ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.10.2023 й. ПҚ-331-сон "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2023 й.

N ПҚ-331



ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳудудларда хомашёни тўлиқ йиғиб олиш ва қайта ишлашга йўналтириш мақсадида терини қайта ишловчи корхоналар билан:

чорвачилик кластерлари ва чорва молларини сўйиш кушхоналари;

аҳолидан терини йиғувчи тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар ўртасида кооперация тизими жорий қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмаси ушбу кооперация тизимининг биринчи навбатда 1-иловага мувофиқ туманларда жорий қилинишини таъминласин.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда терини қайта ишловчи ва уни етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган намунавий шартномани ишлаб чиқиб, ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин.


2. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.А. Ходжаев) бир ой муддатда "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг масъулларини бириктирган ҳолда, 2023-2025 йилларда тери хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари дастурини тасдиқласин.

Белгилансинки, ушбу инвестиция лойиҳалари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" ва Жаҳон банки иштирокидаги "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳалари доирасида халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмаси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари ҳамда хорижий банкларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларининг тижорат банклари орқали жалб қилинадиган 200 миллион АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-143-сон қарорининг 4-банди билан тижорат банкларида очилган кредит линияларининг фойдаланилмаган қисмидан молиялаштириш тартиби ва шартларини сақлаб қолган ҳолда 40 миллион АҚШ доллари.


3. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида инвестиция лойиҳалари учун ер майдонларини ажратиш тизимини соддалаштириш ва кичик саноат зоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

а) чарм-пойабзал, мўйначилик ва ихтисослашган сўйиш корхоналари ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, корхоналар томонидан бир йил ичида ҳар ой тенг улушларда амалга оширилади;

б) ташкил этилган 16 та ихтисослашган чарм-пойабзал кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун:

электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи 25 йил муддатдан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилинади;

ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига аниқланган бошланғич нархининг 10 фоизи миқдорида чиқарилади;

электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари томонидан ер участкалари учун маблағлар 3 йил давомида тенг улушларда тўлаб берилади;

в) Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонасида марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-292-сон қарорига асосан республика бюджетидан 10 йил муддатга 50 миллиард сўмгача ссуда ажратилади.

Бунда, терини қайта ишлаш корхоналари томонидан марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш ва бошқариш учун тенг улушларда ягона корхона таъсис этилади ҳамда ушбу ссуда иккинчи йилдан бошлаб ягона корхона томонидан ҳар йили тенг улушларда республика бюджетига қайтариб берилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур мақсад учун зарур бўлган маблағларнинг ягона корхонага ажратилишини 2024 йил бюджет параметрларида кўзда тутсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси 2024 йил якуни билан марказлашган оқова сув тозалаш иншоотининг фойдаланишга топширилишини таъминласин.


4. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

а) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини (ТИФ ТН бўйича 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2025 йил 1 январга қадар йиғим ундирилмайди;

б) Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мавжуд ресурслари доирасида:

экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида улар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача:

экспорт ҳажми 1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 1 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади. Бунда, молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган ҳолда тақдим этилади;

в) чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаси корхоналари томонидан хорижда савдо уйи ва дўконини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилади.


5. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кадрлар тайёрлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

юқори малакали тикувчи, бичувчи ва косибларни тайёрлашда "уста-шогирд" анъанаси асосида корхонанинг тажрибали ходимларига бириктирилган шогирдлар учун дастлабки уч ой мобайнида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади;

мазкур субсидиянинг 50 фоиз қисми устанинг иш ҳақига устама сифатида берилади ва қолган қисми зарур хомашёлар сотиб олиш учун мақсадли сарфланади;

илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш учун олий таълим муассасалари "таълим-фан-ишлаб чиқариш" тамойили асосида ҳудудларга 2-иловага мувофиқ бириктирилади;

мазкур олий таълим муассасалари томонидан бириктирилган ҳудудларда коллеж ва техникумларга соҳага кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув-методик ёрдам кўрсатилади;

"Ўзчармсаноат" уюшмаси бириктирилган ҳудудларда таълим муассасалари билан соҳа корхоналарининг ўзаро узвий ҳамкорлигини таъминлаш, шу жумладан талабаларга ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини ўргатиш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва ҳудудларга бириктирилган олий таълим муассасалари 2024/2025 ўқув йилидан Италия, Туркия, Германия ва бошқа давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни (муҳандис, технолог, дизайнер, маркетолог) тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари жорий этилишини таъминласин.


7. "Ўзчармсаноат" уюшмасининг Италиянинг пойабзал ва чарм ускуналари ишлаб чиқарувчи миллий уюшмасининг (ASSOMAC) грант маблағларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб халқаро тажриба асосида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларининг синов лабораторияларини ташкил этиш бўйича таклифи маъқуллансин.


8. 2024-2026 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш ва хорижий брендлар билан ҳамкорлик ўрнатиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилиш, қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 октябрдаги

ПҚ-331-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳолидан терини йиғиб олиш ва тайёрлаш

пунктлари ташкил этиладиган туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Туманлар номи


Хомашё ҳосил бўлиши

(минг дона)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир тумани


65,1

Қўнғирот тумани


52,5

2.

Андижон вилояти

Қўрғонтепа тумани


80,0

Улуғнор тумани


32,9

3.

Бухоро вилояти

Ромитан тумани


150,3

Бухоро тумани


131,6

4.

Жиззах вилояти

Зарбдор тумани


65,4

Шароф Рашидов тумани


115,4

5.

Қашқадарё вилояти

Нишон тумани


147,8

Косон тумани


241,3

6.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани


171,8

Навбаҳор тумани


152,6

7.

Наманган вилояти

Косонсой тумани


53,6

Поп тумани


83,6

8.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тумани


128,0

Булунғур тумани


101,6

9.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани


152,6

Музработ тумани


55,9

10.

Сирдарё вилояти

Сардоба тумани


31,3

11.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани


164,9

Қуйи Чирчиқ тумани


32,4

12.

Фарғона вилояти

Ўзбекистон тумани


55,8

Фурқат тумани


43,0

13.

Хоразм вилояти

Урганч тумани


67,7

Шовот тумани


52,2

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 октябрдаги

ПҚ-331-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида

"таълим-фан-ишлаб чиқариш" тамойили асосида

ҳудудларга бириктириладиган олий таълим муассасалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Олий таълим муассасаси


Тайёрланадиган

мутахассислар сони


Ҳудудлар


кундузги


сиртқи



1.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


200

150

Тошкент шаҳри,

Тошкент вилояти,

Сирдарё вилояти


2.

Фарғона политехника институти


50

50

Фарғона вилояти,

Андижон вилояти


3.

Наманган тўқимачилик саноати институти


75

25

Наманган вилояти


4.

Жиззах политехника институти


50

25

Жиззах вилояти,

Самарқанд вилояти,

Қашқадарё вилояти,

Сурхондарё вилояти


5.

Бухоро муҳандислик-технология институти


125

50

Бухоро вилояти,

Навоий вилояти,

Хоразм вилояти,

Қорақалпоғистон

Республикаси


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 октябрдаги

ПҚ-331-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2026 йилларда чарм-пойабзал саноатини

янада ривожлантириш ва хорижий брендлар

билан ҳамкорлик ўрнатиш

ДАСТУРИ


Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

"Хомашёдан тайёр маҳсулотгача" тамойили асосида хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича кластер лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Кластер лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш.


2024 йил

январь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Маҳаллий ҳокимликлар билан кластер лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудларини аниқлаш.


2024 йил

март

3. Лойиҳани амалга ошириш жараёнларини доимий мониторинг қилиб бориш ва уларни белгиланган муддатларда ишга туширишни таъминлаш.


2023-2025

йиллар

2.

Чарм маҳсулотидан пойабзал ва чарм-атторлик тайёр маҳсулотлари, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.


1. Ҳудудларнинг хомашё базасини ва ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўшлиқларини таҳлил қилиш.


2024 йил

январь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Таҳлил асосида ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган тармоқ инвестиция дастурини шакллантириш.


2024 йил

февраль

3. Тармоқ инвестиция дастурини амалга ошириш чораларини кўриш.


2024-2026

йиллар

3.

Ишлаб чиқариш корхоналар қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш.


1. Ишлаб чиқариш корхоналарининг қувватларидан фойдаланиш даражасини тўлиқ таҳлилдан ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Корхоналарни энергия тежамкор ва инновацион технологиялар асосида модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


3. Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш.


2024 йил

апрель


4.

Таниқли хорижий брендлар билан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 30 дан ортиқ нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни 5 баробарга ошириш.


1. Уюшма ва соҳа корхоналари вакилларини Хитойга сафарини ташкил қилиш ва "Li-Ning", "Anta Sports Products", "Peak Sport Products" ва "Xtep" компаниялари билан бренд маҳсулотларни "аутсорсинг" ва "франчайзинг" асосида ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилиш.


2024 йил

март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари


2. Италия, Португалия ва Испания давлатларига Уюшманинг бизнес-миссиясини ташкил этиш ҳамда бу ташрифда "APIC", "APICCAPS", "COTANCE", "Inpelsa" ва "ACEXPIEL" каби йирик ташкилот ва компаниялар билан музокаралар ўтказиб Ўзбекистондан чарм маҳсулотлари экспортини амалга ошириш чораларини кўриш.


2024 йил

июнь

3. "Adidas" (Германия), "Berkemann" (Германия), "Kari" (Россия), "Geox" (Италия) ва бошқа йирик пойабзал брендлари билан музокаралар ўтказиш ва соҳа корхоналарига буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилиш.


2024 йил

июнь

5.

Корхоналарда халқаро тажриба асосида сифат назорати ва сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001, ISO: 14001, ISO: 45001) жорий қилиш.


1. Хорижий консультантлар билан ҳамкорликда корхоналарда халқаро тажриба асосида сифат назорати тизимларини жорий қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

февраль


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси

2. Экспортчи корхоналарда сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини жорий қилиш даражасини 80 фоизга етказиш чораларини кўриш.


2025 йил

январь

6.

Спорт, мебель, машинасозлик ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган сифатли табиий ва сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш.


1. Табиий ва сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун лойиҳаларни амалга ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш.


2024 йил

март


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш.


2024 йил

апрель

7.

Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда кимёвий ва биологик тозалаш иншоотларини ташкил қилиш.


1. Чарм ишлаб чиқаришда экологик нормалар ва ишлаб чиқаришнинг табиатга таъсири масалаларида корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича Leather Working Group (LWG), Sustainable Leather Foundation (SLF) халқаро ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш.


2024 йил

март


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар

2. Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда халқаро талаблар асосида кимёвий ва биологик тозалаш иншоотларини ташкил қилиш чораларини кўриш.


2025 йил

январь

8.

Тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг чарм-пойабзални йирик импорт қилувчи давлатлардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини ташкил қилиш.


Хорижий давлатларда (АҚШ, Германия, Япония, Франция, Буюк Британия, Италия, Нидерландия, Испания, Бельгия ва Россия Федерацияси каби) ўтказиладиган кўргазма ҳамда ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари билан иштирок этишини ташкил қилиш.


Ҳар йили

кўргазма ва

ярмарканинг

ўтказилиши

санасидан

келиб чиқиб


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


9.

"UzCharmExpo" халқаро чарм, пойабзал ва мўйна кўргазма-ярмаркаси кўламини янада кенгайтириш.


"UzCharmExpo" халқаро чарм, пойабзал ва мўйна кўргазма-ярмаркаси кўламини кенгайтириш ва хорижий иштирокчиларни янада кенг жалб қилиш мақсадида кўргазмани чарм-пойабзал йўналишида тажрибали хорижий ташкилотчилар билан бирга ташкил этиб бориш чораларини кўриш.


Ҳар йили икки

маротаба

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


10.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонасида терини қайта ишлаш корхоналари учун марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш.

1.Марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини бошқарадиган ягона корхонани тенг улушларда таъсис этиш.


2024 йил

январь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Саноат зонасида жойлашадиган терини қайта ишлаш корхоналари


2. Марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш учун зарур маблағлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

апрель

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ва ушбу ягона корхона таъсисчиларининг кафиллиги асосида республика бюджетидан 10 йил муддатга 50 миллиард сўмгача ссуда ажратиш.


Лойиҳа-смета

ҳужжатларида

кўрсатилган

муддатларда


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4. Маблағлар ажратилганидан сўнг кичик саноат зонасида марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш ишларини ташкил қилиш.


Лойиҳа-смета

ҳужжатларида

кўрсатилган

муддатларда


Лойиҳа ташаббускорлари томонидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъект

11.

Республика ҳудудларидаги 16 та чарм-пойабзал кичик саноат зоналари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилишини таъминлаш.


1. Зарур ҳолларда ер майдонларининг тоифасини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарори талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритиш.


2023 йил

декабрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Кадастр агентлиги


2. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорини қабул қилиш чораларини кўриш (зарур ҳолларда ер тоифасини ўзгартириш бўйича тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг).


10 кун

муддатда

3. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарори қабул қилинганидан сўнг саноат зонасида ерлар белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш.


15 кун

муддатда

12.

Тошкент вилоятида чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонасини кенгайтириш.


Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонасини кенгайтириш бўйича тегишли таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


13.

Соҳа корхоналарининг давлат ва корпоратив харидлардаги иштирокини кенгайтириш орқали қўллаб-қувватлаш.


Давлат буюртмачиларига етказиб берилаётган гўшт автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналарида сўйилганлиги ва "Ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими"да рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар (QR-код) асосида истеъмолга қабул қилиш тартибини жорий қилиш.


2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


14.

Ишлаб чиқаришга янги инновацион технологияларни жорий қилишни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш.


1. Ишлаб чиқаришда автоматлашган ва роботлашган технологияларни қўллашни кенгайтириш чораларини кўриш.


2. Пойабзал деталлари, стелкалари ва таг қисмларини ишлаб чиқаришда 3D-чоп этиш технологияларини қўллаш бўйича етакчи компаниялар тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш чораларини кўриш.


2025 йил

январь


"Ўзчармсаноат" уюшмаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, соҳа корхоналари


15.

Халқаро тажриба асосида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти, Наманган тўқимачилик саноати институти, Фарғона политехника институти талабаларини хорижий давлатлар, шу жумладан Франция (ITECH), Испания (UdL), Туркия (EGE) олий таълим муассасалари тажрибаси асосида мода, дизайн, технология, стандартлаштириш, инновациялар, маркетинг ва менежмент йўналишларида ўқитиш ҳамда соҳа корхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.


2025 йил

январь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


16.

2023 - 2025 йилларда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида юқори қўшилган қийматли, импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 1,0 млрд АҚШ долларига тенг 769 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.


1. 2023 - 2025 йилларда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.


2023 йил

ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


2. Инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини ва тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаш.


2023-2025 йй.

3. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев) "Ўзчармсаноат" уюшмаси таклифига асосан мазкур дастурдаги лойиҳалар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


2023-2025 йй.

17.

Чарм-пойабзал маҳсулотларини онлайн-савдо платформалари орқали экспорт қилишни кенгайтириш.


Йирик онлайн-савдо платформалари ҳамда мульти-бренд онлайн дўконлар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва улар иштирокида соҳа корхоналари учун онлайн-плафтормалардан фойдаланиш, маҳсулотларни онлайн реклама қилиш кўникмаларини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш.


Доимий

равишда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


18.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси веб-сайтини такомиллаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларидан иборат сифатли онлайн кўргазма яратиш.


1. Сифатли онлайн кўргазма яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда соҳадаги хорижий бирлашма ва корхоналар орасида кенг тарғиб қилиш.


2024 йил

январь


"Ўзчармсаноат" уюшмаси

2. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларини онлайн кўргазмага юклаб бориш.


Доимий

равишда

3. "Ўзчармсаноат" уюшмаси веб-сайтига соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналар тўғрисида маълумотларни жойлаштириб ва янгилаб бориш.


Доимий

равишда

19.

Корхоналар билан онлайн мулоқотни йўлга қўйиш орқали муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва янги ташаббусларни шакллантириш.

1. Интернет тармоғида соҳа корхоналари учун (telegram, веб-сайт ва бошқа) онлайн мулоқот платформаларини ташкил қилиш.


2023 йил

ноябрь


"Ўзчармсаноат" уюшмаси

2. Онлайн платформаларда мунтазам равишда турли (ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт ҳажмларини ошириш, кадрлар тайёрлаш, тартибга солишдаги ва маъмурий тўсиқларни аниқлаш ва бошқа долзарб мавзуларда) сўровлар ўтказиб бориш.


Доимий

равишда


3. Сўров натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни шакллантириш.


Доимий

равишда


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 октябрдаги

ПҚ-331-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорига илова қуйидаги мазмундаги 81 ва 82-бандлар билан тўлдирилсин:

"81. Тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш.

82. Жунни йиғиш ва тайёрлаш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"чарм-атторлик маҳсулотлари, чармдан тайёр кийимлар, оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, шунингдек фурнитура, аксессуарлар ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун - 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга ажратилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-143-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "2022 йил" сўзлари "2022-2025 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 октябрь








































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск