ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Фукароликнинг олиниши ва йўқотилиши /

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.07.2023 й. 321-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 июлдаги

321-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция

ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг хоҳишига кўра қўшимча тўлов асосида, шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда, Давлат хизматлари ягона реестрида белгиланган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) уларнинг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга оид расмий ҳужжатларни қўшимча тўлов асосида етказиб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси - ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси;


калькуляция - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган хизмат таннархини аниқлаш асосида белгиланадиган давлат хизматлари учун тўлов миқдорини аниқлаш жараёни;


мурожаат этувчилар - давлат хизматлари яшаш жойига бориб кўрсатилиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари;


сайёр давлат хизматлари - мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, тайёр ҳужжатларни етказиб бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари;


сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди - ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиладиган маъмурий ҳудуд;


тайёр ҳужжатлар - давлат хизматларини кўрсатиш натижасида ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириладиган миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга оид расмий ҳужжатлар.


3. Сайёр давлат хизматлари ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"ига мурожаат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали 1-иловага мувофиқ схемага асосан кўрсатилади.


4. Сайёр давлат хизматлари мурожаат этувчиларнинг хоҳишига кўра қўшимча тўлов асосида, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига эса қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.

Сайёр давлат хизматлари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун давлат божи ва йиғимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.

Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда йўл харажатлари давлат хизматини кўрсатиш ҳудуди хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, калькуляция натижаларига асосан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

Мурожаат этувчи сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўловларни ушбу хизмат кўрсатилишидан аввал амалга оширади.

Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов тўланганлиги ахборот тизимлари орқали тасдиқланади.


5. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"ига мурожаат қилинганда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.


6. Сайёр давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этиш ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий фаолияти сифатига ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга таъсир қилмаслиги лозим.


7. Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ЭТУВЧИЛАРГА САЙЁР ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ УЧУН СЎРОВЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши истагини билдирган мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, "Call-марказ", мобил иловаси ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиши мумкин.

Мурожаат этувчилар томонидан ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровнома тўлдирилади.

Бунда ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилади.


9. Мурожаат этувчилар "Call-марказ" орқали мурожаат этганда, ваколатли органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади ва мурожаат этувчига қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

кўрсатиладиган сайёр давлат хизматларининг турлари;

сайёр давлат хизматларининг турига қараб зарур ҳужжатлар рўйхати;

сайёр давлат хизматлари учун тўлов миқдори;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди.


10. Мурожаат этувчилар муайян сайёр давлат хизматини танлагандан сўнг мурожаат этган куннинг кейинги ҳафтасидан ушбу хизмат кўрсатилиши лозим бўлган кунни "Call-марказ"нинг масъул ходими билан келишади.

Агар мурожаат этувчилар хоҳлаган кунда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаат этувчилар огоҳлантирилади ва унга бошқа кунни танлаш таклиф этилади.

Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш вақти ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш вақти доирасида белгиланади.


11. "Call-марказ"нинг масъул ходими мурожаат этувчилардан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига кириши юзасидан тегишли маълумотларни сўраб олади ва улар асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширади.

Текшириш натижаларига асосан мурожаат этувчилар ҳақиқатдан ҳам аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасида эканлиги тасдиқланса, "Call-марказ"нинг масъул ходими ушбу маълумотларни тизимда қайд этади.

Мурожаат этувчилар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида аниқланмаган ҳолларда, яшаш жойига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун келган ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаси масъул ходимига аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасида эканлиги тўғрисида тегишли маълумотларни тақдим этади.


12. "Call-марказ"нинг масъул ходими томонидан мурожаат этувчиларнинг мурожаати электрон шаклдаги рўйхатга олиш китобида (кейинги ўринларда - электрон китоб) қайд этилади.

Электрон китобга мурожаат этувчиларнинг шахсига оид маълумотлар, яшаш жойи ва сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши лозим бўлган кун киритилади.

Электрон китоб ҳимояланган алоқа каналлари орқали ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида интеграция қилинади.


13. "Call-марказ"нинг масъул ходими мурожаатни қабул қилгандан сўнг ваколатли орган ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмасини сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳақида хабардор қилади.

Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаси сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши тўғрисидаги хабарни олгач, ушбу хизматларни кўрсатишга тайёргарлик кўради.


14. Мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки ЯИДХП орқали мурожаат этганда, кўрсатиладиган тегишли сайёр давлат хизматини танлайди ва хизмат турига кўра тегишли йўриқнома билан танишиб чиқади ҳамда мурожаат этилган куннинг кейинги ҳафтасидан ушбу хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бўш кунни белгилайди.

Мурожаат этувчилар расмий веб-сайт, мобил илова ёки ЯИДХПдаги йўриқнома орқали қуйидаги маълумотларга эга бўлади:

кўрсатиладиган сайёр давлат хизматининг турлари;

сайёр хизматнинг турига қараб зарур ҳужжатлар рўйхати;

сайёр давлат хизмати учун тўлов миқдори;

сайёр давлат хизматини кўрсатиш ҳудуди.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасидаги шахслар ушбу тоифада эканлигини тасдиқловчи маълумотларни ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки ЯИДХПга PDF шаклида киритади.


15. Расмий веб-сайт, мобил илова ёки ЯИДХП орқали юборилган мурожаат сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудудлараро онлайн навбатида автоматик равишда рўйхатга олинади.


16. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайт, мобил илова ва ЯИДХПдаги онлайн навбатларни кунлик мониторинг қилиб боради ҳамда тегишли сайёр давлат хизматларини кўрсатишга тайёргарлик кўради.



3-БОБ. САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


17. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари мурожаат этувчиларнинг яшаш жойига хизмат автотранспорт воситасида етиб боради ва планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатади.


18. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари кўрсатилган сайёр давлат хизматлари тўғрисида далолатнома тузади.

Далолатномада кўрсатилган давлат хизматларининг тури, давлат хизматлари кўрсатилган жой ва сана қайд этилади.


19. Агар мурожаат этувчилар ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари етиб келгандан сўнг мурожаатда кўрсатилган манзилда бўлмаса, масъул ходимга муайян сайёр давлат хизматини кўрсатиш учун зарур шароит яратмаса, мастлик ҳолатида бўлса ва ўзининг хатти-ҳаракатлари билан сайёр давлат хизмати кўрсатилишига тўсқинлик қилса ёки масъул ходимнинг талабига биноан сўралган ҳужжатларни тақдим этмаса, бу сайёр давлат хизматларини кўрсатмасликка асос бўлади ва далолатномада тегишли ёзув билан қайд этилади.

Бундай ҳолатларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилган деб ҳисобланади ва тўланган тўловлар қайтарилмайди.



4-БОБ. КЎРСАТИЛГАН САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

НАТИЖАЛАРИГА КЎРА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИГАН

РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ

АСОСИДА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


20. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб бўлгандан сўнг ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари мурожаат этувчиларни тайёр ҳужжатни қўшимча тўлов асосида етказиб бериш хизмати (кейинги ўринларда - етказиб бериш хизмати) ёки тайёр ҳужжатни почта хизмати орқали юбориш имконияти мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.

Мурожаат этувчилар тайёр ҳужжатнинг почта хизмати орқали юборилиши истагини билдирганда, ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари тайёр ҳужжатни мурожаат этувчилар яшаш жойига етказилиши учун "Ўзбекистон почтаси" АЖни электрон тизим орқали хабардор қилади.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ тайёр ҳужжатни мурожаат этувчиларнинг яшаш жойига беш иш куни мобайнида етказиб беради.


21. Почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати натижаси учун амалга ошириладиган тўловлар мурожаат этувчилар томонидан қопланади.


22. Мурожаат этувчилар етказиб бериш хизмати қўшимча тўлов асосида кўрсатилиши истагини билдирса, ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари мурожаат этувчиларнинг мурожаатини шу ернинг ўзида қатъий ҳисобда турадиган рўйхатга олиш журналида қайд этади ва мурожаат этувчилар билан етказиб бериш кунини келишади.


23. Агар мурожаат этувчилар тайёр ҳужжатни етказиб бериш хизматидан фойдаланишдан бош тортса, масъул ходим унга ҳужжат тайёр бўлиш муддатини ва ушбу тайёр ҳужжатни қаердан олиб кетиши мумкинлигини тушунтиради.


24. Масъул ходим шу куннинг ўзида рўйхатга олиш журналида мурожаат этувчиларнинг шахсига доир маълумотлар, етказиб бериш манзили ва тайёр бўладиган ҳужжатнинг тури, етказиб бериш санасини акс эттиради, агар мурожаат этувчи почта хизматини танлаган бўлса, бу ҳақда тегишли ёзувни қайд этади.



5-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


25. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мурожаат этувчилардан сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган шароитлар билан таъминланишини сўраш;

мурожаат этувчиларнинг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш.


26. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари:

давлат хизматларини, шу жумладан, сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун етарли малакага эга бўлиши;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилишидан камида 1 соат олдин мурожаат этувчилар билан боғланиб, ушбу хизматлар кўрсатилиши зарурати мавжудлиги, мурожаатда кўрсатилган манзил ва соатлар ўзгармаганлигини сўраши, давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўладиган ва тайёрлаб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунтириш бериши;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига қатъий риоя қилиши;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилишидан олдин хизмат автотранспорт воситаси ҳамда планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар соз эканлигини текшириши;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётган ҳар қандай вазиятда вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, мурожаат этувчиларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, улар билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка қатъий риоя қилиши;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисида ҳамда мурожаат этувчилар билан юзага келган ҳолатлар тўғрисида далолатнома тузиши;

мурожаат этувчиларга тайёр ҳужжатларни етказиб бериш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини ва ушбу турдаги хизматни кўрсатиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериши шарт.

Сайёр давлат хизматлари ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларининг айби билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган тақдирда, уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ чора кўрилади.



6-БОБ. МУРОЖААТ ЭТУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Мурожаат этувчилар қўйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимларидан ўзини таништиришини, шахсини ёки иш жойини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишини талаб қилиш;

кўрсатилаётган сайёр давлат хизматлари жараёни билан батафсил танишиш;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари мурожаат этувчиларнинг яшаш жойига етиб боришгача бўлган жараёнда сайёр давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари устидан юқори турувчи органга шикоят билан мурожаат қилиш.


28. Мурожаат этувчилар:

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан сўралган барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиши;

мурожаатда кўрсатилган манзилда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши лозим бўлган кунда ва белгиланган вақтда ҳозир бўлиши;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари фаолиятига сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётган жараёнда тўсқинлик қилмаслиги;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимларига сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур шароитларни яратиши шарт.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Мурожаат этувчилар сайёр давлат хизматлари кўрсатилишини қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш зарурати қолмаганда;

сайёр давлат хизматлари ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари айби билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган ҳолатларда.


30. Мурожаат этувчилар томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилганда, мазкур хизматлар учун тўланган тўловлар қайтарилади, бундан ушбу Регламентнинг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.


31. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

        




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат

хизматлари кўрсатилиши учун "Call-марказ", веб-сайт, мобил

илова ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

орқали мурожаат қилиш юзасидан сайёр давлат

хизматларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


  

Бажариш

муддатлари

  


1-босқич


Мурожаат этувчи


   

1. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича "Call-марказ", расмий веб-сайт, мобил илова ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.


2. Сайёр давлат хизматларини танлайди ва хизмат турига кўра тегишли йўриқнома билан танишиб чиқиб, мурожаат этган куннинг кейинги ҳафтадан ушбу хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган бўш кунни танлайди.


3. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун белгиланган тўловларни ушбу хизматлар кўрсатилишидан аввал тўлайди.

  


Заруратга

қараб











2-босқич


Миграция

ва фуқароликни

расмийлаштириш

бўлинмалари


    

1. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширади.


2. Мурожаат этувчи аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасида эканлигини тасдиқлаш учун унинг маълумотларини "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширади.


3. "Call-марказ", расмий веб-сайт, мобил илова ёки ЯИДХП орқали мурожаат қабул қилингандан сўнг ваколатли орган тегишли сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудудидаги бўлинмасига мурожаатда белгиланган хизматларни кўрсатиш тўғрисида хабардор қилади.


4. "Call-марказ", расмий веб-сайт ва мобил иловадаги онлайн навбатни кунлик мониторинг қилиб боради ва ҳудудлари кесимида онлайн навбатда автоматик равишда олинган рўйхат бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

    


Бир иш куни

ичида








3-босқич


Миграция

ва фуқароликни

расмийлаштириш

бўлинмалари


    

Мурожаат этувчининг яшаш жойига хизмат автотранспорт воситасида етиб боради ва планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида сайёр давлат хизматларини кўрсатади.

   


Мурожаат

этувчи

танлаган

санада

         

         

         



Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича

қўшимча тўлов асосида сайёр давлат хизматларини

кўрсатишида йўл харажатлари нархларининг

РЎЙХАТИ

        

(Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)

Бўлинмадан давлат хизматларини кўрсатиш манзилига қадар бўлган масофа (км)


Транспорт

харажатлари

(масофага

нисбатан

фоизда)


Ходимнинг

битта хизмат

кўрсатишга

кетадиган

вақти учун

(фоизда)

    

Фойда

(25 фоиз)

       

Умумий нарх

(фоизда)

   

10


5,5

12

4,4

21,9

20


10,9

5,7

28,6

30


16,4

7,1

35,5

40


21,8

8,5

42,3

50


27,3

9,8

49,1

60


32,7

11,2

55,9

70


38,2

12,6

62,8

80


43,7

13,9

69,6

90


49,1

15,3

76,4

100


54,6

16,6

83,2

         

Изоҳ. Транспорт харажатларида манзилга бориш ва бўлинмага қайтиш ҳисобга олинган.

       

      




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



____-сон сўровнома

20___ йил "____" _________


Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисида


Мурожаат этувчи ҳақида маълумот


Ф.И.О.



Телефон рақами



Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



Хизмат тури


q ҳужжатларни қабул қилиш

q тайёр ҳужжатларни етказиб бериш

          


Давлат хизмати номи

     

Хизмат кўрсатиш жойи

(манзили)

     

сана

вақти

     

      




       

Мурожаатни қабул қилган ходим : ___________________________________________.

       

   

Сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги

ҳақида маълумот

        

Қабул қилинган ҳужжатлар


Сайёр давлат хизматларини

кўрсатган мутахассис Ф.И.О.

       

Изоҳ



     

       


        

Сўровнома бажарилишининг назорати 20__ йил "___" ___________да амалга оширилди.


Тегишли ички ишлар органи МваФРБ бошлиғи _________________ /__________________________.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август













































































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск