ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирининг 27.12.2022 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2023 й. 3124-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.01.2023 й.
N 3124-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
27.12.2022 й.
N 70
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни
тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа қўшимча
ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. Ишметов
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни
тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган
қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Буйруқ қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:
"1-1. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисобот 2022 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.".
2. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"да:
а) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Бюджет маблағларини олувчилар Давлат бюджети маблағлари бўйича Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Баланс (1-сон шакл)ни, Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни, Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотни ҳамда Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этади.";
б) 30-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар таълими муассасаларида" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 52-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 67-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 114-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "муассасаларида" деган сўз "ташкилотларида" деган сўз билан алмаштирилсин;
г) 160-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисобот" деган сўзлар "Давлат бюджети ижросининг баланси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг "Кўрсатгичлар" устунидаги "касб-ҳунар таълими муассасаларида" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 8-илованинг "Тушумларнинг номи" устунидаги "Мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "Мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 13-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат бюджети ижросининг баланси";
032-қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобланган даромадлари (510 300)";
034 ва 035-қаторлар чиқариб ташлансин;
051-қатордаги "касб-ҳунар таълими муассасаларида" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 11 январь