ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Метрополитендан фойдаланиш бўйича санитария-гигиена талаблари (0023-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 11.06.2022 й. N 10-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 11 июндаги

10-сон қарорига

ИЛОВА



Метрополитендан фойдаланиш бўйича

санитария-гигиена талаблари

(0023-22-сон СанҚваН)

        

         

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) метрополитенда йўловчиларни ташишда қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш, ходимларнинг саломатлиги ва юқори иш қобилиятини сақлаш, шунингдек ҳаракатда ва ҳаракатда бўлмаган вагонлар, бекатлар, ишлаб чиқариш ҳамда маиший хоналарига нисбатан санитария-гигиена талабларини белгилайди.



1-БОБ. МЕТРОПОЛИТЕН БЕКАТЛАРИ

ҲАМДА ВАГОНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

           

1. Метрополитен бекатларининг микроиқлим кўрсаткичлари қуйидагиларга мувофиқ бўлиши лозим (очиқ ер усти платформалари ва ер ости ўтиш йўлларидан ташқари):

йилнинг илиқ даврида (ташқаридаги ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати +10оС дан юқори бўлган даврда) ҳаво ҳарорати +25°С дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳавонинг нисбий намлиги ва шамолнинг тезлиги йилнинг илиқ даврида меъёрланмайди;

йилнинг совуқ даврида (ташқаридаги ҳавони ўртача суткалик ҳарорати +10оС га тенг ёки паст бўлган даврда йўловчиларнинг устки кийим-бошда бўлишини инобатга олган ҳолда (мавсумга қараб) ҳаво ҳарорати +10°С дан 16°C гача, ҳавонинг нисбий намлиги 15 фоиздан 75 фоизгача, шамолнинг тезлиги 0,1 м/с дан 1,0 м/с гача бўлиши лозим. Платформаларда поездларнинг келиши ва кетишида эса шамолнинг тезлиги 2 м/с дан ортмаслиги керак.

Турли нуқталарда ҳаво ҳароратининг ўзгариши вертикал ҳолатда 3°C дан (полдан 2 м гача баландликда), горизонтал ҳолатда (бинонинг қарама-қарши томонларида) эса 4°C дан кўп бўлмаслиги лозим.


2. Инсон саломатлигига кўрсатиладиган салбий таъсирни олдини олиш учун ифлосланган моддаларнинг ҳаводаги миқдори аҳоли яшаш пунктларидаги атмосфера ҳавоси учун:

бир марталик максимал йўл қўйиладиган миқдоридан (аралаш чангнинг миқдори - 0,5 мг/куб.м дан, углерод икки оксидининг миқдори ёз вақтида - 0,1 фоиздан, йилнинг қолган мавсумларида эса 0,12 фоиздан) ошиб кетмаслиги;

товушнинг босими даражаси, товуш даражаси ва товушнинг эквивалент даражалари, шунингдек товушнинг максимал даражалари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига келтирилган қийматлардан ошиб кетмаслиги;

вақти-вақти билан тебраниб турадиган товуш босимининг ва узилиб-узилиб турадиган инфратовушнинг умумий даражаси 120 дБдан ошиб кетмаслиги таъминланади.


3. Тебранма тезлик ва тебранма тезланиш катталиклари ҳамда электромагнит нурланишнинг энергия оқими зичлиги бўйича таъсир этиш даражаси ва электр майдон кучланиши рухсат этилган даражадан ошиб кетмаслиги керак.


4. Хоналардаги ионланувчи нурланишнинг рухсат этилган даражаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ташқи гамма нурланишнинг эквивалент дозасининг қуввати 0,3 мк Зв/соатдан кўп бўлмаслиги;

ўртача йиллик радон ва торон изотоплари эквивалент мувозанатли ҳажм фаоллиги (ARn.экв) 100 Бк/куб.м дан кўп бўлмаслиги керак.


5. Барча техник ускуналар ва техник тизимлар йўловчилар учун мўлжалланган жойларга ўрнатилишидан олдин радиологик назоратдан ўтказилади.

Бунда, ускуна юзасида 0,1 м масофада ташқи гамма нурланишнинг эквивалент дозаси қуввати соатига 1,0 мк Зв дан ёки нурланишнинг максимал энергияси 5 кэВ дан кўп бўлмаслиги лозим.


6. Метрополитен бекатларида ҳавонинг микроорганизмлар билан ифлосланиш даражалари йилнинг иссиқ даврида микроорганизмларнинг умумий сони 1500 дан, гемолитик стафилококклар ва стрептококклар эса 100 дан (1 куб.м ҳаво таркибида колония ҳосил қилувчи бирликлар сони), шунингдек йилнинг совуқ даврида микроорганизмларнинг умумий сони 2500 дан ҳамда гемолитик стафилококклар ва стрептококклар эса 150 дан ошмаслиги зарур.


7. Қаттиқ маиший чиқиндилар махсус ажратилган асфальтланган ёки бетондан қилинган майдоннинг юза қисмида ўрнатилган қопқоқли металл контейнерларда йиғилиши ва Ушбу контейнерларнинг канализацияга уланган оқими мавжуд бўлиши ҳамда ушбу майдонлар 10 кунда камида 1 марта ювилиши ва дезинфекция қилувчи воситалар билан ишлов берилиши кўзда тутилади (қишки даврдан ташқари).


8. Йўловчилар пойабзалидан тушадиган лой ва сувларни қабул қилиб олувчи панжарали чуқурчалар камида ҳафтада 1 марта тозаланиши ва ҳар гал тозалангандан кейин йўловчилар жароҳатланишининг олдини олиш учун панжара қисмлари зич қилиб жойлаштирилиши лозим.


9. Ишлатиб бўлинган симобли электролампалар марказлаштирилган ҳолда утилизация қилиниши лозим.


10. Метрополитенда вентиляция ва иситиш тизимларини мавсумий схемаларига мос равишда ишлаши ҳамда микроиқлимнинг меъёрий ўлчамлари таъминланиши лозим.


11. Тозалаш инвентарларига белги қўйилади ва белгисига мувофиқ ишлатилади. Хоналарни тозалаш воситалари ва тозалаш инвентарлари йўловчилар ҳаракат қиладиган жойдан алоҳида мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ махсус ажратилган хоналарда сақланади.


12. Метрополитен бекатларини дезинфекция қилиш мақсадида ультрабинафша нурлари манбаидан фойдаланишга фақат йўловчилар бўлмаган вақтда (тунги вақтда) рухсат берилади.


13. Метрополитен бекатларидаги умумий ва ҳалокат вақтидаги сунъий ёритиш тизими ранг ҳарорати диапазони 2700°К дан 3500 °К гача бўлган ёритувчи ускуналар ва оқ чироқли светодиодлар билан таъминланади.

Умумий ва ҳалокат вақтидаги сунъий ёритиш тизими учун мўлжалланган светодиодли чироқ ускуналари йўловчиларни кўриш майдонига тўғри тушадиган нурларнинг тушишини истисно қиладиган ҳимоя бурчагига эга бўлиши, умумий ва ҳалокат вақтидаги сунъий ёритиш тизимининг энг юқори фарқи 1,5:1 нисбатда бўлиши мақсадга мувофиқ.


14. Сунъий ёритиш тизими қуйидагича ўрнатилади:

бекатнинг кириш қисмидаги пол сатҳидан - 100 лк;

эскалаторларда (зиналар сатҳидан) - 75 - 100 лк;

бекатнинг марказий залларида (пол сатҳидан) - 100 - 200 лк;

ёпиқ бекатлар перронларида (пол сатҳидан) - 150 лк;

очиқ бекатлар перронларида (пол сатҳидан) - 100 лкдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Метрополитен бекатларининг ҳалокат вақтидаги сунъий ёритилганлик даражаси 10 лкдан кам бўлмаслиги лозим.


15. Вагонлар салонларида ёритиш кўрсаткичлари, физик омилларнинг рухсат этилган даражалари ва зарарли кимёвий моддаларнинг рухсат этилган миқдорлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши керак.


16. Вагонлар салонларида микроиқлимнинг рухсат этилган кўрсаткичлари қуйидагича:

йилнинг илиқ даврида ҳавонинг ҳарорати +25°C гача бўлиши керак. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги ҳамда шамол тезлиги меъёрланмайди;

йилнинг совуқ даврида йўловчиларнинг устки кийим-бошда бўлишини ҳисобга олган ҳолда (мавсумга қараб), ҳаво ҳарорати +14°C дан + 18°C гача, баландлик бўйича ҳарорат фарқи, ҳаво ва тўсиқлар ўртасидаги фарқ, полнинг ҳарорати кўпи билан 5°C, ҳавонинг нисбий намлиги 30 фоиздан 70 фоизгача, шамол тезлиги кўпи билан 0,4 м/с бўлиши керак.


17. Вагонлар сунъий ёритиш лампалари ёки светодиодли ёритиш қурилмалари орқали ёритилганда, вагонлардаги минимал аҳамиятга эга нуқталарда (вертикал текислик кесишган жойдаги ўриндиқ суянчиғидан 0,6 м сатҳда ва горизонтал текисликда полдан 0,8 м сатҳда) ёруғлик энг камида 150 лк, ҳалокатли ёритиш даражаси эса 10 лк бўлиши лозим.

Вагон салонларидаги умумий сунъий ёритилганликнинг нотекис тарқалиши 30 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим.


18. Шовқиннинг рухсат этилган даражалари товуш даражаси ва товушнинг эквивалент даражалари (туннеллардаги ҳаракат давомида ҳам) 80 дБАни ташкил этиши лозим.


19. Вагонларнинг санитария ҳолати йўналишларга чиқишдан олдин фаррошлар жамоаси ва участка раҳбари томонидан текширилади ҳамда ҳаракатланувчи вагонларнинг санитария журналига ўтказилган тозалаш ишлари тўғрисидаги белги қайд этилади.


20. Вагонлар салонларида вентиляция тизими доимий ишлаб туриши, вентиляция ҳажмини мавсумга мос ўзгартириш ва вагонларнинг вентиляция каналларини санитария-гигиеник жиҳатдан тозалаш ишлари ўтказилиши лозим.


21. Электр иситгич ва электр ёритгич асбоблари чанг ва ифлос қатламлардан ойига камида бир марта тозаланиши керак.


22. Вагонларда тозалаш ишлари мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ улар йўналишда бўлмаган вақтида олиб борилади.



2-БОБ. МЕТРОПОЛИТЕННИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА МАИШИЙ ХОНАЛАРИ УЧУН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

            

23. Доимий иш жойлари ва вақтинчалик фойдаланиладиган ишлаб чиқариш хоналари, шунингдек маиший хоналарда санитария талабларига мувофиқ бўлган микроиқлим кўрсаткичлари таъминланиши лозим.


24. Туннеллар, ишлаб чиқариш ва маиший хоналар ҳавосида ифлослантирувчи моддалар миқдори аҳоли яшаш пунктларидаги атмосфера ҳавоси учун бир марталик максимал ва йўл қўйилган миқдорлардан ошиб кетмаслиги, аралаш чанг миқдорининг юқори даражаси эса 0,5 мг/куб.м дан ошмаслиги кўзда тутилади.


25. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналар ҳавосида углерод икки оксидининг энг юқори миқдори 0,1 фоизни ташкил этиши лозим.


26. Ишчи жойларда ҳаво ультратовушининг товуш босими даражалари, ишловчилар учун контактли ультратовушнинг тебранма тезлиги даражаси ва тебранма тезликнинг энг юқори нуқтаси рухсат этилган даражалардан ортиб кетмаслиги керак.


27. Сунъий ёритилганлик даражаси кўришга оид ишлар тавсифи ва ишлаб чиқариш ҳамда маиший хоналарнинг ёритилиш даражасига мос келиши керак.

Туннелдаги ёруғлик манбалари туннелга кириб келаётган поезддан ҳимояланган бўлиши керак.

Юқорига чиқишда жойлашган туннелнинг кириш қисми, туннел ички қисмлари оч рангларга бўялиши, бекат олдидан рельс бошланиши сатҳидаги ва бекат кириш қисмидаги ёритувчанлик даражаси ҚМҚ 2.05.04-97 "Метрополитенлар" да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Ер остида жойлашган хоналарни сунъий ёритиш учун R (70 ER, E 80) тоифали ёруғлик узатадиган индексли оқ нур сочадиган светодиодлар ишлатилиши керак. Светодиоидли ёритгичлар нури ишчининг кўриш майдонига тўғридан-тўғри тушмаслиги керак.


28. Иш шароитида радиочастотали диапазонли (РД) электромагнит нурланишлар манбаларининг таъсир қилиш (30 кГц - 300 гГц) зоналарида бўлган шахсларга энергия оқими зичлиги бўйича электр ва магнит РД электромагнит нурланишларнинг таъсир қилиш даражалари ҳамда таъсир қилиш давомийлиги СанҚваН 0019-21 "Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талаблар"да белгиланган рухсат этилган даражалардан ортиб кетмаслиги керак.


29. Ультрабинафша нурланиш интенсивлигининг таъсир этиш давомийлиги ва махсус ҳимоя воситаларининг мавжудлиги инобатга олинган ҳолда СанҚваН 0014-21 "Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари"да рухсат этилган даражадан ошиб кетмаслиги керак.


30. Метрополитен объектлари видеодисплейли терминаллар билан жиҳозланганда, биноларга, иш жойларига, микроиқлимга, ҳаво муҳитининг аэроионли ва кимёвий таркибига, шовқинга, тебранишга, ёритилганликка ва ходимларнинг дам олиш шароитлари амалдаги санитария-гигиена талабларига мувофиқ бўлиши керак.


31. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда ҳам ҳавонинг микроорганизмлар билан ифлосланиш даражалари метрополитен бекатларида белгиланган кўрсаткичлар билан бир хил бўлиши лозим.


32. Барча техник ускуналар ва техник тизимлар йўналишлар ва иншоотларга ўрнатилишидан олдин радиологик назоратдан ўтказилиши керак. Техник ускунанинг исталган юзасидан 0,1 м масофада ташқи гамма нурланишнинг эквивалент дозаси қуввати соатига 1,0 мкЗв дан ёки нурланишнинг максимал энергияси 5 кэВ дан кўп бўлмаслиги лозим. Ионловчи нурланишлар ва радонларнинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ бўлиши керак.


33. Ҳаво оқимининг ҳажми ва алмашинувлари сони ҚМҚ 2.04.05-97 "Ҳавони мўтадиллаш, иситиш ва шамоллатиш"да белгиланган ишлаб чиқариш ва маиший хоналарига бўлган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.


34. Туннел ва бекатлар ичидаги ҳаво туннел олдидаги ва бекатдаги ходимлар доимий бўладиган хоналар вентиляцияси учун ишлатилганида, чангга қарши филтрларнинг ифлосланганлик даражаси тизимли равишда жадвал асосида назорат қилиб борилади.


35. Ҳаво оқимини кириши ва чиқиб кетишини ташкил қилиш технологияси, ҳажми ҳавони бино ва иншоотларда бир текисда ҳаракатланишини таъминлаб бериши, уюрма оқимлар, турғун зоналарнинг ҳосил бўлишига ва зарарли моддалар мавжуд бўлган хоналардаги ҳавони бошқа хоналарга чиқишига йўл қўймаслик кўзда тутилади.


36. Одатий иш шароитида ходимлар доимий бўладиган хоналарда вентиляция тизимларидаги ҳавонинг хоналарда қайта айланмаслиги таъминланади.


37. Технологик жараёнларга боғлиқ зарарли моддалар ажраладиган ишчи жойлардаги (кавшарлаш, бўяш, пайвандлаш, деталларни керосинда ювиш, ҳаво оқими билан тозалаш, мойлаш жараёнлари) маҳаллий ҳаво сўриш ускуналарининг ҳолати устидан тизимли назорат технологик жараёнга боғлиқ равишда ўтказиб борилади.


38. Зарарли моддалар мавжуд бўлган хоналардаги (аккумуляторлар сақланадиган хоналар, ҳожатхоналар, ёқилғи-мой маҳсулотлари омборлари, тиббиёт хоналари, эскалаторларнинг машина заллари ва бошқалар) ҳаво муайян имконият даражасида фақат ташқарига чиқариб ташланади.


39. Иситиш-совутиш тизимларидаги ҳавони намлаш ва уни контакт ("ҳўл") усулида совутиш учун ичимлик сув қувурларидаги сувдан фойдаланилади.


40. Вентиляция тизимларининг даврий кўриклари (ҳаво йўлларини тозалаш, ҳаво йўлларининг ўтказувчанлигини текшириш ва ҳаво билан ҳайдаш, бактериал ифлосланишни назорат қилиш, микроиқлим кўрсаткичларини, ҳавонинг кимёвий таркибини ва чангни аниқлаш) ҳар чоракда камида 1 марта ўтказилади.


41. Ҳаво оқими вентиляция тизими ёрдамида ҳар гал ўзгартирилганда ва захира вентилятори ишлатилганда, дастлаб вентиляцион қувурларда йиғилиб қолган чангдан тозаланади.


42. Вентиляция хоналари ва уларни ўраб турган ҳудуд доимо тоза ҳолатда бўлиши ва у ерга бегоналар кириши тақиқланади.


43. Вентиляциядан фойдаланиш жадвалини ишлаб чиқишда об-ҳаво шароитларининг мавсумий ўзгариб туриши ҳисобга олинади, вентиляция тизими ҳаво алмашинуви ва микроиқлимнинг меъёрий кўрсаткичларини таъминлаб бериши керак ва бу жадваллар ҳар йили белгиланган тартибда вентиляция тизимининг технологик ўчириб қўйилишини ҳам инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


44. Одамлар доимий бўладиган хоналар, санитария-маиший хоналари ҳаво, сув ва электр иситиш тизимлари ҳисобига иситилади. Ходимлар вақтинчалик бўладиган хоналар эса ҳаво ва электр иситиш йўли билан иситилади. Иситиш ва вентиляция тизимининг иш жадвали микроиқлим ва тўсиқли юзаларнинг меъёрий кўрсаткичларини таъминлаб бериши кўзда тутилади.


45. Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш тизимлари (ичимлик сув қувури), ичимлик суви сифати ва сувга санитария ишлов берилиши белгиланган санитария-гигиена талабларига мос келиши керак.


46. Метрополитен ходимлари учун ажратилган хоналар ва маиший хоналарда кўзда тутилган душлар, қўл ювиш учун раковиналар, совуқ ва иссиқ сув тизими билан, шунингдек қўл ювгичлар олдида совун ва қўлни қуритиш воситалари бўлиши таъминланиши лозим.


47. Иш вақти мобайнида ва иш вақти тугагандан кейин чиқиндилар ўз вақтида тозаланиши керак.


48. Хоналарни ва ҳудудларни тозалаш учун мўлжалланган механизм ва инвентарлар ишчиларга халал бермайдиган жойда сақланади. Тозалаш инвентарларини сақлаш, тозалаш ва қуритиш хоналари иссиқ ва совуқ сув таъминоти тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.


49. Хоналарни дезинфекция қилиш мақсадида ультрабинафша нурлари манбаидан фойдаланишга у ерда одамлар бўлмаган вақтда рухсат берилади.


50. Ишлаб чиқариш хоналаридаги ёритгичлар ва деразалар тоза бўлиши керак.


51. Метрополитен ходимлари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида даврий тиббий кўриклардан ўтишлари керак.


52. Доимий навбатчилик ташкил этиладиган қисмларда (корхонанинг асосий бўлинмаларида) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами бўлиши ва биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари ёзилган маълумотлар (плакатлар) осиб қўйилиши керак.


53. Иш шароити токсик ва зарарли моддалар (бензол, толуол, ксилол, скипидар, бўёқли аэрозол, қўрғошин, карбидли смола, шовул кислотаси, керосин, мазут, графитли суртиладиган мой, шпалга сингдирувчи материаллар, цементли чанг ва бошқалар) билан боғлиқ бўлган метрополитен ишчилари "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ нафас олиш, тери қопламлари ва кўрув органлари учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.


54. Метрополитенда амалга ошириладиган ишлар вентиляция тизимига, ёритилганликка, хонанинг фойдаланилаётган ва бўш турган майдонларига, иш жойлари ва хоналарнинг эргономик ҳамда гигиеник тавсифларига салбий таъсир қилмаслиги лозим.


55. Метрополитенда таъмирлаш ишларини амалга оширишда ишлатиладиган материаллар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, шунингдек ушбу материаллардан атмосфера ҳавосига, тупроққа ва ер ости сувларига ажраладиган зарарли кимёвий моддалар аҳоли яшаш пунктлари учун йўл қўйилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак. Бунда таъмирлаш ишлари учун санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган янги моддалар ва материаллар ишлатилиши мумкин эмас.


56. Маиший хоналар таъмирланганда, девор сиртлари эшик баландлигигача қоплама Билан қопланиши, душ олди хоналарида эса хонанинг барча баландлиги қамраб олиниши керак. Деворлар, тўсиқлар ва шифтлар (қопланган сиртдан юқори қисми) намга бардошли ва буғ ўтказмайдиган бўёқлар билан бўялади. Поллар керамик плиталар билан қопланиши, кийиниш ва душ қабул қилиш хоналарига намга чидамли гиламлар тўшалиши мақсадга мувофиқ.


57. Туннелда емирилишга қарши ишлар, қўрғошин чилвирлар ёрдамида тюбинг тешикларини ёпиш, карбидли смолани ҳайдаш ва тешикларни бурғалаш ишлари олиб борилганда умумий алмашинадиган вентиляция ишлатилиши ҳамда мазкур ишлар нафас олиш, тери қопламалари ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.


58. Ўзида қўрғошин сақлайдиган буюмларни кавшарлаш билан боғлиқ бўлган ишлар қўрғошин аэрозолини бартараф қилиш учун маҳаллий ҳаво сўрувчи ускуналар билан жиҳозланган иш жойларида бажарилиши лозим.


59. Ускуналар ва иншоотларни уларнинг хусусиятидан келиб чиқадиган таъмирлаш ишларини бажаришда ишчиларга алоҳида кийим жавонлари ҳамда нафас олиш, тери қопламалари ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари берилади. Махсус кийим-бош шкафнинг махсус бўлинмасида сақланиши лозим.


60. Автоматик назоратдан ўтказиш пунктлари кабиналари ва навбатчи эскалатор кабиналаридаги доимий иш жойларида СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимини санитария-гигиеник нормалари"да келтирилган микроиқлимнинг меъёрий кўрсаткичлари таъминланиши лозим.


61. Технологик ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилишда ходимлар хоналарида ҳаво муҳитига зарарли моддаларнинг тушишини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.


62. Бекат бўйича навбатчи, марказлаштирилган бекат пост навбатчилари ва поезд диспетчерлари иш ўринларининг ёритилганлик даражаси (стол лампаси мавжуд бўлганида, ишчи-ходим иш столи устидаги ёритилганлик даражаси) 270 дан 300 лк гачани ташкил қилиши мақсадга мувофиқ.

Бошқарув пулти панелида (таблода) вертикал ёритилганлик даражаси 150 дан 200 лк гача бўлиши кўзда тутилади.

Автоматик назорат ўтказиш пунктларининг ёритилганлик даражаси 150 лк дан кам бўлмаслиги, электрон-ҳисоблаш машиналари операторларининг иш жойлари умумий ёритилганда 200 лк дан кам, комбинирланган ёритилганликда эса 400 лк дан кам бўлмаслиги керак.


63. Боши берк йўлларда ҳаво айланишининг бир меъёрда кечишини таъминлаш мақсадида туннелли вентиляция тизими ишлаб туриши лозим.


64. Берк йўллардаги платформаларда чўғланма лампалар ишлатилиши керак.

Ёритилганлик даражалари қуйидаги тартибда ташкил этилади:

машинистларнинг хоналаридаги ишчи стол юзасида камида 300 лк;

берк йўллардаги платформалардаги чўғланма лампаларда камида 30 лк;

кўрикдан ўтказиладиган чуқурликда камида 50 лк;

комбинирланган ёритилганликда вагонларнинг юриш қисмларида камида 150 лк;

локомотив бригадаларнинг тунги дам олиш хоналарида камида 75 лк;

дам олиш хоналарида камида 150 лк.


65. Боши берк йўллар ва техник хизмат пунктларининг деворлари оч рангли юзага эга бўлиши лозим. Бу эса юзалардаги ифлосланишларнинг ўз вақтида тозаланишига имкон беради.


66. Вагонларни таъмирловчи чилангарлар қўл терисини ҳимоя қилувчи воситалар ва чангга қарши респираторлар билан таъминланиши лозим.


67. Вагонларни таъмирлаш устахоналарида фойдаланиладиган махсус чуқурликнинг поли текис бўлиши, мойлардан ва нефт маҳсулотларидан доимо тозаланиб туриши лозим.

Махсус чуқурликнинг ён деворлари мойлардан тозалашга осон бўлган материал билан қопланган бўлиши ҳамда оғиш бурчаги 3 даражадан кам бўлмаган очиқ тарновли сувни қочирадиган канализация қувурлари билан таъминланиши лозим.


68. Агрессив ва зарарли моддалар (кислоталар, ишқорлар, нефт маҳсулотлари) қўлланиладиган хоналарнинг пол ва деворлари кимёвий таъсирга чидамли бўлиши ҳамда ушбу моддалар йиғилиб қолмаслиги керак. Полга тўкилган суюқликларни, шунингдек аккумулятор электролитларини, электропоезд ғилдиракларини ва аравачаларини ювувчи машиналардан тўкилган оқава сувларни, шунингдек, деталларни ювувчи машиналарнинг тозаланмаган ва нейтралланмаган сувини тозалаш иншоотларида тозалангандан сўнг канализацияга оқизиш мумкин.


69. Асосий иш жойларидаги сунъий ёритилганлик даражаси қуйидагича ташкил этилади:

кичик аниқликдаги ишлар (чилангар-таъмирловчилар, чилангар-сантехниклар, аккумулятор тузатувчилар, темирчиларнинг ишлари) учун - 200 дан 300 лк гача;

кичик аниқликдаги ишлар (чилангар-таъмирловчилар, чилангар-сантехниклар, аккумулятор тузатувчилар, темирчиларнинг ишлари) учун - 200 дан 300 лк гача;


70. Асосий иш жойларидаги табиий ёритилганлик коэффициенти қуйидагиларни ташкил қилиши керак:

юқори ва ён томондан ёритилганликда - 3 фоиздан 4 фоизгача;

ён томонлама ёритилганликда - 1 фоиздан 1,5 фоизгача.


71. Депода шовқин ва тебранишни ўзига сингдириб юборадиган қурилиш материалларини қўллаш орқали шовқин ва тебраниш даражаларини камайтирилиши лозим. Қўлда ишлатиладиган тебранма асбоб билан ишлаганда тебраниш ва шовқиндан ҳимоя қиладиган шахсий ҳимоя воситалари (тебранишни сўндирадиган қўлқоплар, дастаклар, антифонлар) қўлланилади.


72. Деталларни қоқиш ва бетонлаш ишларини олиб бораётган таъмирлаш ходимларининг иш жойларидаги чанг миқдори 6 мг/куб.м дан ошиб кетмаслиги, йўллардаги кўрсаткичли ўтказгичларни тозалашда керосин буғларининг миқдори 300 мг/куб.м дан ошмаслиги керак.


73. Туннелларнинг чегараланган участкасида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилганда, қўшимча маҳаллий 50 лк дан кам бўлмаган ёритгичлар қўлланилади.


74. Туннеллар, тепаликка ўрнатилган камералар, берк йўллар ҳамда рельслар бошланишида чўғланма лампанинг сунъий ёритувчанлик даражаси 10 лкдан кам бўлмаслиги лозим.


75. Туннелларда перфораторлар билан ишлаганда ва емирилишга қарши ишлар амалга оширилганда ишчилар нафас олиш зонасидаги чанг миқдори 6 мг/куб.мдан, зарарли моддалар миқдори эса ишчи зоналар ҳавосига қўйилган рухсат этилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак.


76. Аккумуляторли хоналарда поллар, деворлар, шифтлар, шунингдек стеллажлар ва ускуналар кимёвий таъсирга чидамли бўлган материаллар билан қопланиши мақсадга мувофиқ.

Аккумуляторли хоналарда полга тўкилган кислоталарни дарҳол сода ва совун Билан нейтралланиши, ишқорий аккумуляторлардан тўкилган электролит эса 2 - 5 фоизли кислота Билан нейтралланиши, шундан сўнг бинода тозалаш ишларини ўтказилиши зарур.


77. Ходимлар хоналари ва таъмирлаш ишлари ўтказиладиган биноларда (аккумуляторли хона, устахоналар, релейли устахона, диспетчер хонаси, радиоузеллар) ва туннелларда иш жараёнида ҳаво муҳити ва микроиқлимнинг меъёрий кўрсаткичларини таъминлаб берувчи умумий алмашинадиган вентиляция ишлаб туриши керак.


78. Аккумуляторли хоналарда ишлаганда қуйида кўрсатиб ўтилган моддаларнинг энг юқори даражадаги рухсат этилган миқдори:

нафас олиш зонасида ишқорий буғлар миқдори - 0,5 мг/куб.м;

уюмлар кавшарланганда қўрғошин миқдори - 0,01 мг/куб.м;

деталлар зарарсизлантирилганда керосин миқдори - 300 мг/куб.м ни ташкил этади.


79. Туннелларда ҳалокат қўнғироғи ва алоқа хизматининг қурилмалари ва механизмлари жойлашган жойларда чўғланма ёки ёритишга мақбул лампали (ёритилганлик даражаси 50 лк дан кам бўлмаган) қўшимча маҳаллий ёритгичлардан фойдаланилади.


80. Ходимларнинг кўриш қобилиятига зарар етказмаслик мақсадида, эскалаторлар хонасида ёритилганлик даражаси 100 лк дан, эскалатор бекатлари ва қия йўлакларда ишлар ўтказилаётганда умумий ёритилганлик 50 лк дан ва маҳаллий ёритилганликни ишлатганда 150 лк дан кам бўлмаслиги зарур. Эскалатор ишчиларининг дам олиш хоналарида табиий ёритилганлик даражаси 150 лк дан, комбинацияланган ёритилганликда 300 лк дан кам бўлмаслиги лозим.

Эскалатор ишчиларининг дам олиш хоналарида кўриш органларига тўғридан-тўғри тушадиган нурланишдан ҳимоя қилиш учун оқ нур сочадиган светодиодлардан фойдаланишга рухсат берилади.


81. Эскалатор бекатлари ва қия йўлаклардаги тўсиб турувчи юзалардаги ўйиқлар ва ёриқлар тозалашга қулай ва дезинфекция қилиш учун осон бўладиган материаллар билан ўз вақтида таъмирланиши кўзда тутилади.


82. Тозалаш ва электр ускуналарни сиқилган ҳаво билан пуфлашда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар саломатлигини сақлаш мақсадида нафас олиш, тери қопламалари ҳамда кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.


83. Эскалатор хоналари совуқ ва иссиқ сув ҳамда қўл ювгичлар олдида совун ва қуритиш воситалари билан таъминланиши лозим.


84. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 5-иловада келтирилган.

         

         




Санитария-гигиенa талабларига

1-ИЛОВА



Биноларда ва иш жойларида товуш босими,

товуш даражаларини йўл қўйилиши мумкин бўлган

ва рухсат этилган даражалари, товушни

эквивалент ва максимал даражалари

           

Т/р

       

Бинолар турлари, меҳнат

фаолияти, иш жойлари

        

Товуш босими даражалари, дБ, октава чизиқларида

ўртача геометрик частоталар билан

       

Товуш

даражалари

ва эквивалентли товуш даражалари

(дБА)

       

Товушни

максимал

даражалари

LА макс,

(дБА)

      

31,5

   

63

125

250

500

1000


2000

4000

8000

      

1.

Ишлаб чиқариш хоналари













а

юқори талабларга эга бўлган раҳбарлик иши, конструкциялаш, лойиҳалаштириш, дастурлаш, маъмурият биноларидаги, ҳисоб-китоб қилинадиган ишчи жойлар ва бошқалар.


86

71

61

54

49

45

42

40

38

50


б

диққат-эътиборни талаб қиладиган юқори малакали иш, маъмурий-бошқарув фаолияти ва бошқалар.


93

79

70

68

58

55

52

52

49

60


в

тез-тез кўрсатмалар билан ва доимий эшитувга оид назоратни талаб қиладиган акустик сигналлар билан бажариладиган иш, инструкцияга эга бўлган аниқ график бўйича оператор иши. Диспетчер хизмати хоналаридаги иш жойлари ва бошқалар.


96

83

74

68

63

60

57

55

54

65


г

кузатув жараёнларига ва дистанцион бошқарувга диққат-эътиборни талаб қиладиган иш, шовқинли ускуналар мавжуд бўлган хоналаридаги иш жойлари ва бошқалар.


103

91

83

77

73

70

68

66

64

75


д

ишлаб чиқариш биноларини ва корхона ҳудудларидаги доимий иш жойларида барча турдаги ишларни бажариш (1а...1г бандларда санаб ўтилганлардан ташқари.


107

95

87

82

78

75

73

71

69

80


2.

Йўловчилар учун мўлжалланган хоналар


93

79

70

63

59

55

53

51

49

60

75

3.

Тиббиёт хоналари


76

59

48

40

34

30

27

25

23

35

50

4.

Локоматив бригадаларни (машинистлар) дам олиш хоналари


76

59

48

40

34

30

27

25

23

35

50

5.

Маиший хоналар (3 ва 4-бандларда кўрсатилганларидан ташқари


90

75

66

59

54

50

47

45

44

55

70

           

           




Санитария-гигиенa талабларига

2-ИЛОВА



Метрополитеннинг йўловчилар

учун мўлжалланган хоналарини тозалаш

ва дезинфекция қилиш даврийлиги

            

Т/р

    

Тозалаш ўтказиш объектлари

ва жойлари

            

Тозалаш ўтказиш турлари

(чанг ва чиқиндилардан

тозалаш, намли тозалаш)

          

Тозалаш ўтказиш

даврийлиги

         

Дезинфекцияловчи

воситаларни қўллаш

    

1.

Ташқи ҳудуд


Чиқиндини, қорни, музни, қаттиқ қопланган лой қатламларини тозалаш


Ифлосланишига қараб суткасига 2 мартадан кам эмас


Чора-тадбирлар режаси бўйича


2.

Панжарали чуқурчалар


Чуқурчаларни чиқинди ва сувлардан тозалаш, пажараларни механик тозалаш


Ифлосланишига қараб ҳафтасига 1 мартадан кам эмас


Ойига 1 мартадан кам эмас


3.

Вестибюлни кириш эшиклари


Намли тозалаш


Суткасига 1 марта


Ҳафтасига 2 марта


4.

Вестибюл тамбурлари


Чиқинди ва чангни тозалаш


Ифлосланишига қараб сменада 1 мартадан кам эмас



5.

Касса пештахталари


Намли тозалаш


Сменада 2 марта


Сменада 2 марта


6.

Поллар ва зиналар, плинтуслар


Чиқинди ва чангни тозалаш


Смена давомида чиқиндини тўпланишига қараб



Намли тозалаш


Суткасига 1 марта тунги вақтда


Суткасига 1 марта


7.

Витражлар


Чангни тозалаш


Ойда 1 марта



Намли тозалаш


Чоракда 1 марта


Йилига 2 марта


8.

Чиқинди учун урналар


Чиқиндидан тозалаш


Тўлишига қараб, суткада 1 мартадан кам эмас



Намли тозалаш


Суткасига 1 марта


Суткасига 1 марта


9.

Магнитли чипталар учун урналар


Чипталардан тозалаш


Тўлишига қараб



Намли тозалаш


Ҳафтасига 1 марта


Ойига 1 марта


10.

Барча биноларни тўсиб турувчи юзалари, интерерларни декоратив ва меъморий қисмлари, ахборот ва реклама лавҳалари, маршрутли кўрсаткичлар ва қурилмалар, технологик ўйиқлар


Чангни тозалаш


Ойига 2 марта



Намли тозалаш


Чоракда 1 марта


Йилига 2 марта


11.

Вентиляцион пажаралар, радиокарнай панжаралари, АКП телефон аппаратлари, пул ҳисобловчи аппаратлар, орқа томон кўзгулари ва бошқа техник қурилмалари


Чиқинди ва чангни тозалаш


Ҳафтасига 1 марта



Намли тозалаш


Ойига 1 марта


Ойига 1 марта


12.

Экскалатор блюстрадларини юзалари


Чиқинди ва чангни тозалаш


Сменада 2 мартадан кам эмас



Намли тозалаш


Ҳафтасига 1 марта


ойига 1 марта


13.

Экскалатор зиналари


Чиқиндини, лойни ва чангни тозалаш


Доимий


Намли тозалаш


Ҳафтасига 1 марта


Ҳафтасига 1 марта


14.

Экскалатор тутқичлари


Намли тозалаш


Сменада 2 марта


Сменасига 2 марта


15.

Йўлларни қаттиқ асоси, платформа консоли остидаги лотоклар, очиқ дренажлар


Сув билан ювиш


Ойига 1 марта



16.

Электрли ёритгичли асбоблар ва арматура


Чангни тозалаш


Ойига 1 марта (кўп лампали қандиллар - чоракда 1 марта)



Намли тозалаш


Йилига 2 марта



17.

Вагон салонлари


Чиқинди ва ёт буюмларни тозалаш


Сменада 2 марта



Намли тозалаш


Ҳар куни


Ҳар куни


18.

Вагонларни ташқи юзалари


Ювиш воситаларини қўллаган ҳолда автоматлаштирган ювиш


График бўйича, 6-8 кунда 1 мартадан кам эмас


Махсус чора-тадбирлар режаси бўйича


         

Изоҳлар:


*) ёт буюмларни тўплаш йўли билан чиқиндиларни супуриб тозалаш (шунингдек, ёғоч қириндилардан ёки бошқа адсорбентлардан фойдаланилган ҳолда тозалаш) ҳамда чангютгич ёрдамида ва қуруқ тоза юмшоқ мато билан вақти-вақти билан чангни тозалаш амалга оширилади;


**) намли тозалаш ювувчи машиналардан, мосламалардан максимал фойдаланилган ҳолда амалга оширилади, бу эса ювувчи воситаларни қўллаган ҳолда сув билан ювиш ва кейин ювувчи воситаларнинг қолдиқларини тозалашни ўз ичига олади.

         

          




Санитария-гигиенa талабларига

3-ИЛОВА



Тозалаш инвентарларини белгилаш

           

Инвентарь

       

Белгиланган мақсади

      

Белги

    

Белгилаш услуби

     

Челаклар


ҳожатхоналарни ювиш учун


УБ

мойли бўёқ билан челакни ташқи юзасига ёзилади


Челаклар


йўловчилар учун мўлжалланган ва хизмат хоналарини полини ювиш учун


Поллар учун


мойли бўёқ билан челакни ташқи юзасига ёзилади


Челаклар


йўловчилар учун мўлжалланган хоналарининг скамейкаларини, диванларини, деворларини ва нақшинкор панжараларни ювиш учун


диванлар учун


мойли бўёқ билан челакни ташқи юзасига ёзилади


Чўткалар


ҳожатхона полини супуриш учун


УБ


чўтка дастасига мойли бўёқ билан ёки ёндириб ўйиб ёзилади


Чўткалар


йўловчилар учун мўлжалланган ва хизмат хоналарини полини супуриш учун


поллар учун


чўтка дастасига мойли бўёқ билан ёки ёндириб ўйиб ёзилади


Қоп тикиладиган мато


ҳожатхоналарни ювиш учун


қизил рангли мато қийқими


қийқимлар қоп тикиладиган матони бурчакларига тикилади


Қоп тикиладиган мато


йўловчилар учун мўлжалланган ва хизмат хоналарини полини ювиш учун


яшил рангли мато қийқим


қийқимлар қоп тикиладиган матони бурчакларига тикилади


Фланел


йўловчилар учун мўлжалланган хоналарининг скамейкаларини, диванларини, деворларини ва нақшинкор панжараларни ювиш учун


Белгиланмайди



         

        




Санитария-гигиенa талабларига

4-ИЛОВА



Ионловчи нурланишларни ва радонларни

рухсат этилган даражалари

              

Физик катталик

(белги)

         

Ўлчов

бирлиги

       

Ўлчаш ўтказиш жойи

ва объектлар

        

Рухсат этилган даражалар,

кўп эмас:

       

Ташқи гамма-нурланишни эквивалентли дозасини қуввати(Н)


МкЗ/соатига


Ер сатҳидан 0,1 м даражада ва яқиндаги бинодан 30 метрдан кам бўлмаган очиқ майдонлар


0,3

Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда


Иншоотни очиқ жойда жойлашган ҳудудида дозани 0,3 дан кўп бўлмаган қувватга ошиши


Радон ва торон ўртача йиллик эквивалентли мувозанатини ҳажмли фаоллиги (А_Rn.экв.)


Бк/куб.м


Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда


100

          

              




Санитария-гигиенa талабларига

5-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

           

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ);

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Марказий санитария-эпидемиология станцияси (АЖ МСЭС);

"Тошкент метрополитени" ДУК;

          

Тузувчилар:

         

Искандаров Т.И.

-

СГваКК ИТИ пестицидларнинг токсикологияси ва гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги;


Адилов У.Х.

-

"Poli-bio-med" илмий тадқиқот ишлаб чиқариш корхонаси директори, т.ф.д.;


Хамракулова М.А.

-

СГваКК ИТИ касб касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактикаси лабораторияси мудири, т.ф.д., катта илмий ходими;


Славинская Н.В.

-

СГваКК ИТИ меҳнат гигиенаси ва физиологияси лабораторияси мудири, т.ф.н., катта илмий ходими;


Абдурахимов Ш.Т.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология хизмати бош врачи;


Мухамедова Х.П.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий санитария-эпидемиология хизмати Меҳнат гигиенаси бўлими мудири;


Искандарова Г.Т.

-

Тошкент тиббиёт академияси "Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси" кафедра мудири, т.ф.д., профессор;


Кулишова Л.Ю.

-

"Тошкент метрополитени" ДУК техник бўлим бошлиғи;


Сагдуллаева Б.О

-

СГваКК ИТИ катта илмий ходим.


Тақризчилар:

         

Зарединов Д.А.

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Гигиена" кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;


Туйчиев Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси;


Садиков А.У.

-

СГваКК ИТИ бош илмий ходими, т.ф.д.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).









































































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск