ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2023 й. 281-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2023 й.

N 281




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

ЮКЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, МАНЗИЛЛИ

ТАҚСИМЛАШ ВА МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 июндаги ПФ-97-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича текширишлар белгиланган тартибда тасдиқлаган жадвал бўйича ўтказилишини ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 июлдаги

281-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги

786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик

ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли

тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат

қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини

мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт ва молия вазирлиги";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Департамент - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бўлим - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 7-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун инсонпарварлик ёрдамини олувчи Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

донорлар билан инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, келишув, шартнома ёки дастур;

юкни жўнатувчининг юк инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);

инсонпарварлик ёрдами юкини олувчининг юкдан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;

йўл-транспорт юк хатлари;

зарурат бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юкнинг республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар Бўлим томонидан кўриб чиқилади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади.

Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисида тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади).

8. Имзоланган (тасдиқланган) хулоса белгиланган тартибда ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади.

9. Бўлимнинг хулосаси асосида юкларнинг божхона расмийлаштируви қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ҳар чоракда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради".


3. 16-банд "ваколатли органга" сўзларидан кейин "ва Департаментга" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказилади.

Ваколатли орган томонидан ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотнома Департаментга киритилади".


5. 22-банддаги "котибиятга ҳамда ваколатли органга" сўзлари "ваколатли органга ҳамда Департаментга" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 23-банддаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчилик ҳужжатларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга

олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланилиши

устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами

лойиҳаларини мониторинг қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар


Донорлар томонидан инсонпарварлик ёрдамини олувчиларга инсонпарварлик юклари келиб тушади.


Зарур ҳолларда







2-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар


Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментига (кейинги ўринларда - Департамент) зарур ҳужжатларни тақдим этади.


Белгиланган муддатларда







3-босқич

Департамент


1. Тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) томонидан кўриб чиқади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади.


2. Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади).


3. Белгиланган тартибда тасдиқланган хулоса ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади.



Белгиланган муддатларда







4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона кўмитаси


1. Хулосага асосан юкларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.


2. Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради.


Белгиланган муддатларда



Ҳар чоракда







5-босқич

Ваколатли орган


1. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказади.


2. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотномани Департаментга киритади.


Белгиланган муддатларда







6-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар


Инсонпарварлик юкларини ҳисобга олади, сақлайди, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.


Белгиланган муддатларда







7-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Ҳудудий ва тармоқ комиссиялар


Инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги, улардан максадли фойдаланилганлиги ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишини назорат қилади ва улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга киритади.


Ҳар чоракда







8-босқич

Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари


Инсонпарварлик лойиҳалари мониторингини мунтазам равишда ўтказади ва инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли орган ва Департаментга тақдим этади.


Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасига қадар

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 июль







































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск