2023 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-813-сон Қонунига 10-илова)
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2 - 7-бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно)
400
2.
Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:
10 тоннагача
100
10 тоннадан 20 тоннагача
150
20 тоннадан юқори
200
3.
Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим
300
4.
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим
300
5.
Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:
10 тоннагача
50
10 тоннадан 20 тоннагача
100
20 тоннадан юқори
150
6.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим
150
7.
Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим
50
Изоҳлар:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазинли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.
2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),