Практическая Бухгалтерия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2023 й. ПҚ-292-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2023 й.

N ПҚ-292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР

БИЛАН 2023 ЙИЛДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТИДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган икки йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари натижасида тадбиркорлик соҳасида кўплаб тизимли муаммолар ҳал этилди, шу жумладан бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектларини микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга, туман ва шаҳарларни 5 та тоифага ажратиш орқали тадбиркорликни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида тадбиркорлардан келиб тушган қарийб 6 мингта мурожаатда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида:


1. Қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш;

ўрта бизнесни барқарор иқтисодий ўсиш гаровига айлантириш;

янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш;

юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш;

содда солиқ маъмуриятчилиги ва бюрократиядан холи қулай муҳит яратиш.


2. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки негизида "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда - Бизнесни ривожлантириш банки) ташкил этилсин ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилсин.


3. Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:

халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" масъулияти чекланган жамияти;

кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.


4. Белгилансинки, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш мақсадида:

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ваколатли банклар билан биргаликда кичик бизнес лойиҳалари учун қулай шартларда 7 йилгача бўлган муддатларда кредитлар ажратилади;

ижобий кредит ва солиқ тарихига эга ҳамда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратишда уларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг саноат соҳаларида "140 та илғор саноат корхонаси" дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан:

а) "140 та илғор саноат корхонаси" дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади;

б) янги турдаги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳаларига:

хорижий валютада йиллик 5 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йилгача муддатга кредит маблағлари;

хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 1 йилгача муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағлари ажратилади.


7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги икки ой муддатда "140 та илғор саноат корхонаси" дастурини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштиришни назарда тутувчи, шу жумладан ушбу дастурга киритилган саноат лойиҳаларини тадбиркорлик субъектларига очиқ танлов асосида таклиф қилиш имкониятига эга электрон платформани ишга туширсин.


8. Белгилансинки:

а) қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;

б) қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар мустасно);

в) фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

г) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;

солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати беш йилдан уч йилга туширилади.


9. Камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқлансин (бундан қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш)да ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари мустасно):

солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.


10. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;

тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда - Жамоатчилик кенгаши) қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Жамоатчилик кенгашининг таркибини 2-иловага мувофиқ янгилаш;

Жамоатчилик кенгашининг йиғилишларини ойига камида бир маротаба ўтказиб бориш;

тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан олдин Жамоатчилик кенгаши муҳокамасидан ўтказиш.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси:

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудуднинг Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини ва бу борада тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи "Қорақалпоғистонда бизнес қилинг" дастурини амалга ошириш бўйича қарор лойиҳасини;

2024 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Қуйидагиларга:

вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Бош вазир ўринбосарлари Ж. Ходжаев ва Ж. Қўчқоровга - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш, норматив-ҳуқ

...
Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск