Малое предприятие
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Биржевая деятельность. Криптоактивы /Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2022 й. 687-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 30 ноябрдаги
1-ИЛОВА
Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари,
шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган
брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш
ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини
белгилаш тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом товар-хом ашё биржаларида (кейинги ўринларда - Биржа) товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш тартибини ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилайди.
2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аккредитация - биржада биржа аъзоларига товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тизими;
ариза берувчи - биржага товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган биржа аъзоси;
аъзолик бадали - фьючерс бозорида савдоларни ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш харажатларини қоплаш учун савдо иштирокчилари томонидан тўланадиган мажбурий тўлов;
клиринг аъзоси - марказий контрагент билан клиринг хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган шахс;
марказий контрагент - клиринг иштирокчилари учун клиринг хизматини кўрсатувчи ва фьючерс шартномаси бўйича томонлар учун контрагент вазифасини бажарувчи биржанинг таркибий бўлинмаси;
малака
...