ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 15.03.2023 й. ЎРҚ-823-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 31.01.2023 й. қабул қилинга, Сенат томонидан 02.03.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.03.2023 й.

N ЎРҚ-823



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

        

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган

         

      

Мамлакатимизда суд тизимини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга ва янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Бундан буён ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш муддатини 3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

Шунингдек болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида зарур даражадаги васийлик ва ҳомийликсиз қолдиришнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу Қонун билан "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини ошириш мақсадида ушбу Қонун билан "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони 25 нафардан 50 нафаргача кўпайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ҳамда "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда) қуйидаги мазмундаги 122-1-модда билан тўлдирилсин:



"122-1-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 345-модданинг бешинчи қисми "121-моддаси иккинчи қисмида" деган сўзлардан кейин "122-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 381-2-модда биринчи қисмининг 1-банди "121-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "122-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1189-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 9-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар чет давлат ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва ушбу Кодекснинг 47-6-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ўша давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 47-6-модда билан тўлдирилсин:



"47-6-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш

           

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан ўттиз кунлик муддат белгилаган ҳолда суд мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклатади. Отанинг, онанинг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг илтимосномасига кўра мазкур муддат яна ўттиз кунга узайтирилиши мумкин";


3) 245-модданинг биринчи қисми "47-5" рақамидан кейин "47-6" рақами билан тўлдирилсин;


4) 248-модданинг тўртинчи қисмидаги "101-моддасида" деган сўзлар "47-6 ва 101-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-139-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 1, 1-модда; 2009 йил, N 12, 471-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 12, 881-модда; 2020 йил, N 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 5, 464-модда) 14-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Болани ота ёки она ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, яъни ота-онанинг, улар ўрнини босувчи шахснинг болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаши ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги, шу жумладан болани ўз ота-онасига ёки яқин қариндошларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланмаган ва тегишли давлатнинг қонунчилигига биноан зарур ваколатларга эга бўлган ташкилотга топширмасдан қолдириш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-420-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 1, 2-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 10, 984-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг матнидаги "Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича" деган сўзлар "Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 24-модданинг:

биринчи қисмидаги "туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198; 2021 йил, N 1, 9-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 8, 667-модда, N 12, 1189-модда) 186-моддасининг биринчи қисмидаги "уч ой ичида" деган сўзлар "олти ой ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги ЎРҚ-595-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 889-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 4, 290-модда, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги "муассасалари" деган сўз "ташкилотлари" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 20-модданинг учинчи қисмидаги "йигирма беш" деган сўзлар "эллик" деган сўз билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда, N 5, 465-модда) 3-илова 30-позициясининг "Хабарноманинг номи" деган устунидаги "муассасалари" деган сўз "ташкилотлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1 - 4-моддалари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 март


































































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск