ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /

Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 04.10.2023 й. 526-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 октябрдаги

526-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат даромадига олинган мол-мулкларни

соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида

"E-auksion shop" электрон савдо дўкони

орқали сотиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-auksion shop" электрон савдо дўкони (кейинги ўринларда - электрон дўкон) - давлат даромадига олинган мол-мулкларни сотиш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказишни таъминловчи "E-auksion" электрон савдо платформасидаги (кейинги ўринларда - савдо платформаси) электрон дўкон;


буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари (кейинги ўринларда - Бюро) томонидан белгиланган тартибда танлаб олинган савдо ташкилотлари ҳамда "Божхона-сервис" давлат муассасаси ва (ёки) унинг ҳудудий бўлимлари;


лот - буюртмачи томонидан сотиш учун электрон дўконга қўйилган савдо объекти;


оператор - электрон дўконда электрон онлайн-савдони ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ;


савдо иштирокчиси (кейинги ўринларда - иштирокчи) - электрон дўкон орқали электрон онлайн-савдода иштирок этиш учун электрон ариза берган юридик ёки жисмоний шахс;


савдо объекти - электрон дўкон орқали сотиладиган давлат даромадига олинган мол-мулклар (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно);


савдо қадами - савдо объекти бошланғич нархига нисбатан белгиланадиган фоиз;


савдо платформасидаги техник узилиш - электрон онлайн-савдо савдо жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Низом талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги, шу жумладан, электрон дўкондаги техник носозликлар;


хабарнома - электрон дўконда муайян лот бўйича электрон онлайн-савдо ўтказилиши тўғрисидаги маълумот;


шахсий кабинет - буюртмачи ёки иштирокчига савдо платформасидаги электрон онлайн-савдода буюртма бериш, қатнашиш, шахсий ҳисобварақни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан юборилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;


электрон онлайн-савдо (кейинги ўринларда - савдо) - электрон дўкон орқали савдо объекти нархини ошириб бориш тамойили асосида ўтказиладиган электрон савдо усули.


3. Давлат даромадига олинган мол-мулкларнинг электрон савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш доирасида операторнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

савдони белгиланган вақтда ташкил этиш ва ўтказиш;

электрон дўконда савдоларни инсон омили аралашувисиз ўтказилишини таъминлаш.


5. Савдода иштирок этиш учун буюртмачи ва иштирокчи савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

Савдо платформасида рўйхатдан ўтишда буюртмачи ва иштирокчининг паспорт ёки ID-карта маълумотлари, СТИРи, юридик манзили, банк реквизитлари, буюртмачи ва иштирокчи раҳбари (ёки ваколатли шахс)нинг паспорт ёки ID-карта ҳамда алоқа маълумотлари кўрсатилади.

Рўйхатдан ўтиш ва шахсни идентификация қилиш тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёки савдо платформасида яратилган махсус идентификациялаш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID, MyID) орқали тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.


6. Рўйхатдан ўтиш жараёнида буюртмачи ва иштирокчи савдони ўтказиш тартиби билан танишгани, савдо платформасининг, шу жумладан, электрон дўконнинг ўзига хос жиҳатлари ва тартиб-таомилларини қабул қилганлиги юзасидан оператор билан электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича электрон шартнома (оферта)ни ЭРИ ёки махсус идентификациялаш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID, MyID) орқали имзолайди.

Савдо платформасида рўйхатдан ўтмаган шахс савдони ўтказиш учун буюртма бера олмайди ва савдоларда иштирок эта олмайди.

Рўйхатдан ўтган буюртмачи ва иштирокчига савдо платформасида шахсий кабинет очилади.


7. Савдода иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва тегишли миқдордаги маблағ операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


8. Божхона органлари, Бюро ва бошқа органлар томонидан савдо объекти бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта буюртмачиларга берилиши мумкин эмас.


9. Божхона органлари, Бюро ва бошқа органлар билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада томонларнинг савдо объектини икки иш кунида савдога чиқариш ва иштирокчиларга кўрсатиш учун шароитлар яратиш, тўлиқ ва бут ҳолатда сақлаш, бир кундан ошмаган муддатда савдо ғолибига топширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилади.


10. Буюртмачи оператор билан электрон дўконда савдолар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан савдо платформаси орқали шартнома тузади.



2-БОБ. БУЮРТМАНИ ЯРАТИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

            

11. Савдо объекти савдога буюртмачи томонидан савдо платформаси орқали юборилган буюртмага асосан чиқарилади.


12. Буюртмага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади:

савдо объекти номи;

савдо объектининг бошланғич нархи;

савдо объектини тавсифловчи маълумотлар;

буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;

савдо объекти жойлашган манзил, фотосурат (камида 3 та) ва геолокацияси;

ижро ҳужжатининг нусхаси;

мол-мулкни хатлаш (рўйхатга олиш) далолатномасининг нусхаси;

мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар ва (ёки) баҳолаш тўғрисидаги хулоса нусхалари;

сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича мувофиқлик сертификатлари;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса).


13. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотлар киритилмаган ва/ёки тегишли ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, оператор буюртмани олган кунидан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай буюртмани савдо платформаси орқали буюртмачига қайтаради.

Буюртмачи оператор томонидан кўрсатилган камчиликларни бир ҳафта муддат ичида бартараф этиб, буюртмани қайта юборишга ҳақли.


14. Буюртмачи буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунга қадар савдо платформаси орқали электрон сўров бериш йўли билан савдодан олиши мумкин. Бунда савдодан олиш автоматик тарзда амалга оширилади. Савдода нарх тасдиқлангандан сўнг электрон сўров қабул қилинмайди ва савдони ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.



3-БОБ. САВДО ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

ХАБАРНОМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

         

15. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, оператор буюртмани олган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани электрон дўконда эълон қилади.

Оператор буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланмайди.


16. Савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади.

Тегишли лот бўйича савдо бошланганидан сўнг, электрон дўконда савдо бошланганлиги ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади.

Электрон дўконда савдо якунлангандан сўнг савдонинг якунланган вақти ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади.


17. Хабарнома қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

савдо ўтказиладиган охирги иш куни;

лот рақами ва савдо объекти номи;

лотнинг бошланғич нархи;

бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ифодаланган савдо қадами;

закалат пулининг бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори;

буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;

савдо объектини тавсифловчи маълумотлар;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

савдо объекти жойлашган манзил, фотосурат ва геолокацияси.

Оператор томонидан электрон дўконда савдо ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин савдо ўтказиш шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдодан олиш ҳамда савдо ўтказиш шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.


18. Оператор томонидан савдо платформасида савдо ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти таъминланади.



4-БОБ. САВДОНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

         

19. Иштирокчиларнинг савдода иштирок этиш бўйича аризалари электрон дўконда хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар автоматик тарзда қабул қилинади.

Иштирокчи ўз аризасини савдо якунлангунга қадар чақириб олишга ва такроран юборишга ҳақли, савдо жараёнида охирги ва охиргидан олдинги нархни тасдиқлаган иштирокчилар бундан мустасно.


20. Оператор барча иштирокчилар учун савдога кириш ва қатнашишда тенг имкониятлар таъминлайди.

Иштирокчиларга савдода иштирок этиш учун шахсий рақамлар берилади.


21. Савдо жараёнида иштирокчилар тўғрисида маълумотлар электрон дўконда акс эттирилишига йўл қўйилмайди.


22. Савдо хабарномада келтирилган кун ва вақтда бошланади.


23. Савдо ҳар битта лот учун алоҳида ўтказилади.


24. Савдо камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.


25. Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади.


26. Савдо қадами:

биринчи тўртта қадамда - савдо объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида;

бешинчи ва ундан кейинги қадамларда - савдо объекти бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Бошланғич нархи хабарнома жойлаштириш пайтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан юқори бўлган савдо объекти реализация қилинган тақдирда, савдонинг барча қадами, савдо объекти бошланғич нархининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.


27. Савдо хабарнома жойлаштирилган кундан кейинги иш куни соат 10:00 дан бешинчи (охирги) иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади.


28. Савдо иштирокчилардан лотни бошланғич нархдан битта савдо қадамига оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


29. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи буни савдони ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, савдони ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради.

Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдо якунланади.


30. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади ва унга тасдиқланган лот қиймати тўлагандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай савдо натижалари тўғрисидаги QR-кодли (матрик штрихли код) баённома расмийлаштирилади.


31. Баённома савдо ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетларига электрон шаклда юборилади.


32. Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.


33. Савдо ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб олишдан бош тортса ёки лот қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай салоҳиятли ғолибга у тасдиқлаган нархда лотни сотиб олишни таклиф қилади.


34. Лот қийматини тўлаган салоҳиятли ғолиб савдо ғолиби деб топилади ва унга савдо натижаси тўғрисида баённома тақдим этилади.


35. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда савдо вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иштирокчининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади ҳамда ушбу савдо техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да охирги тасдиқланган нархдан бир қадам оширилган нархни таклиф этишдан давом эттирилади.

Тўхтатилган лот бўйича савдо иштирокчиси давом эттириладиган савдо иштирокчиси сифатида унинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақами орқали хабардор қилинади. Иштирокчи хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.

Техник узилишни бартараф этиш даврида иштирокчи томонидан ўзи тасдиқлаган таклифлари қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.

Иштирокчининг компьютер ва (ёки) телекоммуникация жиҳозларида техник узилиш юз берганда, бу ҳолат савдо платформасидаги техник узилиш деб ҳисобланмайди ва савдо давом эттирилади.


36. Савдо қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

савдода қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;

савдода қатнашиш учун фақат бир нафар иштирокчидан ариза келиб тушган бўлса;

савдо куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;

мазкур Низомда белгиланган тартибда савдо ғолиби ва салоҳиятли ғолиб томонидан тасдиқланган лот қиймати белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.

Савдо ўтказилмаган деб топилган тақдирда, савдо объекти мазкур Низомда белгиланган тартибда такрорий савдога чиқарилади.



5-БОБ. ТАКРОРИЙ САВДО ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

            

37. Такрорий савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома савдо ўтказилмаган деб топилгандан сўнг автоматик тарзда электрон дўконга жойлаштирилади.

Бунда такрорий савдо савдо ўтказилмаган деб топилган кундан кейинги иш куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

Дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан бошлаб 30 календарь кун давомида савдо объекти сотилмаса, автоматик тарзда савдо объекти буюртмачига қайтарилади.

Савдо объекти дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган тақдирда, буюртмачи Бюро билан келишилган ҳолда савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиши мумкин.



6-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ВА ЗАКАЛАТ

ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ

         

38. Савдо ғолиби лот қийматини уч иш кунидан кечиктирмай тўлайди.

Салоҳиятли ғолибга сотиб олиш бўйича таклиф келиб тушган кундан бошлаб лот қийматини тўлаш учун уч иш кунлик муддат берилади.


39. Белгиланган тўловни амалга оширмаган савдо ғолиби (салоҳиятли ғолиб)нинг закалат миқдори қайтарилмайди.

Қайтарилмаган закалат миқдори оператор тасарруфида қолади.


40. Оператор савдони ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун савдо объектининг сотилган қийматидан бир фоиз миқдорида хизмат ҳақи олади.


41. Иштирокчи томонидан савдо платформаси орқали ариза чақириб олинган тақдирда, операторга хабарнома юборилиши ҳамда иштирокчининг сўровига кўра закалат суммаси иштирокчининг банкдаги ҳисобварағи (пластик картаси)га қайтарилиши савдо платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади.


42. Савдо бошлангандан сўнг охирги ва охиридан олдинги нархни тасдиқлаган иштирокчининг аризаси ва киритган закалати қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.


43. Закалат пули иштирокчининг савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағига кирим қилинади, бунда унинг сўровига кўра, банкдаги ҳисобварағи (пластик картаси)га савдо якунланган деб топилган кундан сўнг қуйидаги тартибда қайтарилади:

салоҳиятли ғолибга - савдо якунлангандан сўнг ғолиб томонидан лот қиймати тўлангандан бошлаб уч иш куни ичида;

қолган иштирокчиларга - савдо якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

Иштирокчига закалат пули қайтарилганда, банк ҳисобварағи (пластик карта рақамлари) нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра тўлов операторнинг банк ҳисобварағига қайтиб тушган ҳолларда, оператор иштирокчини бу ҳақда савдо платформаси орқали огоҳлантиради. Бунда закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобварағига бириктирилади. Иштирокчи банк ҳисобварағи (пластик карта рақами) тўғри кўрсатилган ҳолда закалат пулларини қайтариш бўйича сўров юбориши мумкин.


44. Савдо натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида жамланади ва савдо ғолиби томонидан шахсий кабинети орқали савдо объектини қабул қилиб олганлиги тасдиқлагандан сўнг маблағлар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.

Савдо ғолиби лот реквизитларида кўрсатилган барча параметрларга тўлиқ мос келувчи савдо объектини қабул қилишдан бош тортган тақдирда, тарафлар (ғолиб, буюртмачи ва оператор)нинг келишувига асосан тўланган пул маблағлари ушбу Низомда белгиланган тартибда (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) савдо ғолибига қайтарилади. Бунда буюртма оператор томонидан буюртмачига автоматик тарзда қайтарилади.

Тарафлар келиша олмаган тақдирда, ушбу низоли масала суд тартибида кўриб чиқилади.

Низоли масала ҳал этилмагунга қадар савдо ғолиби томонидан тўланган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади.


45. Савдо ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, оператор тегишли шахсларни икки ой муддатга кейинги савдода иштирок этишдан четлаштириш чораларини кўради.

Ушбу чекловлар савдо ғолиби четлаштирилгунга қадар, у томонидан ариза берилган лотлар ва унинг иштирокида савдо бошланган ёки якунланган бошқа лотлар бўйича савдо жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди.


46. Буюртмачи савдо объектини ғолибга зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.

Оператор савдо объектини сақлаш, топшириш-қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди ва унинг оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.


47. Буюртмачи сотилган савдо объектининг савдо ғолибига топширилгунга қадар хусусиятини йўқотмаган ҳолда сақланишини таъминлаш, мол-мулк буюртмада кўрсатилган фотосуратга мувофиқлиги ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

             

48. Божхона органлари, Бюро ва бошқа органлар ҳамда оператор ўртасида буюртмачига топширилган мол-мулклар, савдога чиқарилган ва сотилган савдо объектлари, буюртмачига сотишдан тушган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар интеграциялашган ахборот тизими орқали алмашиниб борилади.


49. Буюртмачи томонидан божхона органлари, Бюро ва бошқа органлар билан тузилган шартнома шартларига, шунингдек мол-мулкни сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат, шартномани тузган тегишли божхона органлари, Бюро ва бошқа органлар томонидан амалга оширилади.


50. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

             




Низомга

ИЛОВА



Давлат даромадига олинган мол-мулкларни

соддалаштирилган   аукцион   тамойиллари

асосида "E-auksion shop" электрон савдо

дўкони орқали сотиш

СХЕМАСИ

              

      

Босқичлар

       


      

Субъектлар

    


       

Тадбирлар

      


    

Муддатлар

       











1-босқич


         

Буюртмачи

(Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан белгиланган тартибда танлаб олинган савдо ташкилотлари ва "Божхона-сервис" давлат муассасаси ва (ёки) унинг ҳудудий бўлимлари)

        


       

1. Электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтиш.



       

1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.










2. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ (кейинги ўринларда - оператор) билан давлат даромадига олинган мол-мулкларни "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш.



2. Электрон буюртма бериш санасига қадар.




3. Объектни "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш учун операторга электрон буюртма бериш.



3. Хабарнома "E-auksion shop" электрон савдо дўконида жойлаштирилгунга қадар.









2-босқич


Оператор


         

1. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдо ўтказилиши ҳақида "E-auksion shop" электрон савдо дўконига хабарнома жойлаштириш.

       


       

1. Буюртма олинган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай.



2. Талабгорлардан ариза қабул қилиш.


2. Хабарнома "E-auksion shop" электрон савдо дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.

       








3-босқич


Ариза берувчи (жисмоний ва юридик шахслар)


             

1. Савдо платформасидан рўйхатдан ўтиш ва аукцион қоидалари, савдо платформасининг тартиб-таомилларини қабул қилгани юзасидан электрон шартнома имзолаш.



          

1. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдода иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.













2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.



2. Хабарнома "E-auksion shop" электрон дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.




3. Ариза юбориш.



3. Хабарнома "E-auksion shop" электрон дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.




4. Шахсий кабинет орқали закалат пулини тўлаш.



4. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдода иштирок этиш учун ариза бергунига қадар.









4-босқич


Оператор


Савдони "E-auksion shop" электрон савдо дўконида автоматик тарзда ўтказиш.


         

Хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 дан бошлаб беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар.

        











5-босқич


Аукцион ғолиби


Лот қийматини тўлаш.


       

Уч иш куни ичида тўлов тўлиқ амалга ошириш.









6-босқич


Оператор


             

1. Савдо натижалари операторнинг савдо платформасида эълон қилиш.



          

1. Аукцион якунланиши билан.




2. QR-кодини қўллаш савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштириш.



2. Лот қиймати (оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай.




3. Баённомани савдо ғолибининг ва Буюртмачининг шахсий кабинетига юбориш.



3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг.




4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлаш.



4. Аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида.

        

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 октябрь

















































































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск