Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Коммунальное хозяйство /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.2023 й. ПҚ-278-сон "Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2023 й.

N ПҚ-278



КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШНИ

ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқариш органлари билан мулкдорлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўлов интизомини таъминлаш ҳамда соҳага етарли малака, кўникма ва моддий-техник базага эга бўлган бошқариш органларини жалб қилиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1-иловага мувофиқ чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига бир ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республикадаги қолган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегараларини белгилаб, "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини тегишли кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига бир ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) Кадастр агентлиги томонидан кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг мавжуд топографик тасвирлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига бепул тақдим этилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш нотариуслар томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин амалга оширилади;

умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади. Бунда:

мазкур чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган мажбурий тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади;

агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш ва маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларига ёки келишилган махсус жойларга етказиш тўлиқ кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан амалга оширилади;

маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки келишилган махсус жойларда тўпланган агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлар томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари билан келишилган ҳолда режа-график асосида амалга оширилади;

в) қурувчи ташкилот қурилиши тугалланган кўп

...
Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск