ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.03.2023 й. 107-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 мартдаги

107-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг

маълумотларни қайта ишлаш марказида

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот

тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта

ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

      

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Мазкур Низом "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ахборот тизимлари - буюртмачининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ва бошқа техник қурилмалари;


буюртмачи - "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиришга талабгор бўлган ёки жойлаштирган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари;


оператор - "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси;


"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) - буюртмачининг "Электрон ҳукумат"нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрига киритилган идоравий ва идоралараро ахборот тизимларининг сақланишини, қайта ишланишини ва интеграциялашувини амалга оширишга ихтисослашган маълумотларни қайта ишлаш мажмуаси;


Марказ қувватлари - Марказда ўрнатилган, буюртмачи учун шартнома асосида ажратилувчи техник-дастурий воситалар, шу жумладан, ҳисобни юритувчи платформалар, коммутация асбоб-ускуналари ҳамда диск ва сервер ҳажмлари жамланмаси.


3. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.




2-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

         

4. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан унда кўрсатилган муддатларда. Бунда:

ҳар йили ноябрь ойига қадар Рақамли технологиялар вазирлигининг сўровига мувофиқ буюртмачиларнинг таклифлари ушбу вазирликка тақдим этилади;

ҳар йили декабрь ойида "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан буюртмачиларнинг таклифларига асосан умумлаштирилган маълумотлар бўйича буюртмачиларнинг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш режа-жадвалини тасдиқлайди;

буюртмачи "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг тасдиқланган қарори ўзига келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида мазкур қарорда белгиланган ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича операторга ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда ариза билан мурожаат қилади;

оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;

тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;

буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради;

б) буюртмачининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилмаган ахборот тизимларини ихтиёрий равишда ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда операторга берган аризасига асосан. Бунда:

оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;

тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида унинг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;

буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради.


5. Буюртмачилар ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган аризанинг тўлиқ тўлдирилиши ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги, "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилган муддатларда, шунингдек, ўзининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада жойлаштирилиши ҳамда маълумотларнинг қайта ишланиши учун жавобгардирлар.


6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оператор ўртасида тузиладиган шартнома суммаси буюртмачи ахборот тизимларининг техник параметрлари асосида оператор томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ белгиланади.


7. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари оператор томонидан буюртмачининг тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида берган сўровига мувофиқ яратилади.

Бунда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари яратилиши учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирлар харажатлари буюртмачининг ҳисобидан молиялаштирилади.


8. "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш доирасида оператор ва буюртмачиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви фақат "Электрон ҳукумат"нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ёки ҳимояланган VPN тармоғи (IPSec VPN) орқали ташкил этилади.

Фойдаланилиши чекланган ахборотни муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ

         

9. Тарафлар ўртасида тузиладиган шартномада назарда тутилган муддатларда ва тартибда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилган вақтдан бошлаб мазкур ахборот тизимларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиши учун оператор жавобгар ҳисобланади.


10. Буюртмачиларнинг ахборот тизимлари Марказда қуйидаги усулларда сақланади:

буюртмачининг сервер қурилмаларини Марказ ҳудудида бевосита жойлаштириш;

Марказ қувватларидан фойдаланган ҳолда виртуал сервер қувватларини яратиш.


11. Оператор буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада сақланиши учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:

буюртмачининг ахборот тизимлари лозим даражада ва узлуксиз ишлаши учун Марказни зарур миқдорда электр энергияси билан таъминлаш;

Марказда ёнғин хавфсизлиги ва ҳаво айланиши тизимларини йўлга қўйиш;

Марказда сақланаётган буюртмачи ахборот тизимларининг хавфсизлигини ҳамда улардаги маълумотларнинг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига жавоб беришини, шунингдек, маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш чораларини кўриш.


12. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва лозим даражада амалга оширилиши, Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимлари зарур ҳолатда сақланиши ва лозим даражада ишлаши учун оператор жавобгар ҳисобланади.


13. Қуйидаги ҳолатларда Марказда сақлаш учун берилган буюртмачи ахборот тизимларининг шикастланиши, улардаги маълумотлар учун ахборот ва киберхавфсизлик талабларининг бузилиши ҳамда ахборот тизимларидаги техник камчиликлар учун оператор жавобгар бўлмайди:

тарафлар ўртасида тузилган шартномадаги форс-мажор ҳолати юз берса;

буюртмачи томонидан Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари учун ахборот ва киберхавфсизлик талаблари бузилган ёки ахборот ва киберхавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чоралар лозим даражада кўрилмаган тақдирда;

Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви лозим даражада йўлга қўйилмаганлиги натижасида маълумотларнинг тўлиқ алмашинуви юз бермаган бўлса;

Марказга буюртмачининг ахборот тизимлари кўчирилаётган вақтда буюртмачининг ахборот тизимларида техник носозликлар юзага келганда;

Марказга жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари буюртмачи томонидан қайта ишланиши натижасида техник носозликлар юзага келганда.


14. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар юз берган тақдирда, тарафлар (оператор ва буюртмачи)дан бири йўл қўйилган камчилик бўйича иккинчи тарафни ёзма равишда камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши лозим.



4-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТАРТИБИ

          

15. Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларини қайта ишлаш буюртмачи томонидан жойлаштирилган ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Марказда ахборот тизимларидаги маълумотларни қайта ишлаш ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.


17. Оператор Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг 24/7 режимида узлуксиз қайта ишланишини таъминлаши зарур.


18. Буюртмачи томонидан Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларининг қайта ишланиши Марказда сақланаётган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги зарур.



5-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА САҚЛАНИШИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ

ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

     

19. Оператор буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланишини қуйидаги ҳолларда вақтинча тўхтатади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолларда;

тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда.

Бунда вақтинчалик тўхтатиш муддати мазкур бандда келтирилган ҳолатлар бартараф этилиб, оператор томонидан мавжуд камчилик бартараф этилганлиги аниқлангунга қадар амал қилади.


20. Оператор буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланишини қуйидаги ҳолларда бекор қилади:

Марказ қувватларидан фойдаланиш йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба ушбу Низомнинг 19-бандига асосан вақтинча тўхтатилиб, бироқ буюртмачи йўл қўйилган камчиликларни амалда бартараф этмаётган бўлса;

қонунчилик ҳужжатлари ёки "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан буюртмачининг Марказда сақлаш учун тақдим қилинган ахборот тизимини бундан кейин сақлаш имкониятлари чегараланган ёки тўхтатиш белгиланган бўлса;

тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ шартнома муддати тугаган бўлса;

буюртмачининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига лозим даражада амал қилмаслиги сабабли Марказда сақлаш учун берилган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятида техник носозликлар юзага келган, зарарланган ёки иш фаолияти вақтинча ёхуд тўлиқ тўхтатилишига сабаб бўлган бўлса;

Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаса.


21. Ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, оператор мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб қуйидаги ишларни амалга оширади:

а) вақтинча тўхтатиш бўйича:

буюртмачини ушбу Низом 19-бандининг иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошиси талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;

мавжуд камчилик аниқланганлиги тўғрисидаги ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб етти иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизими Марказда иш фаолиятини вақтинча тўхтатиши бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади;

б) бекор қилиш бўйича:

буюртмачини ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи - бешинчи хатбошилари талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;

мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказ қувватларида иш фаолиятини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.


22. Марказ қувватларида буюртмачининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида буюртмачи оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади.

Оператор ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатда буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 19-банди иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошисида назарда тутилган камчиликларни амалда бартараф этганини тегишли ташкилий-техник тадбирлар орқали текшириб бўлганидан кейин мавжуд камчилик ҳақиқатдан бартараф этилган бўлса, шу куннинг ўзида вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.


23. Буюртмачи томонидан оператор қайд этган камчиликлар амалда бартараф этилмаган бўлса ёки ҳақиқатдан бартараф этилганлиги операторнинг текшируви жараёнида аниқланмаган бўлса, оператор ушбу Низомнинг 21-банди "б" кичик бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади.


24. Иш фаолияти вақтинча тўхтатилиши ёки бекор қилиниши натижасида буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши ва сақланиши бўйича етказилган зарар буюртмачи ҳисобидан қопланади.


25. Иш фаолияти бекор қилинган вақтдан бошлаб тарафлар ўртасида тузилган Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича шартнома бекор қилинган ҳисобланади ва бунинг натижасида юзага келган зарар шартномада белгиланган тартибда қопланади.



6-БОБ. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ

АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, САҚЛАШ

ВА ҚАЙТА ИШЛАШДА ТАРАФЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

       

26. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)нинг умумий тартиби ва шартларини белгилаш;

буюртмачига Марказда ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлашда кўмаклашиш;

буюртмачига Марказ қувватлари юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;

буюртмачи билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


27. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) учун операторга белгиланган тартибда ариза юбориш;

Марказ қувватлари юзасидан оператордан тушунтиришлар олиш;

ўз ахборот тизимини Марказда жойлаштириш ва сақлаш юзасидан оператордан ташкилий-техник ёрдам олиш;

оператор билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.

Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


28. Оператор ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

Марказда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш куни олдин буюртмачини ёзма равишда хабардор қилиш;

Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) тартиби ва шартларига риоя қилиш;

Марказ қувватларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;

Марказ қувватларида ўзининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилиши бўйича операторнинг ёзма хабарини олган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида оператор томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилиш;

мазкур Низом ва буюртмачи билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;

мазкур Низомда ёки қонунчилик ҳужжатларида ёхуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, буюртмачини Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)ни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш юзасидан ёзма хабардор қилиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


29. Буюртмачи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

ушбу Низом ва оператор билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;

Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш шартларига оид қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш.

Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

30. Буюртмачиларнинг Марказ қувватларига жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар оператор томонидан тизимли равишда ҳар чоракда таҳлил қилиб борилади ва натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-кунига қадар "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиб борилади.


31. Мазкур Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


32. Қонун бузилиши ёки унинг юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бўйича тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги буюртмачи ва операторга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиб боради ҳамда ҳар йилнинг якунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига зарур маълумотларни тақдим қилади.


33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни

қайта ишлаш марказида давлат органлари ва

ташкилотларининг ахборот тизимлари ва

ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар


Субъектлар


        

Тадбирлар

       


Бажариш муддатлари








































       

I. МАРКАЗДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА

РЕСУРСЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

        





































1-босқич


       

Буюртмачи

(республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари)

       


Марказда ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.


"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида

/ хоҳишга кўра








































2-босқич


       

Оператор

("Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси)

         


Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ҳамда шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади.


5 иш куни ичида








































3-босқич


Оператор


         

Буюртмачининг Марказ қувватларидан фойдаланиши чораларини кўради.

         


7 иш куни ичида








































         

II. МАРКАЗДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА

РЕСУРСЛАРИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ

         





































1-босқич


Буюртмачи


        

Шартномада белгиланган усулга мувофиқ ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш чораларини кўради. Бунда оператор зарур шарт-шароитларни яратади.

        


Шартномада белгиланган

муддатларда








































2-босқич


Оператор


       

Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишини узлуксиз таъминлайди.

        


Шартноманинг амал

қилиш муддати давомида








































3-босқич


Оператор/

Буюртмачи


         

Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишида узилишлар содир этилган тақдирда, тарафларнинг бири бу борада хабардор қилади.

         


3 иш куни ичида








































         

III. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА САҚЛАНИШНИ

ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ

         





































1-босқич


Оператор


        

Буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ёки (ва) тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган ҳолда мазкур талаблар бузилганлиги бўйича ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.

        


3 иш куни ичида








































2-босқич


Оператор


        

Ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб буюртмачининг ахборот тизимининг Марказ қувватларида вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.

         


7 иш куни ичида








































3-босқич


Буюртмачи


        

Ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади.

         


3 иш куни ичида








































4-босқич


Оператор


         

Вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.

         


1 иш куни ичида








































           

IV. МАРКАЗДА БУЮРТМАЧИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА САҚЛАНИШНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

         





































1-босқич


Оператор


         

Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаганда ёки Низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни бекор қилиш ҳақида буюртмачини ёзма равишда хабардор қилади.

          


3 иш куни ичида








































2-босқич


Оператор


         

Мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган куни буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказда жойлаштирилиши ва сақланишини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.

           


1 иш куни ичида







          

            




Низомга

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг

маълумотларни қайта ишлаш марказида

давлат органлари ва ташкилотларининг

ахборот тизимлари ва ресурсларини

жойлаштириш ва сақлаш тўғрисида

АРИЗА

           


(ариза берувчи давлат органлари ва ташкилот номи)

         

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлашни сўраб қуйидагиларни маълум қилади:


1. Ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш усули:

          



       

2. Ахборот тизими ва ресурсининг номи:

           



         

3. Ахборот тизими ва ресурсини жойлаштириш билан боғлиқ кўрсаткичлар (Марказ қувватларида эгаллаш майдони ва ҳажми, электр таъминотининг тавсифи, ташқи тармоққа улаш тартиби):

           



       

4. Ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган веб-сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда):

         



          

5. "Электрон ҳукумат"нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидаги IP-манзили (мавжуд бўлганда):

          



            

6. Ахборот тизими ва ресурсига бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизимининг иш режими (бир суткада соат):

          

Т/р

Маълумотни олиш

веб-сервиси

     

Бир ойда

мурожаатлар сони

    

Веб-сервис билан

ишлаш режими

          

1.


        



2.



      


3.



        


         

7. Буюртмачининг реквизитлари:

          



           

8. Буюртмачи масъул ходимининг Ф.И.Ш., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:

            



          

         




(сана)


(раҳбар ёки бошқа ваколатли

шахснинг имзоси ва Ф.И.Ш.)

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 март



















































































Время: 0.0351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск