Умная подшивка

Моҳир тахлам / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Касса операциялари /

НКТ чекидаги хатони тузатиш ("СБҲ" 18-сон, 2023 йил 2 май)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



НКТ ЧЕКИДАГИ

ХАТОНИ ТУЗАТИШ


Ушбу тавсияда биз my3.soliq.uz порталининг "Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот" интерактив хизмати функционалидан фойдаланган ҳолда онлайн назорат-касса аппарати чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.


2023 йил февраль ойида ишга туширилган ушбу функциялар тўплами онлайн-касса машиналари ва виртуал назорат-касса машиналарининг чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, энди комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларни тузатишингиз мумкин.

  


Назорат-касса техникаси чекларини тузатиш номувофиқликлар аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилиши керак (Низомнинг 38-1-б., 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова).


  


ҚАЙТАРИШ ЧЕКИНИ ЧИҚАРИШ

ВА ТЎҒРИ МАЪЛУМОТ БИЛАН

ЯНГИ ЧЕКНИ УРИБ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ОРҚАЛИ ЧЕКЛАРГА ТУЗАТИШ

КИРИТИШ МУМКИНМИ?


Дастлабки босқичда, онлайн-касса тизими эндигина жорий қилинаётганда чекдаги хатони тузатишнинг ягона йўли қайтариш чекини расмийлаштириш эди, шундан сўнг янги чекни тўғри маълумот билан қайта уриш керак эди.

Бугунги кунда ушбу усулдан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки тузатиш учун махсус ишлаб чиқилган функционал мавжуд.

Кассирлар зиммасига юзага келган хатолар ҳақида маъмуриятга (касса билан ишлаш учун масъул шахсга) хабар бериш мажбуриятини юклаш лозим. Хатоларни тузатиш ва кейинги текширувларда уларнинг олдини олиш учун ушбу маълумот зудлик билан масъул мутахассисга етказилиши керак.



ҚАНДАЙ ЧЕКЛАРДА

ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШ МУМКИН


Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал кассалар, маркетплейслар ва тўлов иловаларининг чекларида йўл қўйилган хатоларни фақат "Сотиш" тўлов тури билан тузатишингиз мумкин.

  


Кешбэк суммаси ҳисобланган ва тўланган сотув чекларига тузатиш киритилмайди.

Шунингдек "Аванс" (олдиндан тўлов), "Бўлиб-бўлиб тўлаш" (кредит), "Қайтариш" туридаги тўловларда чекларни тузатиш мумкин эмас. Бундай чеклар бўйича юзага келган хатолар солиқ ҳисоботи мазмунига таъсир кўрсатмайди.


   

ВАЗИЯТ. Кассир аванс, кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш) ва қайтариш чекларида хатоликка йўл қўйди

"Аванс" (олдиндан тўлов), "Бўлиб-бўлиб тўлаш" (кредит), "Қайтариш" туридаги тўловларнинг чекларида хатоликлар аниқланди, харидор чекнинг хатосиз уриб берилишини талаб қилаяпти.

Ҳозир бундай чекларни бекор қилиш ёки тузатиш имкониятига эга бўлган функционал мавжуд эмас. Хато урилган чекни қандай

...
Время: 0.0037
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish