Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Государственный бюджет /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 й. ПҚ-471-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2022 й.

N ПҚ-471



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "2023 ЙИЛ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2023 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган микдорлари 1-иловага мувофиқ;

2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози 3-иловага мувофиқ;

Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилсин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

фойда солиғи тўлиқ ҳажмда (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно);

қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).

Бунда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ҳудудлар кесимида инобатга олинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, 2022 йил IV чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2023 йил январь ойида амалга оширилади ва 2022 йилги ҳисоботларда акс эттирилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

2023 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2022 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади;

2023 йил 1 январдан бошлаб, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналарга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятини берувчи тартиб татбиқ этилади;

жисмоний шахсларга улар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўловлар республика бюджети даромадлари қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига 6-иловада назарда тутилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаларини қўллаш тартиби 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


5. 2023 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари:

а) "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон- металлургия комбинати" АЖ учун:

рентабеллик даражасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи 5-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солик, олтин бўйича - 10 фоиз, палладий, кумуш ва мис бўйича - 15 фоиз;

б) "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича - 15 фоиз;

в) олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 грамига 1 000 сўм миқдорида тасдиқлансин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар:

"Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳа институти, Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан деҳқон хўжаликларига ер солиғини ҳисоблаш учун ушбу ерларнинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларни етказсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш тартибини кўриб чиқсин ва уни такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Жисмоний шахсларга солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан қуйидагилар белгилансин:

2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2022 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;

жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2022 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.


8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Қарор лойиҳасида ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилсин.


9. 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилсин:

5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;

4-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;

3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) - 30 фоиз.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг қўшимча ваколатлари қуйидаги тартибларда амалга оширилсин:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг жамланма харажатлар сметаси ва штат жадваллари, харажатлар сметаси ва штат жадваллари, жамланма даромадлар ва харажатлар, даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва рўйхатга олади;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзига ажратиладиган маблағлар доирасида жорий харажатларини қайта тақсимлаш, жумладан тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлаш орқали маблағларни мустақил тасарруф этади;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ушбу дастурларда назарда тутилмаган харажатлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ташаббуси билан янгидан ишлаб чиқиладиган ривожлантириш дастурлари ва тадбирларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар тегишли биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


12. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари:

ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилиш;

ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг жамланма харажатлар сметаси ва штат жадваллари, харажатлар сметаси ва штат жадваллари, жамланма даромадлар ва харажатлар, даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;

бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;

тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва қайта тақсимланиши, жумладан уларнинг харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилиши;

бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатлар тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;

даврий жамланма молиявий ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тартибларни тегишли ахборот тизимлари орқали амалга ошириш чораларини кўрсин.

Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга қўшимча ваколатлар берилиши муносабати билан улар томонидан бюджет интизомига риоя этилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий назоратни кучайтирсин ва 2023 йил I чорак якунлари бўйича жорий этилган янги тартиб натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.


13. Белгилансинки, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши:

ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан баҳоланади;

ҳисобот йили якуни бўйича Ҳисоб палатаси томонидан аудитдан ўтказилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳар чорак якунида:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини;

Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитасининг Давлат бюджети даромадлари прогнози тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, қўлланилган солиқ ва божхона имтиёзларининг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.


14.Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш орқали уларга ажратилган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2023 йил 15 февралга қадар вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин;

2023 йил 1 июнга қадар вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳоласин ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин;

2023 йил 1 апрелдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимларини давлат секторида ички аудит ва ички назорат соҳасида доимий ўқитиб бориш тизимини жорий этсин.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

келгусида маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет ссудаларини белгиланган муддатда қайтариш юзасидан шахсий жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;

биринчи навбатда мазкур қарорнинг 2-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган республика бюджетидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан маҳаллий бюджетларга ажратилган мақсадли бюджет ссудаларини қоплаш чораларини кўрсин.


16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 30 фоизи ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;

Давлат бюджети тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети тақчиллик билан тасдиқланган даврда бюджет ссудалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига фақатгина йил якунига қадар қайтариш шарти билан вақтинчалик юзага келган касса узилишини қоплаш учун ажратилади.


17. Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, 2022 йилни сифатли якунлаш ҳамда 2023 йилни муваффақиятли бошлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига асосан "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


22. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 декабрдаги

ПҚ-471-сон қ

...
Время: 0.0091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск