ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Мудофаа соҳасидаги, фавқулодда вазиятларни бартараф этишдаги ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг

олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

1998 йил 31 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги Шартноманинг қоидаларига асосланган ҳолда,

икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,

фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатларининг фаровонлиги ва хавфсизлигига кўмаклашишини эътироф этиб,

табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг Томонлар давлатлари учун хавфини англаб,

фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги илмий-техникавий маълумот алмашинувининг Томонлар давлатлари учун фойдали эканлигини инобатга олиб,

Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши эҳтимоли ҳамда иккала давлатнинг ушбу билан келиб чиқадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадидаги мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун самарали амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қўллашда давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигига ишонч ҳосил қилиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ўрнини инобатга олиб,

давлат суверенитети ва тенг ҳуқуқлилик принципларини ҳурмат қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда

Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар


Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидаги маъноларга эга:

"сўровчи Томон" - бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозлар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;

"тақдим этувчи Томон" - бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозларини ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;

"фавқулодда вазият" - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий йўқотишларга ва аҳолининг ҳаёт кечириш шароитига зиён етишига олиб келиши мумкин бўлган ёки

...
Время: 0.0369
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск