ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 й. ПҚ-201-сон "Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.07.2023 й.
N ПҚ-201
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ
САНОАТ САЛОҲИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ
ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча саноат майдонларини ташкил қилиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш орқали инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида:
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Чилонзор тумани "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган 320 гектар майдонда 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги "Индустриал ҳудуд" ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. "Индустриал ҳудуд"ни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, шунингдек, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар ўртасида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;
халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;
"Индустриал ҳудуд"нинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
корхоналарда "амалий мономарказлар"ни ташкил қилиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
3. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев):
"Индустриал ҳудуд" фаолиятини мувофиқлаштирсин, шунингдек, унда жойлашган тадбиркорлик субъектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш масалалари тезкорлик билан ҳал этиб борилишини таъминласин;
бир ой муддатда "Индустриал ҳудуд"да амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
а) бир ой муддатда:
"Индустриал ҳудуд" таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари ўрнатилган тартибда тасдиқланиши;
"Индустриал ҳудуд"да жойлашган тадбиркорлик субъектларига "Индустриал ҳудуд" кичик саноат зонаси иштирокчиси мақоми берилишини таъминласин;
б) Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 31 декабрга қадар "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегияси хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
в) 2024 йил 1 февралга қадар "Индустриал ҳудуд"нинг тасдиқланган мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясига асосан "Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. "Индустриал ҳудуд" фаолиятини тезкор бошқариш, шунингдек, унда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма объектларини барпо этиш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш учун Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Индустриал ҳудуд"ни бошқариш дирекцияси ташкил этилсин.
6. Белгилансинки:
"Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
"Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда "Индустриал ҳудуд"да ишлаб чиқариш объектлари ва "амалий мономарказ" ташкил этиш мақсадида "Тошнефтгазқурилиш" АЖга тегишли Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларни тегишли ер участкаси билан биргаликда баҳоланган қийматда Агентликка ўтказиш масаласини жамиятнинг бошқарув органлари йиғилишида кўриб чиқсин.
8. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг 2023-2025 йилларда Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳ кўчаси ҳамда Чўпонота ва Чилонзор кўчалари оралиғида жойлашган "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳининг жами 5,5 гектар ер участкасида қиймати камида 200 миллион АҚШ доллари бўлган меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳни ўз ичига олган замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил якунига қадар замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкалари лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласин.
9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Диёр маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган майдонларида ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида "амалий мономарказ" ташкил қилиш учун ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ижарага берилишини таъминласин.
10. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
2023-2025 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;
2024-2025 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев) мазкур қарорга 1 ва 2-иловалардаги чора-тадбирлар ва лойиҳалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин ва ҳар ойда комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб борсин.
11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш учун белгиланган молиялаштириш манбаларидан зарур маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудасини босқичма-босқич ажратсин;
б) 3-иловага мувофиқ марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2024-2025 йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олсин.
Бунда, мазкур объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида молиялаштирилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 3 июлдаги
ПҚ-201-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти
ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Қиймати (млрд сўм) |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
1. |
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ташкил этиладиган кичик саноат зонаси мақомидаги "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясини хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш. |
2023 йил декабрь |
- |
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
2. |
"Индустриал ҳудуд"нинг тасдиқланган мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясига асосан "Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил февраль |
- |
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков) |
3. |
"Индустриал ҳудуд"да амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. |
2023 йил июль |
- |
- |
Ҳукумат комиссияси (Ходжаев) |
4. |
"Тошнефтгазқурилиш" АЖга тегишли Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларни тегишли ер участкаси билан биргаликда баҳоланган қийматда Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш масаласини "Тошнефтгазқурилиш" АЖнинг бошқарув органлари йиғилишида кўриб чиқиш. |
2023 йил июль |
- |
- |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) |
Бунда, ушбу бино-иншоотлар ва ер участкасида кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси ҳамда "амалий мономарказ" ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш. |
2023-2024 йиллар |
40,0 |
Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
|
5. |
Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги "Индустриал ҳудуд"ни бошқариш дирекцияси" фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун зарур техника, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. |
2023 йил август |
10,0 |
Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
6. |
Туманда қўшимча равишда юкламаларни тақсимлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Рубоий" нимстанциясида 1 та 40000 кВт қувватли ҳамда "Чилонзор" нимстанциясида 1 та 25000 кВт қувватли янги трансформатор ўрнатиш. |
2023 йил август |
17,0 |
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари |
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафаев), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
7. |
"Индустриал ҳудуд"даги самарасиз фойдаланиб келинаётган давлат мулки объектлари ва бўш турган ер участкаларини хатловдан ўтказиш. |
2023 йил октябрь |
- |
- |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев), Кадастр агентлиги (Пўлатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) |
Аниқланган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегияси асосида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион савдолари орқали хусусий секторга ажратиш. |
2024 йил давомида |
||||
8. |
"Индустриал ҳудуд"да фаолият юритадиган корхоналар ишчилари ҳамда "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ушбу ҳудуд учун алоҳида жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш. |
2023 йил июль |
- |
- |
Транспорт вазирлиги (Махкамов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ (Джураев) |
9. |
Чилонзор тумани Диёр маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган қисмига ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида "амалий мономарказ" ташкил қилиш учун ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ижарага бериш. |
2023 йил август |
- |
- |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков) |
10. |
Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналининг икки ён-атрофини ободонлаштириш орқали канал атрофида аҳоли дам олиш маскани ва спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этиш. |
2023-2024 йиллар |
40,0 |
Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
11. |
"Бунёдкор" шоҳ кўчаси ён қисмидан Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача оқиб ўтувчи 4,1 км узунликдаги "Қонқус" каналини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш. |
2025 йил |
28,0 |
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
12. |
"Анҳор" каналининг Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлидан Наққошлик кўчасигача оқиб ўтувчи 1,7 км узунликдаги қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш. |
2024 йил |
17,0 |
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
13. |
Аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий турар жой мажмуаларидан иборат "Chilonzor City" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ер майдонлари чегараларига аниқлик киритиб, аниқ ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2023 йил август |
- |
- |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
14. |
Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада мунтазам вужудга келаётган тирбандликни инобатга олган ҳолда, ушбу чорраҳада замонавий йўл ўтказгич қуриш лойиҳасини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
Лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра |
Республика бюджети маблағлари |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков) |
15. |
Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайлгоҳлар ташкил этиш. |
2023 йил |
10,0 |
Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев) |
16. |
Тумандаги мактабгача ва умумий ўрта таълимга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида давлат (мактабгача ва умумий ўрта ҳамда ўрта махсус) таълим муассасаларининг ер майдонларини хатловдан ўтказиш. |
2023 йил август |
- |
- |
Кадастр агентлиги (Пўлатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков) |
Аниқланган бўш ер майдонларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тавсияси асосида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун ушбу майдонларни хусусий секторга ижарага бериш. |
2023 йил октябрь |
||||
17. |
Япония ва Хитой давлатларининг саноат ва сервис соҳаларидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мутасадди ташкилотлар, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳокимликлари вакилларининг ушбу мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш. |
2023 йил |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков) |
Президентининг
2023 йил 3 июлдаги
ПҚ-201-сон қарорига
2-ИЛОВА
2023-2025 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор
туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Ташаббускор номи |
Лойиҳа номи |
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати |
Лойиҳа қиймати (млн сўм) |
молиялаштириш манбаи |
Иш ўринлари (нафар) |
Ишга тушириш муддати |
|||
ўз маблағи (млн. сўм) |
хорижий инвестиция ва кредит (млн АҚШ долл.) |
|||||||||
ўлчов бирлиги |
натурал қийматда |
ишлаб чиқариш ҳажми (млн сўм) |
||||||||
Жами (51 лойиҳа) |
1 278 530 |
4 492 049 |
1 872 026 |
220,2 |
4 869 |
|||||
I. |
Саноат лойиҳалари |
139 500 |
287 103 |
215 703 |
6,0 |
617 |
||||
1 |
"East-West Invest" МЧЖ |
Чипс ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
тонна |
5 |
20 000 |
71 400 |
6,0 |
150 |
20.08.2024 |
|
2 |
"Sirdaryo Montaj Qurilish" МЧЖ |
Полипропилендан қоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
млн дона |
50 |
15 000 |
45 000 |
45 000 |
200 |
30.12.2023 |
|
3 |
"Tarleplast" МЧЖ |
Темир трубалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
тонна |
150 |
37 500 |
45 000 |
45 000 |
50 |
25.12.2023 |
|
4 |
"Alfa Standart Tashkent" МЧЖ |
Металдан метал профиллар ишлаб чиқариш |
тонна |
50 |
5 700 |
22 600 |
22 600 |
15 |
30.07.2023 |
|
5 |
"Toshkent Rizq Baraka" МЧЖ |
Ёғ ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
тонна |
20 |
20 000 |
20 000 |
20 000 |
25 |
30.12.2023 |
|
6 |
"Smart Truks" МЧЖ |
Полиэтилен ва полипропилен шпагат ип ва арқонлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
15 |
14 500 |
18 000 |
18 000 |
35 |
30.08.2023 |
|
7 |
"Tovuz Frans" МЧЖ |
Омборхона ташкил этиш |
тонна |
300 |
5 000 |
16 703 |
16 703 |
40 |
30.07.2023 |
|
8 |
"Komprador" МЧЖ ҚК |
Канцелярия маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, офис биноси ва омборхона ташкил этиш |
тонна |
683 |
9 800 |
15 000 |
15 000 |
42 |
30.12.2023 |
|
9 |
"Wind-Ventilation Systems" МЧЖ |
Вентиляцион системаларни ишлаб чиқариш |
дона |
300 |
4 000 |
14 000 |
14 000 |
20 |
30.07.2023 |
|
10 |
"Vital Max Company" МЧЖ |
Ўймакорлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
тонна |
4 |
5 000 |
12 800 |
12 800 |
20 |
30.07.2023 |
|
11 |
"Comfort Table" ХК |
Офис мебелларини ишлаб чиқариш |
дона |
600 |
3 000 |
6 600 |
6 600 |
20 |
30.07.2023 |
|
II. |
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар |
1 139 030 |
4 204 946 |
1 656 323 |
214,2 |
4 252 |
||||
1 |
"World Miral" МЧЖ |
"Смарт сити" лойиҳасини (савдо маркази, меҳмонхона, бизнес маркази, IT маркази, замонавий кўп қаватли автотураргоҳ, турар жой мажмуаси) амалга ошириш |
қатнов |
10 000 |
800 000 |
2 304 000 |
400 000 |
160,0 |
2 000 |
30.12.2025 |
2 |
"Future Growth" МЧЖ |
Замонавий турар-жой ташкил этиш |
хонадон |
288 |
380 000 |
380 000 |
150 |
30.12.2023 |
||
3 |
"Greens Residences" МЧЖ |
Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш |
хонадон |
130 |
238 000 |
20,0 |
50 |
01.12.2024 |
||
4 |
"Eriell Service" ШК |
Бизнес марказ ташкил этиш |
млн сўм |
8 500 |
202 300 |
17,0 |
100 |
01.12.2024 |
||
5 |
"NRG Park" МЧЖ |
Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш |
хонадон |
300 |
119 000 |
47 600 |
6,0 |
200 |
01.12.2024 |
|
6 |
"Kinorica" МЧЖ |
Замонавий меҳмонхона ташкил этиш |
ўрин |
100 |
45 000 |
107 100 |
107 100 |
200 |
31.12.2023 |
|
7 |
Жисмоний шахс Жўраев Набижон |
Хусусий клиника ташкил этиш |
ўрин |
50 |
35 000 |
70 000 |
70 000 |
50 |
30.09.2023 |
|
8 |
"Long-Lived Buildings" МЧЖ |
Замонавий кўп қаватли турар жой қуриш |
хонадон |
130 |
60 000 |
60 000 |
20 |
30.09.2023 |
||
9 |
"Eastern construction group" МЧЖ |
Пастки қаватлари нотурар бўлган замонавий кўп қаватли турар жойларни қуриш |
хонадон |
250 |
59 500 |
5,0 |
10 |
31.12.2024 |
||
10 |
"Shaxtaquruvchi" МЧЖ |
Кўп қаватли турар жой қуриш |
хонадон |
44 |
50 000 |
50 000 |
15 |
10.12.2024 |
||
11 |
"Ast Lider" МЧЖ |
Тантаналар уйи, кинотеатр мажмуаси ҳамда нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехларини реконструкция қилиш |
хонадон |
54 |
50 000 |
50 000 |
10 |
30.03.2024 |
||
12 |
"WENCAF" МЧЖ |
Wendy's ресторанларининг фаолиятини ишга тушириш |
ўрин |
50 |
35 000 |
49 623 |
4,2 |
75 |
30.09.2023 |
|
13 |
"Optima Altima Plyus" МЧЖ |
Бизнес марказини ташкил этиш |
млрд сўм |
28 000 |
40 000 |
40 000 |
70 |
30.12.2023 |
||
14 |
"Woodlands" МЧЖ |
Замонавий умумовқатланиш мажмуасини ташкил этиш |
қатнов |
1 500 |
25 000 |
40 000 |
40 000 |
50 |
30.12.2023 |
|
15 |
"Seyyam International General Trading" МЧЖ |
Бизнес марказини ташкил этиш |
млн сўм |
2 800 |
33 963 |
33 963 |
50 |
20.12.2023 |
||
16 |
"Katta Savob" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматини ташкил этиш |
ўрин |
50 |
9 000 |
30 000 |
30 000 |
50 |
30.12.2023 |
|
17 |
"Salomat Hayot Info" МЧЖ |
Замонавий турар жой биносини қуриш |
хонадон |
54 |
30 000 |
30 000 |
30 |
30.12.2023 |
||
18 |
"Maxbub Stroy" МЧЖ |
Замонавий турар-жойлар ва савдо комплексини ташкил этиш |
хонадон |
100 |
30 000 |
30 000 |
50 |
30.12.2023 |
||
19 |
"Xasanov Murodjan Xoltaevich 777" МЧЖ |
Бизнес марказини ташкил этиш |
млрд сўм |
25 000 |
30 000 |
30 000 |
50 |
30.04.2024 |
||
20 |
"Oq Tepa Osiyo Stroy" МЧЖ |
Замонавий турар жойларни қуриш |
хонадон |
40 |
25 200 |
25 200 |
50 |
30.12.2023 |
||
21 |
"Azia City Center" МЧЖ |
Coworking марказини ташкил этиш |
қатнов |
5 000 |
5 200 |
25 000 |
25 000 |
150 |
30.10.2023 |
|
22 |
"Ozun Tashkent Construction" МЧЖ |
Бизнес маркази, савдо-кўнгилочар марказлар ташкил қилиш |
млн сўм |
50 000 |
23 800 |
2,0 |
200 |
31.12.2023 |
||
23 |
"Match Trade" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматини ташкил этиш |
ўрин |
50 |
8 500 |
20 160 |
20 160 |
20 |
30.12.2023 |
|
24 |
"Tosh Kuch Favvora" МЧЖ |
Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш |
ўрин |
60 |
4 500 |
20 000 |
20 000 |
50 |
30.12.2023 |
|
25 |
Жисмоний шахс Қосимова Мупура |
Кўп тармоқли хусусий клиника фаолиятини ташкил этиш |
қатнов |
800 |
12 000 |
20 000 |
20 000 |
40 |
01.12.2023 |
|
26 |
"Elshodbek Baraka" МЧЖ |
Болалар учун спорт мажмуасини ташкил этиш |
қатнов |
4 000 |
4 000 |
20 000 |
20 000 |
10 |
30.12.2023 |
|
27 |
"Hotel Biznes" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматини ташкил этиш |
ўрин |
120 |
5 000 |
20 000 |
20 000 |
50 |
30.12.2023 |
|
28 |
"Magnat Rizq Baraka" МЧЖ |
Меҳмонхона, соғломлаштириш маскани ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш |
ўрин |
35 |
5 750 |
19 300 |
19 300 |
47 |
30.12.2023 |
|
29 |
Жисмоний шахс Мухаммедов Жамшид |
Бизнес марказ ташкил этиш |
млн сўм |
7 000 |
15 000 |
15 000 |
30 |
30.12.2023 |
||
30 |
"Uniteks Group" МЧЖ |
Меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш |
ўрин |
80 |
3 500 |
10 000 |
10 000 |
15 |
30.12.2023 |
|
31 |
Жисмоний шахс Хожиматов Абдулла |
Маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш |
млн сўм |
3 500 |
10 000 |
10 000 |
90 |
30.12.2023 |
||
32 |
"Madina Plus" МЧЖ |
Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш |
млн сўм |
4 200 |
8 000 |
8 000 |
15 |
10.12.2023 |
||
33 |
"Gold Trade CH-17" МЧЖ |
Замонавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш |
ўрин |
30 |
4 500 |
8 000 |
8 000 |
40 |
30.12.2023 |
|
34 |
"Easy Consent Holding" МЧЖ ҚК |
Офис биноси ва ўқув маркази ташкил этиш |
ўрин |
25 |
2 000 |
7 000 |
7 000 |
15 |
30.12.2023 |
|
35 |
"Tosh Kuch Favvora" МЧЖ |
Маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш |
млн сўм |
1 500 |
7 000 |
7 000 |
60 |
30.12.2023 |
||
36 |
"Beryozoviy Les" МЧЖ |
Меҳмонхона ташкил этиш |
ўрин |
45 |
1 200 |
5 000 |
5 000 |
23 |
30.08.2023 |
|
37 |
"Tezkor ta'lim" НТМ |
Ўқув маркази фаолиятини ташкил этиш |
ўрин |
120 |
1 580 |
5 000 |
5 000 |
30 |
30.12.2023 |
|
38 |
Жисмоний шахс Юлдашев Диёр |
Бизнес маркази биносини қуриш |
млн сўм |
1 800 |
5 000 |
5 000 |
70 |
30.12.2023 |
||
39 |
"Kamron Building" МЧЖ |
Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш |
хонадон |
60 |
4 500 |
4 500 |
2 |
30.12.2023 |
||
40 |
"Komgul" МЧЖ |
Замонавий турар жойлар қуриш |
хонадон |
35 |
3 500 |
3 500 |
15 |
30.12.2023 |
Президентининг
2023 йил 3 июлдаги
ПҚ-201-сон қарорига
3-ИЛОВА
2024-2025 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор
туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал
таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Тадбирлар номи |
Ўлчов бирлиги |
Қуввати |
Лойиҳа қиймати (млн сўм) |
Молиялаштириш манбаи |
Жами |
147 000 |
||||
I. |
Мактабгача таълим ташкилотлари, жами |
2 190 |
51 000 |
||
Янги қурилиш |
360 |
15 000 |
|||
1 |
"Бешқўрғон" МФЙ ҳудудида 360 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш |
ўрин |
360 |
15 000 |
Республика бюджети |
Мукаммал таъмирлаш |
1 830 |
36 000 |
|||
2 |
"Катта Чилонзор-1" МФЙдаги 200-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
150 |
3 000 |
Республика бюджети |
3 |
"Бешчинор" МФЙдаги 364-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
360 |
8 000 |
Республика бюджети |
4 |
"Кичик Хирмонтепа" 400-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
360 |
5 000 |
Республика бюджети |
5 |
"Ботирма" МФЙдаги 406-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
360 |
6 000 |
Республика бюджети |
6 |
"Мевазор" МФЙдаги 496-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
240 |
6 000 |
Республика бюджети |
7 |
"Яккатут" МФЙдаги 526-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
360 |
8 000 |
Республика бюджети |
II. |
Умумтаълим мактаблари, жами |
7 074 |
61 000 |
||
Реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш |
7 074 |
61 000 |
|||
8 |
"Мевазор" МФЙдаги 114-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
1 500 |
11 000 |
Республика бюджети |
9 |
"Қозиробод" МФЙдаги 138-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш, сув ҳавзаси ва ошхона биносини қуриш ва жиҳозлаш |
ўрин |
960 |
11 000 |
Республика бюджети |
10 |
"Халқлар дўстлиги" МФЙдаги 178-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
1 604 |
14 000 |
Республика бюджети |
11 |
"Тирсакобод" МФЙдаги 201-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
1 050 |
9 000 |
Республика бюджети |
12 |
"Яккатут" МФЙдаги 202-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
1 050 |
8 000 |
Республика бюджети |
13 |
"Бешқўрғон" МФЙдаги 270-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш |
ўрин |
910 |
8 000 |
Республика бюджети |
III. |
Соғлиқни сақлаш, жами |
250 |
35 000 |
||
Янги қурилиш |
250 |
35 000 |
|||
14 |
"Бектўпи" МФЙдаги 38-сон оилавий поликлиникага янги бино қуриш ҳамда зарур мебель ва техникалар билан жиҳозлаш |
қатнов |
250 |
35 000 |
Республика бюджети |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 4 июль