Внимание!

NB! Мазкур Микдорларга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 23.02.2024 й. ЎРК-912-сон Конунига каранг NB! Мазкур Микдорларга 2025 йил 1 январдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 15.02.2024 й. ЎРК-908-сон Конунига каранг


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат божи /

Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (ЎзР 06.01.2020 й. ЎРҚ-600-сон Қонунига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

06.01.2020 й. ЎРҚ-600-сон

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунига

ИЛОВА



Давлат божи ставкаларининг

МИҚДОРЛАРИ

1. Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:


а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан

- даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

б) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан) (суд қарори чиқарилаётганда айбдор тарафдан ундирилади)

- БҲМнинг 1 баравари

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилганда ушбу банднинг "е" ва "и" кичик бандларида кўрсатилган, белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

- БҲМнинг 2 баравари

г) такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

- БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган тақдирда, бож "а" кичик бандига мувофиқ даъвонинг баҳосига мувофиқ белгиланади.

д) бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

- БҲМнинг 2 фоизи

е) турар жойлар ижарасига доир шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

- БҲМнинг 2 баравари

ж) алоҳида кўриладиган ишларга доир аризалардан

- БҲМнинг 1 баравари

Изоҳ. Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди.

з) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан

- даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи

Изоҳ. Мулкий низолар бўйича ставкалар миқдори "а" кичик бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади

и) қарорлар, ҳукмлар, ажримлар, бошқа суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун

- ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи

к) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан

- БҲМнинг 2 баравари

л) чет эл судлари ва чет эл ҳакамлик судлари (арбитражлар) қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан

- БҲМнинг 2 баравари

2. Иқтисодий судларга бериладиган:


а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан

- даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

б) номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан

- БҲМнинг 10 баравари

в) тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризалардан

- БҲМнинг 3 баравари

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан

- БҲМнинг 10 баравари

д) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан

- биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи

Изоҳ. Мулкий хусусиятга эга низолар бўйича давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ставкалар.

е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун

- ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи

ж) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан

- БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг "а"-"г" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

з) чет давлат судлари ва арбитражлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан


- БҲМнинг 2 баравари

3. Маъмурий судларга бериладиган:


а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалар бўйича


фуқаролардан

- БҲМнинг 5 баравари


юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

- БҲМнинг 20 баравари


б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича


фуқаролардан

- БҲМнинг 70 фоизи


юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

- БҲМнинг 10 баравари


б-1) зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар)

бўйича


зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда



в) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувини рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан)

- БҲМнинг 1 баравари


г) давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) бўйича


фуқаролардан

- БҲМнинг 1 баравари


юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

- БҲМнинг 10 баравари


д) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан

- аризалар (шикоятлар) берилганда тўланиши лозим бўлган ставканинг 50 фоизи


е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан

- ҳужжатнинг ҳар бир бети учун - БҲМнинг 2 фоизи


Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг "а" - "г" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Фуқаролар давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судларга мурожаат қилганда ушбу банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди. Бунда давлат божининг қолган қисми қонунда белгиланган тартибда ишни кўриш натижалари бўйича ундирилади.

4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун:


а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун


агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса

- БҲМнинг 1 баравари


агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса

- БҲМнинг 50 фоизи



Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан - БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

- шартнома суммасининг 10 фоизи


в) "б" кичик бандга мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулк харид қилинган кундан эътиборан уч йил ичида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун

- БҲМнинг 400 баравари


г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун


мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига

- БҲМнинг 10 фоизи


жисмоний шахслар учун

- БҲМнинг 25 фоизи


юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса

- БҲМнинг 50 фоизи


Изоҳ. Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан "п" кичик бандда белгиланган ҳоллар мустасно

- БҲМнинг 25 фоизи


е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун


жисмоний шахслар учун:

- БҲМнинг 1 баравари


юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса

- БҲМнинг 2 баравари


Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


ж) банклар ва қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун

- БҲМнинг 50 фоизи


з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун

- БҲМнинг 25 фоизи



Изоҳ. Қарз шартномаcига ўзгартишлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартишлар киритганлик ёки бекор килганлик учун


жисмоний шахслар учун

- БҲМнинг 25 фоизи


юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса

- БҲМнинг 50 фоизи


к) корхонани бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун

- БҲМнинг 1 баравари


л) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун

- БҲМнинг 5 фоизи


м) меросга бўлган хуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун


агар мерос мол-мулк кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлса (ҳар бир мол-мулк учун)

- БҲМнинг 50 фоизи


мол-мулкнинг бошқа барча турлари учун

- БҲМнинг 30 фоизи


Изоҳ. Турар-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос мол-мулкнинг суммаси меросхўрлик тайинланган кунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари туман (шаҳар) филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


н) эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун

- БҲМнинг 50 фоизи


о) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади


автомототранспорт воситалари учун

- БҲМнинг 3 баравари


битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун

- БҲМнинг 25 фоизи


Изоҳ. Айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилаётганда давлат божи фақат бир автомототранспорт воситаси учун ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск