ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
2023 йил учун солиқ ставкалари (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-813-сон Қонуни) /2023 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-813-сон Қонунига 10-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикасининг
2022 йил 30 декабрдаги
10-ИЛОВА
2023 йил учун чет давлатлар автотранспорт
воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун
йиғимларнинг ставкалари
Т/р |
Йиғим тури |
Битта автотранспорт воситаси (автопоезд) учун йиғим ставкаси (АҚШ долларида) |
1. |
Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2 - 7-бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно) |
400 |
Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
||
10 тоннагача |
100 |
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
150 |
|
20 тоннадан юқори |
200 |
|
3. |
Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
4. |
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
5. |
Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
|
10 тоннагача |
50 |
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
100 |
|
20 тоннадан юқори |
150 |
|
6. |
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
150 |
Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
50 |
Изоҳлар:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазинли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.
2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 31 декабрь