ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2023 й. ПҚ-308-сон "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2023 й.

N ПҚ-308



БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР

ТАШКИЛОТИНИНГ "ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ

ТАДҚИҚОТИ" ҲИСОБОТИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕЙТИНГИНИ

ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат идоралари ўртасида рақамли мулоқотни таъминлаш, масъул идора ва ташкилотлар томонидан замонавий ечимлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш учун илғор технологияларни жорий этиш, Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш мақсадида:


1. Белгилансинки, "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (А. Арипов) (кейинги ўринларда - Комиссия) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида (кейинги ўринларда - "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботи) Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш йўналишидаги ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Бунда, мамлакатимизни "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида 2030 йилга қадар Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси бўйича давлатлар рўйхатида биринчи 30 таликка киритиш Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.


2. Қуйидагилар:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботи индексларидаги кўрсаткичларни яхшилаш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида кўзда тутилган индекслар бўйича кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳларнинг вазифалари этиб белгилансин:

энг муҳим таркибий индикаторларни, уларни шакллантириш методологиясини, шунингдек, охирги ҳисоботларда Ўзбекистон Республикасига оид маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини хатловдан ўтказиш, рақамлаштириладиган жараён ва хизматларнинг муддатлари ва тоифаларини кўрсатган ҳолда аниқ рўйхатини шакллантириш, шунингдек, рақамли хизматларни содда, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қулай шаклда жорий этиш юзасидан талабларни ишлаб чиқиш;

Интернет тармоғи ва мобиль алоқа фойдаланувчилари сонини ошириш мақсадида телекоммуникация хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, оператор ва провайдерлар учун тенг шароитларни таъминлаш, телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи субъектлар учун жаҳон Интернет тармоғига уланиш жараёнларини соддалаштириш, хусусий провайдерларни "охирги миля" тамойили асосида қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

рақамли ҳукумат тизими ҳамда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларига сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар, буюмлар интернети ҳамда блокчейн каби илғор технологияларни жорий этиш, мобиль иловалар орқали хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

таълим билан ялпи қамров ва унинг давомийлик муддати бўйича халқаро баҳолаш мезонларини жорий этиш, улар асосида соҳани такомиллаштириш, аҳоли, шу жумладан нуронийлар, аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни рақамли технологиялар бўйича "ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида ўқитиш тизимини ишлаб чиқиш;

давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан электрон маълумот олиш, уларда электрон қарор қабул қилиш, маҳаллий органларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан рақамли мулоқотини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2024 йил 1 июндан бошлаб янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда - Ягона портал) мобиль иловасида жорий этилади;

б) 2024 йил якунига қадар:

Ягона порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади;

Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобиль илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади;

в) аҳоли учун рақамли хизматлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида:

2024 йил 1 январдан бошлаб рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус портал;

2024 йил 1 июндан бошлаб республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳамда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи махсус порталлар ишга туширилади.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов):

бир ой муддатда шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича "112" ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб "охирги миля" тамойили асосида тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастурини амалга оширсин;

2024 йил якунига қадар магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилишини таъминласин.


6. Комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси" ташкил этилсин.


7. Белгилансинки:

а) Комиссия раисининг ўринбосари (Ш. Шерматов):

"Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"га малакали мутахассисларни жалб этади ҳамда унинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш юзасидан амалдаги ҳолат бўйича таҳлиллар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифларни мунтазам равишда Комиссияга киритиб боради;

б) "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси" фаолияти халқаро ташкилотлар ва молия институтларидан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан жалб қилинадиган маблағлар ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботи индексларидаги кўрсаткичларни яхшилаш бўйича "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаги, грантлари ва кредитларини жалб этиш юзасидан зарур ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашсин.


9. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 2024 йил 1 январга қадар рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш бўйича мамлакатимизда амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментига тақдимот қилсин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини асослаш бўйича мунтазам равишда музокаралар ўтказсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботи

индексларидаги кўрсаткичларни

яхшилаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

     

Чора-тадбирлар номи

      

Амалга ошириш механизми

       

Муддати

     

Масъул ижрочилар

      

    

I. ОНЛАЙН ХИЗМАТЛАР ИНДЕКСИ

        

1.

Онлайн хизматлар индексида Ўзбекистон Республикасини биринчи 10 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлаш.

Бунда, БМТнинг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида келтирилган Онлайн хизматлар индексини шакллантириш учун баҳоланадиган 5 та соҳанинг (технология, институционал тузилма, контентни тақдим этиш, электрон иштирок этиш ва хизматларни тақдим этиш) 112 та кўрсаткичлари бўйича амалдаги тизимни технологик, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш.


1. Онлайн хизматлар индексини шакллантириш учун баҳоланадиган 5 та соҳанинг (технология, институционал тузилма, контентни тақдим этиш, электрон иштирок этиш ва хизматларни тақдим этиш) 112 та кўрсаткичи бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Мазкур кўрсаткичлар бўйича аниқланган ҳар бир камчилик ва халқаро талабларга номувофиқликларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда биринчи навбатда рақамлаштирилиши ва автоматлаштирилиши лозим бўлган хизматлар (сервислар) бўйича дастур шакллантириш ҳамда "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"га киритиш.


2023 йил

декабрь


3. Онлайн хизматлар индексида мамлакатимиз ўрнини яхшилашга қаратилган дастурни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


2.

Рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус портални яратиш.


1. Портал бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2. Портални яратиш ва ишга тушириш.

2023 йил

декабрь

Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


3.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда - Ягона портал) фойдаланиш қулайлиги ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш.


1. Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлар бўйича фойдаланувчиларнинг саволларига тезкор жавоб бериш бўйича хизмат кўрсатувчи "call-марказ" билан боғланиш вақтини икки баробар камайтириш, мурожаат қилиш бўйича қисқа рақам (1242) тўғрисидаги маълумотларни веб-сайт ва унинг иловасининг саҳифалаш жараёнида ўзгармас майдонда катта ҳажмларда жойлаштириш.


2023 йил

ноябрь


Рақамлаштириш вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази


2. Ягона портал фойдаланувчилари учун реал вақтда чат орқали қўллаб-қувватлашнинг:

"Чат-бот" функциясини жорий этиш;


2023 йил

ноябрь


жорий этилган чат дастурларини такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллект асосида ишлайдиган "чат-бот" функциясини жорий этиш.


2024 йил

сентябрь


4.

Хизматлар фойдаланувчилар учун қулай ҳамда осон бўлишини таъминлаш мақсадида Ягона портал веб-сайти ва иловасининг мутлақо янги талқинини яратиш.


1. Фойдаланувчилар учун қулай ва осон бўлиши, фойдаланишда мослашувчанлик ҳамда инклюзивликни таъминлаш шартлари асосида Ягона портал веб-сайти ва иловасининг янги талқинини ишлаб чиқиш.

Бунда:

фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун Ягона порталдан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги хизматларни жорий этиш ҳамда мавжудларини мақбуллаштириш бўйича таклиф киритиш функцияларини жорий этиш.


2023 йил

декабрь


Рақамлаштириш вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази


2. Ягона порталнинг янги талқиндаги веб-сайти ва иловасини тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

январь


3. Янги талқиндаги веб-сайт ва иловани мутахассислар ҳамда барча тоифадаги аҳоли вакиллари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда доимий синовдан ўтказиш ва такомиллаштириб бориш.


2024 йил

январдан

бошлаб

доимий


5.

"Фуқаролар учун хизматлар портали" тамойили асосида Ягона порталнинг ривожланиш моделини такомиллаштириш.


"Фуқаролар учун хизматлар портали" тамойили асосида Ягона порталнинг ривожланиш моделини, шу жумладан, хизматларни жорий этиш жараёнлари ва чизмалари, портал фаолияти учун масъул бўлган бўлинмалар ўртасидаги муносабатлар ҳамда аниқ жавобгарлик даражаларини белгилаш.


2023 йил

ноябрь

Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


6.

Давлат идораларининг барча функцияларини хатловдан ўтказиб, рақамлаштириладиган жараён ва хизматларнинг тоифаларга (G2C, G2B, G2G) ажратилган аниқ рўйхати ва муддатларини белгилаш.


1. Давлат идораларининг барча функцияларини хатловдан ўтказиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


2. Давлат идораларининг функциялари рўйхатини жараён ва хизматлар тоифалари (G2C, G2B, G2G) кесимида ишлаб чиқиш.

Бунда, функциялар рақамлашганлик ҳолати ва даражасини аниқлаш, рақамлаштиришнинг аниқ муддатлари, механизмлари ва масъул идораларни кўзда тутиш.


2023 йил

декабрь


3. Функцияларни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


7.

Рақамли хизматларни Ягона порталда (my.gov.uz) жамлаш ва улар сонини ошириш.


1. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган рақамли хизматларни Ягона порталда (my.gov.uz) жамлаш ва уларнинг умумий сонини:



Рақамлаштириш вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази


2023 йилда - 570 тага;


2023 йил

декабрь


2024 йилда - 700 тага етказиш;


2024 йил

декабрь


2. Ягона порталда (my.gov.uz) тақдим этилаётган хизматларнинг автоматлашганлик даражасини 65 фоизга етказиш.


2024 йил

декабрь


8.

Хизматлар тақдим этилиши индикатори доирасида баҳоланадиган 32 та комплекс хизматлар гуруҳига кирувчи хизматларни онлайн кўрсатишдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган, шу жумладан "3 қадам" ва "user centric" тамойиллари асосида зарур комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

тендер савдоларини ўтказиш/тендер таклифларини юборишга мўлжалланган электрон харид платформаси мавжудлиги;

келиш ва транзит учун зарур бўлган виза олиш учун онлайн ариза юбориш;

транспорт воситаси (автомашина, юк машинаси, мотоцикл ва бошқалар)ни рўйхатдан ўтказиш ва/ёки муддатини узайтириш;

ички ишлар органларига онлайн мурожаат қилиш;

яшаш манзили ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилиш ёки рўйхатдан ўтишни онлайн амалга ошириш;

юридик шахс ёки тадбиркорлик субъектларини расмий рўйхатдан ўтказиш имконияти;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (шу жумладан дубликатини) олишга онлайн сўров юбориш имконияти;

ўлим ҳақидаги гувоҳнома (шу жумладан дубликатини) олишга онлайн сўров юбориш имконияти;

никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома (шу жумладан дубликатини) олишга онлайн сўров юбориш имконияти);

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш;

давлат экологик экспертизаси бўйича хулосалар олиш;

экологик рухсатномаларни олиш;

қурилишга доир рухсатномаларни олиш;

тадбиркорлик фаолиятига доир лицензияларни олиш;

республика ижро ҳокимиятида мавжуд бўш иш ўринлари (вакансия) учун ариза бериш;

давлат божлари ва жарималарини онлайн тўлаш имконияти;

суд қарори ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш жараёнларини рақамлаштириш ва онлайн ариза бериш имконияти;

сув таъминоти билан боғлиқ коммунал хизматлардан фойдаланиш бўйича электрон жараёнлар;

энергетика (электр ва газ) билан боғлиқ коммунал хизматлардан фойдаланиш бўйича электрон жараёнлар;

электрон ҳисоблар;

мобил хизматлар, смартфонлар учун иловалар, SMS хизмати, мобил браузер (соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф муҳит) орқали кўрсатилиши имкониятининг мавжудлиги;

талабаларнинг бакалавр ёки магистратура учун грантлар ёки изланувчиликка доир стипендияларга ариза топшириш имконияти;

ижтимоий ҳимоя дастурлари бўйича ариза юбориш имконияти;

кам таъминланганлар (бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ҳамда кам таъминланган оилага болалар нафақасини олиш учун ариза бериш), ногиронлиги бўлган шахслар, нуронийлар, меҳнат мигрантлари, аёллар ва ёшлар учун мўлжалланган хизматлардан фойдаланиш махсус имконияти;

доимий яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқи бўйича ариза юбориш;

судланганлик ҳолатини тасдиқловчи маълумот олиш учун ариза бериш;

суд маълумотларидан фойдалана олиш: маълумот олиш, ҳужжатни онлайн (очиш) кўриш, суд олиб бориш жараёни билан танишиш;

пенсия ва нафақадаги шахслар учун хизматлар;

касаллик ёки жароҳат сабабли нафақа (ёки товон пули) олиш учун ариза юбориш;

бола нафақаси учун ариза юбориш;

ногиронлик нафақасини олиш учун ариза юбориш;

ҳомиладорлик ва туғилиш билан боғлиқ нафақалар учун онлайн ариза бериш;

ишсизлик нафақасини олиш учун ариза юбориш ва бошқа барча нафақа турлари бўйича онлайн ариза юбориш.


1. 32 та комплекс хизматлар гуруҳига кирувчи хизматларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва улар доирасига кирувчи барча хизматлар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ

2. Шакллантирилган рўйхатдаги хизматларни амалда кўрсатиш ҳолатини таҳлил қилиш.


2023 йил

декабрь


3. Таҳлил натижаларига кўра хизматларни онлайн шаклга ўтказиш, биринчи навбатда мобил иловада жорий этиш ва мавжудларини тўлиқ автоматлаштириш, соддалаштириш бўйича рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасига таянган ҳолда аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


4. Хизматлар тақдим этилиши индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни яхшилаш бўйича "Йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


9.

Технология индикатори доирасида баҳоланадиган 20 та кўрсаткич ва талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

миллий даражада кенг фойдаланиладиган ҳар қандай қидирув тизими натижаларининг биринчи саҳифасида давлат порталларини топиш имкониятининг мавжудлиги;

қидирув функцияси;

сайт харитаси;

мурожаат юбориш имконияти;

"Биз билан боғланинг" функциясининг мавжудлиги;

миллий порталларнинг "HTTPS" протоколидан фойдаланиши;

фойдаланувчи учун қулай веб-дизайн;

сўнгги вақтлардаги янгиланиш бўйича маълумот;

кенгайтирилган қидирувни амалга ошириш имконияти;

энг кўп ишлатиладиган онлайн хизматларни танлаш ёки белгилаш имконининг мавжудлиги;

аввал бажарилган амаллар ёки транзакцияларни кўриш имконияти;

онлайн хизматларни осон тушуниш учун мўлжалланган йўриқнома ёки улардан фойдаланиш бўйича қўлланмалар мавжудлиги (ёрдам олиш учун ҳаволалар билан бирга);

фуқароларнинг ўз шахсий маълумотларидан фойдалана олиш имконияти;

юридик шахсларнинг ўз шахсий маълумотларидан фойдаланиш имконияти;

юридик шахслар томонидан ўз шахсий маълумотларини ўзгартириш имконияти;

транзакциялар ёки амалларнинг бажарилган қисмларида сақлаш ва уларни келгусида давом эттира олиш имконияти;

сунъий интеллект асосида ишлайдиган "чат-бот" функциясининг мавжудлиги;

W3C стандартларига мослиги (CSS style sheet/markup validity);

WCAG2.0 талабларига мослиги.


1. 20 турдаги кўрсаткич ва талаблар бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


4. Технология индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткич ва талаблар бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


10.

Институционал тузилма индикатори доирасида баҳоланадиган 16 та кўрсаткич ва талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

ҳукумат ва миллий порталлар фаолиятини такомиллаштириш;

ҳукумат таркиби, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ташкилий тузилмаси ва/ёки таркиби ҳақида маълумотлар жойлаштирилиши;

миллий портал ва веб-сайтларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар таркибий тузилмалари, шу жумладан тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳақида долзарб маълумотлар мавжудлиги;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва агентликлари расмий ахборот ресурсларига ҳаволалар мавжудлиги;

махфийлик бўйича маълумотлар мавжудлиги;

онлайн хизматлардан фойдалана олиш учун ягона рақамли идентификаторларнинг қўлланиши;

Рақамли ҳукумат ёки унга мос келувчи миллий стратегиянинг мавжудлиги;

фуқароларнинг давлат маълумотларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумот;

шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, сиёсат ва низомларнинг мавжудлиги;

киберхавфсизлик бўйича тартибга солишга қаратилган қонун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, тартиб (сиёсат) ёки низомнинг мавжудлиги;

IT-соҳасига масъул бўлган миллий даражадаги раҳбар ёки унга тенглаштирилган шахс тўғрисида умумий маълумотлар (шу жумладан, боғланиш маълумотлари билан) мавжудлиги;

электрон иштирок тўғрисида қонун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, низом ёки йўриқномаларнинг мавжудлиги;

давлат очиқ маълумотлари тўғрисида қонун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, низом ёки йўриқномаларнинг мавжудлиги;

соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳит, суд йўналишларини тартибга солувчи идоралар расмий веб-сайти ҳамда ушбу соҳа расмий ахборот ресурсларига ҳавола мавжудлиги;

соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳит, суд соҳаси билан боғлиқ тартиб (сиёсат) тўғрисида маълумотнинг мавжудлиги;

маълумотлар йўналишида миллий стратегия ёки тартибнинг мавжудлиги.


1. 16 турдаги зарур маълумотлар, ахборот ресурслари мавжудлиги ва долзарблиги ҳамда чора-тадбирлар кўрилиши бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


4. Институционал тузилма индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткич ва талаблар бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштиришга қаратилган "йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


11.

Контент тақдим этиш индикатори доирасида баҳоланадиган 10 та талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

миллий портал(лар) давлат тилидан бошқа тилларда ҳам юритилиши;

давлат хизматлари учун онлайн тўловлардан ташқари бошқа йўллар орқали тўлаш имконияти мавжудлиги;

ўтказилиши режалаштирилаётган тендер ва харидлар ҳақида эълонлар мавжудлиги ҳамда улар ҳақида очиқ ва доимий манбадан маълумот олиш имконияти;

ўтказилган онлайн тендер ва харид натижалари ҳақида маълумотлар мавжудлиги;

хусусий сектор билан ҳамкорликда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

киоскалар, жамоат марказлари, почта бўлинмалари, кутубхоналар ва жамоат жойлари ёки Wi-Fi зоналарда электрон хизматлардан бепул фойдалана олиш имкониятлари мавжудлиги ва уларнинг исботи ҳақидаги маълумотларнинг жойлаштирилганлиги;

онлайн хизмат ва функция (сервис)лардан фойдаланганлик ҳақида статистик маълумотларнинг мавжудлиги;

таълим олиш учун мавжуд стипендия ва грантлар ҳамда давлат томонидан ушбу соҳага ажратиладиган бошқа молиялаштириш дастурлари ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган ҳаволалар мавжудлиги;

сурункали касаллик ёки ногиронлиги бўлган ва узоқ вақт давомида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг тиббий ва нотиббий эҳтиёжлари учун кўрсатиладиган узоқ муддатли ёрдам бўйича турли хизматлар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги.


1. 10 турдаги зарур маълумотлар, ахборот ресурслари мавжудлиги ва долзарблиги ҳамда чора-тадбирлар кўрилиши бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


4. Контент тақдим этиш индикатори доирасидаги кўрсаткичларни яхшилаш бўйича "йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар

12.

Электрон иштирок этиш индикатори доирасида баҳоланадиган 29 та талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

электрон иштирок этиш учун мўлжалланган портал(лар)нинг мавжудлиги;

ижтимоий тармоқлар функциялари жорий этилганлиги (мавжудлиги);

реал вақт режимида чат орқали қўллаб-қувватлаш функциялари фаолияти;

электрон хизматлардан фойдаланиш (шу жумладан, фойдалана олиш) бўйича қулайликни ошириш юзасидан таклиф, эътироз ва изоҳлар билдириш имконияти;

давлат хизматчилари ёки ташкилотларидаги коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш имконияти;

электрон иштирок этиш бўйича яқинлашиб келаётган тадбирларга жамоатчиликни жалб қилишга қаратилган эълонлар ёки тақвимлар;

қарор қабул қилишга доир муҳокамалар бўйича маълумотлар олиш учун онлайн воситалар;

электрон иштирок этиш асосида билдирилган таклифлар бўйича янги қарорлар қабул қилиниши, норматив ҳужжат имзоланиши ёки хизматлар жорий этилганлиги ҳақида маълумотлар;

Ҳукуматнинг очиқ маълумотлар портали;

очиқ маълумотлар порталидаги маълумотлар луғати ёки мета маълумотлар;

Ҳукуматнинг очиқ маълумотлари тўпламидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ёки қўлланманинг мавжудлиги;

янги турдаги маълумотлар тўпламини эълон қилишни таклиф қилиш ёки сўраб олиш имконияти;

очиқ маълумотлар порталидан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган танлов, хакатон ва тадбирлар ташкил этилиши ҳақида маълумот;

очиқ маълумотлар порталида Давлат бюджети харажатлари тўғрисида маълумотлар тўплами;

геоахборот тизимлари ва бошқа геофазовий маълумотлар;

фойдаланувчининг онлайн ёки мобиль хизматлардан қониқиш даражасини аниқлаш бўйича баҳолаш натижалари;

очиқ маълумотлар портали ва расмий веб-сайтда давлат томонидан соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф- муҳит ва суд соҳалари учун Давлат бюджети харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

сўнгги 12 ой ичида соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф- муҳит ва суд йўналишида фуқаролар иштирокида ўтказиш кўзда тутилган маслаҳатлар;

сўнгги 12 ой ичида соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф- муҳит ва суд йўналишида фуқаролар иштирокида форум, сўровнома ва саволларга доир онлайн амалга оширилган маслаҳатлар;

сўнгги 12 ой мобайнида соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф- муҳит ва суд йўналишларида қарорлар қабул қилинишида фуқароларнинг фикр ёки таклифлари инобатга олинганлиги;

соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳит ва суд йўналишларида давлат очиқ маълумотлари тўплами;

меҳнат қонунчилиги борасида ҳуқуқбузарликлар тўғрисида онлайн мурожаат йўллаш имконияти;

биргаликда бюджетни тақсимлаш имконияти ёки бу борадаги механизм мавжудлиги;

давлат очиқ маълумотлари тўпламидан эркин фойдаланиш имкониятини берувчи очиқ маълумотлар лицензияси (ODbL) мавжудлиги;

соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳит ва суд йўналишлари бўйича Давлат бюджети ҳамда ушбу йўналишдаги харажатларга доир маълумотлар;

давлат очиқ маълумотларининг реал вақт режимида мавжудлиги;

соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳит ва суд йўналишларида ҳамкорликда ёки биргаликда электрон хизматлар жорий этилиши ёки шакллантирилиши;

электрон жамоавий мурожаат ёки бу борадаги механизмлар;

охирги 12 ой ичида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари, жумладан меҳнат мигрантлари, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, ёшлар, эҳтиёжманд оилалар билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилинишида уларнинг фикрлари ёки таклифлари инобатга олинганлиги.


1. 29 турдаги талаблар бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва ҳал этилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


4. Электрон иштирок этиш индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни яхшилаш бўйича "йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


13.

Барча хизматларни, биринчи навбатда, Ягона портал мобиль иловасида автоматлашган шаклда (маълумот ва ҳужжат талаб этмасдан) жорий этиш ишларини самарали ташкил этиш.


1. Мобиль иловада жорий этилиши лозим бўлган оммабоп давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Давлат ташкилотлари томонидан электрон хизматларни кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган мобиль иловаларнинг SDK дастурини ишлаб чиқиш орқали микроилова кўринишида myGov иловасида тизимли равишда жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


3. Ягона портал мобиль иловасида тақдим этилаётган давлат хизматларини оммалаштириш бўйича PR-кампания дастурини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


14.

БМТнинг Электрон ҳукумат рейтинги бўйича баҳолаш мезонлари ва талаблари асосида Рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини баҳолаш рейтингини (NIS.UZ-ахборот тизими) такомиллаштириш.


1. БМТнинг Электрон ҳукумат рейтинги бўйича сўнгги ҳисоботи маълумотлари асосида Рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини баҳолаш рейтингининг янги таҳрирдаги методикасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Янги таҳрирдаги методикани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.


2024 йил

январь


15.

"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш.


Илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь

Рақамлаштириш вазирлиги

16.

Барча рақамли хизматларни Ягона портал мобиль иловасида автоматлашган шаклда жорий этиш.


1. Мобиль иловада жорий этилиши лозим бўлган оммабоп давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

декабрь


Рақамлаштириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ягона порталнинг мобиль иловасида рақамли хизматларни автоматлашган шаклда жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


3. Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи Ягона портал мобиль иловасида кўрсатилишини таъминлаш.


2024 йил

декабрь


17.

Рақамли хизматларни содда шаклда (user-centric), шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қулай шаклда жорий этиш бўйича ҳуқуқий ва технологик талабларни ўрнатиш.


1. Электрон давлат хизматларини содда шаклда (user-centric), шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қулай шаклда жорий этиш бўйича ҳуқуқий ва технологик талабларни тасдиқлаш бўйича қуйидаги стандартлар лойиҳасини ишлаб чиқиш:

электрон давлат хизматлари, жараёнларни моделлаштириш ва реинжиниринг қилиш (умумий талаблар);

электрон давлат хизматларини яратиш босқичлари;

электрон давлат хизматлари, рақамли трансформацияга қўйиладиган умумий талаблар.


2024 йил

март


Рақамлаштириш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Стандарт лойиҳасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш чораларини кўриш.


2024 йил

май


18.

Давлат ташкилотлари томонидан аҳолига рақамли хизматларни кўрсатиш жараёнини доимий мониторинг қилиш.


1. Давлат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган рақамли хизматлар бўйича ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Рақамлаштириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари


2. Хатлов натижаларига кўра, рақамли хизматларни кўрсатиш жараёнини ўрганиш, бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш:

рақамли хизматларни фойдаланувчи тоифаларига кўра бир нечта тилда олиш имконияти яратилганлиги (шу жумладан имконияти чекланган шахсларга зарур шарт-шароитлар яратилганлиги);

рақамли хизматлар паспорти шакллантирилгани, ариза тўлдириш жараёни содда, қулай шаклга келтирилгани;

фойдаланувчини идентификация қилиш имконияти мавжудлиги;

рақамли хизматлар кўрсатиш сифатини баҳолаш ва таклифлар киритиш имконияти яратилгани;

рақамли хизматлар кўрсатилишининг ҳар бир босқичида аризанинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш ва ундаги узилишларни назорат қилиш имконияти яратилганлиги;

рақамли хизмат бўйича онлайн тўловни амалга ошириш имконияти яратилганлиги.


2024 йил

январдан бошлаб


3. Рақамли хизматларни кўрсатишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


       

II. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ИНДЕКСИ

        

19.

Телекоммуникация инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикасининг биринчи 35 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлаш.


1. Телекоммуникация инфратузилмаси индексида баҳолаш мезонларини таҳлил қилган ҳолда келгуси йилларда телекоммуникация тармоғини кенгайтириш мақсадида, оператор ва провайдерлардан бирламчи маълумотларни тўплаш ҳамда уларни таҳлил қилиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Таҳлилий маълумотлар асосида мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ва уларга эришиш бўйича тадбирларни назарда тутувчи "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва "Рақамли ҳукумат" лойиҳа офисига киритиш.


2023 йил

декабрь


          

2.1. Ҳар 100 нафар аҳолига нисбатан мобиль

уяли алоқа абонентлари сонини ошириш

         

20.

Мобиль уяли алоқа таянч станциялари сонини ошириш.


1. Хизмат кўрсатувчи мобиль алоқа операторлари билан кенг полосали мобиль алоқа қамровини ошириш мақсадида таянч станцияларини ўрнатиш режасини тасдиқлаш.


2. Мобиль алоқа таянч станцияларининг умумий сонини 59 мингтага етказиш орқали мобиль алоқа хизматларининг қамрови ҳамда сифатини янада яхшилаш.


2023-2024

йиллар


Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


21.

Телекоммуникация хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш ва операторлар учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш.


1. Телекоммуникация хизматлари бозори ҳолати, мобиль алоқа операторлари учун яратилган шароитлар, уларга тақдим этилган имтиёз ва преференцияларни таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Рейтингда илғор натижаларга эга хорижий мамлакатларнинг телекоммуникация хизматлари бозори ҳолати, мобиль алоқа операторлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларга тақдим этилган имтиёз ва преференцияларини ўрганиб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


3. Телекоммуникация тармоқлари ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда иштирок этиш учун тенг имкониятларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


        

2.2. Кенг полосали интернет

фойдаланувчилари улушини ошириш

         

22.

Интернетдан фойдаланиш тезлигини ошириш.


1. Кичик тариф режасида мавжуд тезликни ошириш чораларини белгилаш.


2024 йил

май


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Белгиланган чоралардан келиб чиққан ҳолда интернет хизмати кичик тариф режаси бўйича тезликни 8 Мбит/секундга етказиш.


2024 йил

декабрь


23.

Аҳоли учун тақдим этиладиган Интернет тезлигини ошириш чораларини белгилаш.


Халқаро пакетли коммутация марказлари ўтказувчанлик қобилиятини босқичма-босқич ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2023 йил

ноябрь

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


        

2.3. Ҳар 100 нафар аҳолига нисбатан стационар

(симли) кенг полосали интернет абонентлар

сонини ошириш

         

24.

Кенг полосали симли интернет билан таъминланганлик даражасини ошириш.


1. Магистрал телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 250 минг километрга етказиш.


2. 700 мингта кенг полосали интернет портлар ўрнатиш орқали улар сонини 5,7 миллионтага етказиш.


3. Аҳоли масканларини юқори тезликдаги кенг полосали симли интернет билан таъминлаш даражасини:


2023-2024

йиллар


Рақамлаштириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2023 йилда 88 фоиз;


2023 йил

декабрь


2024 йилда 100 фоизга етказиш.


2024 йил

декабрь


25.

"Охирги миля" тамойили асосида провайдерларга интернет тармоғини ўтказиш бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш.


"Охирги миля" тамойили асосида "Ўзбектелеком" АК томонидан тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига тармоқ олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш.


2023 йил

ноябрдан

бошлаб

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


26.

Республиканинг барча аҳолиси учун юқори тезликдаги интернетга уланиш имкониятини яратиш бўйича зарур чораларни белгилаш.


Юқори тезликдаги интернетга улаш юзасидан барча зарур чораларни қамраб олган 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


27.

Ҳудудларда аҳолини симли кенг полосали интернет хизматлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида магистрал нуқталардан тураржой ва бизнес объектларгача бўлган масофада интернет тармоқлари ўтказилиши учун хусусий провайдерларни "охирги миля" тамойили асосида қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш.


1. Оператор ва провайдерларнинг туман (шаҳар)ларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Магистрал нуқталардан тураржой ва бизнес объектларгача бўлган масофада интернет тармоқлари ўтказилиши учун хусусий провайдерларни "охирги миля" тамойили асосида қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ ҳисоб- китоблар асосида қўшимча иқтисодий-ҳуқуқий механизмларни назарда тутувчи таклифлар тайёрлаш.


2023 йил

декабрь


        

2.4. Ҳар 100 нафар аҳолига нисбатан

кенг полосали мобиль алоқа абонентлар

сонини ошириш

         

28.

Кенг полосали мобиль интернет билан қамраб олиш даражасини ошириш.


Аҳоли яшаш масканларини юқори тезликдаги мобиль интернет билан таъминлаш даражасини:



"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


- 2023 йилда 88 фоиз;


2023 йил

декабрь


- 2024 йилда 100 фоизга етказиш.


2024 йил

декабрь


29.

Автомагистраль йўлларда мобиль интернет қамровини тўлиқ таъминлаш.


1. Хизмат кўрсатувчи мобиль алоқа операторлари томонидан халқаро аҳамиятга эга магистраль автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобиль интернет қамрови даражасини ошириш учун мобиль алоқа таянч станцияларини ўрнатиш режасини тасдиқлаш.


2. Халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобиль йўлларида кенг полосали мобиль алоқа қамровини ошириш мақсадида қўшимча таянч станциялари ва ускуналарини ўрнатиш

.

2023-2024

йиллар

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


30.

Кенг полосали мобиль алоқа хизматларидан фойдаланувчи абонентлар сонини ошириш учун шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича зарур чораларни белгилаш.


1. Кенг полосали мобиль алоқа абонентлари сонини ошириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқиш ва таҳлилий маълумот тайёрлаш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Таҳлилий маълумот асосида мобиль алоқа фойдаланувчилари сонини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


        

III. ЭЛЕКТРОН ИШТИРОК ЭТИШ ИНДЕКСИ

       

31.

Электрон иштирок этиш индексида Ўзбекистон Республикасини биринчи 15 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқиш.


1. Электрон иштирок индексида баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда уларга эришиш бўйича икки йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Мазкур кўрсаткичлар бўйича аниқланган ҳар бир камчилик ва халқаро талабларга номувофиқликларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва "Рақамли ҳукумат" лойиҳа офисига киритиш.


2023 йил

декабрь


32.

Электрон маълумот индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Индикаторга доир кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги амалдаги ҳолатни мақсадли ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги индикаторларда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


33.

Электрон маслаҳат индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Индикаторга доир кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги амалдаги ҳолатни мақсадли ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ

2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги индикаторларда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


34.

Электрон қарор қабул қилиш индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Индикаторга доир кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги амалдаги ҳолатни мақсадли ўрганиш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги индикаторларда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


35.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг раҳбарлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш, уларга онлайн мурожаат йўллаш ва жавоб олиш имконини берувчи, вазирлик, идора ва ташкилотлар биринчи раҳбарлари томонидан юритиладиган интернет-блог функцияларидан иборат махсус платформа фаолиятини йўлга қўйиш.


Аҳоли билан электрон мулоқотни таъминлаш учун қуйидагиларни назарда тутувчи махсус платформа жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

идоралар биринчи раҳбарлари тўғрисида маълумот олиш ҳамда улар томонидан Интернет-блог юритиш;

идоралар биринчи раҳбарларига онлайн мурожаат қилиш ва жавоб олиш;

қарорлар қабул қилишда жамоатчилик фикрини сўровнома асосида аниқлаш;

дастурлар ижроси бўйича интернет-конференциялар юритиш.


2023 йил

декабрь

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Электрон иштирок этиш индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


       

IV. ИНСОН КАПИТАЛИ ИНДЕКСИ

       

36.

Инсон капитали индексида Ўзбекистон Республикасининг биринчи 30 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқиш.


1. Инсон капитали индексида баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда уларга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Мазкур кўрсаткичлар бўйича аниқланган ҳар бир камчилик ва халқаро талабларга номувофиқликларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"га киритиш.


2024 йил

декабрь


37.

Мактабдан олий таълимгача босқичда ялпи қамров ҳамда давомийлик муддати бўйича ЮНЕСКО баҳолаш мезонларини жорий этиш ва таълим соҳасида сиёсатни ишлаб чиқишда мазкур кўрсаткичларни инобатга олиш.


1. БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингидаги Инсон капитали индексида баҳолаш мезонларини таҳлил қилиш.


2023 йил

октябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Баҳолаш мезонларини жорий этиш ва таълим соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш юзасидан ЮНЕСКО масъул бўлинмалари билан музокаралар олиб бориш.


2023 йил

ноябрь


3. Олиб борилган музокаралар натижасида мактабдан олий таълимгача босқичда ялпи қамров ҳамда давомийлик муддати бўйича ЮНЕСКО баҳолаш мезонларини жорий қилиш юзасидан амалий чора-тадбирларни белгилаш.


2023 йил

декабрь


4. ЮНЕСКО ва БМТ Департаменти экспертлари билан музокаралар олиб бориш, таълим олиш кутилаётган давомийлик бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини асослаш.

2024 йил

январдан

бошлаб

доимий


38.

Таълим қамровининг ялпи коэффициенти, таълим олишнинг кутилаётган давомийлиги, таълим олишнинг ўртача давомийлиги индикатори доирасида баҳоланадиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Индикаторга доир кўрсаткичларни аниқлаш ва улар бўйича мамлакатимиздаги амалдаги ҳолатни мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада индикаторда юқори натижага эга давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва амалга оширилиши лозим бўлган чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


39.

Аҳоли, жумладан нуронийлар, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг онлайн хизматлардан фойдаланиши кўрсаткичларини ошириш.


Аҳоли, жумладан нуронийлар, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни онлайн хизматлардан фойдаланиш ва IT-билимлар бўйича "ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида бепул ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

Бунда, рақамли технологиялар ўқув марказларида ўқув курсларини ташкил этиш ва уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича чораларни кўзда тутиш.


2024 йил

январь

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


        

V. МАҲАЛЛИЙ ОНЛАЙН ХИЗМАТЛАР ИНДЕКСИ

         

40.

Маҳаллий онлайн хизматлар индексида Ўзбекистон Республикасининг биринчи 30 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқиш.


1. Маҳаллий онлайн хизматлар индексида баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда уларга эришиш бўйича икки йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларни аниқлаш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Мазкур кўрсаткичлар бўйича аниқланган камчилик ва халқаро талабларга номувофиқликларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"га киритиш.


2023 йил

декабрь


3. Маҳаллий онлайн хизматлар индексига асосан тадқиқот мақсадида Тошкент шаҳрини баҳолашдан ўтказиш.


2024 йил

январь


41.

Жамоат транспорти ҳаракатига оид ҳамда яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида маълумот берувчи махсус порталларни ишга тушириш.


1. Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатига оид ахборот берувчи махсус портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2024 йил

август


Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамлаштириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


2. Яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида маълумот берувчи махсус портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, мавжудларини такомиллаштириш.


2024 йил

май


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


42.

Аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича "112" ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини йўлга қўйиш.


Шошилинч тезкор хизматлар (ёнғин-қутқарув, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати) бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлашни таъминловчи "112" ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини 2024 йилда республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич тўлиқ ишга тушириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Рақамлаштириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


43.

Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳамда "ақлли чорраҳа" ва "ақлли светофор" бошқарув тизими асосидаги чорраҳаларни ташкил этиш.


1. Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш бўйича зарур чораларни белгилаш.


2. Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш бўйича рақамли технологияларни жорий этиш.


3. Илғор хорижий тажриба асосида "ақлли чорраҳа" ва "ақлли светофор" бошқарув тизими асосидаги чорраҳаларни ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўриш.


2024 йил

декабрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


44.

Ягона порталда янги автотранспорт воситалари ва тиркамаларини (ярим тиркамалари) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш гувоҳномаси ва давлат рақам белгисини етказиб бериш) хизматини жорий этиш.


1. Хизматни жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


Ички ишлар вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Техник ҳужжатлар асосида интерактив хизматни Ягона порталда жорий этиш ва ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


45.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш жараёнларида аҳоли билан электрон мулоқотни йўлга қўйиш.


Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали аниқланадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати юзасидан юбориладиган қарор ва хабарномалар бўйича аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш (шикоят юбориш) имкониятини яратиш ҳамда Ягона порталда жорий этиш.


2024 йил

июль

Ички ишлар вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


46.

Электрон тиббий карта, рецепт ва марказлашган харид ахборот тизимини жорий қилиш.


1. Барча туман (шаҳар)лардаги бирламчи тиббиёт муассасаларида Электрон тиббий карта (тиббий маълумотлар регистрлари ва омборлари) тизимини ишга тушириш.


2023 йил

декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланишини кодлари билан биргаликда "Электрон рецепт" тизимига улаш.


2024 йил

май


3. "Электрон рецепт" (тўлиқ талқини) тизимини синов тариқасида Тошкент шаҳрида ишга тушириш.


2024 йил

июль


4. Марказлашган тартибда харид қилинадиган дори воситалари мониторинги бўйича ахборот тизимини ишга тушириш.


2024 йил

ноябрь


47.

Технология индикатори доирасида баҳоланадиган 18 та кўрсаткич ва талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

ҳокимлик билан боғланиш маълумотларининг мавжудлиги;

браузерлар орқали фойдаланиш имкони таъминланганлиги;

порталда маълумотларни излаш ҳамда олишнинг осонлиги ва қулайлиги;

мобиль қурилмалар ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжудлиги;

портал навигациясининг қулайлиги;

маълумотларни излаш ҳамда олишнинг ички механизми мавжудлиги;

ички маълумотларни кенгайтирилган излаш механизми мавжудлиги;

дизайн ва ташқи кўриниш бўйича стандартларга мослиги;

фойдаланиш қулайлиги борасидаги стандартлар;

фойдаланувчиларни онлайн қўллаб-қувватлаш имкониятининг мавжудлиги;

онлайн хизматлардан фойдаланиш (сони, фойдаланиш статистикаси ва бошқалар) бўйича маълумотлар;

портал маълумотларининг янгиланиши;

шахсий маълумотлар мавжудлиги;

шахсий маълумотларни янгилаш имконияти;

тадбиркорликка доир маълумотлар;

тадбиркорликка доир маълумотларни янгилаш имконияти;

техник қўллаб-қувватлаш хизматининг телефон рақамлари.


1. 18 турдаги кўрсаткич ва талаблар бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


48.

Институционал тузилма индикатори доирасида баҳоланадиган 9 та талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

ҳокимлик портали мавжудлиги;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг электрон ҳукумат стратегияси мавжудлиги;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг ташкилий тузилмаси мавжудлиги;

таркибий бўлинмалар (департамент, бошқарма, бўлимлари) раҳбарлари тўғрисида ҳамда улар билан боғланиш бўйича маълумотлар мавжудлиги;

давлат маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқининг таъминланиши;

маълумотларни ошкор этмаслик бўйича (конфиденциаллик) сиёсатнинг мавжудлиги;

очиқ маълумотлар билан ишлаш тартиби;

ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига ҳаволалар;

порталда аутентификация қилиш имконияти.


1. 9 турдаги зарур маълумотлар, ахборот ресурслари мавжудлиги ва долзарблиги ҳамда чора-тадбирлар кўрилиши бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.

2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.

2023 йил

ноябрь




2023 йил

декабрь



2024 йил

январь

"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ

49.

Контент тақдим этиш индикатори доирасида баҳоланадиган 21 та талаб бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

хорижий тиллардаги талқинининг мавжудлиги;

ҳокимлик тўғрисидаги маълумотнинг мавжудлиги;

об-ҳаво ҳамда табиий офатлар тўғрисида огоҳлантиришлар берилиши йўлга қўйилганлиги;

харидлар бўйича эълонлар мавжудлиги;

харидлар натижаси тўғрисидаги маълумотлар;

тақдим этилаётган (кўрсатилаётган) хизматлар тўғрисида маълумотлар мавжудлиги;

фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда кўрсатиладиган хизматлар;

бепул Интернетдан фойдаланиш масканлари тўғрисида маълумот (интерактив харита);

экология (утилизация марказлари, яшил макон зоналари манзиллари, дарахтлар) ва атроф муҳит тўғрисидаги маълумотлар;

таълим ҳақида ҳамда соҳа ташкилотлари манзиллари тўғрисида маълумотлар (интерактив харита) мавжудлиги;

ижтимоий ҳимояга доир маълумотлар (ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари, пенсия тарқатиш марказлари, соғлиқни тиклаш пансионатлари ва ташкилотлари ва бошқалар тўғрисида) мавжудлиги;

спорт мажмуалари ҳамда маданият марказлари, музейлар, театр, кино ва кўнгилочар парклар тўғрисида маълумотлар (интерактив харита) мавжудлиги;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари (қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, ёшлар) учун мўлжалланган маълумотларнинг мавжудлиги;

суд жараёнларининг онлайн трансляциясини кузатиб бориш, судга чақирув қоғозлари ҳолатини текшириш, суд бинолари манзиллари ва уларнинг иш вақти, судьялар тўғрисида маълумотлар мавжудлиги;

қлли шаҳар" тамойили доирасида амалга оширилган лойиҳаларнинг амалиётга жорий этилганлиги;

замонавий технологиялар (AI, блокчейн, IoT ва бошқалар)ни амалиётда қўллаш ҳолати;

статистик ва тадқиқот натижалари маълумотлари мавжудлиги;

жамоат транспорти ҳаракати тўғрисида маълумотлар;

мобиль иловалар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имконияти;

чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш бўйича маълумотлар (утилизация қилиш манзиллари, усуллари ва бошқалар);

йўл ҳаракати хавфсизлигига доир маълумотлар мавжудлиги (қоидалар, уларни бузганлик учун жазо турлари ва жарималар миқдори, жарималарни тўлашдаги имтиёзлар, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда мурожаат қилиш учун телефон рақамлари ва бошқалар);

MGPдан фойдаланиш статистикаси.


1. 21 турдаги зарур маълумотлар, ахборот ресурслари мавжудлиги ва долзарблиги ҳамда чора-тадбирлар кўрилиши бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


4. Контент тақдим этиш индикатори бўйича кўрсаткчиларни яхшилаш юзасидан "йўл харитаси"ни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


50.

Электрон иштирок этиш индикатори доирасида баҳоланадиган 17 та талаблар бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

ҳокимликнинг электрон почта манзили орқали мурожаатларга жавоб бериши;

ҳокимликнинг электрон почта манзили орқали тақдим этилган жавобининг мазмуни;

маҳаллий бюджет ва уларнинг сарф-харажати бўйича маълумотлар;

очиқ маълумотларни тақдим этиш;

очиқ маълумотларда мета шаклидаги маълумотлар мавжудлиги;

зўравонликка доир барча турдаги ҳолатлар ҳақида хабар бериш;

реал вақт режимида мулоқот имконияти (онлайн ёрдамчи, чат функциялари);

қайта алоқа ва шикоят йўллаш имконияти мавжудлиги;

онлайн муҳокама қилиш имконияти мавжудлиги;

ижтимоий тармоқлар функциялари мавжудлиги;

жамоат жойларида содир бўлган ҳодисалар тўғрисида маълумот олиш (бериш) имконияти мавжудлиги;

аҳоли иштирокида бюджетни шакллантириш имконияти мавжудлиги;

ердан фойдаланиш режаси аҳоли иштирокида шакллантирилиши;

келгусида ўтказиладиган электрон иштирокка доир тадбирлар ҳақида маълумот;

маслаҳат жараёнлари ҳақида шарҳлар қолдириш;

ҳокимлик кенгашининг очиқ мажлислари тўғрисида маълумотлар мавжудлиги.


1. 17 турдаги талаблар бўйича амалдаги ҳолатни хатловдан ўтказиш ҳамда мақсадли ўрганишни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бу борада рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш ҳамда "Рақамли ҳукумат" лойиҳа офисига киритиш.


2024 йил

январь


51.

Хизматлар тақдим этилиши индикатори доирасида баҳоланадиган 17 та комплекс хизматлар гуруҳига кирувчи хизматларни онлайн кўрсатишдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган, шу жумладан "3 қадам", "user centric", "барчаси битта мобиль иловада" тамойиллари асосида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, қуйидаги масалаларни хатловдан ўтказиш:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига онлайн мурожаат юбориш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун онлайн ариза топшириш имкониятининг мавжудлиги;

қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш;

атроф-муҳит билан боғлиқ ишларни амалга ошириш (дарахтларни кесиш, кўнгилочар масканлар яратиш ва бошқалар) учун рухсатнома олиш;

тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек айрим турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома (лицензия)ни онлайн олиш имконияти мавжудлиги;

доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш манзили бўйича онлайн рўйхатга олиш имконияти;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани онлайн олиш имконияти;

ўлим ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш имконияти;

никоҳ ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш имконияти;

яшаш манзили ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилиш имконияти;

кўчмас мулкка (ерга) бўлган ҳуқуқни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконияти;

электрон харидлар бўйича сервис мавжудлиги;

бўш иш ўринлари ва уларга онлайн ариза топшириш имконияти;

тадбиркорликни бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш, рухсатнома (лицензия) олиш ва тўловларини онлайн тўлаш имконияти;

йиғимларни онлайн тўлаш имконияти;

ичимлик сув учун тўловларни онлайн тўлаш имконияти;

электр энергияси ҳамда газ учун тўловларни онлайн тўлаш имконияти.


1. 17 турдаги комплекс хизматлар гуруҳига кирувчи хизматларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва улар доирасига кирувчи барча хизматлар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


"Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул ишчи гуруҳ


2. Шакллантирилган рўйхатдаги хизматлар амалда кўрсатилиши ҳолатини таҳлил қилиш.


2023 йил

декабрь


3. Таҳлил натижаларига кўра хизматларни онлайн шаклга ўтказиш ва (ёки) мавжудларини тўлиқ автоматлаштириш, соддалаштириш бўйича рейтингда юқори натижага эга давлатларнинг ижобий тажрибасига таянган ҳолда аниқ чораларни ўз ичига олган "йўл харитаси"ни шакллантириш.


2024 йил

январь


         

VI. БМТНИНГ ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ РЕЙТИНГИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎРНИНИ

ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

        

52.

"Электрон ҳукумат тадқиқотлари" ҳисоботида эълон қилинадиган Электрон ҳукумат рейтингида мамлакатимизнинг 2030 йилга қадар биринчи 30 та ўриндаги давлатлар қаторига киришини таъминлашга қаратилган "Рақамли ҳукумат - 2030" стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бунда, рақамли ҳукумат тизимини ривожлантиришга эришиш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичлар ҳамда технологик Бош режани тасдиқлашни назарда тутиш.


1. Халқаро даражада тажрибага эга хорижий малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан тегишли индекслар бўйича баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда уларга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ўрнатилишини назарда тутувчи Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль


Рақамлаштириш вазирлиги, Стратегик ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, ОТФИВ, ММТВ, "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"


2. Стратегия лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март


53.

"Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси" фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.


1. "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"га белгиланган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали мутахассисларни жалб қилиш.


2023 йил

октябрь


Рақамлаштириш вазирлиги


2. "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси"ни жойлаштириш ва унга фаолият юритиш учун зарур шароитларни яратиш.


2023 йил

октябрь


3. "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси" фаолиятини молиялаштириш учун маблағлар ва грантлар жалб қилиш бўйича халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан музокаралар ўтказиш.


2023 йил

декабрь


4. Халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари маблағлари ва грантлари жалб қилингунига қадар қонунчиликда тақиқланмаган манбалардан маблағлар ва грантлар жалб қилиш ҳисобига "Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси" фаолиятини молиялаштириш.


2023 йил

октябрдан

бошлаб


       

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат тадқиқоти"

ҳисоботининг Онлайн хизмат кўрсатиш

индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун

масъул ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

             

1. Ш. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. К. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари


4. Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


5. О. Омонов

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


6. У. Бегимкулов

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари


7. Ж. Абруев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари


8. Ж. Казбеков

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари


9. М. Мирмаксудов

-

Кадастр агентлиги директори ўринбосари


10. С. Абдуллаев

-

Адлия вазирлиги департамент бошлиғи


11. Ш. Маткаримов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент бошлиғи


12. А. Мухитдинов

-

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори


13. А. Султонов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

             

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

       

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат тадқиқоти"

ҳисоботининг Электрон иштирок этиш

индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш учун

масъул ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

                

1. О. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. А. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


3. О. Қудратов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари


4. Ш. Рабиев

-

адлия вазири ўринбосари


5. У. Бегимкулов

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари


6. Г. Рахимова

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


7. С. Бузрукхонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари


8. Р. Турдибоева

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари


9. Ғ. Бозоров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари


10. Ф. Худайкулов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи


11. А. Султонов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи


12. И. Саипов

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари


13. В. Кравченко

-

Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази директори, Ишчи гуруҳ котиби

          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат тадқиқоти"

ҳисоботининг Телекоммуникация инфратузилмаси

индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш

учун масъул ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

              

1. Ж. Махсудов

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


3. Д. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" директори


4. З. Зияев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари


5. Н. Хасанов

-

"Ўзбектелеком" АК бошқаруви раиси


6. У. Шакиров


"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" ДУК директори


7. З. Астанов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти бошлиғи


8. Ж. Арипов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари


9. Келишувга кўра

-

телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи оператор ва провайдерлар раҳбарлари


10. М. Юлдашев

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

           

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат тадқиқоти"

ҳисоботининг Инсон капитали индексидаги

кўрсаткичларни яхшилаш учун

масъул ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

               

1. К. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. У. Шарифходжаев

-

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари


3. Р. Каримжонов

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари


4. З. Зияев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари


5. А. Эшчанов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти бошлиғи


6. С. Бутанов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи


7. Э. Муродов

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи


8. Ш. Эргашев

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги котибият бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

         

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-308-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат тадқиқоти"

ҳисоботининг Маҳаллий онлайн хизматлар

индексидаги кўрсаткичларни яхшилаш

учун масъул ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

          

1. А. Хен

-

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. О. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


3. Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


4. Э. Муродов

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи


5. М. Хадралиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "IT-med" давлат муассасаси раҳбари


6. А. Султонов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи


7. С. Абдуллаев

-

Адлия вазирлиги департамент бошлиғи


8. А. Мухитдинов

-

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори


9. В. Кравченко

-

Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази директори


10. Ғ. Бурхонов

-

Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

            

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь




















































































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск