ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(SIC) 32 "Номоддий активлар - вебсайт сарфлари" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 47-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

47-ИЛОВА



(SIC) 32-СОН ШДҚ ШАРҲИ

"Номоддий активлар - вебсайт сарфлари"



Ҳаволалар


3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари".

15-сон МҲХС "Ҳаридорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум".

16-сон МҲХС "Ижара".

1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" (2007 йил таҳрири).

2-сон БҲХС "Захиралар" (2003 йил таҳрири).

16-сон БҲХС "Асосий воситалар" (2003 йил таҳрири).

36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши" (2004 йил таҳрири).

38-сон БҲХС "Номоддий активлар" (2004 йил таҳрири).



Масала


1. Ташкилот ички ва ташқи фойдаланиш учун ўзининг вебсайтини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш учун ички сарфларни амалга ошириши мумкин. Ташқи фойдаланиш учун ишлаб чиқилган вебсайт турли мақсадларда, масалан ташкилотнинг маҳсулотлари ва хизматларини реклама қилиш, электрон хизматлар кўрсатиш, маҳсулотларни ва хизматларни сотиш учун фойдаланилиши мумкин. Ички фойдаланиш учун ишлаб чиқилган вебсайт компания сиёсати ва харидорлари тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва ўринли маълумотларни излаш учун фойдаланилиши мумкин.


2. Вебсайтни ишлаб чиқиш босқичларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

(a) Режалаштириш - техник-иқтисодий асослашни амалга ошириш, мақсадлар ва хусусиятларни аниқлаш, муқобил вариантларни баҳолаш ва афзалларини танлашни ўз ичига олади.

(б) Дастурий таъминот ва инфратузилмани ишлаб чиқиш - домен номини олиш, техник ва дастурий таъминотни харид қилиш ва ишлаб чиқиш, тайёр дастурий таъминотни ўрнатиш ва стресс-тестдан ўтказишни ўз ичига олади.

(г) График дизайнни ишлаб чиқиш - вебсаҳифаларнинг кўринишини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

(д) Вебсайт контентини ишлаб чиқиш - вебсайтни ишлаб чиқиш якунланишидан олдин, матн ёки график шаклда маълумотларни яратиш, сотиб олиш, тайёрлаш ва юклашни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар вебсайт билан интеграциялашган (ёки ундан фойдаланиши мумкин бўлган) алоҳида маълумотлар базасида сақланиши ёки вебсайтда бевосита кодланган ҳолда бўлиши мумкин.


3. Вебсайтни ишлаб чиқиш якунланганидан сўнг, уни фойдаланишга топшириш босқичи бошланади. Ушбу босқичда ташкилот дастурий иловаларни, инфратузилмани, график дизайнни ва вебсайт контентини сақлайди ва такомиллаштириб боради.


4. Ташкилотнинг вебсайтини ички ва ташқи фойдаланиш учун ишлаб чиқиш ва фойдаланишга ички сарфларни ҳисобга олишда, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) вебсайтнинг 38-сон БҲХСнинг талабларига мувофиқ ички яратилган номодий актив бўлиши ёки бўлмаслиги; ва

(б) бундай сарфларни ҳисобга олиш тартибида қайси ёндашув тўғри бўлиши.


5. Мазкур шарҳ вебсайт учун техник воситаларни (масалан, веб-серверлар, дастлабки синов серверлари, ишлаб чиқариш серверлари ва интернетга уланишни таъминловчи ускуналар) харид қилиш, ишлаб чиқиш ва фойдаланиш сарфларига нисбатан қўлланмайди. Бундай сарфлар 16-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олинади. Шу билан бирга, ташкилот вебсайтнинг хостинги бўйича интернет тармоғи провайдерлари учун сарфларни амалга оширганда, ушбу сарфлар 1-сон БҲХСнинг 88-бандига ва Концептуал асосга мувофиқ, бундай хизматлар олинганда харажат сифатида тан олинади.


6. 38-сон БҲХС ташкилот томонидан одатдаги фаолият давомида сотиш учун тутиб турилган номоддий активларга (2-сон БҲХС ва 15-сон МҲХСга қаранг) ёки 16-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинадиган номоддий активлар ижарасига нисбатан қўлланмайди. Бинобарин, мазкур шарҳ бошқа ташкилотга сотиш учун ёки 16-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинадиган вебсайтни (ёки вебсайт учун дастурий таъминотни) ишлаб чиқиш ёки фойдаланиш сарфларига нисбатан қўлланмайди.



Консенсус


7. Ташкилотнинг ички ёки ташқи фойдаланиш учун ишлаб чиқилган вебсайти 38-сон БҲХСнинг талаблари қўлланадиган ички яратилган номоддий активдир.


8. Ишлаб чиқиш натижасида пайдо бўлган вебсайт фақат ва фақат агар 38-сон БҲХСнинг 21-бандидаги тан олиш ва дастлабки баҳолаш бўйича умумий талабларга жавоб берса ва ташкилот 38-сон БҲХСнинг 57-бандидаги талабларни бажарса, номоддий актив сифатида тан олиниши лозим. Хусусан, ташкилот 38-сон БҲХСнинг 57(г) бандига мувофиқ вебсайтдан келгуси иқтисодий наф қай тарзда олинишини намоён қилиш талабига, масалан вебсайтдан даромад олинганда шу жумладан вебсайтда буюртмаларни жойлаштиришдан бевосита даромадлар олинганда, жавоб бериши мумкин. Ташкилот тўғридан-тўғри ёки асосан ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этиш ва реклама қилиш учун ишлаб чиқилган вебсайт қай тарзда келгуси иқтисодий наф келтиришини намоён қила олмайди ва, шу боис, бундай вебсайтни ишлаб чиқиш бўйича барча сарфлар юзага келган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим.


9. Ташкилотнинг ўз вебсайтини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича ҳар қандай ички сарфлар 38-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. Сарфларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳар бир фаолиятнинг характери (масалан, ходимларни ўқитиш ва вебсайтни сақлаб туриш) ҳамда вебсайтни ишлаб чиқиш босқичи ёки ишлаб чиқишдан кейинги босқичга нисбатан тўғри ҳисобга олиш ёндашувини (ушбу шарҳга илова қилинган мисолда қўшимча кўрсатмалар берилган) аниқлаш учун таҳлил ўтказилиши лозим. Масалан:

(a) режалаштириш босқичи ўз характерига кўра 38-сон БҲХСнинг 54-56-бандларидаги тадқиқот босқичига ўхшайди. Ушбу босқичда амалга оширилган сарфлар юзага келган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим.

(б) агар вебсайтнинг контенти ташкилотнинг ўз маҳсулотлари ва хизматаларини намойиш этиш ва реклама қилиш мақсадидан бошқа мақсадда ишлаб чиқилса, дастурий таъминот ва инфратузилмани ишлаб чиқиш, график дизайнни ишлаб чиқиш ва вебсайт контентини ишлаб чиқиш босқичлари ўз характери бўйича 38-сон БҲХСнинг 57-64 бандларидаги тажриба - конструкторлик босқичига ўхшайди. Агар ушбу босқичларда амалга оширилган сарфлар вебсайт билан бевосита боғлиқ бўлса ва ташкилот раҳбарияти томонидан назарда тутилган тарзда вебсайтдан фойдалана олиш учун вебсайтни яратиш, ишлаб чиқиш ёки тайёрлаш учун зарур бўлса, ушбу сарфлар мазкур шарҳнинг 8 бандига мувофиқ номоддий актив сифатида тан олинадиган вебсайтнинг таннархига киритилиши лозим. Масалан, вебсайт контентини (ташкилот маҳсулотларини ва хизматларини намойиш қиладиган ва реклама қиладиган контентдан ташқари) сотиб олиш ёки яратиш учун вебсайтга бевосита тегишли бўлган сарфлар ёки вебсайт контентидан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича сарфлар (масалан, нусхасини яратиш бўйича лицензия ҳақи) вебсайтни ишлаб чиқиш таннархига, ушбу шарт бажарилганда, киритилиши лозим. Лекин, 38-сон БҲХСнинг 71-бандига мувофиқ, олдинги молиявий ҳисоботда дастлаб харажат сифатида тан олинган номоддий актив объектига қилинган сарфлар кейинчалик номоддий активнинг бошланғич қиймати таркибида тан олиниши мумкин эмас (масалан, муаллифлик ҳуқуқи таннархи тўлиқ амортизацияланганидан кейин контент вебсайтга жойлаштирилган бўлса).

(в) вебсайт контентини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилган сарфлар, агар контент ташкилотнинг маҳсулотларини ва хизматларини намойиш этиш ва реклама қилиш учун (масалан, маҳсулотларнинг фотосуратлари билан) ишлаб чиқилган бўлса, 38-сон БҲХСнинг 69(в) бандига мувофиқ харажатлар сифатида улар юзага келган даврда тан олиниши лозим. Масалан, ташкилот маҳсулотларининг фотосуратларини тайёрлаш ва улар кўринишини яхшилаш бўйича профессионал хизматларга оид сарфлар фотосуратлар вебсайтда жойлаштирилганда эмас, профессионал хизматлар олиниши жараёнида харажат сифатида тан олиниши лозим.

(г) фойдаланиш босқичи вебсайтни ишлаб чиқиш якунланганидан кейин бошланади. Агар ушбу босқичда амалга оширилган сарфлар 38-сон БҲХСнинг 18-бандидаги тан олиш мезонларига мос келмаса, ушбу сарфлар улар юзага келган пайтда харажат сифатида тан олиниши лозим.


10. Мазкур шарҳнинг 8 бандига мувофиқ номоддий актив сифатида тан олинган вебсайт дастлаб тан олинганидан кейин 38-сон БҲХСнинг 72-87 бандларидаги талабларни қўллаш асосида баҳоланиши лозим. Вебсайтнинг фойдали хизмат муддатининг энг тўғри ҳисобланган баҳоси қисқа муддат бўлиши лозим.



Консенсус санаси


2001 йил май ойи.



Кучга кириш санаси


Мазкур шарҳ 2002 йил 25 мартдан кучга киради. Мазкур шарҳни қабул қилиш оқибатлари 38-сон БҲХСнинг 1998 йил таҳриридаги ўтиш қоидалари асосида ҳисобга олиниши лозим. Шунинг учун, вебсайт номоддий актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бермаганда, лекин олдин актив сифатида тан олинган бўлса, ушбу объект мазкур шарҳ кучга кириши санасида ҳисобдан чиқарилиши лозим. Вебсайт мавжуд бўлганда ва уни ишлаб чиқиш бўйича сарфлар номоддий актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бермаса, лекин олдин актив сифатида тан олинмаган тақдирда, ушбу номоддий актив мазкур шарҳ кучга кириши санасида тан олинмаслиги лозим. Вебсайт мавжуд бўлганда ва уни ишлаб чиқиш сарфлари номоддий актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб берганда, олдина актив сифатида тан олинганда ва дастлаб бошланғич қиймати бўйича баҳоланганда, дастлаб тан олинган қиймат тўғри аниқланган деб ҳисобланади.

1-cон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича барча МҲХСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шунингдек, у бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХСни (2007 йил таҳрири) олдинги давр учун қўлласа, ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.

2014 йил май ойида эълон қилинган 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" бўйича "Ҳаволалар" қисми ва 6-бандга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.

2016 йил январ ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС бўйича 6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.

2018 йилда эълон қилинган "МҲХСлардаги "Концептуал асос"га ҳаволаларга ўзгартиришлар" бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Мазкур ўзгартириш ташкилот томонидан 2020 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Агар ташкилот бир вақтнинг ўзида "МҲХСдаги "Концептуал асос"га ҳаволаларга ўзгартиришлар" бўйича киритилган барча ўзгартиришларни қўлласа, бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ 32-сон ШДҚга ўзгартиришларни ретроспектив тарзда қўллаши лозим. Аммо, ташкилот ретроспектив қўллаш амалий имконсиз ёки ортиқча сарф ёки ҳаракат талаб этилишини аниқласа, SIC 32 сон МҲХСга киритилган ўзгартиришларни 8-сон БҲХСнинг 23-28, 50-53 ва 54Е бандларига мувофиқ қўллаши лозим.

            

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь























































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск