ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Бошқа масалалар /Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларини (0050-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 23.06.2023 й. N 14-сон)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
23.06.2023 й.
N 14-сон
ҚАРОРИ
Нон ва қандолат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни
сақлашда санитария-гигиена талабларини
(0050-23-сон СанҚваН)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 187]
Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талаблари (0050-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Нон, нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун гигиеник талаблар (0257-08-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).