ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2023 й. ПФ-26-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6109-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.02.2023 й.

N ПФ-26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

2020 ЙИЛ 12 НОЯБРДАГИ "СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА МАХСУС ИҚТИСОДИЙ

ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-6109-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сурхондарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали минтақавий савдони ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудида савдо комплекслари, ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, логистика ва соғломлаштириш марказлари, меҳмонхона объектлари қурилиб, босқичма-босқич  фойдаланишга тоширилмоқда.

Хусусан, биринчи босқичда, қурилиш ишлари якунланган савдо комплекслари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга таклиф этилмоқда.

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудида қурилиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, қўшни мамлакат фуқароларига тиббий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6109-сон Фармонига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда ажратилган кредитни қайтариш муддатини 1 йилга узайтириш;

кредитни қайтариш прогноз жадвалини қайта тасдиқлаш.


2. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда кредит шартномаси шартларини қайта кўриб чиқсин.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасига ҳудудларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда ўз фаолиятини кенгайтириш истагидаги тадбиркорлик субъектларини;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасида яратилган кенг имкониятлар (имтиёзлар) тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи У.Б. Қосимов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 23 февралдаги

ПФ-26-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги "Сурхондарё вилояти ва Тошкент

шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари

фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПФ-6109-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма кредитлари Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 4 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли даврни ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга асосан ажратилади".


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига

ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз

ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

20 000 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

4 йил

Имтиёзли давр

2 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври


Танлаб

олиш*


Тўлов суммаси*


Комиссия


Тўланиши керак

бўлган жами

сумма*


Асосий

қарз


Фоизлар


Кредитни

ташкиллаш-

тириш учун


Мажбурият

бўйича


2021 йилнинг I ярим йиллиги


10 000,00

-

-

60**

-

60

2021 йилнинг II ярим йиллиги


-

-

106,27**

-

14,38**

120,65

2022 йилнинг I ярим йиллиги


9 000,00

-

115,51

-

14,61

130,12

2022 йилнинг II ярим йиллиги


-

-

373,00

-

1,48

374,48

2023 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

653,02

-

1,49

4 654,51

2023 йилнинг II ярим йиллиги


1 000,00

4 000,00

524,09

-

1,51

4 525,60

2024 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

414,71

-

-

4 414,71

2024 йилнинг II ярим йиллиги


-

4 000,00

279,51

-

-

4 279,51

2025 йилнинг I ярим йиллиги


-

4 000,00

137,48

-

-

4 137,48

Жами


20 000,00

20 000,00

2 603,59

60,00

33,47

22 697,06

       

*) Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.

**) Ҳақиқий тўловлар."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 февраль











































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск