Практическая Бухгалтерия
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Защита прав потребителей /Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2022 й. 716-сон қарорига 2-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 19 декабрдаги
2-ИЛОВА
Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг
мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган
товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт
қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш
ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш
тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар
бериш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан (кейинги ўринларда - Агентлик) товар (иш, хизмат)ларнинг:
назорат хариди доирасида экспертиза қилиш ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланган;
сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан савдога чиқарилганлиги натижасида сифати ўзгарганлиги тасдиқланган;
истеъмол қилиниши, фойдаланилиши натижасида истеъмолчиларнинг соғлиги, мол-мулкига зарар етказилганлиги аниқланган ёки зарар етказиш хавфи тугилган ҳолларда уларни республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилинишини тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш бўйича ишлаб чиқарувчиларга ва сотувчиларга кўрсатма бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
товар эгаси (ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва импорт қилувчи) - республика ҳудудида товарни муомалага киритган ва ушбу товарга нисбатан тасарруф этиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахс;
товарларни реализация қилишни тўхтатиш - хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни уларнинг эгаси томонидан мустақил равишда ёки Агентликнинг талабига биноан улгуржи ёки чакана сотишни тўхтатиш;
товарларни истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш - хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни йўқ қилиш (утилизация), шунингдек, ушбу товарлар оқибатида истеъмолчиларга салбий таъсирни истисно қилиши лозим бўлган ҳаракатлар;
хавфли ва сифатсиз товарлар - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган товарлар;
сақлаш қоидалари - сақлаш шароитларига нисбатан норматив-
...