ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 1 "Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятлардаги ўзгаришлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 48-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

48-ИЛОВА



(IFRIC) 1-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Объектларни фойдаланишдан чиқариш,

атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби

мажбуриятлардаги ўзгаришлар"



Ҳаволалар


16-сон МҲХС "Ижара".

1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири).

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

16-сон БҲХС "Асосий воситалар" (2003 йил таҳрири).

23-сон БҲХС "Қарзлар бўйича сарфлар".

36-сон БҲХС "Активлар қадрсизланиши" (2004 йил таҳрири).

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".



Дастлабки маълумотлар


1. Кўп ташкилотлар асосий воситаларни демонтаж қилиш, тугатиш ва қайта тиклаш бўйича жавобгарликларга эга бўлади. Мазкур шарҳда бундай жавобгарликларга "фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятлар" деб юритилади. 16-сон БҲХСга асосан асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ташкилот ушбу асосий восита объектига нисбатан ҳарид қилинган пайтда ёки муайян давр мобайнида ушбу объектдан заҳираларни ишлаб чиқаришдан бошқа мақсадларда фойдаланиши натижасида юзага келадиган демонтаж қилиш, тугатиш ва у жойлашган жойни қайта тиклаш жавобгарлиги бўйича сарфларни дастлабки ҳисоб баҳосини ўз ичига олади. 37-сон БҲХС фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятларни қандай баҳолаш лозимлиги бўйича талабларни ўз ичига олади. Мазкур шарҳ фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятларнинг баҳоланишидаги ўзгаришлар таъсири қандай тартибда ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма беради.



Қўллаш доираси


2. Мазкур шарҳ асосий воситани фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятнинг баҳоланишидаги ўзгаришларга нисбатан қўлланади ва бундай мажбурият бир вақтнинг ўзида:

(a) 16-сон БҲХСга мувофиқ асосий воситалар объекти бошланғич қийматининг бир қисми сифатида ёки 16-сон МҲХСга мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқидаги актив бошланғич қийматининг бир қисми сифатида тан олинади; ва

(б) 37-сон БҲХСга мувофиқ мажбурият сифатида тан олинади.

Масалан, фойдаланишдан чиқариш, атроф-муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбурият саноат комплексини фойдаланишдан чиқариш, конларни қазиш соҳаларида атроф муҳитга етказилган зарарларни қайта тиклаш ёки ускунани тугатиш каби мажбуриятлардан иборат бўлиши мумкин.



Масала


3. Мазкур шарҳда мавжуд фойдаланишдан чиқариш, атроф-муҳитни қайта тиклаш ёки шу каби мажбуриятнинг баҳоланишини ўзгартирадиган қуйидаги ҳодисаларнинг таъсири қандай ҳисобга олиниши лозимлиги кўриб чиқилади:

(a) бундай мажбуриятни сўндириш учун зарур бўлган иқтисодий нафни ўзида мужассамлаштирган ресурсларнинг (масалан, пул оқимларининг) тахминий чиқимидаги ўзгариш;

(б) 37-сон БҲХСнинг 47-бандида таърифланган жорий бозорга асосланган дисконтлаш ставкасидаги ўзгариш (бу пулнинг вақт қийматидаги ўзгаришларни ва мажбуриятга ҳос рискларни ўз ичига олади); ва

(в) вақт ўтишини акс эттирадиган ўсиш (дисконт амортизацияси деб ҳам юритилади).



Консенсус


4. Бундай мажбуриятни сўндириш учун зарур бўлган иқтисодий нафни ўзида мужассамлаштирган ресурслар чиқимининг ҳисобланган муддати ёки суммасидаги ўзгаришлардан юзага келадиган мавжуд фойдаланишдан чиқариш, атроф-муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятнинг баҳоланишидаги ўзгаришлар ёки дисконтлаш ставкасидаги ўзгариш қуйидаги 5-7-бандларга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.


5. Агар тегишли актив бошланғич қиймат моделидан фойдаланган ҳолда баҳоланадиган бўлса:

(a) (б) бандни ҳисобга олган ҳолда, мажбуриятдаги ўзгаришлар жорий даврда тегишли активнинг бошланғич қийматига қўшилиши ёки ундан чегирилиши лозим.

(б) активнинг бошланғич қийматидан чегирилган сумма унинг баланс қийматидан ошмаслиги лозим. Агар мажбуриятдаги камайиш активнинг баланс суммасидан ошса, ортган қисми бевосита фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.

(в) агар тузатиш киритиш активнинг бошланғич қийматига қўшимча суммани юзага келтирса, ташкилот бу активнинг янги баланс қиймати тўлиқ қайта қопланмаслиги мумкинлигининг аломати бўлиши ёки бўлмаслигини кўриб чиқиши лозим. Агар бу шундай аломат бўлса, ташкилот активни унинг қопланадиган суммасини баҳолаш орқали қадрсизланишини тестдан ўтказиши лозим ва ҳар қандай қадрсизланишдан зарарни 36-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олиши лозим.


6. Агарда тегишли актив қайта баҳолаш моделидан фойдаланган ҳолда баҳоланган бўлса:

(a) мажбуриятдаги ўзгаришлар ушбу актив бўйича олдин тан олинган қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсишини ёки дефицитни шундай ўзгартирадики, бунинг натижасида:

(i) мажбуриятдаги камайиш бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ((б) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда) ва хусусий капиталдаги қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсишини ошириши лозим, бундан бундай камайиш олдин фойда ёки зарарда тан олинган, актив бўйича қайта баҳолаш дефицитини қайта тиклайдиган даражада фойда ёки зарарда тан олиниши лозим бўлган ҳолат мустасно;

(ii) мажбуриятдаги ўсиш фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, бундан ушбу ўсиш бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва хусусий капиталдаги қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсиши акс эттирилган ҳисобварақни ушбу активга нисбатан мазкур ҳисобварақда мавжуд ҳар қандай кредит қолдиғи даражасида камайтириши лозим бўлган ҳолат мустасно.

(б) мажбуриятдаги камайиш актив бошланғич қиймат модели бўйича баҳоланганда тан олиниши мумкин бўлган баланс қийматидан ошадиган ҳолатда, ортган қисми бевосита фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.

(в) мажбуриятдаги ўзгариш баланс қиймати ҳисобот даври охирида ҳаққоний қиймат асосида аниқланиши мумкин бўлган баланс қийматидан аҳамиятли тарзда фарқ қилмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун қайта баҳоланиши лозим бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бундай қайта баҳолаш (а) кичик бандга асосан, фойда ёки зарарда ёки бошқа умумлашган даромадда тан олинадиган суммаларни аниқлашда инобатга олиниши лозим. Агар қайта баҳолаш зарур бўлса, ушбу синфдаги барча активлар қайта баҳоланиши лозим.

(г) 1-сон БҲХС умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда бошқа умумлашган даромад ёки харажатнинг ҳар бир компоненти ёритиб берилишини талаб этади. Мазкур талабга риоя этишда, мажбуриятдаги ўзгаришдан юзага келадиган қайта баҳолаш натижасида қийматнинг ўсишидаги ўзгариш алоҳида аниқланиши ва ёритиб берилиши лозим.


7. Активнинг тузатилган эскириш ҳисобланадиган суммаси бўйича унинг фойдали хизмат муддати давомида эскириш ҳисобланади. Шунинг учун, тегишли актив ўзининг фойдали хизмат муддати охирига етганда, мажбуриятдаги барча кейинги ўзгаришлар улар юзага келиши билан фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Бу ҳам бошланғич қиймат моделида, ҳам қайта баҳолаш моделида қўлланади.


8. Дисконтлашнинг даврий амортизацияси юзага келган даврда фойда ёки зарар таркибида молиявий харажат сифатида тан олиниши лозим. 23-сон БҲХСга асосан, капиталлаштиришга рухсат этилмайди.



Кучга кириш санаси


9. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2004 йил 1 сентябрдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2004 йил 1 сентябрдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


9A. 1-сон БҲХС (2007 йил таҳририда) бўйича барча МҲҲСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шунингдек, у бўйича 6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳриридаги)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


9Б. 2016 йил январь ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС бўйича 2-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.



Ўтиш қоидалари


10. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"нинг талабларига асосан, ҳисобга олиниши лозим*.



-----------------------------------------------------------

*) Агар ташкилот мазкур шарҳни 2005 йил 1 январдан олдин бошланадиган давр учун қўлласа, ташкилот 8-сон БҲХСнинг "Давр учун соф фойда ёки зарар, фундаментал хатолар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар" деб номланган олдинги таҳрирининг талабларига риоя этиши лозим, бундан ташкилот ушбу стандартнинг ўзгартирилган таҳририни ушбу олдинги давр учун қўллаган ҳолат мустасно.

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь




































































Время: 0.0074
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish