ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2023 й. ПФ-75-сон "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2023 й.

N ПФ-75



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАСИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

           

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

          

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 23 майдаги

ПФ-75-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартиришлар

             

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 августдаги "Ҳар йилги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-3793-сон Фармони рус тилидаги матнининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги ҳамда 1-иловадаги "Комитета по делам религий при Кабинете Министров Республики Узбекистан" сўзлари "Комитета по делам религий Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5416-сон Фармонида:


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 11, 13-бандлардаги ҳамда 2-илованинг 2-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Марказ" сўзи "Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5542-сон Фармонига илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Д.А. Мамадқулов - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонига 5-илованинг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги "Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5876-сон Фармонига 3-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тошбоев С.Д. - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6252-сон Фармонига 4-илованинг 55-позицияси "Маълумотларни тақдим этадиган ташкилотлар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6275-сон Фармонига 1-илованинг 19-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2855-сон қарорига илованинг 13-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3668-сон қарорида:


а) номланишидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-банддаги "Марказ" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгаши таркиби";


1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Тошбоев С.Д. - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси, Кенгаш раиси".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3800-сон қарорининг 6-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари "Дин ишлари бўйича қўмита, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон қарорида:


а) 1-илованинг 14-банди олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Д.Махсудов - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4436-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда - Қўмита) Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-4513-сон қарорига 2-илованинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошбоев С.Д. - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4802-сон қарорига 1-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. С.Д. Тошбоев - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4820-сон қарорига 1-илованинг 33-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5050-сон қарорига 3-илованинг 22-банди еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-126-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги "Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни "Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси" концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-455-сон қарорининг 11-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 май








































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск