Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Лицензирование / Другие /

Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2023 й. 319-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 июлдаги

319-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳарбий мақсадга мўлжалланган

маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган

ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта

ишлаш соҳасидаги фаолият турларини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) (кейинги ўринларда - бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лицензия - юридик шахснинг ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ёки бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, чекланмаган муддатга бериладиган ҳужжат;


лицензиялаш - лицензия олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, лицензияни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, шунингдек, лицензияни тугатиш, қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш ҳамда унинг дубликатини бериш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи;


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги;


лицензиат - тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;


махсус ускуна - ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тугатиш ва қайта ишлашда ўзига хос (ностандарт) технологик операцияларни бажариш учун ишлатиладиган машиналар, дастгоҳлар ва агрегатлар;


қурол - тузилишига кўра жонли нишон ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар;


қурол-яроғ - қурол-яроғ ва уни қўллашни таъминловчи техник воситалар ҳамда ўқ-дорилар жамланмаси;


қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техниканинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборлари - катта (таркибий) буюмнинг таркибий қисмлари ва деталлари, шунингдек, уни эксплуатация қилиш учун керак бўладиган қисмлари ва деталлари, уларни таъмирлаш (буюмнинг соз ва ишлашга лаёқатли ҳолатини сақлаш ёки қайта тиклаш) мақсадида фойдаланиладиган шундай қисмини алмаштириш учун мўлжалланган қисмлар, деталлар;


талабгор - лицензияни олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;


ўқ-дорилар - қуролнинг жонли нишон ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган ашёлари, шу жумладан, улоқтириладиган ашёлари;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулот - қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий ва махсус техникалар, уларнинг бошқа саноат тармоқларида фойдаланилмайдиган эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари, приборлари, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар, махсус асбоб-ускуналар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар - ҳарбий мақсадга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотдан қатъи назар, қўйиладиган алоҳида талабларга мос келадиган материаллар;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни қайта ишлаш - ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни унинг эксплуатация муддати тугагандан сўнг саноат йўли билан қайта ишлаш ва (ёки) шундай маҳсулотдан олинган хомашё, моддалар ва материаллардан такрорий фойдаланиш орқали ишлатиш;


ҳарбий техника - жанговар ҳаракатларни амалга ошириш ва таъминлаш, қўшинларни ўқитиш ҳамда уларнинг белгиланган мақсадда фойдаланишга тайёрлик даражасини таъминлаш учун мўлжалланган техника;


ҳарбий-техника воситалари - қуролли кучларнинг жанговар ҳаракатларини ва доимий фаолиятини таъминлайдиган техник воситалар;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни тугатиш (йўқ қилиш) - ҳарбий мақсадга мўлжалланган ва бугунги шароитда атроф-муҳит ва аҳоли учун бартараф этиб бўлмайдиган хавф туғдирадиган маҳсулотни у буткул йўқ қилингунича қайта ишлаш;


ҳимоя воситалари - инсонни ва ҳарбий техникани совуқ, ўқ отар қуролнинг физик таъсиридан, шунингдек, парчалардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган воситалар.


3. Мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш.


4. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат муассасалари мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган фаолиятнинг лицензияланадиган турларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган фаолият турларини амалга ошириш шарти билан тегишли лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга ҳисобланади.


7. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган лицензия ҳисобланади.


8. Лицензияни бериш, беришни рад қилиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, шунингдек, лицензияни ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бобларида белгиланган тартибда қабул

...
Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск