ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Давлат ва бошқа унитар корхоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 373-сон "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 373




ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА

ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ИШТИРОКИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросиии таъминлаш, шунингдек, давлат вакилларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида давлат номидан иштирок этадиган шахслар ва кун тартибидаги олдиндан келишиладиган масалалар;

давлат иштирокидаги корхоналар соф фойдасидан дивиденд (ажратма) миқдорини Давактив агентлиги билан келишиш тартиби;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан хабарнома ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари.


2. Давлат иштирокидаги корхоналарда давлат номидан акциядор (иштирокчи) функцияларини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари корхоналарнинг бошқарув органларининг йиғилишларида давлат вакилларининг иштирокини таъминлашда ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича қарор қабул қилишда мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август



































Время: 0.0045
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish