ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 25.04.2023 й. 10/7-сон "Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан олинган 25.04.2023 й. 3429-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2023 й.

N 3429




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.04.2023 й.

N 10/7


ҚАРОРИ



Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар

бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган

воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий

миқдорини белгилаш ҳақида

        

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорининг иловасида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи этиб белгилансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М.Б. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 апрель
























































Время: 0.0306
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш