Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка субъектов предпринимательства /

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2023 й. 279-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

279-сон қарорига

2-ИЛОВА



"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис"

дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга оширишда "ҳамкорлик шартномаси"ни тузиш ва Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар (солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари бундан мустасно) бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"ҳамкорлик шартномаси" - Дастурда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттирувчи хужжат;


сертификат - "ҳамкорлик шартномалари"ни тузган тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан бериладиган, Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


"Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими - Дастурни амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш, шу жумладан, "ҳамкорлик шартномалари"ни экспертизадан ўтказиш ва тузиш, шартнома мажбуриятлари бажарилишини масофавий назорат қилиш, имтиёз ва преференцияларни тақдим этадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиш имкониятларига эга ахборот тизими;


платформа - тижорат банкларининг дастур доирасида кредит ажратиш жараёнлари ва ажратилган кредитлар ҳисобини юритишнинг рақамлаштирилишини таъминлайдиган электрон платформаси.



2-БОБ. ДАСТУРДА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ САРАЛАБ ОЛИШ ВА "ҲАМКОРЛИК

ШАРТНОМАСИ"НИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


3. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш ва "ҳамкорлик шартномаси"ни тузиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизимида қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

тадбиркорлик субъекти икки йилдан ортиқ фаолият юритаётганлиги;

давлат улуши мавжуд эмаслиги.

Тадбиркорлик субъектига мазкур мезонлар бўйича тегишли ахборот ёки маълумотларни тақдим этиш ёки жўнатиш мажбуриятини юклашга йўл қўйилмайди.


5. Тадбиркорлик субъекти Дастурда иштирок этиш учун "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали ариза билан мурожаат этиши мумкин.


6. Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектининг тегишли мезонларга мувофиқлигини ўрганиб, натижаси бўйича "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими орқали автоматик равишда хабарнома юборади.

Тадбиркорлик субъектининг аризаси қаноатлантирилган ҳолларда, яратиладиган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб, тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчиси ёки Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги беш кун муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг дастлабки параметрларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, натижалари бўйича таклифини ва фотосуратларини "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизимига киритади.


7. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектлари

...
Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск