ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(SIC) 29 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари: Маълумотларни ёритиб бериш" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 46-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

46-ИЛОВА



(SIC) 29-СОН ШДҚ ШАРҲИ

"Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари:

Маълумотларни ёритиб бериш"



Ҳаволалар



16-сон МҲХС "Ижара".

1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири).

16-сон БҲХС "Асосий воситалар" (2003 йил таҳрири).

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".

38-сон БҲХС "Номоддий активлар" (2004 йил таҳрири).

12-сон МҲХСШҚ "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви".



Масала


1. Ташкилот (оператор) бошқа бир ташкилот (концедент) билан асосий иқтисодий ва ижтимоий объектлардан оммавий фойдаланиш имкониятини яратиш учун хизматларни кўрсатиш бўйича келишув тузиши мумкин. Концедент давлат ёки хусусий сектор ташкилоти, шу жумладан давлат ҳокимияти органи бўлиши мумкин. Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига мисол тариқасида сувни тозалаш ва сув таъминоти, автомобиль йўллари, автотураргоҳ, ер ости йўллари, кўприклар, аэропортлар ва телекоммуникация тармоқлари бўйича келишувларни киритиш мумкин. Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви ҳисобланмайдиган келишувларга мисол тариқасида эса ташкилот ўзининг ички хизматларини (масалан, ходимлар учун ошхона, бинога хизмат кўрсатиш, бухгалтерия ҳисоби ёки аҳборот технологиялари функцияларини) ташқи пудратчиларга бериш ҳолатларини келтириш мумкин.


2. Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувига кўра, одатда концедент операторга келишув амал қилиш муддати давомида қуйидаги ҳуқуқларни беришни назарда тутади:

(a) асосий иқтисодий ва ижтимоий объектлардан оммавий фойдаланиш имкониятини берувчи хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи, ва

(б) айрим ҳолларда, муайян моддий активлар, номоддий активлар ёки молиявий активлардан фойдаланиш ҳуқуқи,

бунинг эвазига эса оператор:

(в) концессия даври мобайнида белгиланган талаблар ва шартлар асосида хизматлар кўрсатиш мажбуриятини, ва

(г) қўллаш мумкин бўлганда, концессия даври бошида ва/ёки концессия даври мобайнида олинган ҳуқуқларни концессия даври охирида қайтариб бериш мажбуриятини олади.


3. Хизмат кўрсатиш бўйича барча концессия келишувларининг умумий хусусияти шундаки, оператор оммавий хизматларни кўрсатиш бўйича бир вақтнинг ўзида ҳам ҳуқуқга эга бўлади, ҳам ўзига мажбурият олади.


4. Масала оператор ва концедентнинг молиявий ҳисоботидаги изоҳларда қайси маълумотлар ёритиб берилиши лозимлигидан иборат.


5. Хизмат кўрсатиш бўйича айрим концессия келишувларининг муайян жиҳатлари ва уларга тегишли ёритиб бериладиган маълумотлар мавжуд Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида қамраб олинган (масалан, 16-сон БҲХС асосий воситаларнинг харид қилинишига, 16-сон МҲХС активларнинг ижарасига ва 38-сон БҲХС номоддий активларнинг харид қилинишига нисбатан қўлланади). Лекин, хизматларни кўрсатиш бўйича концессия келишуви ўз ичига Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида инобатга олинмаган, ижро этиладиган шартномаларни олиши мумкин, бундан 37-сон БҲХС қўлланадиган зарар келтирувчи шартномалар мустасно. Шунинг учун, мазкур шарҳ хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари билан боғлиқ қўшимча маълумотлар ёритиб берилишини қамраб олади.



Консенсус


6. Изоҳларда ёритиб бериладиган тегишли маълумотларни аниқлашда хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувининг барча жиҳатлари инобатга олиниши лозим. Оператор ва концедент ҳар бир даврда қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) келишувнинг тавсифи;

(б) келгуси пул оқимлари суммаси, муддати ва аниқлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган келишувнинг аҳамиятли шартлари (масалан, концессия даври, қайта нархлаш саналари ҳамда нархлар ва келишув шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича асос);

(в) қуйидагиларнинг характери ва даражаси (масалан, миқдори, вақт оралиғи ёки суммаси):

(i) муайян активлардан фойдаланиш ҳуқуқи;

(ii) хизматлар кўрсатиш жавобгарликлари ёки хизматлар кўрсатилишини кутиш бўйича ҳуқуқлар;

(iii) асосий воситаларни харид қилиш ёки қуриш бўйича жавобгарликлар;

(iv) концессия даври охирида муайян активларни олиш ҳуқуқлари ёки бундай активларни ўтказиш бўйича жавобгарликлар;

(v) келишув муддатини узайтириш ёки муддатидан олдин тугатиш имкониятлари; ва

(vi) бошқа ҳуқуқлар ва жавобгарликлар (масалан, капитал таъмирлаш);

(г) ҳисобот даврида юз берадиган келишувдаги ўзгаришлар; ва

(д) хизмат кўрсатиш бўйича келишув қандай таснифланганлиги.


6A. Оператор қурилиш хизматларини молиявий актив ёки номоддий активга айирбошлаш даврида тан олинган тушум суммасини ҳамда фойда ёки зарарларнинг суммасини ёритиб бериши лозим.


7. Мазкур шарҳнинг 6 бандига мувофиқ талаб қилинган, ёритиб бериладиган маълумотлар хизмат кўрсатиш бўйича ҳар бир концессия келишуви учун алоҳида ёки концессия келишувларининг ҳар бир синфи бўйича умумлашган ҳолда тақдим қилиниши лозим. Синф - бу характери бўйича ўхшаш хизматларни назарда тутадиган концессия келишувлари гуруҳидир (масалан, йўл ҳақи олиш, телекоммуникациялар ва сув таъминоти хизматлари).



Консенсус санаси


2001 йил май ойи.



Кучга кириш санаси


Мазкур шарҳ 2001 йил 31 декабрдан кучга киради.

Ташкилот 6(д) ва 6A бандларидаги ўзгартиришларни 2008 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 12-сон МҲХСШҚни олдинги даврга нисбатан қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ҳам ушбу олдинги даврга қўлланиши лозим.

2016 йил январ ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС бўйича 5 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.

          

                  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь


























































Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск