Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка субъектов предпринимательства / Государственные субсидии /

Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2023 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июлдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла

боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ипак қурти уруғи - ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва пилла боқувчиларга етказиб бериш мақсадида махсус инкубаторияларда жонлантириладиган маҳсулот;


пиллани қайта ишлаш корхоналари - пилла хомашёсини қабул қилиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар;


пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар - уруғлик пиллани қабул қилиб, ундан ипак қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар;


субсидия - бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бериладиган маблағлар;


субсидия олувчилар - пилла боқувчиларга ипак қурти уруғини етказиб берадиган пиллани қайта ишлайдиган корхоналар ҳамда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар.


3. 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга (кейинги ўринларда - субсидия олувчилар) улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Субсидиялар бир молия йилидан келгуси молия йилига ўтказилмайди ва аввалги йилларда бажарилган ишлар учун тўлаб берилмайди.


4. Субсидия олувчиларга субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) билан биргаликда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифларига асосан келгуси йилда парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади ҳамда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу мақсадларга субсидиялар ажратилишини назарда тутади ҳамда ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар мазкур субсидияларни Қўмитага ажратиб борилишини таъминлайди.


6. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари субсидия олувчилар билан биргаликда пилла боқ

...
Время: 0.0677
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск