ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционал қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Функциялари (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 171-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай

вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг

функционал қуйи тизими доирасидаги аҳоли

ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан

муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ

          

       

1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда - ФВДТ) фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат назоратини амалга ошириш.


2. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва ФВДТ таркибидаги ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.


3. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогноз қилишнинг ягона тизимини бошқариш ва назоратини олиб бориш.


4. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.


5. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.


6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун жалб этиладиган кучларни фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил этиш.


7. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматини;

Сейсмик хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

           

8. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашиш.


9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш.


10. Фавқулодда вазиятлар зоналарида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий қимматликларнинг қўриқланишини ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.


11. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

12. Фавқулодда вазият зонасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш.


13. Аҳолини хабардор қилиш, ҳудуддаги зарур участкаларни ўраб олиш (тўсиб қўйиш) бўйича чоралар кўриш, қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлашни таъминлаш.


14. Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлган одамларнинг ҳисобини юритиш.


15. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Жамоат тартибини сақлаш хизматини;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.


17. Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳамда махсус авария-тиклаш бошқармаси махсус техника ва моддий ресурсларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.


18. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ФВВ) билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида ахборот алмашинувини амалга ошириш.



5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МУДОФАА САНОАТИ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯСИ

             

19. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ФВВнинг буюртмаларига мувофиқ хорижий товар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуна ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.



6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

          

20. Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш, зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш.


21. Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, фавқулодда вазият зонасига дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника тезкор етказиб берилишини таъминлаш.


22. Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.


23. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлашни таъминлаш.


24. Аҳолини фавқулодда вазиятлар шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.


25. Хорижий давлатлар ҳудудида рўй берган ёки трансчегаравий фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга ошириш.


26. Ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам бериш тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашиш.


27. Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритиш.


28. Хорижий давлатлар ҳудудида ёки трансчегаравий фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлаш.


29. Республика ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ва ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериш.


30. Объектларнинг сандружина (постлари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.


31. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.


32. Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогноз қилишни таъминлаш.


33. Санитария-эпидемиология соҳасида юзага келиш эҳтимоли бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш.


34. Эпидемиялар ва пандемиялар шароитларида карантин тадбирларини ташкил этиш, тиббий, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш.


35. Фавқулодда вазият зоналарида санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш.


36. Фавқулодда вазиятлар зонасидаги атроф-муҳитнинг радиоактив, кимёвий, заҳарловчи моддалар ва бактериал (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилиш.


37. Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.


38. Тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.


39. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги санитария-эпидемиологик аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


40. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Тиббий ёрдам хизматини;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



7-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ

ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

41. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида моддий ресурслар захирасини яратиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.


42. ФВВ билан биргаликда захира жамғармасидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.


43. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида хорижий давлатлар ҳудудида рўй берган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларнинг хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштириш.


44. ФВВ билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси объектларини қуриш юзасидан ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ва дастурларни кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.



8-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ

ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЖХОНА

ҚЎМИТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

45. Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.


46. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ҳамда назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



9-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ

ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР

АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

        

47. Фавқулодда вазият рўй берган жойлар ҳамда фавқулодда вазият таъсирига тушувчи ҳудудлар рельефининг компьютер модулларини ишлаб чиқиш.


48. ФВВни ҳамда фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган ҳудуд тўғрисидаги геодезик ва картографик ахборот, шунингдек, ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.



10-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

          

49. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан шартнома асосида чет давлатларга ишга юборилаётган фуқаролар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ФВВ билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказиш.


50. Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида ҳаёт фаолиятини тиклашга доир ишларни бажаришга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш.


51. Фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш.


52. Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.


53. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.


54. "Маҳалла фуқаро муҳофазаси" йиғма гуруҳларини тузиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.


55. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.


56. Аҳолининг фавқулодда вазият зонасидан хавфсиз жойларга эвакуациясини ташкил этишда иштирок этиш.


57. Эвакуация қилинган аҳолини ҳисобга олишда ва вақтинчалик жойлаштиришда иштирок этиш.


58. Тизим объектларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.


59. Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш.



11-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

        

60. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда рўй берган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилиш.


61. Хорижий давлатлар ҳудудида ва трансчегаравий ҳудудларда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда, шу жумладан, эпидемиялар ва пандемияларда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.


62. Фавқулодда вазият рўй берган хорижий давлатларнинг масъул давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.


63. Хорижий давлатлар ҳудудида ва трансчегаравий ҳудудларда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи бўлганда ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда чегарадош давлат ҳудудида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсиз жойларга эвакуация қилинишини ташкил этиш ёки уларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш, шунингдек, ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини Ўзбекистон Республикасига жўнатиш чораларини кўриш.


64. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ёки ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига юбориш.


65. Консуллик устави, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.



12-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ,

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

66. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашда иштирок этиш.


67. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқувчиларни "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" мавзулари бўйича ўқитишни ташкил этиш.


68. Таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнларида ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.


69. Ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.



13-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

             

70. ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг асосланган таклифларига мувофиқ танловлар асосида ФВДТ фаолиятидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш.


71. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш учун илмий ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларининг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ФВДТнинг инновацион фаоллигини оширишга кўмаклашиш.



14-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА

ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ АГЕНТЛИГИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ

          

72. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.


73. Тизим ташкилотларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.



15-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

        

74. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш.


75. Фавқулодда вазият зонасидаги аҳолини ва эвакуация қилинган аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил этиш.


76. Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.


77. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


78. Фавқулодда вазиятлар зонасидаги қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш, ўсимликлар орасида юқумли касалликлар (эпифитотиялар) тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.



16-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ВЕТЕРИНАРИЯ

ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

79. Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.


80. Фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар (эпизоотиялар) оммавий равишда тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, эпизоотияларни бартараф этиш чораларини кўриш.


81. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


82. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Эпизоотияни бартараф этиш бўйича ветеринария хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



17-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

        

83. Иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) ва бошқа зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни йўқ қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


84. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ҳамда тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.


85. Ўсимликлар касалликлари кенг тарқалиши (эпифитотиялар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш.


86. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини ҳамда аҳолини ўсимликлар карантини ва агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


87. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



18-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

88. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.


89. Сув омборлари, дарёлар ва каналларнинг гидрологик режими, тошқинлар, ҳалокатли сув босишлар, гидротехника иншоотлари ҳолатига табиий ва техноген таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.


90. Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши хавфи эҳтимолини прогноз қилиш.


91. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.


92. ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


93. Хавф-хатар даражаси юқори сув хўжалиги объектларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.


94. Аҳолини ҳамда тегишли ташкилотларни сув омборларида ва бошқа гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида хабардор қилиш.


95. Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги гидротехника иншоотларини, ирригация ва мелиорация тизимларини тиклашни, тошқин сувларининг хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш.


96. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Сув хўжалиги хизматини;

I, II ва III синфга мансуб хавф даражаси юқори бўлган, шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



19-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

          

97. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда - хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш.


98. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш.


99. Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш.


100. Фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.



20-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

          

101. Автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитендан хавфсиз фойдаланиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


102. Йўл ва йўл иншоотларининг техник ҳолати билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.


103. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган қутқарув тузилмаларининг, кучлар ва воситаларнинг, ҳарбий бўлинмаларнинг, махсус техника ресурсларининг ҳамда моддий ресурсларнинг биринчи навбатда ташилишини таъминлаш.


104. Ёнғин ва авария-тиклаш поездлари, ихтисослашган ва қутқарув тузилмалари шахсий таркибининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.


105. Қидирув-қутқарув ҳаво кемалари ва экипажлари ҳамда қидирув ва авария-қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда иштирокини таъминлаш.


106. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидирув ва авария-қутқарув ишларини олиб борувчи хизматлар устидан назорат олиб бориш.


107. Фавқулодда вазиятлардаги эвакуация тадбирлари даврида ташишларни амалга ошириш учун эвакуация поездлари, автотранспорт воситалари ажратилишини ташкил этиш, бузилган автомобиль йўлларини, шунингдек, транспорт инфратузилмаси объектларини тиклаш.


108. Портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш.


109. ФВДТ бошқарув органларини, йўловчилар ҳамда аҳолини автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари ва метрополитенда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжудлиги ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.


110. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш.


111. ФВВга зарур ахборотларни тақдим этиш.


112. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Автотранспорт хизматини;

Автойўл хизматини;

Қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатдан таъминлаш хизматини;

Темир йўл ва темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



21-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ

КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ, "ЎЗСУВТАЪМИНОТ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

113. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган жойларда ва аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солишни таъминлаш.


114. Шаҳарсозлик, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиришда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ташкил этиш.


115. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертиза қилишни, шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган объектлар, техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.


116. Шаҳарсозлик воситалари орқали Ўзбекистон Республикаси, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини кўриш.


117. Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилишда иштирок этиш.


118. Фавқулодда вазиятлар оқибатида бинолар ва иншоотларга етказилган зарарни баҳолаш, шунингдек, уларнинг мустаҳкамлик ҳолатини текшириш тадбирларини амалга ошириш.


119. Уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.


120. Фавқулодда вазиятларда шикастланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини тиклаш, шунингдек, уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитларида барқарор ишлашини таъминлаш.


121. Фавқулодда вазиятлар оқибатида шикастланган уй-жой коммунал хўжалиги объектларини тиклаш ва уларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш, жабрланган аҳолини белгиланган меъёрлар миқдорида ичимлик суви билан таъминлаш.


122. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизматини;

Ичимлик суви таъминоти хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



22-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

123. Республика аҳолисини, ишлаб чиқаришга оид ҳамда ижтимоий объектларни кундалик режимда ва фавқулодда вазиятлар шароитларида ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш.


124. Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тегишли бўлган атом энергетик реакторлари, ядро-физик қурилмалар, ядровий материаллар ва радиациявий манбаларни ҳамда радиофаол чиқиндиларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш.


125. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш, уларда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, ихтисослашган кучларнинг ҳаракат қилишга шайлигини таъминлаш, шунингдек, таъсир кўрсатиш соҳалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.


126. Тармоқ объектларида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.


127. Тармоқ объектларида авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогноз қилиш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитида ишларнинг барқарорлигини ошириш.


128. Идоравий мансуб йирик гидротехник иншоотлардан чиқариб юборилаётган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ФВДТ бошқарув ва тезкор-бошқарув органларига ҳамда мутасадди хизматларга тақдим этиб бориш.


129. Хавф даражаси юқори бўлган объектлар, шу жумладан, ёқилғи-энергетика тармоғининг йирик гидротехник иншоотлари, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектларда ҳамда уларга ёндош ҳудудларда аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг локал даражадаги автоматлаштирилган тизимларини яратиш.


130. Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёрлик ҳолатида сақлашни ҳамда тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этишини таъминлаш.


131. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини тармоқ объектларида авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши хавфи мавжудлиги ёки рўй берганлиги, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар шароитида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


132. Фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланган энергетика тизимларини тиклаш ва уларни таъмирлашни амалга ошириш.


133. Қутқарув ва авария-тиклаш ишлари учун етарли миқдорда ёқилғи-энергетика ресурсларини ажратиш.


134. Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид, шунингдек, иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр энергияси ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


135. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Энергетика хизматини;

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш хизматини;

Ёқилғи-энергетика тармоғи объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



23-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ

        

136. ФВДТнинг барча режимларида республика ва маҳаллий даражалардаги коммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


137. Аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратишга кўмаклашиш.


138. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир ишларга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.


139. Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.


140. Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг стационар воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.


141. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир тадбирларни амалга ошириш чоғида коммуникацияни ва ахборот алмашишни таъминлаш.


142. Аҳолига фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш учун мобил алоқа операторлари орқали ахборот (маълумот) етказилишини ташкил этиш.


143. ФВДТнинг функционал қуйи тизимининг Алоқа ва хабар бериш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



24-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ КОСМИК

ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ

ФУНКЦИЯСИ

        

144. Кенг кўламли фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда уларни бартараф этиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш учун ФВВ сўровига асосан ҳудудларнинг космик суратларини Агентликка давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида бепул тақдим этиш.



25-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОҒ-КОН САНОАТИ

ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

145. Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш, уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш, тоғ ёнбағирларининг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.


146. Аҳоли пунктларида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган ҳудудларда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш (иқтисодиёт объектлари, шу жумладан, линияли иншоотлар (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар), кон-руда корхоналари хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно).


147. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.


148. Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиб бориш.


149. Трансчегаравий ҳудудларда радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга ошириш.


150. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда ФВВга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш.


151. Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни тегишли тартибда келишиш.


152. Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни физик баҳолаш.


153. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



26-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОҒ-КОН САНОАТИ

ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТОҒ-КОН, ГЕОЛОГИЯ

ВА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

154. Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогноз қилиш.


155. Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.


156. ФВВ, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланиши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.


157. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.


158. ФВДТ функционал қуйи тизимининг кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва "Тошметроқурилиш" объектларини қуришда ер ости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ҳамда хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



27-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТ

РЕСУРСЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

159. Хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти объектлари жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.


160. Саноат чиқиндилари тўплагичлари, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлаштирилиши ҳамда улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.


161. Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши, саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган оқовалар, шунингдек, зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга ташламалари ҳамда чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.


162. Фавқулодда вазиятлар зонасида очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши, саноат объектлари ҳамда бошқа объектлар томонидан зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши ва чиқиндиларнинг жойлаштирилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.


163. ФВВни, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитга заҳарли моддаларнинг ташланиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


164. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Атроф табиий муҳит муҳофазаси ҳамда экологик хавфсизлиги бўйича назорат-инспекция хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



28-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТ

РЕСУРСЛАРИ  ВАЗИРЛИГИ  ҲУЗУРИДАГИ  ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИ АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

          

165. Геологик ва гидрометеорологик хавфли участкаларда ўрмонзорлар барпо этилишининг олди олинишини назорат қилиш.


166. Ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ва эпифитотияга қарши курашиш.


167. Ўрмон хўжалиги соҳасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни ва прогноз маълумотларни ФВВга тақдим этиб бориш.



29-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ

      

168. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогнозини тайёрлаш ва уларни кузатиб бориш.


169. Сел ва қор кўчкиларига қарши тадбирларни ўтказиш зарурати бўлган минтақалар ва ҳудудларни аниқлаш.


170. Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошқинлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.


171. ФВВга, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, уларни атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида хабардор қилиш.


172. Фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахсни фавқулодда вазият рўй берган жойга энг яқин бўлган метеорологик кузатув пункти маълумотларига асосан мавжуд гидрометеорологик шароитлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


173. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлари ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар олиб бориш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



30-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ВА ТУРИЗМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

     

174. Туризм хизматларини ташкил этишда, туристик объектларда, туристлар вақтинча жойлаштириладиган, овқатланадиган ва ҳаракатланадиган жойларда, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда рўй бериши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият)ларнинг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш.


175. Туризм объектлари ва йўналишлари, шунингдек, соҳада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар ва прогноз маълумотларни ФВВга тақдим этиб бориш.



31-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

      

176. Сейсмик хавф-хатарни турли кўламларда баҳолаш, ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарни тузиш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигини таъминлаш бўйича методикаларни ишлаб чиқиш.


177. Кучли зилзила рўй берган тақдирда, зилзила кучини ва унинг ҳудудлар бўйича ўзгаришини аниқлаш, бинолар ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини баҳолаш учун зилзила эпицентри ҳудудида макросейсмик ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказиш.


178. Кучли зилзилаларда аҳоли ва ҳудудлардаги талафотларни камайтириш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш, сейсмик хавфсизликни таъминлашда сейсмик хатарни баҳолашнинг илмий услубларини ишлаб чиқиш.



32-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ  АКТИВЛАРИНИ  БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

179. Фавқулодда вазиятлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкил этиш.


180. ФВВга зарур маълумотларни тақдим этиш.



33-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

ҲУЗУРИДАГИ  АХБОРОТ  ВА  ОММАВИЙ

КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ

         

181. ФВВ, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.


182. Аҳолининг оммавий ахборот воситалари орқали фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилинишини ФВВ билан биргаликда ташкил этиш.


183. ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


184. Инқирозли ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда ФВВ ташаббуси билан аҳолига тезкор ва холис ахборот етказиш мақсадида махсус ахборот тадбирларини ташкил этишга кўмаклашади.


185. Юқори даражадаги хавфга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ва фавқулодда вазиятларнинг ахборот мониторингини таъминлаш (табиий, техноген, антропоген офатлар, ҳалокатлар ва ҳ.к.) ва бундай воқеаларга масъул ташкилотлар томонидан тезкорлик билан муносабат билдирилиши юзасидан зарур чоралар кўради.


186. Аҳолининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилинишини таъминлаш.


187. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича махсус эшиттиришларни ташкил этиш.



34-БОБ. "ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

188. Жамият тизимидаги гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларда авариялар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


189. Жамият тизимидаги гидротехник иншоотларда ва уларга ёндош ҳудудларда локал даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш.


190. Фавқулодда вазиятлар шароитида гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, гидроэнергетика объектларини марказлаштирилган тарзда технологик бошқаришни амалга ошириш.


191. ФВДТ бошқарув органларини гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.



35-БОБ. "ЎЗКИМЁСАНОАТ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

       

192. Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ҳамда ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


193. Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогноз қилишни, фавқулодда вазиятлар шароитида уларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.


194. Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги аҳолини локал даражадаги фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш.


195. Кимёвий хавфли объектлардан кимёвий зарарланиши эҳтимоли бўлган зоналарни аниқлаш.


196. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилиши тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.


197. Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар шароитида қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.


198. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



36-БОБ. "ЎЗМАХСУСМОНТАЖҚУРИЛИШ" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ, "ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ"

УЮШМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

199. Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналарида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.


200. Фавқулодда вазиятлар зоналарига қурилиш материаллари етказиб берилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.



37-БОБ. СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯСИ

           

201. Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи мавжуд бўлган ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшайдиган фуқароларни, ушбу ҳудудлардаги бинолар ва иншоотларни, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларини ҳамда бошқа мол-мулкини суғурталашни таъминлаш.



38-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ

ЖАМИЯТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

         

202. ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятларда жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тайёрлаш.


203. ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларида санитария дружиналарини тузиш, уларни жиҳозлаш ва юкланган вазифаларни бажаришга тайёрлаш, тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда кўмаклашиш.


204. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида санитария постларини тузиш ва ўқитишни ташкил этиш.


205. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, биринчи навбатда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома асосида ўқитишни ташкил этиш.


206. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича махсус телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.


207. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш.


208. Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.

              

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май






































































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск