ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2023 й. 148-сон "Давлат ветеринария назорати соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2023 й.

N 148




ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ

СОҲАСИДАГИ РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА

ЭГА АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

           

         

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ:

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини расмийлаштириш;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари рўйхатида назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини (кейинги ўринларда - рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар) беришга доир талаблар ва шартлар;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш бўйича аризани кўриб чиқиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиби;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш, шунингдек, дубликатини бериш тартиби;

берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрини юритиш тартиби;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар рўйхати;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти;

б) Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бериш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда рухсат беришга доир талаблар ва шартлар;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бериш тартиби;

гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тартиби;

берилган гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига "Ветеринария даволаш-профилактика фаолияти" фаолият тури киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.

        

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 апрелдаги

148-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

             

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:


а) "Тадбирлар" устунида:

"Экспорт" бўлими III босқич позициясидаги "(гувоҳномалари)" сўзи чиқариб ташлансин;

"Импорт" бўлими IV босқич позициясидаги "ветеринария гувоҳномалари" сўзлари "ветеринария сертификатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Муддатлари" устунида:

"Экспорт" бўлими III босқич позициясидаги "30 кун мобайнида" сўзлари "белгиланган тартибда 4 соат мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Импорт" бўлими IV босқич позициясидаги "30 кун мобайнида" сўзлари "белгиланган тартибда 4 соат мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 3-банди рус тилидаги матнида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"диагностикумы и диагностические тест-системы - диагностикумы, тест наборы и тест полоски для определения состава продукций и сырья животного происхождения, их пригодности к использованию;

корма - продукты растительного и животного происхождения, используемые для кормления животных";

олтинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 майдаги 277-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларнинг давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади;";

тўртинчи хатбоши "давлат мақсадлари" сўзларидан кейин "ҳамда инсонпарварлик (гуманитар) ёрдами" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-банд ва унга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган 2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг туғиш вақтида кутилаётган ёши 36 ойдан кўп бўлмаслиги, шунингдек, бўғоз бўлганлиги ва ҳомиланинг отаси тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотлар рўйхатига изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*Ушбу рўйхатдан фойдаланишда маҳсулотнинг ТИФ ТН кодига ва маҳсулот номига амал қилинади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган

МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИ

               

Т/р

          

Маҳсулот номи

        

Ўлчов бирлиги**

        

Маҳсулот (хизмат)ларнинг Ягона

электрон миллий каталоги бўйича

идентификация коди*

           

1.

Сигир сути


литр

00401001001000000

2.

Эчки сути


литр

00401001002000000

3.

Қўй сути


литр

00401001005000000

4.

Бутун (бўлинмаган) мол гўшти


кг

00201001004000000

5.

Суяксиз мол гўшти


кг

00201001001000000

6.

Қўй гўшти


кг

00204001001000000

7.

Эчки гўшти


кг

00204002001000000

8.

Янги сўйилган товуқ гўшти


кг

00207001001000000

9.

Музлатилган парранда гўшти


кг

00207002001000000

10.

Музлатилган товуқ гўшти (бўлакларга бўлинмаган)


кг

00207002001000002

11.

Курка гўшти (тозаланган, патсиз)


кг

00207001004000000

12.

Музлатилган курка гўшти


кг

00207002004000000

13.

Янги сўйилган ўрдак гўшти


кг

00207001001000000

14.

Янги сўйилган ғоз гўшти


кг

00207001003000000

15.

Янги сўйилган курка гўшти


кг

00207001004000000

16.

Бедана гўшти


кг

00207001005000000

17.

Суякли мол гўшти


кг

00201001003000000

18.

Товуқ тухуми


дона

00407001001000000

19.

Бедана тухуми


дона

00407001002000000

20.

Туя қуш тухуми


дона

00407001003000000

21.

Ғоз тухуми


дона

00407001005000000

22.

Ўрдак тухуми


дона

00407001004000000

23.

Курка тухуми


дона

00407001006000000

24.

Сазан


кг

00301001001000000

25.

Сом


кг

00301001002000000

26.

Судак


кг

00301001003000000

27.

Карп


кг

00301001004000000

28.

Толстолоб


кг

00301001005000000

29.

Осётр


кг

00301001006000000

30.

Оқ амур


кг

00301001007000000

31.

Форель


кг

00301001009000000

32.

Лосось


кг

00301001011000000

33.

Музлатилган толстолоб


кг

00303001001000000

34.

Музлатилган форель


кг

00303001004000000

35.

Музлатилган лосось


кг

00303001005000000

36.

Музлатилган сом


кг

00303001006000000

37.

Музлатилган карп


кг

00303001007000000

38.

Музлатилган осётр


кг

00303001009000000

39.

Музлатилган балиқлар


кг

00303001999000000

                

*) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Cолиқ қўмитаси ушбу каталогга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Кенгайтирилган католог Солиқ қўмитаси томонидан (позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади.


**) Асосий ўлчов бирликлари турлари тегишли синфдаги асосий бирликлар асосида белгиланди. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Cолиқ қўмитаси томонидан позициялар ва субпозицияларга киритиладиган товарларни эътиборга олиб ўлчов бирликлари ўзгартирилиши мумкин";


б) 4а-илованинг "Етиштириладиган маҳсулот" ва "Реализация қилинган маҳсулот" устунлари "маҳсулот" сўзидан кейин "Прогноз" сўзи билан тўлдирилсин;


в) 4б-илованинг "Етиштириладиган маҳсулот (кг)" ва "Реализация қилинган маҳсулот (кг)" устунлари "маҳсулот (кг)" сўзларидан кейин "Прогноз" сўзи билан тўлдирилсин.

           

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 апрелдаги

148-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

              

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 38-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 6-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 156-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 12 майдаги 281-сон қарорининг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 апрель
































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск