ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(SIC) 10 "Давлат ёрдами-операцион фаолият билан муайян боғлиқликнинг йўқлиги" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 44-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

44-ИЛОВА



(SIC) 10-СОН ШДҚ ШАРҲИ

"Давлат ёрдами-операцион фаолият

билан муайян боғлиқликнинг йўқлиги"



Ҳаволалар


8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

20-сон БҲХС "Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш".



Масала


1. Айрим мамлакатларда ташкилотларга давлат ёрдами муайян ҳудудлардаги ёки саноат тармоқларидаги тижорат фаолиятини рағбатлантириш ёки узоқ муддат давомида қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши мумкин. Бундай ёрдамни олиш шартлари ташкилотнинг операцион фаолияти билан муайян тарзда боғланмаган бўлиши мумкин. Бу каби ёрдамга мисол тариқасида давлат томонидан ресурслар билан таъминланадиган қуйидаги ташкилотларни келтириш мумкин:

(а) муайян тармоқда фаолият юритадиган;

(б) яқинда хусусийлаштирилган тармоқларда фаолиятини давом эттираётган; ёки

(в) ўз бизнесини яхши ривожланмаган ҳудудларда бошлаган ёки давом эттираётган.


2. Масала бундай давлат ёрдами 20-сон БҲХСнинг қўллаш доирасидаги "давлат гранти" бўлиб ҳисобланадими ва шу боис мазкур стандартга мувофиқ ҳисобга олиниши лозимми деган саволларни ўз ичига олади.



Консенсус


3. Давлат ёрдами, ҳатто муайян ҳудудларда ёки саноат тармоқларида фаолият юритиш талабидан ташқари, ташкилотнинг операцион фаолияти билан муайян боғлиқлик шартларига эга бўлмаса ҳам, 20-сон БҲХСдаги давлат грантларининг таърифига жавоб беради. Шунинг учун, бундай грантлар хусусий капиталга бевосита кредитланмаслиги лозим.



Консенсус санаси


1998 йил январ ойи.



Кучга кириш санаси


Мазкур шарҳ 1998 йил 1 августдан кучга киради. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСнинг талабларига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь
























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск