ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2023 й. ПҚ-158-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2023 й.

N ПҚ-158



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИ ВА ҲУДУДИНИНГ СЕЙСМИК

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги вақтларда хорижий мамлакатларда содир бўлаётган кучли зилзилалар ва ер плиталарининг тектоник силжишлари оқибатида юзага келаётган турли хил талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ишларини жадаллаштириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда.

Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини амалиётга татбиқ этиш мақсадида:


1. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилсин ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бунга масъул этиб белгилансин.

Белгилансинки, мазкур миллий тизим доирасида халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига киритилган станциялар билан интеграциялашув асосида:

а) Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади;

б) зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли тебранишлар қайд этилиб, республика ҳудудида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила кучи сезилиши аниқланганда:

сейсмик маълумотлар сейсмик станциялардаги махсус дастурлар орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ҳамда зилзила параметрлари тезкорлик билан аниқланади;

"Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини ишга тушириш билан боғлиқ барча харажатлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан қопланади.


2. Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш доирасида:

сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш;

сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш;

сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан амалга оширилиши белгилансин.


3. 2023 йил 1 августдан бошлаб "Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси" (кейинги ўринларда - электрон платформа) ишга туширилсин ва уни юритиш учун Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази масъул этиб белгилансин.

Электрон платформани ишлаб чиқиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда:

а) сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан электрон платформага зудлик билан юкланади;

б) сув омборлари тўғонларига масъул ташкилотлар зудлик билан чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритади;

в) Фанлар академияси уч кун муддатда:

электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди;

сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади;

г) электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади.


5. 2023 йил 1 августдан бошлаб:

сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилсин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгилансин.

Республика ҳудудидаги сув омборлари ва тўғонларга масъул давлат органлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларига сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширадиган ходимларининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси режа-графигига асосан малака ошириш курсларида иштирок этишини қатъий таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Қуйидагилар:

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Республика кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш доирасида масъул ижрочилар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;

ҳудудлардаги барча, шу жумладан янги қурилган икки ва ундан юқори қаватли бино ва иншоотлар конструкцияларининг зилзилабардошлиги юзасидан замонавий махсус асбоб-ускуналар ёрдамида инструментал-техник текширувлар (микродинамик синовлар) ўтказилишини ташкил этиш;

ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш доирасида, шу жумладан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш услублари, янги конструктив ечимлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

сейсмик фаол зоналарда турли даражадаги сейсмик хатарни баҳолаш ва зилзила талафотларини камайтириш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

шаҳар ҳудудларининг бош режа лойиҳасини сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш ишларини ташкил этиш;

сув омборлари тўғонлари ва гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлигини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини ташкил этиш;

сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш чораларини кўриш;

эҳтимоли юқори бўлган зилзилаларнинг зарарини ва оқибатларини камайтириш бўйича маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, тадбирлар мажмуи ва дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

аҳолини зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва зилзиладан сўнг ҳаракат қилиш қоидаларига ўргатиш ва уларнинг тайёргарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

қурилиш объектларида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилаётган маҳаллий ва хориждан импорт асосида келтирилаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг сифати назорат қилинишини мувофиқлаштириш;

қурилиш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этувчи мутахассислар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва сертификатлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш.


7. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш бўлими) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштириш бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш;

республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;

аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;

республика ҳудудларининг сейсмик ҳолати мониторинги ва таҳлили натижалари асосида ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини ошириш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилаётган бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларини мониторинг қилиб бориш ва уларни амалга ошириш жараёнларининг очиқлиги ва сифатлилигини таъминлаш бўйича доимий равишда таклифларни ишлаб чиқиш;

қурилаётган ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлаш, шунингдек, бинолар ва иншоотларни замонавий махсус асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлар ёрдамида инструментал-техник текширувдан ўтказиш (микродинамик синовлар) ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

сейсмик фаол зоналарда қурилаётган бино ва иншоотларни вибродинамик, шунингдек, замонавий рақамлаштирилган инструментал асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширувлардан ўтказиш ишларини ташкил этиш;

республикада аҳолини зилзила вақтида ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирларни мувофиқлаштириш.

Белгилансинки:

Мувофиқлаштириш бўлими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та бошқарув штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;

Мувофиқлаштириш бўлими Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.


8. Республика кенгаши (А. Арипов):

а) бир ҳафта муддатда:

ташкилий йиғилишни ўтказиб, Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалаларини вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилсин;

ўзига юклатилган вазифалар ижросини ташкил этиш мақсадида муддатлар ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесимидаги режа-графикни тасдиқласин ва унда белгиланган вазифалар амалга оширилишини доимий назорат қилиб борсин;

қурилиш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни сўнгги икки йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш натижаларини танқидий кўриб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

Мувофиқлаштириш бўлимини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Республика кенгаши аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилиш назорати соҳаси бўйича ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.

Белгилансинки, Республика кенгаши аъзолари, мутахассисларни хорижга юбориш билан боғлиқ харажатлар (транспорт, меҳмонхона, кунлик ва бошқалар) Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) ҳар чоракда белгиланган вазифалар ижросини танқидий муҳокама қилиб борсин, ижрода аниқланган камчиликларни вазирлик ва идоралар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилишини таъминласин.


9. 2024 йил 1 январдан бошлаб сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинсин.

Белгилансинки:

сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари Республика кенгашида сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига мувофиқ ҳар томонлама асосланганлиги муҳокамадан ўтказилиб, келишилгандан сўнг тасдиқланади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланишини ва мувофиқлигини таъминлаш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари (шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш дастурларига мувофиқ ва бош режаларни ишлаб чиқиш муддатларидан олдин) Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.


10. Фанлар академияси 2023 йил 1 октябрга қадар Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Шаҳрисабз ва Зарафшон шаҳарларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари ишлаб чиқилишини якунига етказсин ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этсин.

Белгилансинки:

сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган архив ёки мавжуд маълумотлар давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлар томонидан Фанлар академиясининг сўровларига мувофиқ қисқа муддатларда беғараз тақдим этилади;

Фанлар академияси томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган барча турдаги сейсмик ҳудудлаштириш ва микроҳудудлаштириш хариталари бўйича оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ва брифинглар ташкил этилиб, тушунтиришлар бериб борилади.


11. Республика ҳудудларида, шу жумладан сув омборлари ва йирик тоғ-кон саноати комплексларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш, уларнинг электрон хариталари ва паспортини ишлаб чиқиш ва улар асосида сейсмик хавфни баҳолаш амалиёти жорий этилсин.

Бунда, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари зилзилалар манбаларини аниқлаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудларда сейсмопрогностик станцияларни жойлаштириш ва кучли зилзилалар юз бериши эҳтимолини прогноз қилиш учун асос ҳисобланади.

Фанлар академияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда:

2023 йил 1 июндан бошлаб аниқ режа-график асосида масъул ташкилотларни жалб этган ҳолда республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишларини ташкил этсин;

ўрганишлар якунлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари ва паспортларини яратсин;

фаол тектоник ер ёриқлари бўйича ишлаб чиқилган таклифларни тегишлича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига доимий равишда тақдим этиб борсин.

Белгилансинки, фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичлари бўйича тақдим этилган таклифлар икки ҳафта муддатда масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда уларнинг таъсири, юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини юмшатиш бўйича чоралар кўрилади ва бу бўйича Республика кенгашига ахборот киритиб борилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар туман (шаҳар)ларда кучли ва талафотли зилзила оқибатида аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган махсус инфратузилмаларни (кейинги ўринларда - инфратузилмалар) яратиш бўйича аниқ чораларни белгиласин ва келишиш учун Республика кенгашига киритсин.

Бунда, ҳар бир туман (шаҳар) кесимида:

аҳолини эвакуация қилиш учун зарур бўлган очиқ ва хавфсиз ҳудудлар белгилансин;

эвакуация қилинган аҳолини жойлаштириш учун зарур бўлган чодир (палатка) ва бошқа муқобил конструкциялар (сендвич қурилмалар, контейнерлар) сонига бўлган эҳтимолий талаб аниқлансин ва Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тақдим этилсин;

белгиланган ҳудудларга аҳолини хавфсиз эвакуация қилишни тезкор ташкил этиш, эвакуация қилинган аҳоли ҳаёти учун зарур бўлган воситаларни етказиш мақсадида автомобиль йўлларини барпо этиш, зарур ҳолларда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин;

кучли зилзила натижасида жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситаларга бўлган эҳтимолий эҳтиёж аниқлансин ва Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тақдим этилсин;

эвакуация қилинган фуқаролар учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказишни ташкил этиш тартиби ҳамда электр энергияси ва ичимлик сув билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилсин.

Белгилансинки, инфратузилмаларни яратиш бўйича тадбирлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилади.

Республика кенгаши инфратузилмаларни яратиш бўйича тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ва бу бўйича ҳар чоракда масъуллар ҳисоботини танқидий кўриб борсин.


13. 2023 йил 1 июндан бошлаб "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасида ҳар йили режа-график асосида республиканинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилсин.

Бунда:

маҳаллалар аҳолиси иштирокида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёргарлигини ошириб боришга;

таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабаларини зилзила оқибатларидан ўзини ўзи муҳофаза қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатишга;

кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан биноларнинг таянч устунларини бузиш ва бошқа конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилсин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев):

икки ҳафта муддатда жорий йилда маҳаллаларда "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги"ни ўтказиш дастурини тасдиқласин;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) билан биргаликда "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги"ни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.


14. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларини киритган ҳолда, уларнинг ўқитилишини ташкил этсин.

Белгилансинки, таълим ташкилотларида Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишга мўлжалланган дарсдан ташқари машғулотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда олиб борилади.


15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш юзасидан телевизион кўрсатувлар, лавҳалар, эшиттиришлар ҳамда мақолалар тайёрланиши ҳамда кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказилишини таъминласин.


16. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонунчиликка мувофиқ бино ва иншоотлар қурилиши бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган параметрларга, ушбу тоифалардаги фойдаланишдаги бино ва иншоотнинг зилзилабардошлигига таъсир қилувчи конструкцияларга, шу жумладан биринчи қават ва ертўлаларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш қатъий тақиқланади.

Бош прокуратура Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.


17. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) режа-график асосида:

республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;

кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқласин;

б) аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини таъминласин.


18. Маълумот учун қабул қилинсинки:

шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган (янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган) объектлар қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари бўйича ҳисоботлар олиш мажбурий ҳисобланади;

реконструкция қилинадиган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда уларнинг конструкциялари техник ҳолати бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказиш хулосалари тақдим этилади.


19. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

бино ва иншоотларнинг конструкциялари техник ҳолати бўйича инструментал-техник текширув хулосалари ҳамда муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга тадқиқотларни ўтказишнинг барча жараёнлари видеотасвири (ишларни бажариш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда) ва лаборатория натижалари илова қилинади, "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига киритиб борилади ва уларнинг реестри юритилади;

инструментал-техник текширув ва муҳандислик-геологик тадқиқотларни ўтказадиган ташкилотлар ўтказилган ҳар бир тадқиқот ва улар бўйича берилган ҳар бир хулосанинг сифати ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади;

инструментал-техник текширув ва муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботлар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида шакллантирилган Инструментал-техник текширув хулосаларининг ягона реестри ва Муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботларнинг ягона реестрига киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади.


20. Белгилансинки:

а) сейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади;

б) 2023 йил 1 июндан бошлаб:

сейсмик хавфсизлиги IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш Лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида "С" ва ундан юқори тоифага эга бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича қурилиш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида "ССС" ва ундан юқори тоифага (шу жумладан "А" ва "B" турдаги барча тоифаларга) эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилади.

Бунда:

мазкур қоида бугунги кунга қадар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олинган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари бошланган объектларга татбиқ этилмайди;

давлат объектлари лойиҳалари доирасида пудратчиларни аниқлаш бўйича тендерда маҳаллий қурилиш-пудрат ташкилотлари билан биргаликда хорижий пудратчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қатнашишига рухсат этилади;

в) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб сейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.

Бунда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутахассисларни сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш доирасида ўқув курслари сифатли ўтказилишини таъминлаш, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантиришга масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

г) электрон рейтинг баҳоси "С" бўлган ташкилотларга - беш қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни, "СС" бўлган ташкилотларга - тўққиз қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади.

21. Қурилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида:

а) қуйидагилар:

2024 йил 1 январдан бошлаб объектларда давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирларини тегишли йўналишлар бўйича махсус билимга ва сертификатга эга мутахассислар томонидан амалга ошириш амалиёти жорий қилинсин;

2023 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган ҳар бир мажбурий кўрсатмани тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни ва ваколатли органни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин ва белгиланган тартибда киритилсин;

б) қурилиш объектлари устидан давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирлари, уларда аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар (чек-лист шаклида) ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисидаги маълумотларни "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига киритиб бориш мажбурий этиб белгилансин ва маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши таъминлансин.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

икки ҳафта муддатда ҳудудларда электрон-техник паспортлар асосида инструментал-техник текширувдан ўтказиш зарур деб топилган биноларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича режа-графикни Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласин ва инструментал-техник текширувдан ўтказилишини таъминласин;

инструментал-техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳар ойда Республика кенгашига маълумот киритиб борсин.

Белгилансинки:

инструментал-техник текширувдан ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) кесимида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва Республика кенгаши томонидан тасдиқланади;

инструментал-техник текширувдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.


23. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда, биринчи навбатда, зилзилабардошлиги заиф бўлган ижтимоий соҳа объектларига эътибор қаратсин.


24. Қуйидагилар:

Тошкент архитектура-қурилиш университетида зилзила таъсирида грунтларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишини, физик-механик хоссаларини, мураккаб грунт шароитларида бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда пойдеворлар қурилишини тадқиқ этишга мўлжалланган "Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар" ўқув-илмий лабораторияси;

Фарғона политехника институтида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолаш, фойдаланишдаги бинолар қаватининг сонини оширишда сейсмик юкларни ҳисобга олиш ҳамда қурилиш конструкцияларининг зилзилабардошлигини текширишга мўлжалланган "Бино ва иншоотлар конструкциялари зилзилабардошлигини баҳолаш" ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилсин.

Белгилансинки, ўқув-илмий лабораторияларнинг штат бирликлари Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Фарғона политехника институтининг профессор-ўқитувчилари сонини мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади.

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Фарғона политехника институтининг асосланган таклифларига мувофиқ ўқув-илмий лабораторияларни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминлаш чораларини кўрсин.


25. Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


26. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.

         

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 майдаги

ПҚ-158-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сейсмик хавфсизликни таъминлаш

ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

       

     

Т/р

     

Чора-тадбирлар номланиши

    

Амалга ошириш механизми

     

Бажариш

муддатлари

        

Молиялаштириш

манбалари

      

Масъул ижрочилар

   

         

I. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИ ҲАМДА ҚУРИЛИШ

МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

1.

Қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларда зилзилабардошлик талабларининг бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни аниқлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ шакллантириш.


2023 йил

май


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров), Фанлар академияси (С.Мирзаев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев)


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларнинг зилзилабардошлик талабларини бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июнь


3. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

июль


3.

Қурилиш материаллари устидан ишончли назорат ўрнатиш.


1. Республика ҳудудида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёни устидан корхоналарда назорат ўрнатиш.


Доимий


-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров), "Ўзсаноатқурилиш-

материаллари" уюшмаси (А. Баходиров), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов)


2. Зилзилабардошлик бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


4.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш.

Лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган ҳар бир мажбурий кўрсатмани тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни жорий қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август

-

Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)


5.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш.


1. Режа-график асосида:

республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III ва IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланишдаги жойларида (зинапоя йўлаклари, чердак, умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;

бино ва иншоот, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлаш.


2. Аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини таъминлаш.


2023 йил

1 сентябрдан бошлаб режа-график асосида


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (К.Тўлаганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар (келишув асосида)


6.

Сифат ва мустаҳкамлик стандартлари талабларига жавоб бермайдиган қурилиш материалларини ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашни кўриб чиқиш.


1. Ушбу масалани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пухта ўрганиб чиқиш.


2023 йил

май


-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Ўзсаноатқурилиш-

материаллари уюшмаси (А. Баходиров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д. Рахимов)


2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


7.

Бино ва иншоотларни қуришга қўйиладиган зилзилабардошлик талабларини инобатга олган ҳолда, республикадаги йирик шаҳарлар ва вилоят марказларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини шу асосида йўлга қўйиш.


1. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш.


2024 йил

1 январь


-


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Фанлар академияси (С.Мирзаев) Фанлар академияси (С.Мирзаев)


2. Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Чирчиқ, Бекобод шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

3. Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро, Олмалиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


4. Навоий, Нукус, Урганч, Зарафшон, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Қувасой, Хива шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


5. Қўқон, Ангрен, Когон, Марғилон, Хонобод, Оҳангарон, Ширин шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


2025 йил

март


         

II. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

СОҲАСИГА СЕЙСМОЛОГИК ВА КОСМИК

ТАДҚИҚОТЛАРНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

         

8.

Республиканинг ғарбий ҳудудларида сейсмик хавфни тўлиқ мониторинг қилиш мақсадида сейсмик ва комплекс-прогностик станциялар сонини кўпайтириш.


1. Республиканинг сейсмик кузатувлар тармоғи имкониятларини баҳолаш.


2023 йил

май


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Фанлар академияси (С. Мирзаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Республиканинг ғарбий ҳудудларида оптимал сейсмик кузатувлар тармоғини яратиш учун зарур бўлган станциялар сонини аниқлаш.


2023 йил

июнь


3. Янги очиладиган станцияларда инструментал сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва станциялар учун ер майдонларини танлаш.


2023 йил

сентябрь


4. Янги очиладиган станциялар учун илмий асбоб-ускуналарни босқичма-босқич харид қилиш.


2023-2025

йиллар


5. Илмий асбоб-ускуналарни станцияларга ўрнатиш ва ишга тушириш.


2023-2025

йиллар


9.

Нефть ва газ, сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни олиб бориш, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилиш.


1. Сейсмогеодинамик жараёнлар мониторинги жорий этиладиган углеводород конлари рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

май


Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б. Сидиков), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А. Сангинов), "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ (Қ. Санақулов), "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ (А. Хурсанов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Фанлар академияси (С. Мирзаев), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)


2. Углеводород конларида сейсмогеодинамик жараёнларни мониторинг қилиш тизимини босқичма-босқич ташкил қилиш.


2023-2024

йиллар


3. I ва II синфга кирувчи 28 та сув омборида сейсмологик кузатувларни олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш.


2023 йил

сентябрь


4. 28 та сув омборида доимий сейсмологик кузатувларни босқичма-босқич йўлга қўйиш.


2023-2024

йиллар


5. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга қарашли йирик конлар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

май


6. Қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.


2023-2024

йиллар


10.

Сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини космик мониторинг қилиш.


1. Ҳар йили космик мониторинг ўтказиш учун сув омборлари рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А. Сангинов), Фанлар академияси (С. Мирзаев)


2. Космик мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни алмашиш.


Ҳар йили

1 февралга

қадар


3. Космик мониторингни амалга оширишда сув омборлари учун масъул вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда техник топшириқ ва шартномаларни тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 мартга

қадар


4. Космик мониторингни амалга ошириш.


Ҳар йили

1 ноябрга

қадар


5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни махсус "Damb Monitoring System" геоахборот тизимида визуаллаштириш.


Доимий


6. "Damb Monitoring System" геоахборот тизимида таҳлил қилинган маълумотларни сув омборлари учун масъул вазирлик ва идораларга тақдим этиш.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


11.

Бино ва иншоотлар жойлашган майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини космик мониторинг қилиш.


1. Ҳар йили космик мониторинг ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фанлар академияси (С. Мирзаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Космик мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган бирламчи маълумотлар билан алмашиш.


Ҳар йили

1 февралга

қадар


3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда техник топшириқ ва шартномаларни тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 мартга

қадар


4. Космик мониторингни амалга ошириш.


Ҳар йили

1 ноябрга

қадар


5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни махсус "Seysmo Monitoring System" геоахборот тизимида визуаллаштириш.


Доимий


6. "Seysmo Monitoring System" геоахборот тизимида таҳлил қилинган маълумотларни манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиш.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


12.

Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб боришнинг яхлит тизимини шакллантириш.


1. "Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси"ни белгиланган тартибда ишлаб чиқиб, ишга тушириш.


2023 йил

1 август


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази (Қ.Қўчқоров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Фанлар академияси (С.Мирзаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамроев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов)


2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июль


       

III. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

          

13.

Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талафот даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамлаштирилган симуляцион модел яратиш.


1. Тошкент шаҳрида қурилган барча бино ва иншоотларнинг сейсмобардошлик бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни GIS платформасига жойлаштириш.


2. Маълумотлар базасидаги бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини ва уларнинг кучли зилзилаларда тўла шикастланиш қийматларини аниқлаш.


3. Тошкент шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоқларининг сейсмик хавфини баҳолаш.


4. Кучли зилзилалар содир бўлган тақдирда шаҳарда қурилган бино ва иншоотларнинг бузилиш даражасини баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.


5. GIS платформасида симуляцион платформа ишлаб чиқиш ва уни тест синовидан ўтказиш.


2023-2024

йиллар

Инновацион ривожланиш агентлигининг мақсадли молиялаштириш маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ш. Турдиқулова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзоқов), Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов)


14.

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич яратиш.


1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.


2023 йил

июнь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Марказга ажратилган бюджет маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Фанлар академияси (С. Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)


2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларига акселерометрлар ўрнатиш учун жойларни танлаш.


2023 йил

июнь


3. Кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрларни харид қилиш бўйича Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига таклифлар киритиш.


2023 йил

июнь


4. Таклифлар асосида илмий асбоб-ускуналарни йиллар кесимида харид қилиш ва ўрнатиш.


2023 йил

августдан

бошлаб


5. "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


6. Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич ишга тушириш.


2023 йил

декабрдан бошлаб


7. Мазкур тизимни ишга тушириш ҳамда Марказ фаолиятини таъминлашда малакали мутахассисларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказида штатлар сонини 20 фоизгача мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган маблағлар доирасида Марказ ходимлари учун алоҳида устамалар белгилаш.


2023 йил

июнь


15.

Хусусий уй-жойларни маҳаллий хомашёдан зилзилабардош қилиб қуришда элементар сейсмик қоидаларини тарғиб этишга мўлжалланган "Зилзилабардош уй" сайти, мобил иловасини яратиш ва кенг оммага етказиш.


1. Зилзилабардош уйларни қуришни тарғиб қилувчи сайт, мобил иловани яратиш.


2023 йил

ноябрь


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Фанлар академияси (С. Мирзаев)


2. Яратилган сайт, мобил иловага аҳоли фойдаланиши учун зилзилабардош уйларни қуриш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда зилзилабардош уй-жойларнинг намуна лойиҳаларни киритиш.


2023 йил

декабрь


         

IV. ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ

МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЖРИБА ЙЎЛИ ОРҚАЛИ

СИНАШ ҲАМДА БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ

СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ

             

17.

Инструментал-техник текширувдан ўтказиш тизими устидан ишончли назорат ўрнатиш.


1. Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда уларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилишини назорат қилиш.


Доимий


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров)


2. Олиб борилган текширув ва ўрганишларнинг натижалари бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб бориш.


Доимий


3. Инструментал-техник текширувдан ўтказилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритиб бориш.


Ҳар чоракда

18.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари учун гидролокатор, биорадар ва бошқа шу каби махсус қидирув техникаларини қўшимча харид қилиш ишларини ташкил этиш.


1. Замонавий қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар рўйхатини шакллантириш (жиҳозлар номи, техник тавсияномаси, ишлаб чиқарувчи ташкилот, нархи).


2023 йил

июнь


Давлат бюджети

маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)


2. Ишлаб чиқилган рўйхат асосида жиҳозларни харид қилиш, уларни реализация қилиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь


3. Тасдиқланган дастур асосида зарур қидирув-қутқарув жиҳозларини харид қилиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядларига тақдим этиш.


2023 йил

декабрь


       

V. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

СОҲАСИДАГИ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНИШ

ВА ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

         

19.

Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш, сейсмик хавфсизлик бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкиллаштириш.


1. Республика кенгаши аъзоларини, Соҳа йўналиши бўйича масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқотчиларини тажриба ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида хорижий хизмат сафарларига юбориш.


2. Бевосита ўрганиш асосида тўпланган материалларни таҳлил қилиш, маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда амалиётга татбиқ этиш режасини ишлаб чиқиш.


3. Чора-тадбирлар режаси асосида илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиш.


2023 йил

давомида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Фанлар академияси (С.Мирзаев), Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (Ж. Иноятходжаев), Тошкент архитектура-қурилиш университети, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Фарғона политехника институти, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислик институти" миллий тадқиқот университети


20.

Япониянинг тегишли ташкилотлари билан англашув меморандуми асосида зилзилабардош бино ва иншоотлар қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Ўзбекистон ва Япония олимлари ҳамда мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзилага чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


Доимий


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Фанлар академияси (С.Мирзаев)


2. Икки томонлама манфаатли бўлган илмий ва илмий-услубий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва кўргазмаларни ўтказиш.


Доимий


3. Зилзилабардош бино ва иншоотларни қуриш борасида тажриба алмашиш.


Доимий


4. Қурилишда сифат назоратини ташкил этишда ҳамда лойиҳа бош муҳандиси ва пудрат ташкилотининг участка бошлиғи, ички назоратчи, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачининг техник назорати, объектга бириктирилган давлат назорати инспекторининг бинони эксплуатация қилиш муддати тугагунга қадар шахсий жавобгарлигини белгилаш тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда татбиқ этиш.


2023 йил

июндан

бошлаб


5. Ўзбекистонда сейсмик изоляция технологияларини ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашнинг бошқа усулларини татбиқ этиш ва ривожлантириш.


Келишув

асосида


21.

Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.


1. Ходимларнинг малакасини босқичма-босқич ошириш бўйича режа ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь


Сув омборига масъул ташкилотлар маблағлари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Фанлар академияси (С.Мирзаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А. Сангинов)


2. Тасдиқланган режага асосан ходимларни соҳа йўналиши бўйича ўқитиш.


1 августдан

бошлаб режа асосида ҳар икки йилда


          

VI. АҲОЛИНИ ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРЛАШ

ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

22.

Аҳолини ўқув машқлар ва машғулотларга жалб этиш орқали уларнинг зилзила пайтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникмаларини ошириш.


1. Қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари учун "Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари" мавзусида намунавий ўқув машқи дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

май


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари режасига "Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари" мавзусини киритиш.


Доимий


3. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқларини реал шароитга яқинлаштирган ҳолда, ФВДТ қуйи тизими барча хизмат ва тузилмалари иштирокида ўтказилишини таъминлаш.


Ўқув

машқлар

режаси

асосида


4. Ўқув машқларига аҳолини кенг жалб этиш.


Ўқув

машқлар

режаси

асосида


23.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.


1. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.


2023 йил

сентябрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С. Мирзаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)


2. Мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.


2024 йил

июнь


24.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга бағишланган телевизион кўрсатувлар, лавҳалар, эшиттиришлар ҳамда мақолаларни тайёрлаш ҳамда кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб турилишини таъминлаш.


1. Фуқароларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишига бағишланган ЎзМТРКнинг барча теле- ва радиоканалларида кўрсатувлар, лавҳалар, роликлар ва эшиттиришларни эфирга узатиш.


Доимий


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар, мурожаатлар ва эслатмалар чоп этилишини йўлга қўйиш.


Доимий

        

VII. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК

МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

         

25.

Якка тартибдаги уй-жойларни қуришда сейсмик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қурилиш материалларини ишлатиш ва иморатларнинг зилзилабардошлик даражасини ошириш бўйича профилактик тадбирлар олиб бориш.


1. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликни ошириш борасида маҳалла ҳудудларида фуқаролар билан тушунтириш ишлари ўтказиш.


2. Фуқаролар саводхонлигини ошириш ва уй-жойнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш борасида фуқароларга қўлланмалар, эслатмалар ва бошқа тарғибот материалларини тарқатиш.


3. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликка риоя этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот тадбирларини олиб бориш.


1 июлдан

бошлаб

режа-график

асосида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)


26.

Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2023 йил

декабрь


"Ўзсаноатқурилиш-

материаллари" уюшмаси маблағлари

"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси (А. Баходиров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (Ж. Иноятходжаев)


2. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини қурилишда қўллаш амалиётини йўлга қўйиш.


2024 йил

июнь


27.

Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.


1. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2024 йил

февраль


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)


2. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолашни жорий қилиш.


2024 йил

март


28.

Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш.


1. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2024 йил

декабрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)


2. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини континуал баҳолаш бўйича қурилиш меъёрий қоидаларига (ҚМҚ 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш") қўшимчалар киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.


2025 йил

март


29.

Қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш.


1. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2024 йил

февраль


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров)


2. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини амалиётга татбиқ этиш.


2024 йил

март


30.

Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида ишлаб чиқиш.


1. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида тадқиқ этиш.


2024 йил

декабрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Фанлар академияси (С.Мирзаев), Фарғона политехника институти (Ў. Саломов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров)


2. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикаси ёрдамида биноларни синовдан ўтказиш.


2025 йил

март


          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 майдаги

ПҚ-158-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини

таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши

ТАРКИБИ

           

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Республика кенгаши раиси


2. А.Х. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари


3. Б.И. Зокиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари


4. Э.Т. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари


5. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


6. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


7. Б.Ф. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


8. И.Ю. Абдураҳмонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


9. К.Н. Туляганов

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи


10. С.З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


11. Д.Н. Саттаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


12. Ф.Ж. Пулатов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


13. Ш.М. Кадиров

-

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори


14. Қ.И. Қўчқоров

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи


15. В.А. Рафиков

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти директори


16. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси


17. Й.Д. Магрупов

-

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти бош директори (келишув асосида)


18. Т.Х. Аббосхонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


19. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


20. Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, Республика кенгаши котиби

             

Изоҳ. Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 май















































































Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск