ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 6 "Махсус бозорда иштирок этишдан юзага келадиган мажбуриятлар - чиқинди электр ва электрон ускуналар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 51-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

51-ИЛОВА



(IFRIC) 6-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Махсус бозорда иштирок этишдан юзага

келадиган мажбуриятлар - чиқинди электр

ва электрон ускуналар"



Ҳаволалар


8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".



Дастлабки маълумотлар


1. 37-сон БҲХСнинг 17-бандига мувофиқ, жавобгарлик юклайдиган ҳодиса ташкилотнинг сўндиришдан бошқа муқобил амалий чораси бўлмаган, мавжуд мажбуриятни келтириб чиқарадиган ўтган ҳодисадир.


2. 37-сон БҲХСнинг 19-бандига мувофиқ, баҳоланган мажбуриятлар фақат "ташкилотнинг келгуси ҳатти-ҳаракатларидан мустақил тарзда ўтган ҳодисалар натижасида юзага келадиган жавобгарликлар" бўйича тан олинади.


3. Чиқинди ускунани йиғиш, унга ишлов бериш, уни тиклаш ва экологик жиҳатдан тоза тарзда утилизация қилишни тартибга соладиган "Чиқинди электр ва электроник ускуна (ЧЭЭУ) тўғрисидаги" Европа иттифоқининг кўрсатмаси ЧЭЭУни фойдаланишдан чиқариш бўйича мажбурият қачон тан олиниши лозимлиги тўғрисидаги саволларни юзага келтирган. Мазкур кўрсатма "янги" чиқинди ва "эски" чиқинди ўртасидаги ҳамда маиший чиқинди ва маиший бўлмаган бошқа манбалардан чиқинди ўртасидаги фарқни белгилайди. Янги чиқинди 2005 йил 13 августдан кейин сотилган маҳсулотларга тегишлидир. Мазкур санагача сотилган барча маиший техникалар мазкур кўрсатма мақсадларида эски чиқинди ҳисобланади.


4. Мазкур кўрсатма маиший техника бўйича эски чиқиндиларни утилизация қилиш сарфлари ҳар бир аъзо давлатнинг тегишли қонунчилигида белгиланган давр (баҳолаш даври) мобайнида бозорда мавжуд бўлган ушбу техника турининг ишлаб чиқарувчилари зиммасида бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Кўрсатмада ҳар бир аъзо давлат ишлаб чиқарувчиларга тегишли сарфларни мутаносиб равишда "масалан уларнинг ускуна тури бўйича тегишли бозор улушига мутаносиб равишда" тўлаш мажбуриятини юклайдиган механизм жорий этиши лозимлиги таъкидланган.


5. Мазкур шарҳда фойдаланилган "бозор улуши" ва "баҳолаш даври" каби бир қатор атамалар мустақил аъзо давлатларнинг тегишли қонунчилигида фарқли равишда таърифланган бўлиши мумкин. Масалан, баҳолаш даврининг давомийлиги бир йил ёки фақатгина бир ой бўлиши мумкин. Шу каби, бозор улушининг баҳоси ва мажбуриятни ҳисоблаш формулалари турли мамлакатлар қонунчиликларида фарқ қилиши мумкин. Лекин, ушбу мисолларнинг барчаси фақат мазкур шарҳнинг қўллаш доирасида бўлмаган мажбуриятни баҳолашга таъсир кўрсатади.



Қўллаш доираси


6. Мазкур шарҳ эски маиший техникалар сотувларига нисбатан ЧЭЭУ бўйича ЕИ Кўрсатмаси асосида чиқиндиларни утилизацияси бўйича мажбуриятларни ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий ҳисоботида тан олиш бўйича кўрсатма беради.


7. Мазкур шарҳда маиший бўлмаган бошқа манбалардан янги чиқиндиларга ёки эски чиқиндиларга оид жиҳатлар кўриб чиқилмайди. Бундай чиқинди утилизацияси бўйича мажбурият 37-сон БҲХС билан тартибга солинади. Лекин, агар бирор мамлакат қонунчилигида янги маиший чиқиндилар эски маиший чиқиндилар билан бир хил қаралса, мазкур шарҳнинг тамойиллари 8-сон БҲХСнинг 10-12-бандларидаги иерархияга мувофиқ қўлланади. 8-сон БҲХСнинг иерархияси ЕИ кўрсатмасида белгиланган сарфларни тақсимлаш усулига ўхшаш тарзда мажбуриятларни юклайдиган бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан ҳам ўринлидир.



Масала


8. МҲХСШҚдан ЧЭЭУни фойдаланишдан чиқариш ҳолатида чиқиндининг утилизация сарфлари бўйича баҳоланган мажбуриятни тан олиш учун 37-сон БҲХСнинг 14(а) бандига мувофиқ қуйидагилардан қайси бири жавобгарлик юклайдиган ҳодисани ташкил этишини аниқлаш сўралган:

эски маиший техниканинг ишлаб чиқарилишими ёки сотилишими?

баҳолаш даври мобайнида тегишли бозорда фаолият олиб боришми?

чиқинди утилизацияси бўйича чора-тадбирлар давомида сарфларнинг юзага келишими?



Консенсус


9. Баҳолаш даврида тегишли бозорда фаолият олиб бориш 37-сон БҲХСнинг 14(а) бандига мувофиқ жавобгарлик юклайдиган ҳодиса ҳисобланади. Натижада эски маиший техника бўйича чиқинди утилизация сарфлари учун мажбурият маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ёки сотилиши сабабли юзага келмайди. Эски маиший техника учун жавобгарлик утилизация қилинадиган объектнинг ишлаб чиқарилишига ёки сотилишига эмас, балки баҳолаш даври мобайнида тегишли бозорда фаолият юритишга боғланганлиги сабабли, бозор улуши мавжуд бўлмаса ва мавжуд бўлмагунча ҳеч қандай жавобгарлик юзага келмайди. Жавобгарлик юклайдиган ҳодисанинг вақти чиқинди утилизацияси ва тегишли сарфлар амалга ошириладиган муайян даврга боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин.



Кучга кириш санаси


10. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2005 йил 1 декабрдан ва ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2005 йил 1 декабрдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



Ўтиш қоидалари


11. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь





























































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск