ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Умумий овқатланиш /Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талабларни (0041-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 13.12.2022 й. N 41-сон)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ
13.12.2022 й.
N 41-сон
ҚАРОРИ
Ҳаво ва ер усти транспортларида
умумий овқатланишни ташкил этишга
қўйиладиган гигиеник талабларни
(0041-22-сон СанҚваН)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 13 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 135]
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0041-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларининг авиайўловчилари ва экипаж аъзолари учун борт таомларини ташкиллаштиришга оид гигиеник талаблар (0263-09-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).