ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 14 "19-сон БҲХС-Белгиланган тўловлар бўйича актив учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 55-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

55-ИЛОВА



(IFRIC) 14-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"19-сон БҲХС - Белгиланган тўловлар бўйича

актив учун лимит, минимум молиялаштириш

талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси"



Ҳаволалар


1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари" (2011 йил таҳририда).

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".



Дастлабки маълумотлар


1. 19-сон БҲХС 64-банди соф белгиланган тўловлар бўйича активининг баҳоланишини белгиланган тўловлар бўйича пенсия дастуридаги профицит ва активнинг юқори чегарасидан кичигигача чеклайди. 19-сон БҲХС 8-банди активнинг юкори чегарасини дастурдан маблағ қайтарилишлари ёки дастурга келгуси бадаллардаги камайишлар шаклида мавжуд бўлган ҳар қандай иқтисодий нафларнинг жорий қиймати сифатида таърифлайди. Қачон маблағлар қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайишлар мавжуддеб ҳисобланиши, хусусан, қачон минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлиши тўғрисида саволлар юзага келган.


2. Минимум молиялаштириш талаблари кўпгина мамлакатларда ходимлар даромади дастурининг аъзоларига берилган меҳнат фаолиятидан кейинги даромадлар дастурлари бўйича мажбуриятларни ҳимоясини яхшилаш учун мавжуд бўлади. Бундай талаблар одатда маълум давр мобайнида дастурга киритилиши шарт бўлган минимум суммани ёки бадаллар даражасини назарда тутади. Шунинг учун, минимум молиялаштириш талаби ташкилотнинг келгуси бадалларни камайтириш имкониятини чегаралаши мумкин.


3. Бундан ташқари, белгиланган тўловлар бўйича активнинг баҳоланишига нисбатан чеклов минимум молиялаштириш талабининг зарар келтирувчи бўлишига олиб келиши мумкин. Одатда, дастурга бадалларни киритиш талаби белгиланган тўлов бўйича активнинг ёки мажбуриятнинг баҳоланишига таъсир этмаслиги мумкин. Бунинг сабаби, бадаллар тўланганда дастур бўйича активларга айланади ва шунинг учун қўшимча соф мажбурият нолга тенг бўлади. Лекин минимум молиялаштириш талаби, агар талаб этилган бадаллар улар тўлангандан сўнг ташкилот фойдаланиши учун мавжуд бўлмаса, мажбуриятни юзага келтириши мумкин.


3A. 2009 йил ноябрь ойида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Кенгаши томонидан минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлган айрим ҳолатларда келгуси бадалларнинг олдиндан тўланишига нисбатан ёндашувдан юзага келадиган назарда тутилмаган натижани чиқариб ташлаш учун 14-сон МҲХСШҚга ўзгартириш киритилган.



Қўллаш доираси


4. Мазкур шарҳ меҳнат фаолиятидан кейинги барча белгиланган даромадларга ва бошқа узоқ муддатли ходимларнинг белгиланган даромадларига нисбатан қўлланади.


5. Мазкур шарҳнинг мақсадларида, минимум молиялаштириш талаблари бу меҳнат фаолиятидан кейинги ёки бошқа узоқ муддатли белгиланган тўловлар бўйича пенсия дастурини молиялаштиришга нисбатан ҳар қандай талаблардир.



Масалалар


6. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) Маблағларни қайтаришлар ёки келгуси бадаллардаги камайишлар 19-сон БҲХС нинг 8-бандидаги активнинг юқори чегарасининг таърифига мувофиқ қачон мавжуд деб ҳисобланиши лозимлиги.

(б) минимум молиялаштириш талаби келгуси бадаллардаги камайишларга қандай таъсир этиши мумкинлиги.

(в) минимум молиялаштириш талаби қачон мажбуриятни юзага келтириши мумкинлиги.



Консенсус


Маблағлар қайтарилиши ёки келгуси

бадаллардаги камайишнинг мавжудлиги


7. Ташкилот маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайишнинг мавжудлигини дастурнинг шартлари ва шароитларига ҳамда дастур қонунчилигидаги ҳар қандай мажбурий талабларга мувофиқ аниқлаши лозим.


8. Маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайиш шаклидаги иқтисодий наф, агар ташкилот уни дастур муддати мобайнидаги бирор пайтда ёки дастур мажбуриятлари сўндирилганда реализация қила олса, мавжуд бўлади. Хусусан, бундай иқтисодий наф, ҳаттоки бевосита ҳисобот даври охирида реализация қилинмаган бўлса ҳам, мавжуд бўлиши мумкин.


9. Мавжуд иқтисодий наф ташкилот профицитдан қандай фойдаланишни кўзлашига боғлиқ бўлмайди. Ташкилот маблағлар қайтарилиши, келгуси бадаллардаги камайишлар ёки иккаласининг комбинациясидан мавжуд бўладиган максимум иқтисодий нафни аниқлаши лозим. Ташкилот ўзаро истисно қилинадиган фаразларга асосланган ҳолда маблағлар қайтарилиши ва келгуси бадаллардаги камайишлар комбинациясидан юзага келадиган иқтисодий нафларни тан олмаслиги лозим.


10. 1-сон БҲХСга мувофиқ, ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган соф актив ёки мажбуриятнинг баланс суммасига нисбатан муҳим тузатишларга сабаб бўладиган аҳамиятли рискка эга ҳисобот даври охиридаги ҳисоб баҳоларига нисбатан ноаниқликнинг асосий манбалари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим. Бу профицитнинг жорий реализация қилиш имконияти бўйича ҳар қандай чекловларнинг ёритиб берилишини ёки мавжуд иқтисодий наф суммасини аниқлашда фойдаланиладиган асоснинг ёритиб берилишини ўз ичига олиши мумкин.



Маблағ қайтарилиши сифатида

мавжуд иқтисодий наф


Маблағ қайтарилишига нисбатан ҳуқуқ


11. Ташкилот учун маблағлар қайтарилиши фақат ташкилот қуйидаги ҳолларда маблағ қайтарилишига нисбатан шартсиз ҳуқуққа эга бўлса, мавжуд бўлади:

(a) дастурнинг амал қилиш муддати давомида, маблағларни қайтариб олиш учун дастур мажбуриятлари сўндирилиши шартлигини фараз қилмаган ҳолда (масалан, айрим юрисдикцияларда ташкилот дастурнинг муддати давомида дастур мажбуриятлари сўндирилишидан қатъий назар, маблағ қайтарилишига нисбатан ҳуқуққа эга бўлиши мумкин); ёки

(б) барча аъзолар дастурдан чиқиб кетмагунча, вақт ўтиши билан дастурдаги мажбуриятларни босқичма-босқич сўндирилишини фараз қилган ҳолда; ёки

(в) ягона вазиятда (яъни дастурни тугатишда) дастур мажбуриятларининг тўлиқ сўндирилишини фараз қилган ҳолда.

Маблағлар қайтарилишига нисбатан шартсиз ҳуқуқ ҳисобот даври охирида дастурнинг молиялаштириш даражаси қандай бўлишидан қатъий назар, мавжуд бўлиши мумкин.


12. Агар профицит қайтарилишига нисбатан ташкилотнинг ҳуқуқи тўлиқ унинг назоратида бўлмаган бир ёки ундан ортиқ ноаниқ келгуси ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслигига боғлиқ бўлса, ташкилот шартсиз ҳуқуққа эга бўлмайди ва у активни тан олмаслиги лозим.



Иқтисодий нафнинг баҳоланиши


13. Ташкилот маблағ қайтарилиши сифатида мавжуд иқтисодий нафни ҳисобот даври охиридаги профицит суммаси сифатида (белгиланган тўловлар бўйича жавобгарликнинг жорий қийматини чегириб ташлаган ҳолда дастур активларининг ҳаққоний қиймати ) баҳолаши лозим, бунда ташкилот ҳар қандай тегишли сарфлар чегирилгандаги маблағлар қайтарилиши тарзида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, агар маблағлар қайтарилиши фойда солиғидан бошқа солиққа тортиладиган бўлса, ташкилот маблағ қайтарилишининг суммасини солиқ суммасини чегирган ҳолда баҳолаши лозим.


14. Дастур тугатилганда (11(в) банд) мавжуд бўлган маблағлар қайтарилишининг суммасини баҳолашда, ташкилот дастур мажбуриятларини сўндириш ва маблағлар қайтарилишини амалга ошириш сарфларини дастурда ҳисобга олиши лозим. Масалан, профессионал ҳақлар ташкилот томонидан эмас, дастур томонидан тўланганда ташкилот ушбу ҳақларни ҳамда тугатишдаги мажбуриятни таъминлашда талаб этилиши мумкин бўлган ҳар қандай суғурта мукофотлари сарфларини чегириши лозим.


15. Агар маблағлар қайтарилишининг суммаси ўзгармас сумма эмас, профицитнинг тўлиқ суммаси ёки қисми сифатида аниқланса, ташкилот ҳаттоки маблағ қайтарилиши фақат келгуси санада реализация қилинадиган бўлса ҳам, пулнинг вақт қиймати бўйича ҳеч қандай тузатишни амалга оширмаслиги лозим.



Бадалнинг камайиши сифатидаги

мавжуд иқтисодий наф


16. Агар келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматларга тегишли бадаллар учун минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлмаса, келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий наф ташкилот учун дастурнинг кутилган муддати билан ташкилотнинг кутилган муддатининг қисқароғи мобайнидаги ҳар бир давр учун келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар қиймати ҳисобланади. Ташкилот учун келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар қиймати ходимлар ўз зиммаларига оладиган суммаларни ўз ичига олмайди.


17. Ташкилот келгуси хизмат қийматини белгиланган тўловлар бўйича жавобгарликни аниқлашда фойдаланиладиган фаразларга ва 19-сон БҲХС орқали аниқланган ҳолда, ҳисобот даври охирида мавжуд бўладиган ҳолатга мос бўлган фаразлар асосида аниқлаши лозим. Шунинг учун, ташкилот дастурга ўзгартириш киритилгунга қадар келгусида дастур орқали тўланадиган нафларга нисбатан ҳеч қандай ўзгартиришни ҳисобга олмаслиги лозим ҳамда ташкилот дастур орқали қамраб олинган ходимлар сонидаги камайтириш амалга оширилмагунча, келгусида барқарор ишчи кучини ҳисобга олиши лозим. Иккинчи ҳолатда, келгуси ишчи кучи тўғрисидаги фараз камайишни ўз ичига олиши лозим.



Минимум молиялаштириш талабининг

келгуси бадаллардаги камайиш сифатидаги

мавжуд иқтисодий нафга таъсири


18. Ташкилот қуйидагиларни қоплаши талаб этилган бадалларга нисбатан маълум санадаги ҳар қандай минимум молиялаштириш талабини таҳлил қилиши лозим: (а) минимум молиялаштириш асосидаги олдинги даврларда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳар қандай мавжуд камомад ва (б) келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар.


19. Аллақачон олинган хизматларга нисбатан минимум молиялаштириш асосида ҳар қандай мавжуд камомадни қоплаш бўйича бадаллар келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар бўйича келгуси бадалларга таъсир этмайди. Улар 23-26-бандларга мувофиқ мажбуриятни юзага келтириши мумкин.


20. Агар келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматларга тегишли бадаллар учун минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлса, келгуси бадаллардаги камайиш сифатидаги мавжуд иқтисодий наф қуйидагиларнинг йиғиндиси бўлади:

(a) келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича ташкилот олдиндан тўловни амалга оширганлиги сабабли, бадалларни камайтирадиган ҳар қандай сумма, (яъни буни амалга ошириш талаб этилишидан олдин суммани тўлаган); ва

(б) 16 ва 17-бандларга мувофиқ ҳар бир даврдаги баҳоланган келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар қийматидан, бундан (а) кичик бандида кўрсатилган муддатидан аввалги тўлов бўлмаганда ушбу даврларда келгуси хизматлар учун талаб қилиниши мумкин бўлган молиялаштиришга минимал талаб бўйича бадалларнинг ҳисоб-китоб қиймати чегирилади.


21. Ташкилот келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича бадалларни минимум молиялаштириш асоси орқали аниқланган ҳар қандай жорий профицитнинг таъсирини инобатга олган ҳолда, аммо 20(а) бандда ифодаланган олдиндан тўловни чиқариб ташлаган ҳолда баҳолаши лозим. Ташкилот минимум молиялаштириш асосига мос фаразлардан ва ушбу асос орқали назарда тутилмаган ҳар қандай омиллар учун, белгиланган тўловлар бўйича жавобгарликни аниқлашда фойдаланиладиган фаразларга ва 19-сон БҲХС орқали аниқланган ҳолда ҳисобот даври охирида мавжуд бўладиган ҳолатга мос бўлган фаразлардан фойдаланиши лозим. Ҳисоб баҳоси ташкилот минимум бадалларни уларнинг муддати келганда тўлаши натижасида кутилган ҳар қандай ўзгаришларни ўз ичига олиши лозим. Лекин, ҳисоб баҳоси ҳисобот даври охирида моҳиятан белгиланмаган ёки шартномавий тарзда келишилмаган минимум молиялаштириш асосининг шартлари ва шароитларидаги кутилган ўзгаришларнинг таъсирини ўз ичига олмаслиги лозим.


22. Ташкилот 20(б) бандда тавсифланган суммани аниқлаш пайтида, агар келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича бадаллар ҳар қандай маълум даврда 19-сон БҲХС бўйича келгуси даврларда кўрсатиладиган хизматлар қийматидан ошса, ушбу ортиқча қисм келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий нафнинг суммасини камайтиради. Лекин, 20(б) бандда ифодаланган сумма ҳеч қачон нолдан кам бўла олмайди.



Минимум молиялаштириш талаби

мажбуриятни юзага келтириши

мумкин бўлган ҳолатлар


23. Агар ташкилот минимум молиялаштириш талаби остида аллақачон қабул қилинган хизматларга нисбатан минимум молиялаштириш асосида мавжуд камомадни қоплаш бўйича бадалларни тўлаш жавобгарлигига эга бўлса, ташкилот тўланадиган бадаллар улар дастурга тўлангандан сўнг маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлаши лозим.


24. Тўланадиган бадаллар улар дастурга тўлангандан сўнг мавжуд бўлмаслиги даражасида, ташкилот жавобгарлик юзага келган пайтда мажбуриятни тан олиши лозим. Бадаллар тўланганда 19-сон БҲХС нинг 64-бандини қўллаш натижасида ҳеч қандай фойда ёки зарар юзага келиши кутилмайдиган тарзда, мажбурият соф белгиланган тўловлар бўйича активни камайтириши ёки соф белгиланган тўловлар бўйича мажбуриятни ошириши лозим.


25-26. [Чиқариб ташланган]



Кучга кириш санаси


27. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2008 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.


27A. 1-сон БҲХС (2007 йил таҳририда) бўйича барча МҲҲСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шунингдек, у бўйича 26-бандга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳриридаги)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


27Б. "Минимум молиялаштириш талаби бўйича олдиндан тўловлар"га асосан 3A-банд киритилган ва 16-18 ва 20-22 бандлар ўзгартирилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2011 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


27В. 19-сон БҲХС (2011 йилда таҳририда)га асосан 1, 6, 17 ва 24-бандлар ўзгартирилган ва 25 ва 26-бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни ўзгартирилган 19-сон БҲХС (2011 йил таҳририда) билан биргаликда қўллаши лозим.



Ўтиш қоидалари


28. Ташкилот мазкур шарҳни у қўлланиладиган биринчи молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган биринчи давр бошидан қўллаши лозим. Ташкилот мазкур шарҳнинг қўлланишидан юзага келадиган ҳар қандай дастлабки тузатишни ушбу давр бошидаги тақсимланмаган фойдада тан олиши лозим.


29. Ташкилот 3A, 16-18 ва 20-22 бандлардаги ўзгартиришларни мазкур шарҳ қўлланадиган биринчи молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган энг олдинги қиёсий давр бошидан қўллаши лозим. Агар ташкилот ўзгартиришларни қўллашдан олдин мазкур шарҳни олдин қўллаган бўлса, у ўзгартиришларнинг қўлланишидан юзага келадиган тузатишни тақдим этилган энг олдинги қиёсий давр бошидаги тақсимланмаган фойдада тан олиши лозим.

                 

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь




























































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск