Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Сертификация и маркировка / Общие технические регламенты /

Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник Регламенти (ЎзР ВМ 28.12.2022 й. 726-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 декабрдаги

726-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари

хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Техник регламентнинг мақсади ва қўлланиш соҳаси

1. Мазкур Регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим (кейинги ўринларда - ЎМПТ) соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ушбу Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ва матбаа маҳсулотларининг қуйидаги турлари учун тааллуқли ҳисобланади:

а) ёзув учун матбаа маҳсулотлари:

мактаб дафтарлари;

умумий дафтарлар;

кундалик рейтинг дафтарлари;

расм чизиш учун дафтар ва альбомлар;

бўяш учун альбомлар;

б) ўқув нашрлари:

дарсликлар;

ўқув қўлланмалари;

ўқув-методик мажмуалар (ўқитувчи учун методик қўлланмалар, практикумлар);

амалий қўлланмалар (машқ дафтари, ҳуснихат дафтари, ўқувчилар учун иш дафтари, масалалар тўплами альбоми, ижодий вазифалар учун дафтарлар);

в) қўшимча таълим учун нашрлар:

бадиий-адабий;

илмий-оммабоп;

даврий (журналлар, газеталар);

маълумотнома (луғатлар, каталоглар ва бошқалар);

энциклопедик;

бўш вақт учун (комикслар, кроссвордлар ва бошқалар).

Хорижий нашриётларнинг матбаа маҳсулотлари, хусусан, дарслик, машқ дафтарлари ва методик қўлланмаларга ушбу Регламентда белгиланган параметрлар татбиқ этилмайди (бунда, маҳсулотнинг хавфсизлиги бўйича мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади).

Нашр ҳуқуқи (лицензия, франшиза ва бошқа келишув) асосида Ўзбекистонда чоп этиладиган хорижий нашрнинг техник параметрлари ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин.



2-§. Асосий тушунчалар


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


матннинг кўриниши - қоғознинг сифати (оқлиги, ношаффофлиги, силлиқлиги, зичлиги, оғирлиги) ҳамда босма сифати (териш белгиси ва фоннинг контрастлиги, бўёқнинг тўйинганлиги ва мустаҳкамлиги);


зарарли моддалар - маҳсулотдан фойдаланиш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқарилган материалда рухсат этилган концентрациялар миқдоридан (кейинги ўринларда - РЭКМ) юқори миқдорда мавжуд бўлганда фойдаланувчининг соғлиғи учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган кимёвий моддалар;


маҳсулотни муомалага чиқариш - ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг омборхонасидан жўнатиладиган ёки омборхонага жойланмасдан юкланадиган ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун импорт қилинадиган маҳсулот;


гигиеник хавфсизлик талаблари - нашрнинг тури, бир вақтда ўқиладиган матннинг ҳажми ва маҳсулотдан фойдаланувчининг ёшига боғлиқ ҳолда матбаа маҳсулотлари, шрифтли безатиш параметрлари ва матнларни безатиш усулларига қўйиладиган талаблар;


макулатура - қоғоз ва картондан тайёрланган, маҳсулот сифатида хизмат муддатини ўтаган қоғоз саноати чиқиндилари;


ёт моддалар - ўқувчи соғлиғи ва матбаа маҳсулотининг сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ифлосланишлар, турли қолдиқлар, доғлар ва шу каби матбаа маҳсулоти таркиби учун бегона қўшилмалар;


шрифтнинг меъёрий ёзилиш шакли - бу гарнитурага боғлиқ ҳолда тегишлича 66,5% дан 78% гача бўлган шрифт (очко) энининг унинг баландлигига нисбати;


оптик зичлик - шаффоф объектлар томонидан ёруғликнинг сусайтирилиши ёки ношаффоф объектлар томонидан қайтарилиши ўлчови. Бу ўтказиш (қайтариш) коэффициентига тескари бўлган катталикнинг ўнли логарифми;


асл нусха - макет - ҳар бир саҳифаси чоп этиладиган нашрнинг тегишли саҳифасига тўла мос келадиган нашр (китоб) асл нусхаси;


матбаа материаллари - қоғоз, картон, елимловчи материаллар, матбаа бўёғи, ламинация учун плёнка ва б.;


маҳсулотдан фойдаланувчилар - мазкур Регламентнинг объекти бўлган маҳсулотлардан фойдаланувчи таълим муассасалари ўқувчилари;


маҳсулотни сотиб олувчи - маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлган ёки сотиб олган жисмоний ёки юридик шахс;


ўқишга қулайлик - босма белгилар (шрифт ўлчами), гарнитура (шрифт расми) ва босма бўёқлар ранги, териш саҳифаси формати ва саҳифада жойлашув тавсифи (қатор узунлиги, қаторлараро масофа - интерлиньяж, ҳошия ўлчами), шрифт сиғими (териш зичлиги)нинг ўқиш вақтида кўришга таъсири;


кимёвий хавфсизлик - маҳсулотнинг ҳолати бўлиб, бунда фойдаланувчининг соғлиғига зарар етказилиши ёки кимёвий моддалар концентрациясининг ошиши туфайли унинг соғлиғига хавф солиниши билан боғлиқ хавф-хатар мавжуд бўлмаслиги;


бирлашган ўқув нашрлари - иккита синф учун мўлжалланган нашрлар;


CMYK - (Cyan - кўк, Magenta - қирмизи, Yellow - сариқ, Key ёки Black -қора ранглар комбинацияси). Матбаа соҳасида кўп рангли тасвирлар учун ушбу тўрт хил бўёқдан фойдаланилади. Уларнинг аралашувидан табиатда бор барча ранглар ҳосил қилинади. CMYKдан фойдаланган ҳолда коллаж ёки композицион тасвирлар, иллюстрация ва турли дизайн элементлари акс эттирилади;


бл/кв - белги квадрат. Бу матн саҳифасида 18,048 mm узунликда нечта териш белгиси мавжудлигини билдиради.



2-БОБ. ЁЗУВ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН МАТБАА

МАҲСУЛОТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Санитария-кимёвий кўрсаткичларга қўйиладиган талаблар


3. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган матбаа материаллари уларнинг соғлиқ учун хавфсизлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиологик хулосаларга эга бўлиши керак.


4. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари кимёвий хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши ва ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлардан ошадиган миқдорда модель (ҳаволи ва сувли) муҳитга зарарли моддалар чиқармаслиги керак.



2-§. Асосий кўрсаткичлар


5. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг кўрсаткичлари ушбу Регламентга 2-иловадаги Ёзув учун матбаа маҳсулотларининг параметрларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Газета қоғози ва ялтироқ (бўрланган) қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қайта фойдаланиш учун мўлжалланмаган босма маҳсулотлар (имтиҳон билетлари, топшириқли карточкалар, тест саволлари, кроссвордлар ва шу турдагилар) бундан мустасно.

Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг муқовасида рангли расм, коллаж ёки композицион тасвир, иллюстрация ва дизайн элементларини ҳосил қилишда тўрт хилгача рангли бўёқ (CMYK)дан фойдаланишга йўл қўйилади.


6. Муқова учун - дафтар муқова қоғози, шунингдек, силлиқлиги, механик зичлиги ва елимланиш даражалари бўйича мос келадиган бошқа турдаги муқова қоғозларидан фойдаланилади. Ҳажми 24 варақ ва ундан юқори бўлган мактаб дафтарларининг муқовалари учун боғловчи (переплёт) ва бошқа материаллардан фойдаланишга рухсат берилади.


7. Ёзув дафтарларидаги чизиқларнинг жойлашишига қараб уларнинг қуйидаги турлари белгиланади:

1, 2 - битта горизонтал чизиқ;

3 - турли интенсивликдаги иккита горизонтал чизиқ;

4 - сийрак учрайдиган қия чизиқли турли интенсивликдаги иккита горизонтал чизиқ.

Катакли дафтарлар учун қуйидаги чизиқ параметрлари белгиланади:

5 - 5x5 mm ±0,05 ўлчамли катак;

6 - 7x7 mm ±0,05 ўлчамли катак.

Ушбу Регламентнинг олтинчи ва еттинчи бандларида белгиланган кўрсаткичлардан фарқланиш даражаси бир саҳифада 1,5 mm дан ошмаслиги керак.


8. Мактаб дафтарларининг чизиқлари ва ҳошиялар ўлчамлари ушбу Регламентга 3-иловада кўрсатилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.


9. 12 варақли мактаб дафтарлари ушбу Регламентнинг еттинчи бандида кўрсатилган 1, 2, 3, 4, 5, 6-турдаги чизиқлардан фойдаланган ҳолда, 18 ва 24 варақли ҳамда ундан юқори бўлган дафтарлар - 2 ва 5 турдаги чизиқлар билан тайёрланиши керак.

Асосий чизиқлар ранги - бинафшаранг, яшил, ҳаворанг, кулранг ҳамда ён ҳошия чизиқлари - қизил рангда бўлиши керак.

Қаторларда чизиқларнинг узилиши, бўёқларнинг турлича тўйинганликда бўлиши ва чапланиши, босилувчи элементларнинг юзада акс этмаслиги, ён ҳошияларсиз чоп этилишига йўл қўйилмайди.

Туташ ички ва кейинги бетларнинг горизонтал чизиқлари бир-бирига мос тушиши керак. Чизиқлар орасидаги чегаравий фарқланиш 2,0 mm дан ошмаслиги керак.


10. Кундалик рейтинг дафтарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган намуна - эталонга мувофиқ чоп этилиши керак.


11. Расм чизиш дафтари ва альбомлар тайёрланадиган қоғозда белгиланган меъёрлардан ортиқ ёт моддалар бўлишига йўл қўйилмайди.

Расм чизиш дафтари ва альбомлар тайёрланадиган қоғозда 1 m.kv да майдони 0,5 mm.kv гача бўлган ёт моддалар сони 100 тагача бўлиши мумкин, майдони 0,5 mm.kv дан юқори бўлган ёт моддалар бўлишига рухсат этилмайди.


12. Бўяш учун альбомларда расм элементларининг минимал чизиқли ўлчамлари 0,5 mm дан кам бўлмаслиги керак.


13. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг четлари текис кесилган бўлиши, қирраларида ёрилиш, доғлар, йиртилган ва букилган жойлар, ғижимлар, хира чизиқлар, ҳалқаларнинг кўтарилиб ёки тушиб қолиши, маҳсулот кўринишини ёмонлаштирадиган бошқа камчиликлар бўлмаслиги керак.


14. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига қуйидагиларни жойлаштиришга рухсат этилади:

биринчи синф ўқувчилари дафтари муқовасининг биринчи ва тўртинчи бетларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда маълумотнома материаллар берилади.

Бунда муқованинг биринчи бетида ижтимоий-гуманитар фанлар, математика, табиий ва техник фанлар ривожига ҳисса қўшган олимлар, буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари, ёзувчи ва шоирларнинг портретлари, улар тўғрисида тасдиқланган қисқача маълумот, алломаларнинг ижоди ва кашфиётлари, ҳикматли сўзлари, мамлакатимизнинг қадимий ва замонавий шаҳарлари, тарихий обидалар ва замонавий иншоотлар тасвирларидан;

муқованинг тўртинчи саҳифасида маълумотнома материаллар, алифбо, Давлат мадҳияси, тарихий саналар ва имло қоидалари, Пифагор жадвали, муаммоли топшириқлар, турли ўлчов бирликлари, мисол ва вазифаларни ечиш учун намуналар, шунингдек, махсус QR ёки штрих кодлардан фойдаланиш тавсия этилади.


15. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг муқоваларида миллий маънавиятимиз, қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизга зид ҳамда ёш авлод онги, билим доираси ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, реклама тавсифидаги маълумот (тасвир)ларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЎҚУВ НАШРЛАРИ ВА ҚЎШИМЧА ТАЪЛИМ

УЧУН НАШРЛАР ХАВФСИЗЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Санитария-кимёвий кўрсаткичларга қўйиладиган талаблар


16. Ўқув нашрлари кимёвий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ва модель (ҳаволи ва сувли) муҳитга ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлардан ошадиган миқдорда зарарли моддалар чиқармаслиги керак.



2-§. Асосий кўрсаткичлар


17. Ўқув нашрлари ҳамда ўқитувчилар учун методик қўлланмалар параметрлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.

Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда фақат ушбу мақсадлар учун мўлжалланган қоғоздан, шу жумладан офсет, типографик, китоб-журнал, машинада енгил бўрланган (Machine Finished Coated) ва шунга ўхшаш турдаги қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Ўқув

...
Время: 0.0530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск