олинади. Бундай қайта баҳоланган актив бўйича қадрсизланишдан зарар ушбу актив бўйича қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсишини камайтиради.


62. Агар қадрсизланишдан зарарнинг ҳисоб баҳоси у билан боғлиқ активнинг баланс қийматидан катта бўлса, фақат ва фақат агар у бошқа стандарт орқали талаб этилса, ташкилот мажбуриятни тан олиши лозим.


63. Қадрсизланишдан зарар тан олингандан сўнг, актив учун эскириш (амортизация) суммасига активнинг тугатиш қиймати чегирилган ҳолда (агар мавжуд бўлса) ўзгартирилган баланс қийматини унинг қолган фойдали хизмат муддати мобайнида тизимли равишда тақсимлаш учун келгуси даврларда тузатиш киритилади.


64. Агар қадрсизланишдан зарар тан олинса, ҳар қандай тегишли кечиктирилган солиқ активлари ёки мажбуриятлари 12-сон БҲХСга мувофиқ активнинг ўзгартирилган баланс қийматини унинг солиқ базаси билан таққослаш орқали аниқланади (3 намунавий мисолга қаранг).



Пул маблағларини ҳосил қилувчи

бирликлар ва гудвил


65. Актив тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлашга ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг ва гудвилнинг баланс қийматини аниқлашга ва улар бўйича қадрсизланишдан зарарларни тан олишга нисбатан талаблар 66 - 108-бандларда ва В иловада белгиланган.



Актив тегишли бўлган пул маблағларини

ҳосил қилувчи бирликни аниқлаш


66. Агар актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлса, қопланадиган қиймат алоҳида актив учун баҳоланиши лозим. Агар алоҳида активнинг қопланадиган қийматини баҳолашнинг имкони бўлмаса, ташкилот актив тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг (активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлиги) қопланадиган қийматини аниқлаши лозим.


67. Қуйидаги ҳолларда алоҳида активнинг қопланадиган қийматини аниқлаш мумкин бўлмайди:

(a) активнинг фойдаланиш қийматини унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматига яқин баҳолаш мумкин бўлмаса (масалан, активдан узлуксиз фойдаланишдан келадиган келгуси пул оқимлари аҳамиятсиз деб баҳолаш мумкин бўлмаса); ва

(б) актив бошқа активлардан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмаса.

Бундай ҳолатларда, фойдаланиш қиймати ва шу сабабли, қопланадиган қиймат фақат активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлиги учун аниқланиши мумкин.

          


        

Мисол.

Қазиб олувчи ташкилот ўзининг қазиб олиш фаолиятини таъминлаш учун хусусий темир йўлига эга. Хусусий темир йўл металл парчалари сифатида чиқинди қиймати бўйича сотилиши мумкин ва у коннинг бошқа активларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмайди.


Хусусий темир йўлнинг қопланадиган қийматини баҳолаш мумкин бўлмайди, чунки унинг фойдаланиш қийматини аниқлашнинг имкони йўқ ва у чиқинди қийматидан эҳтимол фарқ қилади. Шу сабабли, ташкилот хусусий темир йўл тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг, яъни бутун коннинг қопланадиган қийматини баҳолайди.

     


      

68. 6-бандда таърифланганидек, активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлиги бу - бошқа активлар ёки активлар гуруҳларидан келиб тушадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини ҳосил қилувчи энг кичик идентификацияланадиган активлар гуруҳидир. Активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлигини аниқлаш мулоҳаза юритишни талаб этади. Агар алоҳида актив учун қопланадиган қийматни аниқлаш мумкин бўлмаса, ташкилот аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирадиган активларнинг энг кичик жамланмасини аниқлайди.

           


        

Мисол.

Автобус компанияси тегишли маҳаллий ҳокимият билан тузилган шартнома асосида бешта алоҳида йўналишнинг ҳар бири бўйича минимал хизмат кўрсатишни талаб этадиган хизматларни кўрсатади. Ҳар бир йўналишга ажратилган активлар ва ҳар бир йўналиш бўйича пул оқимлари алоҳида аниқланиши мумкин. Йўналишлардан бири аҳамиятли даражада зарар билан фаолият кўрсатади.


Ташкилот бирор автобус йўналишини қисқартириш имконига эга бўлмаганлиги сабабли, бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда, аниқланадиган пул маблағлари киримларининг энг қуйи даражаси бўлиб, яхлит бешта йўналиш томонидан юзага келадиган пул маблағлари киримлари ҳисобланади. Ҳар бир йўналиш учун пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бу яхлит автобус компанияси ҳисобланади.

     


       

69. Пул маблағлари киримлари бу ташкилотга нисбатан ташқи томонлардан олинадиган пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларининг киримларидир. Активдан (ёки активлар гуруҳидан) келадиган пул маблағлари киримлари бошқа активлардан (ёки активлар гуруҳларидан) келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашда, ташкилот турли омилларни, жумладан раҳбарият ташкилотнинг операцияларини (масалан, маҳсулот турлари, бизнеслар, алоҳида жойлашувлари, туманлар ёки ҳудудлар бўйича) қандай назорат қилишини ёки раҳбарият ташкилот активларидан фойдаланишда давом этиши ёки уларни ҳисобдан чиқариши ва операциялари тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартибини кўриб чиқади. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлашга мисоллар 1 намунавий мисолда келтирилган.


70. Агар актив ёки активлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот учун фаол бозор мавжуд бўлса, ҳатто агар маҳсулот ёки унинг бир қисми ички эҳтиёж учун фойдаланилса ҳам, ушбу актив ёки активлар гуруҳи пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик сифатида аниқланиши лозим. Агар бирор актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдан юзага келадиган пул маблағлари киримлари ички трансферт нархлаш орқали таъсирланса, ташкилот қуйидагиларни баҳолашда мустақил томонлар ўртасидаги операцияларда эришилиши мумкин бўлган раҳбариятнинг келгуси нарх(лар) бўйича энг тўғри ҳисоб баҳосидан фойдаланиши лозим:

(a) активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг фойдаланиш қийматини аниқлашда фойдаланилган келгуси пул маблағлари киримлари; ва

(б) ички трансферт нархлаш таъсир этган ҳар қандай бошқа активларнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг фойдаланиш қийматини аниқлашда фойдаланилган келгуси пул маблағлари чиқимлари.


71. Ҳатто агар актив ёки активлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки унинг бир қисми ташкилотнинг бошқа бирликлари томонидан фойдаланилса ҳам (масалан, ишлаб чиқариш жараёнининг оралиқ босқичларидаги маҳсулотлар), агар ташкилот маҳсулотни фаол бозорда сотиши мумкин бўлса, ушбу актив ёки активлар гуруҳи алоҳида пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ташкил этади. Бунга сабаб, актив ёки активлар гуруҳи бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил бўлиши мумкин бўлган пул маблағлари киримларини юзага келтириши мумкин. Бундай пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка ёки ички трансферт нархлаш таъсир кўрсатган ҳар қандай бошқа активга ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган маълумотлардан фойдаланишда, ташкилот, агар ички трансферт нархлаш мустақил томонлар ўртасидаги операцияларда эришилиши мумкин бўлган раҳбариятнинг келгуси нархлар бўйича энг тўғри ҳисоб баҳосини акс эттирмаса, ушбу маълумотларга нисбатан тузатишларни амалга оширади.


72. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар бир хил актив ёки активлар турлари учун, агар улардаги ўзгариш асосланган бўлмаса, даврлар аро изчил тарзда аниқланиши лозим.


73. Агар ташкилот активнинг олдинги даврлардаги пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдан бошқа бирликка тегишли бўлганлигини ёки активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлиги учун жамланган активлар турлари ўзгарганлигини аниқласа, 130-банд талабига кўра, агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарар тан олинса ёки қайта тикланса, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик тўғрисидаги маълумотлар ёритиб берилади.



Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг

қопланадиган қиймати ва баланс қиймати


74. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қиймати - пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва унинг фойдаланиш қийматидан каттаси ҳисобланади. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматини аниқлаш мақсадида, 19 - 57-бандлардаги "актив"га ҳар қандай ҳавола "пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик"га ҳавола сифатида ўқилади.


75. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматини аниқлаш усулига мувофиқ бўлган асосда аниқланиши лозим.


76. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати:

(a) фақат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка бевосита киритилиши ёки ўринли ва изчил тарзда тақсимланиши мумкин бўлган, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг фойдаланиш қийматини аниқлашда фойдаланиладиган келгуси пул киримларини юзага келтирадиган активларнинг баланс қийматини ўз ичига олади; ва

(б) пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қиймати мажбуриятни инобатга олмаган ҳолда аниқланиши мумкин бўлмаса, ҳар қандай тан олинган мажбуриятнинг баланс қийматини ўз ичига олмайди.

Бунга сабаб, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва фойдаланиш қиймати пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми бўлмаган активларга ва тан олинган мажбуриятларга тегишли пул оқимларини инобатга олмаган ҳолда аниқланади (28 ва 43-бандларга қаранг).


77. Активлар қопланадиган қийматни баҳолаш учун гуруҳлаштирилса, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик таркибига тегишли пул маблағлари киримларини ҳосил қилувчи ёки ҳосил қилишни таъминлайдиган барча активларни киритиш муҳимдир. Акс ҳолда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича ҳақиқатда қадрсизланишдан зарар юзага келганда тўлиқ қоплангандек кўриниши мумкин. Айрим ҳолатларда, айрим активлар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баҳоланган келгуси пул оқимларини ҳосил қилишда иштирок этишига қарамасдан, улар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ўринли ва изчил тарзда тақсимланиши мумкин бўлмайди. Бу гудвил ёки бош офис активлари каби корпоратив активларга нисбатан тўғри бўлиши мумкин. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказишда бундай активларни инобатга олиш тартиби 80 - 103 бандларда тушунтирилган.


78. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматини аниқлашда айрим тан олинган мажбуриятларни инобатга олиш зарур бўлиши мумкин. Бундай ҳолат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқарилиши харидордан мажбуриятни тан олишни талаб этганда содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати (ёки унинг бутунлай ҳисобдан чиқаришдан баҳоланган пул оқимлари) - пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг активлари ва мажбуриятларини биргаликда сотишдаги ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган нархидир. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати ва унинг қопланадиган қиймати ўртасидаги ўринли таққослашни амалга ошириш учун, мажбуриятнинг баланс қиймати пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг фойдаланиш қийматини ҳам, унинг баланс қийматини ҳам аниқлашда чегирилади.

          


        

Мисол.

Ташкилот ўзининг қазиб олиш фаолиятини амалга ошираётган мамлакат қонунчилигига кўра, мулкдор ўзининг қазиб олиш бўйича фаолиятини тугаллаганда эгаллаган ер майдонини қайта тиклаши лозимлиги белгиланган. Қайта тиклаш сарфлари қазиб олиш операциялари бошланишидан олдин олиб ташланадиган устки қатламни қайта тиклашни ўз ичига олади. Устки қатламни қайта тиклаш сарфлари бўйича баҳоланган мажбуриятлар устки қатламни олиб ташлаш юзага келган даврларда тан олинган. Баҳоланган мажбурият суммаси коннинг бошланғич қиймати таркибида тан олинган ва унинг фойдали хизмат муддати давомида эскириш ҳисобланади. Қайта тиклаш сарфлари бўйича шартли мажбуриятнинг баланс қиймати 500 п.б.(а) бўлиб, қайта тиклаш сарфларининг дисконтланган қийматига тенг бўлади.

Ташкилот конни қадрсизланиш тестидан ўтказмоқда. Кон учун пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик яхлит коннинг ўзидир. Ташкилотга 800 п.б. атрофидаги нархда конни сотиб олиш бўйича турли таклифлар келиб тушган. Ушбу нарх харидорнинг устки қатламни қайта тиклаш мажбуриятини хам ўз зиммасига олишини акс эттиради. Конни ҳисобдан чиқариш сарфлари аҳамиятсиз. Қайта тиклаш сарфларини инобатга олмаган ҳолда, коннинг фойдаланиш қиймати тахминан 1,200 п.б.га тенг. Коннинг баланс қиймати 1,000 п.б.га тенг.


Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати 800 п.б.га тенг. Ушбу сумма ҳисобга олинган баҳоланган мажбуриятни ҳам назарда тутадиган қайта тиклаш сарфларини инобатга олади. Натижада, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун фойдаланиш қиймати қайта тиклаш сарфлари инобатга олингандан сўнг аниқланади ва у 700 п.б.га (1,200 п.б.дан 500 п.б. чегирилган) тенг деб баҳоланади. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати 500 п.б.га тенг бўлади, яъни коннинг баланс қийматидан (1,000 п.б.) қайта тиклаш сарфлари бўйича баҳоланган мажбуриятнинг баланс қиймати (500 п.б.) чегирилиши натижасидаги суммага тенг бўлади. Шунинг учун, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қиймати унинг баланс қийматидан юқори бўлади.


(a) Мазкур стандартда монетар суммалар "пул бирлиги (п.б.)"да ифодаланган.

     


   

79. Амалий сабабларга кўра, айрим ҳолатларда пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қиймати пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми бўлмаган активларни (масалан, дебиторлик қарзлари ёки бошқа молиявий активлар) ёки тан олинган мажбуриятларни (масалан, кредиторлик қарзлари, нафақалар ва бошқа баҳоланган мажбуриятлар) инобатга олингандан сўнг аниқланади. Бундай ҳолатларда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати ушбу активларнинг баланс қийматига оширилади ва ушбу мажбуриятларнинг баланс қийматига камайтирилади.



Гудвил


Гудвилни пул маблағларини ҳосил

қилувчи бирликларга тақсимлаш


80. Қадрсизланиш тестидан ўтказиш мақсадида, бизнес бирлашувида харид қилинган гудвил харид санасидан бошлаб харид қилувчининг бирлашувдан наф олиши кутилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларининг ҳар бирига ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳларига, харид қилувчининг бошқа активлари ёки мажбуриятлари ушбу бирликларга ёки бирликлар гуруҳларига бириктирилган бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, тақсимланиши лозим. Гудвил тақсимланган ҳар бир бирлик ёки бирликлар гуруҳи:

(a) ички бошқарув мақсадларида гудвил мониторинг қилинадиган, ташкилотнинг энг қуйи даражасини акс эттириши лозим; ва

(б) жамлашдан олдин 8-сон МҲХС "Операцион сегментлар"нинг 5-бандида таърифланган операцион сегментдан катта бўлмаслиги лозим.


81. Бизнес бирлашуви натижасида тан олинган гудвил бизнес бирлашуви натижасида харид қилинган бошқа активлардан олинадиган келгуси иқтисодий нафларни ифода этадиган, индивидуал тарзда идентификацияланмайдиган ва алоҳида тан олинмайдиган активдир. Гудвил бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан мустақил тарзда пул оқимларини юзага келтирмайди ва аксарият ҳолларда пул маблағларини ҳосил қилувчи бир нечта бирликларнинг пул оқимларини хосил қилишда иштирок этади. Гудвилни айрим ҳолатларда асосли тарзда алоҳида пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга тақсимлаб бўлмайди, балки фақат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг гуруҳларига тақсимлаш мумкин. Натижада, ташкилотнинг энг қуйи даражаси гудвил ички бошқарув мақсадларида мониторинг қилинадиган айрим ҳолатларда гудвил тегишли бўлган, аммо у тақсимланиши мумкин бўлмаган, бир қатор пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларни қамраб олади. Гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга нисбатан 83 - 99 бандлардаги ва В иловадаги хаволалар шунингдек гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг гуруҳига хаволалар сифатида ўқилиши лозим.


82. 80-банддаги талабларни қўллашда гудвил ташкилот фаолияти бошқарилиши ва гудвилнинг у билан табиий равишда боғлиқ бўлган тарзда акс эттирадиган даражада қадрсизланиш тестидан ўтказилади. Шунинг учун, қўшимча ҳисобот тизимларини ишлаб чиқиш одатда зарур бўлмайди.


83. Қадрсизланиш тестидан ўтказиш мақсадида, гудвил тақсимланадиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик чет эл валютасидаги фойда ёки зарарларни баҳолаш учун 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"га мувофиқ гудвил тақсимланадиган даража билан мос келмаслиги мумкин. Масалан, агар ташкилот чет эл валютасидаги фойда ёки зарарларни баҳолаш мақсадида 21-сон БҲХС орқали гудвилни нисбатан қуйи даражаларга тақсимланиши талаб этилса, айнан шу даражада, агар ташкилот ички бошқарув мақсадларида ушбу даражада гудвилни мониторинг қилмаса ҳам, гудвилни қадрсизланиш тестидан ўтказиш талаб этилмайди.


84. Агар бизнес бирлашувида харид қилинган гудвилнинг дастлабки тақсимланишини бизнес бирлашуви содир бўлган йиллик даврнинг якунига қадар тугаллаш мумкин бўлмаса, ушбу дастлабки тақсимлаш харид санасидан кейинги биринчи йиллик даврнинг якунига қадар тугалланиши лозим.


85. 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"га мувофиқ, агар бизнес бирлашувини дастлабки ҳисобга олиш, бирлашув содир бўлган давр якунига қадар фақат шартли равишда аниқланиши мумкин бўлса, бизнесни харид қилувчи:

(a) бирлашувни ушбу шартли қийматлардан фойдаланган ҳолда ҳисобга олади; ва

(б) харид санасидан бошлаб ўн икки ойдан ошмайдиган баҳолаш даври ичида дастлабки ҳисобга олишни тугаллаш натижасида ушбу шартли қийматларга нисбатан ҳар қандай тузатишларни тан олади.

Бундай ҳолатларда, бизнес бирлашуви содир бўлган йиллик даврнинг якунига қадар бирлашувда тан олинган гудвилнинг дастлабки тақсимланишини тугаллаш имконсиз бўлиши мумкин. Агар бундай ҳолат юз берса, ташкилот 133-бандда талаб этилган маълумотларни ёритиб беради.


86. Агар гудвил пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланган бўлса ва ташкилотнинг ушбу бирликка тегишли фаолияти тугатилса, тугатилган фаолият билан боғлиқ гудвил:

(a) ҳисобдан чиқариш бўйича фойда ёки зарарни аниқлашда фаолиятнинг баланс қийматига киритилиши лозим; ва

(б) агар ташкилот бошқа усул қайта ташкил этилган бирлик билан боғлиқ гудвилни яхшироқ акс эттиришини асослай олмаса, тугатилган фаолиятнинг ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг сақлаб қолинган қисмининг нисбий қийматлари асосида баҳоланиши лозим.

       


        

Мисол.

Ташкилот гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми бўлган фаолиятни 100 п.б.га сотмоқда. Бирликка тақсимланган гудвил идентификацияланмайди ёки ушбу бирликдан пастроқ даражада актив гуруҳига боғлиқ бўлмайди, бундан асосли бўлган ҳолат мустасно. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг сақлаб қолинган қисмининг қопланадиган қиймати 300 п.б.га тенг.


Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланган гудвил идентификацияланмаганлиги ёки ушбу бирликдан пастроқ бўлган даражада актив гуруҳига боғлиқ бўлмаганлиги сабабли, фаолиятга боғлиқ гудвил тугатилган фаолият билан бирликнинг сақлаб қолинган қисмининг нисбий қийматлари асосида баҳоланади. Шунинг учун, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланган гудвилнинг 25 фоизи сотиладиган фаолиятнинг баланс қийматига киритилади.

     


            

87. Агар ташкилот ўзининг ҳисобот тузилмасини қайта ташкил этиши гудвил тақсимланган бир ёки бир нечта пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг таркибини ўзгартирса, гудвил таъсирланган бирликларга қайта тақсимланиши лозим. Бундай қайта тақсимлаш, агар ташкилот қайта ташкил этилган бирлик билан боғлиқ гудвилни яхшироқ акс эттирадиган бошқа усулни кўрсата олмаса, ташкилот пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик ичидаги фаолиятнинг тугатилишида қўллайдиган нисбий қиймат усули каби амалга оширилиши лозим.

           


        

Мисол.

Гудвил дастлаб А пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланган. А бирликка тақсимланган гудвил идентификацияланмайди ёки А бирликдан пастроқ бўлган даражада актив гуруҳига боғлиқ бўлмайди, бундан асосли бўлган ҳолат мустасно. А бирлик бошқа учта пул маблағларини ҳосил қилувчи Б, В ва Г бирликларга бўлиниши ва ўзаро боғланиши лозим.


А бирликка тақсимланган гудвил А бирликдан пастроқ бўлган даражада идентификцияланмаслиги ёки актив гуруҳига боғлиқ бўлмаганлиги сабабли, у Б, В ва Г бирликларга А бирликнинг учта қисмларининг нисбий қийматлари асосида, ушбу қисмлар Б,В ва Г бирликлар билан ўзаро боғланишидан олдин қайта тақсимланади.

     


            

               

Гудвилга эга пул маблағларини ҳосил қилувчи

бирликларни қадрсизланиш тестидан ўтказиш


88. 81-бандда белгиланганидек, гудвил пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли, лекин у бирликка тақсимланмаган холатда, бундай бирликда қадрсизланиш бўйича бирор аломат мавжуд бўлиши билан, мазкур бирлик ҳар қандай гудвилни ўз ичига олмайдиган баланс қийматини унинг қопланадиган қийматига таққослаш орқали қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.


89. Агар 88-бандда тавсифланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга ёки фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активни ўз ичига олса ва ушбу актив фақат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми сифатида қадрсизланиш тестидан ўтказилиши мумкин бўлса, 10-бандга кўра, бундай бирликни ҳам ҳар йили қадрсизланиш тестидан ўтказилиши талаб этилади.


90. Гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик ҳар йили, бирликнинг қадрсизланган бўлиши аломати мавжуд бўлиши билан, бирликнинг гудвилни ўз ичига олган баланс қийматини бирликнинг қопланадиган қиймати билан таққослаш орқали қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим. Агар бирликнинг қопланадиган қиймати бирликнинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, бирлик ва ушбу бирликка тақсимланган гудвил қадрсизланмаган деб ҳисобланиши лозим. Агар бирликнинг баланс қиймати бирликнинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлса, ташкилот 104-бандга мувофиқ қадрсизланишдан зарарни тан олиши лозим.


91-95. [Чиқариб ташланган]



Қадрсизланиш тестидан ўтказиш муддатлари


96. Гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун йиллик қадрсизланиш тести ҳар йили бир хил вақтда ўтказилиши шарти билан йиллик давр мобайнида ҳар қандай вақтда амалга оширилиши мумкин. Турли пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар қадрсизланиш тестидан турли вақтларда ўтказилиши мумкин. Лекин, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланган гудвил ёки унинг бир қисми жорий йиллик давр мобайнида бизнес бирлашувида харид қилинган бўлса, ушбу бирлик жорий йиллик даврнинг якунига қадар қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим.


97. Агар гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ташкил этадиган активлар гудвилни қамраб олган бирлик билан бир пайтда қадрсизланиш тестидан ўтказилса, улар гудвилни қамраб оладиган бирликдан олдин қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим. Шу каби, агар гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳини ташкил этадиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гудвилни қамраб олган бирликлар гуруҳи билан бир пайтда қадрсизланиш тестидан ўтказилса, алоҳида бирликлар гудвилни қамраб оладиган бирликлар гуруҳидан олдин қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим.


98. Гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказиш пайтида, гудвилни қамраб оладиган бирлик ичидаги активнинг қадрсизланганлиги аломати мавжуд бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, гудвилни қамраб оладиган бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказишдан олдин ташкилот дастлаб активни қадрсизланиш тестидан ўтказади ва қадрсизланишдан зарарни тан олади. Шу каби, гудвилни қамраб оладиган бирликлар гуруҳи ичидаги пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик қадрсизланганлигининг аломати мавжуд бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, ташкилот гудвил тақсимланган бирликлар гуруҳини қадрсизланиш тестидан ўтказишдан аввал пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказади ва ушбу бирлик бўйича қадрсизланишдан зарарни тан олади.


99. Бевосита олдинги даврда гудвил тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматининг батафсил ҳисоб-китоби қуйидаги мезонларнинг барчаси қаноатлантирилиши шарти билан жорий даврда ушбу бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказишда фойдаланилиши мумкин:

(a) бирликни ташкил этадиган активлар ва мажбуриятлар қопланадиган қийматнинг энг сўнгги батафсил ҳисоб-китобидан буён аҳамиятли даражада ўзгармаган;

(б) энг сўнгги батафсил ҳисоб-китоб натижасига кўра, қопланадиган қиймат бирликнинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада ошади; ва

(в) қопланадиган қийматнинг энг сўнгги ҳисоб-китобидан буён содир бўлган ҳодисалар ва ўзгарган ҳолатлар таҳлилига асосланган ҳолда, жорий қопланадиган қиймат бирликнинг баланс қийматидан кам бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан йироқ.



Корпоратив активлар


100. Корпоратив активлар ташкилотнинг бош офиси ёки бўлинмасининг биноси, электрон маълумотларни қайта ишлаш ускуналари ёки тадқиқот марказини ўз ичига оладиган гуруҳ ёки бўлинма активларидан иборат бўлади. Ташкилот тузилмаси актив муайян пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун мазкур стандартда келтирилган корпоратив активлар таърифига жавоб бериши ёки бермаслигини белгилайди. Корпоратив активларнинг фарқли хусусиятлари шуки, улар бошқа активлар ёки активлар гуруҳларидан мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмайди ва уларнинг баланс қийматини кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тўлиқ киритишнинг имкони бўлмайди.


101. Корпоратив активлар алоҳида пул маблағлари киримларини юзага келтирмаслиги сабабли, раҳбарият активни ҳисобдан чиқаришга қарор қилмагунча алоҳида корпоратив активнинг қопланадиган қийматини аниқлаб бўлмайди. Натижада, агар корпоратив активнинг қадрсизланган бўлиши мумкинлиги аломати мавжуд бўлса, корпоратив актив тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳи учун қопланадиган қиймат аниқланади ва у ушбу пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳининг баланс қиймати билан таққосланади. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олинади.


102. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказишда, ташкилот кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли бўлган барча корпоратив активларни аниқлаши лозим. Агар корпоратив актив баланс қийматининг бир қисми:

(а) ўринли ва изчил тарзда ушбу бирликка тақсимланиши мумкин бўлса, ташкилот бирликка тақсимланган корпоратив активнинг баланс қийматининг бир қисмини ўз ичига оладиган бирликнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.

(б) ўринли ва изчил тарзда ушбу бирликка тақсимланиши мумкин бўлмаса, ташкилот:

(i) корпоратив активни ўз ичига олмаган бирликнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим ва ҳар қандай қадрсизланишдан зарарни 104-бандга мувофиқ тан олиши лозим;

(ii) кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ўз ичига оладиган ва корпоратив актив баланс қийматининг бир қисми ўринли ва изчил тарзда тақсимланиши мумкин бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг энг кичик гуруҳини аниқлаши лозим; ва

(iii) ушбу бирликлар гуруҳига тақсимланган корпоратив активнинг баланс қийматининг бир қисмини ўз ичига оладиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳининг баланс қийматини бирликлар гуруҳининг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.


103. Мазкур талабларни корпоратив активларга нисбатан қўлланиши 8 намунавий мисолда келтирилган.



Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик

бўйича қадрсизланишдан зарар


104. Қадрсизланишдан зарар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (гудвил ёки корпоратив актив тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг энг кичик гуруҳи) учун фақат ва фақат агар бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) баланс қийматидан кам бўлса, тан олиниши лозим. Қадрсизланишдан зарар бирлик (бирликлар гуруҳи) активларининг баланс қийматини камайтириш учун қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:

(a) дастлаб, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган ҳар қандай гудвилнинг баланс қийматини камайтиришга; ва

(б) сўнгра, бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) бошқа активларига, бирликдаги (бирликлар гуруҳидаги) ҳар бир активнинг баланс қийматига мутаносиб равишда.

Баланс қийматларидаги ушбу камайишлар алоҳида активлар бўйича қадрсизланишдан зарарлар сифатида инобатга олиниши ва 60-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.


105. Қадрсизланишдан зарарни 104-бандга мувофиқ тақсимлашда, ташкилот активнинг баланс қийматини қуйидагиларнинг энг каттасидан кам бўладиган даражага камайтирмаслиги лозим:

(a) унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати (агар баҳолaш имкони бўлса);

(б) унинг фойдаланиш қиймати (агарда аниқлашнинг имкони бўлса); ва

(в) нол.

Бошқа ҳолларда активга тақсимланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарар суммаси бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) бошқа индивидуал активларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим.


106. Агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳар бир индивидуал активининг қопланадиган қийматини баҳолаш амалий имконсиз бўлса, мазкур стандарт қадрсизланишдан зарарни ушбу бирликнинг, гудвилдан ташқари активлари ўртасида асосли тақсимланишини талаб этади, чунки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг барча активлари биргаликда фаолият кўрсатади.


107. Агар индивидуал активнинг қопланадиган қийматини аниқлаш мумкин бўлмаса (67-бандга қаранг):

(a) агар активнинг баланс қиймати унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва 104 ва 105-бандларда кўрсатилган тақсимлаш тартибларининг натижалари миқдоридан катта бўлса, актив учун қадрсизланишдан зарар тан олинади; ва

(б) агар тегишли пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик қадрсизланмаган бўлса, актив учун ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмайди. Бу ҳатто, агар активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кам бўлганда ҳам қўлланади.

          


        

Мисол.

Ускуна жисмоний жиҳатдан шикастланган, аммо у шикастланишидан олдинги ҳолатдагидек яхши ишламаса ҳам, ҳануз фойдаланилмоқда. Ускунанинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кам. Ускуна мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмайди. Ускунани ўз ичига олган ва бошқа активлардан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирадиган активларнинг ускуна тегишли бўлган энг кичик идентификацияланадиган гуруҳи ишлаб чиқариш линияси ҳисобланади. Ишлаб чиқариш линиясининг қопланадиган қиймати, ишлаб чиқариш линияси яхлит тарзда қадрсизланмаганлигини кўрсатади


1-Фараз: раҳбарият томонидан тасдиқланган бюджетлар/прогнозлар ускунани алмаштириш бўйича раҳбариятнинг ҳеч қандай нияти мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Ускунанинг қопланадиган қийматининг ўзини баҳолаб бўлмайди, чунки ускунанинг фойдаланиш қиймати:

(a) унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматидан фарқ қилиши мумкин; ва

(б) фақат ускуна тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (ишлаб чиқариш линияси) учун аниқланиши мумкин.

Ишлаб чиқариш линияси қадрсизланмаган. Шунинг учун, ускуна учун ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмайди. Шунга қарамасдан, ташкилот ускуна учун эскириш даврини ёки эскиришни ҳисоблаш усулини қайта баҳолаши зарур бўлиши мумкин. Эҳтимол, ускунанинг кутилаётган қолган фойдали хизмат муддатини ёки иқтисодий нафларнинг ташкилот томонидан кутилаётган истеъмолининг характерини акс эттириш учун қисқароқ эскириш даври ёки тезкор эскириш ҳисоблаш усули талаб этилиши мумкин.


2-Фараз: раҳбарият томонидан тасдиқланган бюджетлар/прогнозлар рахбариятнинг ускунани алмаштириш ва уни яқин келажакда сотиш бўйича нияти мавжудлигини кўрсатади. Ускунани ҳисобдан чиқаргунга қадар ундан уклуксиз фойдаланиш бўйича пул оқимлари аҳамиятсиз деб баҳоланган.

Ускунанинг фойдаланиш қийматини унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматига яқин бўлган ҳолда баҳолаш мумкин. Шунинг учун, ускунанинг қопланадиган қийматини ускуна тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни (яъни ишлаб чиқариш линиясини) ҳисобга олинмаган ҳолда, аниқланиши мумкин. Ускунанинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кам бўлгани туфайли, ускуна учун қадрсизланишдан зарар тан олинади.

     


              

108. 104 ва 105-бандлардаги талаблар қўллангандан сўнг, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарарнинг ҳар қандай қолдиқ суммаси фақат ва фақат агар бу бошқа МҲХС орқали талаб этилса, мажбурият сифатида тан олиниши лозим.



Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши


109. Ўтган даврларда актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун тан олинган қадрсизланишдан зарарни қайта тикланишига нисбатан талаблар 110 - 116 бандларда белгиланган. Ушбу талабларда "актив" атамасидан фойдаланилади, лекин у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг қўлланади. Қўшимча талаблар индивидуал актив учун 117 - 121 бандларда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун 122 - 123 бандларда ва гудвил учун 124 ва 125 бандларда белгиланган.


110. Ташкилот ҳар бир ҳисобот даврининг охирига гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолаши лозим. Агар бундай аломат мавжуд бўлса, ташкилот ушбу активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.


111. Гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолашда, ташкилот камида қуйидаги аломатларни кўриб чиқиши лозим:


Маълумотларнинг ташқи манбалари

(a) активнинг қиймати давр мобайнида аҳамиятли даражада ошганлиги бўйича кузатиладиган аломатларнинг мавжудлиги.

(б) ташкилот фаолият юритадиган технологик, бозор, ҳуқуқий ёки иқтисодий муҳитда ёки актив йўналтирилган бозорда давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга ижобий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар.

(в) бозор фоиз ставкалари ёки инвестиция даромадлилиги бўйича бошқа бозор ставкалари давр мобайнида камайган ва ушбу камайиш активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланадиган дисконтлаш ставкасига таъсир этиши ҳамда активнинг қопланадиган қийматини муҳим даражада ошириши эҳтимоли мавжудлиги.

Маълумотларнинг ички манбалари

(г) активдан фойдаланишда ёки ундан кутилаётган фойдаланиш даражаси ва усулида давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга ижобий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар. Ушбу ўзгаришлар давр мобайнида активдан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш ёки ошириш учун ёки актив тегишли бўлган фаолиятни реструктизацияси учун қилинган сарфларни ўз ичига олади.

(д) ички ҳисоботда активнинг иқтисодий самарадорлиги кутилганидан ижобий бўлганлигини ёки бўлишини кўрсатадиган далилнинг мавжудлиги.


112. 111-бандда келтирилган қадрсизланишдан зарардаги потенциал камайишнинг аломатлари умуман олганда 12-банддаги потенциал қадрсизланишдан зарар аломатларининг аксидир.


113. Агар гудвилдан ташқари актив учун тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлса, бу қолган фойдали хизмат муддати, эскириш (амортизация) ҳисоблаш усули ёки тугатиш қиймати активга нисбатан ўринли бўлган МҲХСга мувофиқ, ҳатто агар ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар актив учун қайта тикланмаса ҳам, қайта кўриб чиқилиши ва тузатишлар киритилиши зарур бўлиши мумкинлигини кўрсатади.


114. Агар охирги қадрсизланиш бўйича зарар тан олингандан буён активнинг қопланадиган қийматини аниқлашда фойдаланилган ҳисоб баҳоларида ўзгариш бўлган бўлса, гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар қайта тикланиши лозим. Агар ушбу ҳолат юз берса, активнинг баланс қиймати, 117-бандда келтирилган ҳолатлардан ташқари, унинг қопланадиган қийматига қадар оширилиши лозим. Бундай ошиш қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши ҳисобланади.


115. Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши ташкилот актив учун қадрсизланишдан зарарни охирги тан олган санадан бошлаб активнинг фойдаланиш орқали ёки сотиш орқали баҳоланган хизмат кўрсатиш потенциалидаги ўсишни акс эттиради. 130-банд ташкилотдан баҳоланган хизмат кўрсатиш потенциалидаги ўсишга сабаб бўладиган ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришни аниқлашни талаб этади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) қопланадиган қийматни аниқлаш асосининг ўзгаришини (яъни қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматга ёки фойдаланиш қийматига асослангани);

(б) агар қопланадиган қиймат фойдаланиш қийматига асосланган бўлса, суммадаги ёки баҳоланган келгуси пул оқимларининг вақт бўйича ёки дисконт ставкасидаги ўзгаришни; ёки

(в) агар қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматга асосланган бўлса, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматнинг компонентлари ҳисоб баҳосидаги ўзгаришни.


116. Келгуси пул маблағлари киримларининг дисконтланган қиймати улар яқин бўлган сари ошиши сабабли, активнинг фойдаланиш қиймати активнинг баланс қийматидан ортиқ бўлиши мумкин. Лекин, бунда активнинг хизмат кўрсатиш потенциали ошмаган бўлади. Шунинг учун, қадрсизланишдан зарар, ҳатто агар активнинг қопланадиган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлиб қолса ҳам, фақат маълум вақт ўтганлиги туфайли қайта тикланмайди (баъзида дисконтнинг "амортизацияси" дейилади).



Индивидуал актив бўйича қадрсизланишдан

зарарнинг қайта тикланиши


117. Қадрсизланиш бўйича зарарни қайта тикланишига тегишли бўлган гудвилдан ташқари активнинг баланс қийматидаги ўсиш, актив учун олдинги йилларда ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмаганда аниқланадиган (амортизациядан ёки эскиришдан ҳоли бўлган) баланс қийматидан ошмаслиги лозим.


118. Гудвилдан ташқари актив бўйича, ўтган йилларда ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмаганда аниқланадиган (амортизациядан ёки эскиришдан ҳоли бўлган) баланс қийматидан ошган ўсиш суммаси қайта баҳолаш ҳисобланади. Бундай қайта баҳолашни ҳисобга олишда, ташкилот актив учун қўлланадиган МҲХСни қўллайди.


119. Гудвилдан бошқа активнинг қадрсизланишидан зарарнинг қайта тикланиши, агар актив бошқа МҲХС (масалан 16-сон БҲХСдаги қайта баҳолаш усули)га мувофиқ қайта баҳоланган қийматда ҳисобга олинмаган бўлса, бевосита фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Қайта баҳоланган актив бўйича қадрсизланишдан зарарнинг ҳар қандай қайта тикланиши ушбу бошқа МҲХСга мувофиқ қайта баҳолашдан ўсиш сифатида инобатга олиниши лозим.


120. Қайта баҳоланган актив бўйича қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинади ва қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсишини оширади. Лекин, айнан шу қайта баҳоланган актив бўйича фойда ёки зарар таркибида олдин тан олинган қадрсизланишдан зарар суммаси доирасида ушбу қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши фойда ёки зарар таркибида тан олинади.


121. Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши тан олингандан сўнг, актив учун эскириш (амортизация) суммаси келгуси даврлар учун, (агар мавжуд бўлса) активнинг тугатиш қиймати чегирилган ҳолдаги тузатиш киритилган баланс қийматини унинг қолган фойдали хизмат муддати мобайнида тизимли равишда тақсимланиши лозим.



Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича

қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши


122. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарарни қайта тикланиши бирликнинг гудвилдан ташқари активларига уларнинг баланс қийматларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим. Баланс қийматлардаги ушбу ўсишлар индивидуал активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланиши сифатида ҳисобга олиниши ва 119-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.


123. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қадрсизланишидан зарарни қайта тикланишини 122-бандга мувофиқ тақсимлашда, активнинг баланс қиймати қуйидагиларнинг кичигидан ошмаслиги лозим:

(a) унинг қопланадиган қиймати (агар аниқлашнинг имкони бўлса); ва

(б) актив учун олдинги даврларда ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмаганида аниқланиши мумкин бўлган (амортизация ёки эскириш суммалари чегирилган) баланс қиймати.

Бошқа ҳолларда активга тақсимланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарарни қайта тиклаш суммаси бирликнинг гудвилдан ташқари бошқа активларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим.



Гудвил бўйича қадрсизланишдан зарарни қайта тикланиши


124. Гудвил бўйича тан олинган қадрсизланишдан зарар кейинги даврларда қайта тикланмаслиги лозим.


125. 38-сон БҲХС "Номоддий активлар" ўзида яратилган гудвилни тан олинишини тақиқлайди. Гудвил бўйича қадрсизланишдан зарар тан олингандан кейинги даврларда ушбу гудвилнинг қопланадиган қийматидаги ҳар қандай ўсиш харид қилинган гудвил бўйича тан олинган қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши эмас, балки ўзида яратилган гудвилдаги ўсиш бўлиши эҳтимоли мавжуд.



Маълумотларни ёритиб бериш


126. Ташкилот активларнинг хар бир синфи бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) давр мобайнида фойда ёки зарарда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси ва ушбу қадрсизланишдан зарарларни ўз ичига оладиган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаси (моддалари);

(б) давр мобайнида фойда ёки зарарда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланиши суммаси ва ушбу қадрсизланишдан зарарлар қайта тикланишини ўз ичига олган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаси (моддалари);

(в) давр мобайнида бошқа умумлашган даромадда тан олинган қайта баҳоланган активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси;

(г) давр мобайнида бошқа умумлашган даромадда тан олинган қайта баҳоланган активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланиши суммаси.


127. Активларнинг синфи ўзида характери бўйича ва ташкилот фаолиятида фойдаланилиши жиҳатидан активларнинг гуруҳланишини ўзида акс эттиради.


128. 126-бандда талаб этилган маълумотлар активлар синфи бўйича ёритиб берилган бошқа маълумотлар билан бирга тақдим этилиши мумкин. Масалан, ушбу маълумотлар 16-сон БҲХС орқали талаб этилган асосий воситаларнинг баланс қийматининг давр боши ва охири ҳолатидаги солиштирмасида акс эттирилиши мумкин.


129. 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этадиган ташкилот ҳар бир ҳисобот сегменти бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) давр мобайнида фойда ёки зарар таркибида ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси.

(б) давр мобайнида фойда ёки зарарда ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланган суммаси.


130. Ташкилот давр мобайнида тан олинган қадрсизланишдан зарарлар ёки қайта тикланган индивдуал актив (жумладан гудвил) ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) қадрсизланишдан зарарни тан олинишига ёки қайта тикланишига олиб келган ҳодисалар ва ҳолатлар.

(б) тан олинган ёки қайта тикланган қадрсизланишдан зарар суммаси.

(в) индивидуал актив учун:

(i) активнинг характери; ва

(ii) агар ташкилот 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этса, актив тегишли бўлган ҳисобот сегменти.

(г) пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун:

(i) пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг тавсифи (масалан, у ишлаб чиқариш линияси, ишлаб чиқариш заводи, бизнес фаолият, географик ҳудуд ёки 8-сон МҲХСда таърифланган ҳисобот сегменти бўлиши ёки бўлмаслиги);

(ii) активлар синфи бўйича ва агар ташкилот 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этса, ҳисобот сегменти бўйича тан олинган ёки қайта тикланган қадрсизланишдан зарар суммаси; ва

(iii) агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлаш учун активларни жамланганда пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматининг олдинги ҳисоб баҳосидан (агар мавжуд бўлса) буён ўзгарган бўлса, активларни жамлашнинг жорий ва олдинги усулларининг изоҳи ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлаш усулини ўзгартириш сабаблари;

(д) активнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қиймати ва активнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қиймати ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ёки унинг фойдаланиш қийматига тенг бўлишини;

(е) агар қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўлса, унда ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(i) активнинг хаққоний қийматда баҳоланиши ("ҳисобдан чиқариш сарфлари" кузатиладиган бўлиши ёки бўлмаслигини ҳисобга олмаган ҳолда) тўлиқ олиб борилган хаққоний қийматининг иерархия даражасини (13-сон МҲХСга қаранг);

(ii) баҳоланган хаққоний қиймат хаққоний қиймат иерархиясининг 2 ва 3-даражасига киритилганда, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда қўлланган баҳолаш модел(лар)и тавсифи. Агар баҳолаш моделида ўзгаришлар юз берса, ташкилот ушбу ўзгаришлар ва унинг сабаб(лар)ини ёритиб бериши лозим; ва

(iii) баҳоланган хаққоний қиймат хаққоний қиймат иерархиясининг 2 ва 3-даражасига киритилганда, ташкилот рахбарияти томонидан ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда қўлланган асосий фараз. Асосий фаразлар бу активнинг (пул маблағлари ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қийматига таъсирчан бўлган фаразларни қамраб олади. Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат дисконтланган қиймат модели бўйича баҳоланса, унда ташкилот шунингдек жорий ва олдинги баҳолашда қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари) тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим.

(ж) агар қопланадиган қиймат фойдаланиш қийматига тенг бўлса, фойдаланиш қийматини жорий ҳисоб баҳосида ва олдинги ҳисоб баҳосида (агарда мавжуд бўлса) қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари).


131. Ташкилот 130-бандга мувофиқ маълумотлар ёритиб берилмаган давр мобайнида тан олинган жамғарилган қадрсизланишдан зарарлар ва қадрсизланишдан зарарларнинг жамғарилган қайта тикланишлари бўйича қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) қадрсизланишдан зарарлар таъсир кўрсатган активларнинг асосий синфлари ва қадрсизланишдан зарарлар қайта тикланган активларнинг асосий синфлари;

(б) ушбу қадрсизланишдан зарарларни ва қадрсизланиш бўйича зарарларнинг қайта тикланишини тан олинишига олиб келган асосий ҳодисалар ва ҳолатлар.


132. Ташкилот активларнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг) қопланадиган қийматини аниқлашда фойдаланилган фаразларни ёритиб бериши маъқулланади. Лекин, агар гудвил ёки ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий актив бирликнинг баланс қийматига киритилган ҳолатларда, 134-банд ташкилот томонидан пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг қопланадиган қийматини баҳолашда қўлланган ҳисоб баҳолари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб берилишини талаб этади.


133. Агар 84-бандга мувофиқ, давр мобайнида бизнес бирлашувида харид қилинган гудвилнинг бирор қисми ҳисобот даври якунига пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланмаган бўлса, тақсимланмаган гудвилнинг суммаси ва ушбу суммани тақсимланмасдан қолганининг сабаблари ёритиб берилиши лозим.



Гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий

активларни қамраб олган пул маблағларини ҳосил қилувчи

бирликларнинг қопланадиган қийматларини

баҳолашда қўлланган ҳисоб баҳолари


134. Ташкилот гудвилнинг ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлар баланс қийматининг уларнинг умумий баланс қийматига нисбатан аҳамиятли қисми бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланганда, ҳар бир шундай пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (бирликлар гуруҳи) бўйича (а) - (е) кичик бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган гудвилнинг баланс қиймати.

(б) бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларнинг баланс қиймати.

(в) бирликнинг (ёки бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматини (яъни, фойдаланиш қиймати ёки ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматини) аниқлашда қўлланган асос.

(г) агар бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати фойдаланиш қийматига асосланган бўлса:

(i) раҳбарият энг сўнгги бюджетлар/прогнозлар орқали қамраб олинган давр учун ўзининг пул оқими прогнозлари учун асос бўлган ҳар бир асосий фараз. Асосий фаразлар бу бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматига таъсирчан бўлган фаразларни қамраб олади.

(ii) ҳар бир асосий фараз асосида қиймат(лар)ни аниқлаш бўйича раҳбарият ёндашувининг изоҳи, ушбу қиймат(лар) олдинги тажрибани акс эттириши ёки, ўринли бўлса, маълумотларнинг ташқи манбалари билан мувофиқлиги ва агар мувофиқ бўлмаса, қай даражада ва нима учун улар олдинги тажрибадан ёки маълумотларнинг ташқи манбаларидан фарқ қилиши.

(iii) раҳбарият томонидан тасдиқланган молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган пул оқимларини раҳбарият прогноз қилган давр ва агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (бирликлар гуруҳи) учун беш йилдан ортиқ давр қўлланганда, ушбу узоқроқ давр нима учун қўлланганини тушунтириш.

(iv) сўнгги бюджетлар/прогнозлар қамраб олган даврдан ташқари даврда пул оқими прогнозларини экстраполяциялашда фойдаланилган ўсиш суръати, ва маҳсулотлар, соҳалар ёки мамлакат ёки ташкилот фаолият кўрсатадиган мамлакатлар бўйича ёки ушбу актив фойдаланиладиган бозор бўйича узоқ муддатли ўртача ўсиш суръатидан юқори бўлган ўсиш суръатининг асосланганлиги.

(v) пул оқими прогнозларида қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари).

(д) агар бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматга асосланган бўлса, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни ҳисоблашда қўлланган баҳолаш усул(лар)и. Ташкилотдан 13-сон МҲХСда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотларни таъминлаш талаб этилмайди. Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бир хил бирликни (бирликлар гуруҳини) баҳолашда котировкаланадиган нархдан фойдаланилмаган бўлса, ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(i) ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни аниқлаш бўйича раҳбарият таянган ҳар бир асосий фараз. Асосий фаразлар бу бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматига таъсирчан бўлган фаразларни қамраб олади.

(ii) ҳар бир асосий фараз асосида қиймат(лар)ни аниқлаш бўйича раҳбарият ёндашувининг изоҳи, ушбу қиймат(лар) олдинги тажрибани акс эттириши ёки, ўринли бўлса, маълумотларнинг ташқи манбалари билан мувофиқлиги ва агар мувофиқ бўлмаса, қай даражада ва нима учун улар олдинги тажрибадан ёки маълумотларнинг ташқи манбаларидан фарқ қилиши.

(iiA) активнинг хаққоний қийматда баҳоланиши ("ҳисобдан чиқариш сарфлари" кузатиладиган бўлиши ёки бўлмаслигини ҳисобга олмаган ҳолда) тўлиқ олиб борилган хаққоний қийматининг иерархия даражаси (13-сон МҲХСга қаранг).

(iiБ) агар баҳолаш усулида ўзгариш бўлса, ўзгариш ва унинг сабаб(лар)и.

Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат дисконтланган пул оқими прогнозлари орқали баҳоланса, ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(iii) раҳбарият пул оқимларини прогноз қилган давр.

(iv) пул оқими прогнозларини экстраполяциясида фойдаланилган ўсиш суръати.

(v) пул оқими прогнозларида қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари).

(е) агар раҳбарият бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматини аниқлашда таянган асосий фараздаги ўзгариш бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) баланс қийматини унинг қопланадиган қийматидан ўсишига сабаб бўлса:

(i) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматининг унинг баланс қийматидан ошган суммаси.

(ii) асосий фаразга нисбатан белгиланган қиймат.

(iii) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати унинг баланс қийматига тенг бўлиши учун, қопланадиган қийматни баҳолаш учун қўлланадиган асосий фаразга нисбатан белгиланган қийматнинг, бундай ўзгариш бошқа ўзгарувчиларга кейинги таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўзгариши шарт бўлган сумма.


135. Агар гудвилнинг ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларнинг баланс қиймати ёки унинг бир қисми бир нечта пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган бўлса ва ушбу сумма ҳар бир бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларнинг жами баланс қийматига таққослаганда аҳамиятли бўлмаса, ушбу факт бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатларига эга номоддий активларнинг жамланган баланс қийматларини ёритиб берилиши лозим. Шу билан бирга, агар ушбу бирликлар (бирликлар гуруҳлари) бирортасининг қопланадиган қиймати айни асосий фараз(лар)га асосланган бўлса ва улар ўртасида тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлари бўйича жамланган баланс қиймати ташкилотнинг гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлари бўйича жами баланс қийматига таққослаганда аҳамиятли бўлса, ташкилот ушбу маълумотни қуйидагилар билан бирга ёритиб бериши лозим:

(a) гудвилнинг ушбу бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган жамланган баланс қиймати.

(б) ноаниқ фойдаланиш муддатларига эга номоддий активларнинг ушбу бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган жамланган баланс қиймати.

(в) асосий фараз(лар)нинг тавсифи.

(г) ҳар бир асосий фараз асосида қиймат(лар)ни аниқлаш бўйича раҳбарият ёндашувининг изоҳи, ушбу қиймат(лар) олдинги тажрибани акс эттириши ёки, ўринли бўлса, маълумотларнинг ташқи манбалари билан мувофиқлиги ва агар мувофиқ бўлмаса, қай даражада ва нима учун улар олдинги тажрибадан ёки маълумотларнинг ташқи манбаларидан фарқ қилиши тавсифи;

(д) агар асосий фараз(лар)даги мумкин бўлган ўринли ўзгариш бирликларнинг (бирликлар гуруҳларининг) жамланган баланс қиймати уларнинг жамланган қопланадиган қийматидан ошишига сабаб бўлса:

(i) бирликларнинг (бирликлар гуруҳларининг) жамланган қопланадиган қиймати уларнинг жамланган баланс қийматидан ошган суммаси.

(ii) асосий фараз(лар)га нисбатан белгиланган қиймат(лар).

(iii) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) жамланган қопланадиган қиймати унинг жамланган баланс қийматига тенг бўлиши учун, қопланадиган қийматни баҳолаш учун қўлланадиган асосий фаразга нисбатан белгиланган қийматнинг, бундай ўзгариш бошқа ўзгарувчиларга кейинги таъсирини ҳисобга олаган ҳолда ўзгариши шарт бўлган сумма.


136. 24 ёки 99-бандларга мувофиқ олдинги даврда пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (бирликлар гуруҳи) қопланадиган қийматининг энг сўнгги батафсил ҳисоб-китоби кейинги даврларга ўтказилиши ва белгиланган мезонларга жавоб берганда ушбу бирликни (бирликлар гуруҳини) қадрсизланиш тестидан ўтказишда фойдаланилиши мумкин. Бундай ҳолат қайд этилса, 134 ва 135-бандларга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумотларга киритиладиган бундай бирлик (бирликлар гуруҳи) бўйича маълумот қопланадиган қийматнинг кейинги даврларга ўтказилган ҳисоб-китоб натижаларига тегишли бўлади.


137. 134 ва 135 бандларда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар 9 намунавий мисолда акс эттирилган.



Ўтиш қоидалари ва кучга кириш санаси


138. [Чиқариб ташланган]


139. Ташкилот мазкур стандартни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим:

(a) келишув санаси 2004 йил 31 март ёки ундан кейинги бизнес бирлашувларида харид қилинган гудвил ва номоддий активларга; ва

(б) 2004 йил 31 март ёки ундан кейин бошланадиган биринчи йиллик даврнинг бошидан перспектив тарзда барча бошқа акивларга.


140. 139-банд қўлланадиган ташкилотлар мазкур стандарт талабларини 139-бандда кўрсатилган кучга кириш санасидан олдин қўллаши мақулланади. Лекин, агар ташкилот мазкур стандартни кўрсатилган кучга кириш санасидан олдин қўлласа, у ҳолда ташкилот бир вақтнинг ўзида 3-сон МҲХС ва 38-сон БҲХС (2004 йил таҳрири)ни ҳам қўллаши лозим.


140A. 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири) бўйича МҲХСларда фойдаланилган атамаларга ўзгартириш киритилган. Шунингдек, у бўйича 61, 120, 126 ва 129 бандларга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, ушбу ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


140Б. 3-сон МҲХС (2008 йил таҳририда) бўйича 65, 81, 85 ва 139 бандларга ўзгартиришлар киритилган, 91 - 95 ва 138 бандлар чиқариб ташланган ва В илова киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 июлдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 3-сон МҲХС (2008 йил таҳририда)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


140В. 2008 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар"га асосан 134-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 2009 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агарда ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


140Г. 2008 йил май ойида эълон қилинган "Шўба ташкилотидаги, биргаликдаги назорат қилинадиган ташкилотдаги ёки таъсир остидаги ташкилотдаги инвестиция қиймати" (1-сон МҲХС "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш" ва 27-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 12(ж) банд киритилган. Мазкур ўзгартириш ташкилот томонидан 2009 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот 27-сон БҲХСнинг 4 ва 38А бандларидаги тегишли ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у бир вақтнинг ўзида 12(ж) банддаги ўзгаришни қўллаши лозим.


140Д. 2009 йилнинг апрел ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар"га асосан 80(б) бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришни 2010 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун перспектив тарзда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агарда ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


140Е. [Чиқариб ташланган]


140Ё. [Чиқариб ташланган]


140Ж. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХСга асосан 4 банд, 12(ж) банд юқорисидаги сарлавҳа ва 12(ж) бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХСлар билан биргаликда қўллаши лозим.


140З. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 13-сон МҲХСга асосан 5, 6, 12, 20, 22, 28, 78, 105, 111, 130 ва 134 бандларга ўзгартириш киритилган, 25 - 27 бандлар чиқариб ташланган ва 53А банд киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 13-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


140И. 2011 йилнинг май ойида 130 ва 134 бандларга ва 138 банд юқорисидаги сарлавҳага ўзгартириш киритилган. Ушбу ўзгартиришлар ташкилот томонидан 2014 йил 1 январ ва ундан кейинги даврлардан бошлаб ретроспектив тарзда қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот бир вақтнинг ўзида 13-сон МҲХСни қўлламаган даврлар (шу жумладан қиёсий даврлар) учун ушбу ўзгаришларни қўлламаслиги лозим.


140Й. [Чиқариб ташланган]


140К. 2014 йил майда эълон қилинган 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"га асосан 2 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


140Л. 2014 йилнинг июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХСга асосан 2, 4 ва 5 бандларга ўзгартириш киритилган ва 140Е, 140Ё ва 140Й бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


140М [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган]



36-сон БҲХСнинг (1998 йил таҳрири)

ўз кучини йўқотиши


141. Мазкур стандарт 36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши" (1998 йил тахрири)ни ўрнини эгаллайди.



---------------------------------------------------------------------

*) Номоддий актив ҳолатида, "эскириш" атамаси ўрнига одатда "амортизация" атамаси фойдаланилади. Ушбу икки атама бир хил маънога эга.


**) Актив сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифлаш мезонини қаноатлантирганда (ёки сотиш учун мўлжалланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилса), у мазкур стандартнинг қўллаш доирасидан чиқарилади ва 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ ҳисобга олинади.

        

           




A-ИЛОВА



Фойдаланиш қийматини баҳолашда

дисконтланган қийматни аниқлаш

усулларидан фойдаланиш


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир. У фойдаланиш қийматини баҳолашда дисконтланган қийматни аниқлаш усулларидан фойдаланиш бўйича кўрсатма беради. Кўрсатмада "актив" атамасидан фойдаланилишига қарамасдан, у пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ташкил этадиган активлар гуруҳига нисбатан тенг маънода қўлланади.



Дисконтланган қийматни баҳолашнинг компонентлари


A1. Қуйидаги элементлар биргаликда активлар ўртасидаги иқтисодий фарқларни акс эттиради:

(a) ташкилот томонидан активдан олиниши кутилаётган келгуси пул оқимларининг ёки мураккаброқ ҳолларда, келгуси пул оқимлари серияларининг ҳисоб баҳолари;

(б) ушбу пул оқимларининг суммаси ёки вақт бўйича эҳтимолий ўзгаришларга оид кутишлар;

(в) рискдан ҳоли жорий бозор ставкаси орқали акс эттирилган пулнинг вақт қиймати;

(г) активга хос бўлган ноаниқлик билан боғлиқ нарх; ва

(д) ташкилот томонидан активдан олиниши кутилган келгуси пул оқимларини нархини аниқлашда бозор иштирокчилари акс эттирадиган бошқа, баъзида идентификацияланмайдиган, омиллар (масалан, ноликвидлилик).


A2. Мазкур илова дисконтланган қийматни ҳисоблашнинг икки ёндашувини таққослайди ва уларнинг хар бири вазиятдан келиб чиқиб активнинг фойдаланиш қиймати ҳисоб баҳосини аниқлашда фойдаланилиши мумкин. Анъанавий ёндашувга мувофиқ, дисконт ставка А1 бандда келтирилган (б) - (д) омиллар ҳисобга олинган тузатишларни ўз ичига олади. Кутилаётган пул оқими ёндашувига мувофиқ, кутилаётган пул оқимлари ҳисоб баҳосига рискларни ҳисобга олаган ҳолда, (б), (г) ва (д) кичик бандлардаги омиллар асосида тузатиш киритилишига сабаб бўлади. Ташкилот келгуси пул оқимларининг суммасида ёки вақт қийматида эҳтимолий ўзгаришлар бўйича кутишларни акс этириш учун қайси ёндашувни танлашидан қатъий назар, натижа келгуси пул оқимларининг кутилган дисконтланган қиймати, яъни барча эҳтимолий натижаларнинг тортилган ўртачасини акс эттирган бўлиши лозим.



Умумий тамойиллар


A3. Келгуси пул оқимлари ва фоиз ставкалари ҳисоб баҳоларини аниқлаш учун фойдаланиладиган ёндашувлар муайян активни қамраб олган ҳолатларга боғлиқ тарзда вазиятга қараб ўзгаради. Лекин, активларни баҳолашда дисконтланган қиймат ёндашувларини қўлланиши қуйидаги умумий тамойилларга асосланади:

(a) пул оқимларини дисконтлашда қўлланган фоиз ставкалари, баҳоланган пул оқимларига хос бўлган фаразларга мос фаразларни акс эттириши зарур. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг таъсири икки марта ҳисобга олинади ёки инкор этилади. Масалан, 12 фоизлик дисконт ставкаси олинадиган қарз бўйича шартномавий пул оқимларига нисбатан қўлланиши мумкин. Ушбу ставка муайян хусусиятларга эга қарзларнинг келгуси дефолтлари бўйича кутишларни акс эттиради. Айнан шу 12 фоиз кутилаётган пул оқимлари дисконтлашда фойдаланилмаслиги зарур, чунки ушбу пул оқимлари аллақачон келгуси дефолтлар бўйича фаразларни акс эттиради.

(б) пул оқимлари ва дисконт ставкалари ҳисоб баҳолари муайян активга боғлиқ бўлмаган омиллар ва нохолисликлардан ҳоли бўлиши зарур. Масалан, активниг келгуси рентабеллигини ошириш мақсадида соф пул оқимларининг ҳисоб баҳоларини қасддан камайтириб акс эттириш баҳолашда нохолисликни намоён этади.

(в) пул оқимлари ва дисконт ставкалари бўйича ҳисоб баҳолари ягона эҳтимоли юқори бўлган минимум ёки максимум эҳтимолий суммани эмас, балки эҳтимолий натижаларнинг кўламини акс эттириши зарур.



Дисконтланган қийматга нисбатан анъанавий

ва кутилаётган пул оқими ёндашувлари


Анъанавий ёндашув


A4. Дисконтланган қийматнинг бухгалтерия ҳисобида қўллаш анъанавий тарзда баҳоланган пул оқимларининг ягона баҳоси ва ягона дисконт ставкасини қўллашга асосланган ва бу одатда "рискка мос ставка" сифатида тавсифланган. Анъанавий ёндашув ягона дисконт ставкаси қўлланиши келгуси пул оқимлари бўйича барча кутишлар ва ўринли риск мукофотлари ҳисобга олиниши мумкинлигини назарда тутади. Шунинг учун, анъанавий ёндашувда асосий эътибор дисконт ставкани танлашга қаратилади.


A5. Баъзи ҳолатларда, масалан қиёслаш мумкин бўлган активлар бозорда кузатилиши мумкин бўлган ҳолатларда, анъанавий ёндашувни қўллаш нисбатан қулай ҳисобланади. Шартномавий пул оқимларига эга активлар учун, бозор иштирокчилари активларни "12 фоизлик облигация"дагидек тавсифлашига мувофиқ бўлади.


A6. Лекин, анъанавий ёндашув қиёслаш учун ҳеч қандай бозор мавжуд бўлмаган номолиявий активларни баҳолаш каби мураккаб вазиятларни ўринли тарзда инобатга олмаслиги мумкин. "Рискка мос ставка"ни тегишли тарзда излаш камида иккита модданинг - бозорда мавжуд бўлган ва кузатиладиган фоиз ставкасига эга активнинг ва баҳоланадиган активнинг таҳлилини талаб этади. Баҳоланаётган пул оқимлари учун ўринли дисконт ставкаси ушбу бошқа актив учун кузатиладиган фоиз ставкасидан келиб чиқиб аниқланиши лозим. Бундай ставкани аниқлаш учун, бошқа актив пул оқимларининг хусусиятлари баҳоланаётган актив пул оқимларининг хусусиятларига ўхшаш бўлиши шарт. Шунинг учун, баҳоловчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

(a) дисконтланадиган пул оқимлари тўпламини идентификациялаш;

(б) бозорда ўхшаш пул оқими хусусиятларига эга бўлган бошқа активни аниқлаш;

(в) иккита модданинг пул оқими тўпламлари ўхшашлигига ишонч ҳосил қилиш учун қиёслаш (масалан, иккала тўплам ҳам шартномавий пул оқимларими ёки бири шартномавий ва бошқаси баҳоланган пул оқимими?);

(г) бир моддада мавжуд жиҳат бошқасида мавжуд эмаслигини баҳолаш(масалан, бири бошқасига нисбатан кам ликвидлими?); ва

(д) иккала пул оқимининг тўплами ҳам иқтисодий муҳит ўзгарганда бир хил тарзда тебраниш (яъни, фарқ қилиш) эҳтимоли мавжудлигини баҳолаш.



Кутилаётган пул оқимлари ёндашуви


A7. Кутилаётган пул оқимлари ёндашуви, айрим шароитларда, анъанавий ёндашувга нисбатан самаралироқ ҳисоблаш инструментидир. Баҳолашни амалга оширишда, кутилаётгган пул оқимлари ёндашуви ягона энг юқори эҳтимолли пул оқимлари ўрнига эҳтимолий пул оқимлари бўйича барча кутилишлардан фойдаланади. Масалан, 100 п.б, 200п.б ёки 300 п.б пул оқимларига мос равишда 10 фоиз, 60 фоиз ва 30 фоиз эҳтимолликлар мавжуд. Кутилаётган пул оқимлари 220 п.б.га тенг. Шунинг учун, кутилаётган пул оқимлари ёндашуви кўриб чиқилаётган пул оқимларини бевосита таҳлил қилишга ва баҳолашда фойдаланиладиган фаразларнинг аниқроқ таҳлилига асосий эътиборни қаратиши орқали анъанавий ёндашувдан фарқ қилади.


A8. Шунингдек, кутилаётган пул оқимлари ёндашуви пул оқимлари вақт қиймати ноаниқ бўлган пайтда дисконтланган қиймат ёндашувидан фойдаланиш имконини беради. Масалан, 1,000 п.б.га тенг пул оқими бир йилда, икки йилда ёки уч йилда мос равишда 10 фоиз, 60 фоиз ва 30 фоиз эҳтимоллик билан олиниши мумкин. Қуйида келтирилган мисол ушбу ҳолатда кутилган дисконтланган қийматни ҳисоблашни акс эттиради.

         

5% ставка билан бир йилдан кейин олинадиган 1,000п.б.нинг дисконтланган қиймати


952,38 п.б.


Эҳтимоллик


10,00%

95,24 п.б.

5.25% ставка билан икки йилдан кейин олинадиган 1,000 п.б.нинг дисконтланган қиймати


902,73 п.б.


Эҳтимоллик


60,00%

541,64 п.б.

5.50% ставка билан уч йилдан кейин олинадиган 1,000 п.б.нинг дисконтланган қиймати


851,61 п.б.


Эҳтимоллик


30,00%

255,48 п.б.

Кутилаётган дисконтланган қиймат



892,36 п.б.

            

A9. 892.36 п.б.га тенг кутилаётган дисконтланган қиймат анъанавий ёгдашувга мувофиқ 902.73 п.б.га тенг (60 фоиз эҳтимол) энг тўғри баҳосидан фарқ қилади. Ушбу мисолда қўлланган анъанавий дисконтланган қийматни ҳисоблаш ёндашуви пул оқимларининг вақт бўйича эҳтимолий тақсимланишининг вариантлари тўғрисидаги қарорни қабул қилишни назарда тутади ва ўз навбатида, бошқа вақт бўйича тақсимланишларнинг эҳтимолларини акс эттирмайди. Чунки, анъанавий дисконтланган қийматни ҳисоблашдаги дисконт ставкаси вақт бўйича тақсимлашдаги ноаниқликларни акс эттирмайди.


A10. Эҳтимолликдан фойдаланиш кутилаётган пул оқимлари ёндашувининг муҳим жиҳатидир. Баъзилар юқори даражадаги субъектив баҳоларга нисбатан эҳтимолликни белгилаш ҳақиқатдагидан кўра юқорироқ аниқликни белгилашига шубҳа билан қарайди. Лекин, анъанавий ёндашувнинг тўғри қўлланиши (А6 бандда изоҳлангандек) кутилаётган пул оқимлари ёндашуви каби ҳисоб-китобларда шаффофликни таъминламаган ҳолда ҳисоб баҳоларини ва субъективликни талаб этади.


A11. Амалиётда қўлланадиган кўп ҳисоб баҳолари кутилаётган пул оқимларининг жиҳатларини норасмий тарзда қамраб олади. Шу билан бирга, бухгалтерлар кўп ҳолларда кутилаётган пул оқимларининг эҳтимоллари бўйича чекланган маълумотлардан фойдаланиш орқали активни баҳолашларига тўғри келади. Масалан, бухгалтер қуйидаги ҳолатларга дуч келиши мумкин:

(a) баҳоланган сумма 50 п.б. ва 250 п.б.оралиғида бўлади, аммо мазкур оралиқда муайян сумманинг бошқа ҳар қандай суммадан эҳтимоли юқорироқ эмас. Ушбу чекланган маълумотларга асосланган ҳолда, кутилаётгган пул оқимлари баҳоси 150 п.б. [(50 + 250)/2] га тенг бўлади.

(б) баҳоланган сумма 50 п.б. ва 250 п.б. оралиғида бўлиб, энг юқори эҳтимолли сумма 100 п.б.га тенг бўлади. Лекин, ҳар бир суммага тегишли эҳтимолликлар аниқ эмас. Ушбу чекланган маълумотларга асосланган ҳолда, кутилаётгган пул оқимлари баҳоси 133.33 п.б. [(50 + 100 + 250)/3] га тенг бўлади.

(в) баҳоланган сумма 50 п.б. (10 фоиз эҳтимоллик билан), 250 п.б. (30 фоиз эҳтимоллик билан), ёки 100 п.б. (60 фоиз эҳтимоллик билан) ташкил этади. Ушбу чекланган маълумотларга асосланган ҳолда, кутилаётгган пул оқимлари баҳоси 140 п.б. [(50 х 0.10) + (250 х 0.30) + (100 х 0.60)] га тенг бўлади.

Ҳар бир ҳолатда, кутилаётгган пул оқимлари баҳоси, алоҳида олинган минимум, энг юқори эҳтимолли ёки максимум суммасига нисбатан фойдаланиш қийматининг энг тўғри ҳисоб баҳоси бўлиши мумкин.


A12. Кутилаётган пул оқимлари ёндашувини қўллаш бунинг учун амалга ошириладиган сарфларни оқламаслиги мумкин. Баъзи ҳолатларда, ташкилот кенг кўламдаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши ва пул оқимларининг турли сценарийларини ишлаб чиқиши мумкин. Бошқа ҳолатларда, ташкилот аҳамиятли сарфларни амалга оширмасдан, пул оқимларидаги ўзгарувчанлик диапазонини умумий баҳолаш имконига эга бўлиши мумкин. Ташкилот қўшимча маълумотларга эга бўлиш сарфлари билан ушбу маълумот таъминлайдиган қўшимча баҳолашнинг ишончлилиги ўртасидаги мувозанатни ўрганиши лозим.


A13. Баъзилар кутилаётган пул оқимлари ёндашуви битта моддани ёки эҳтимолий натижалар миқдори чекланган моддани баҳолаш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлайди. Улар иккита эҳтимолий натижага эга активни мисол сифатида келтиради: пул оқими 10 п.б.га тенг бўлиш эҳтимоли 90 фоиз ва пул оқими 1,000 п.б.га тенг бўлиш эҳтимоли 10 фоиз. Улар ушбу мисолда кутилган пул оқими 109 п.б.га тенг бўлишини кузатадилар ва ушбу натижа якуний тўланиши мумкин бўлган суммаларни бирортасини акс эттирмаслигини танқид қиладилар.


A14. Юқоридагиларга ўхшаш таъкидлар баҳолашнинг фундаментал мақсадига номувофиқдир. Агар мақсад амалга ошириладиган сарфларни жамлаш бўлса, кутилаётган пул оқимлари кутилаётган сарфларнинг баҳосини ишончлилиги ва репрезентативлигини таъминламаслиги мумкин. Лекин, мазкур стандарт активнинг қопланадиган қийматини баҳолаш билан боғлиқ. Ушбу мисолда активнинг қопланадиган қиймати, ҳаттоки у энг юқори эҳтимолли пул оқими бўлса ҳам, 10 п.б. бўлмаслик эҳтимоли мавжуд. Бунга сабаби, 10 п.б.га тенг баҳолаш суммаси активни баҳолашдаги пул оқимининг ноаниқлигини ўз ичига олмайди. Бунинг ўрнига, ноаниқ пул оқими аниқ пул оқими сифатида акс эттирилган. Ҳеч қайси бир ташкилот ушбу хусусиятларга эга активни 10 п.б.га сотмаган бўлар эди.



Дисконтлаш ставкаси


A15. Ташкилот активнинг фойдаланишдаги қийматини баҳолаш учун қайси ёндашувни танлашидан қатъий назар, пул оқимларини дисконтлашда фойдаланиладиган фоиз ставкалари баҳоланган пул оқимларида ҳисобга олинган рискларни акс эттирмаслиги зарур. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг таъсири такрор ҳисобга олинган бўлади.


A16. Агар активга хос ставкани бевосита бозор маълумотлари асосида олишнинг имкони бўлмаса, ташкилот дисконт ставкасини баҳолашда ўриндошларидан фойдаланади. Бундан мақсад қуйидагиларнинг бозор баҳосини имкон қадар аниқ баҳолашдир:

(a) активнинг фойдали хизмат муддати якунига қадар бўлган даврлар учун пулнинг вақт қиймати; ва

(б) А1 бандда келтирилган (б), (г) ва (д) банддаги омиллар, бунда ушбу омиллар пул оқимларининг ҳисоб баҳоларига тузатишлар киритилишига олиб келмайдиган даражада.


A17. Бундай баҳолашни амалга оширишда бошланғич нуқта сифатида, ташкилот қуйидаги ставкаларни инобатга олиши мумкин:

(a) капитал активларни қийматини аниқлаш модели орқали аниқланган ташкилот капиталининг ўртача тортилган қиймати;

(б) ташкилотнинг қўшимча қарзларни жалб қилиш ставкаси; ва

(в) бозорнинг қарз бўйича бошқа ставкалари.


A18. Лекин, ушбу ставкалар қуйидаги мақсадларда тузатилиши шарт:

(a) бозор активнинг баҳоланган пул оқимларига боғлиқ бўлган муайян рискларни баҳолаши мумкин бўлган усулни акс эттириш учун; ва

(б) активнинг баҳоланган пул оқимларига нисбатан ўринли бўлмаган ёки баҳоланган пул оқимларида ҳисобга олинган рискларни инобатга олмаслик учун.

Мамлакат риски, валюта риски ва нарх риски каби рисклар ҳисобга олиниши лозим.


A19. Дисконт ставкаси ташкилотнинг капитал тузилмасидан ва активни сотиб олишни молиялаштириш усулига боғлиқ эмас, чунки активдан юзага келиши кутилаётган келгуси пул оқимлари ташкилотнинг активни сотиб олишни молиялаштириш усулига боғлиқ эмас.


A20. 55 банд дисконт ставкаси солиқ солингунга қадар ставка бўлишини талаб этади. Шу туфайли, дисконт ставкасини баҳолашда фойдаланилган асос солиқ солингандан кейинги ставка асос қилиб олинган бўлса, ушбу ставка солиқ солингунга қадар бўлган асосга ўзгартирилади.


A21. Ташкилот одатда активнинг фойдаланиш қийматини баҳолаш учун ягона дисконт ставкасидан фойдаланади. Лекин, фойдаланиш қиймати турли даврлар бўйича рисклардаги фарққа ёки фоиз ставкаларининг вақт тузилишига таъсирчан бўлганда, ташкиолот турли келгуси даврлар учун алоҳида дисконт ставкаларидан фойдаланади.

        

      




Б-илова 16-сон БҲХСга ўзгартириш


[Ўзгартириш талабларга нисбатан қўлланмайди]

      

     




В-ИЛОВА



Гудвил ва назорат кучига эга бўлмаган улушга

эга пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларни

қадрсизланиш тестидан ўтказиш


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир.


В1. 3-сон МҲХС (2008 йил таҳрири)га мувофиқ, харидор қуйидаги келтирилган (a) кичик банднинг (б) кичик банддан ошган суммасида гудвилни харид санасида баҳолайди ва тан олади:

(а) қуйидагиларнинг жамланмаси:

(i) 3-сон МҲХСга мувофиқ, баҳоланган ва одатда харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймат аниқланишини талаб қиладиган ўтказилган товон;

(ii) 3-сон МҲХСга мувофиқ тан олинадиган, харид қилиш объектида назорат кучига эга бўлмаган ҳар қандай улуш суммаси; ва

(iii) босқичма-босқич амалга оширилган бизнес бирлашувида харид қилувчининг харид қилинадиган объектнинг хусусий капиталидаги олдинги улушининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати.

(б) 3-сон МҲХСга мувофиқ баҳоланадиган, харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган идентификацияланадиган мажбуриятларнинг харид қилиш санасидаги соф қиймати.



Гудвилни тақсимлаш


В2. Мазкур стандартнинг 80 бандида бизнес бирлашувида харид қилинган гудвил, бирлашувдан манфаат олиши кутилган, харидорнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларининг ҳар бирига ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳларига тақсимланишини, бунда харид қилиш объектининг бошқа активлари ёки мажбуриятлари ушбу бирликларга ёки бирликлар гуруҳларига бириктирилган бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар талаб этилади. Бизнес бирлашувидан юзага келадиган синергияларнинг айримлари назорат кучига эга бўлмаган улуш мавжуд бўлмаган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тақсимланиш эҳтимоли мавжуд.



Қадрсизланиш тестидан ўтказиш


В3. Қадрсизланиш тестидан ўтказиш пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматини пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг баланс қиймати билан таққослашни ўз ичига олади.


В4. Агар ташкилот назорат кучига эга бўлмаган улушларини харид санасида ҳаққоний қийматда эмас, балки шўъба ташкилотнинг идентификацияланадиган соф активларидаги пропорционал улуши сифатида баҳоласа, назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли гудвил тегишли пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматига киритилади, аммо у бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида тан олинмайди. Натижада, ташкилот назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли гудвилни инобатга олиш учун бирликка тақсимланган гудвилнинг баланс қийматини қайта ҳисоблаши лозим. Сўнгра ушбу тузатилган баланс қиймат пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик қадрсизланганлигини аниқлаш учун бирликнинг қопланадиган қиймати билан таққосланади.



Қадрсизланишдан зарарни тақсимлаш


В5. 104-бандга кўра, ҳар қандай аниқланган қадрсизланишдан зарарни дастлаб бирликка тақсимланган гудвилнинг баланс қийматини камайтиришга йўналтириш ва кейин эса бирликдаги ҳар бир активнинг баланс қийматига мутаносиб равишда бирликнинг бошқа активларига тақсимлаш талаб этилади.


В6. Агар назорат қилинмайдиган улушга эга шўъба ташкилотининг ёки шўъба ташкилот бир қисмининг ўзи пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўлса, қадрсизланишдан зарар бош ташкилот билан назорат қилинмайдиган улуш ўртасида фойда ёки зарар тақсимланадиган асосда тақсимланади.


В7. Агар назорат кучига эга бўлмаган улушга эга шўъба ташкилот ёки шўъба ташкилот бир қисми пул маблағларини ҳосил қилувчи йирик бирликнинг бир қисми бўлса, гудвил қадрсизланишидан зарарлар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг назорат кучига эга бўлмаган улушга эга қисмлари ва бундай улушга эга бўлмаган қисмлари ўртасида тақсимланади. Қадрсизланишдан зарарлар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қисмларига қуйидаги асосда тақсимланиши лозим:

(a) қадрсизланиш пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдаги гудвилга тегишли бўлган даражада, гудвил қадрсизланишдан олдинги баланс қийматлари қисми доирасида;

(б) қадрсизланиш пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдаги идентификацияланадиган активларга тегишли бўлган даражада, гудвил қадрсизланишидан олдинги идентификацияланадиган соф активларининг баланс қийматлари қисми доирасида. Бундай қадрсизланиш қисмдаги ҳар бир активнинг баланс қийматига мутаносиб равишда ҳар бир бирлик қисмларининг активларига тақсимланади.

Назорат кучига эга бўлмаган улушга эга қисмларда, қадрсизланишдан зарар бош ташкилот билан назорат кучига эга бўлмаган улуш ўртасида фойда ёки зарар тақсимланадиган асосда тақсимланади.


В8. Агар назорат кучига эга бўлмаган улушга тегишли қадрсизланишдан зарар бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида тан олинмаган гудвилга тегишли бўлса (В4 бандга қаранг), ушбу қадрсизланиш гудвил қадрсизланишидан зарар сифатида тан олинмайди. Бундай ҳолатларда, фақат бош ташкилотга тақсимланган гудвилга тегишли қадрсизланишдан зарар гудвил қадрсизланишидан зарар сифатида тан олинади.


В9. 7-намунавий мисол гудвилга эга бўлган, тўлиқ эгалик қилинмайдиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қадрсизланиш тестидан ўтказишни акс эттиради.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь

























































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск