ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 й. 99-сон "Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2023 й.

N 99



ХАЛҚАРО БРЕНДЛАР ТОВАРЛАРИНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ БРЕНД ЭГАЛАРИ ЁКИ

УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРИ

(РАСМИЙ ДИСТРИБЬЮТОРЛАР, ДИЛЕРЛАР, ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ САВДО ВАКИЛЛАРИ ВА

УЛАРНИНГ ДИСТРИБЬЮТОРЛАРИ, ЛИЦЕНЗИАТЛАРИ)

БИЛАН ТУЗИЛГАН ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМА

АСОСИДА ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори билан:

2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари тасдиқланганлиги;

мазкур қарор билан тасдиқланган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) асосан қўлланилиши;

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилиши тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;

ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;

Реестрни юритувчи ваколатли органнинг вазифалари, мажбуриятлари ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби;

Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига нисбатан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

         

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

     

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 март






































































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск