Практическая Бухгалтерия

Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 16.10.2023 й. 540-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 октябрдаги

540-сон қарорига

ИЛОВА



Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида

уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб

ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо

дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича

савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини, шунингдек, давлатга тегишли бўлган мол-мулкларни сотиш ҳамда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-auksion shop" электрон савдо дўкони (кейинги ўринларда - электрон дўкон) - хусусий мулкдорлар мулкларининг электрон савдоларини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлайдиган "E-auksion" электрон савдо платформасидаги (кейинги ўринларда - савдо платформаси) электрон дўкон;


буюртмачи - ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган савдолар объектини электрон дўкон орқали сотиш ёки ижарага бериш учун буюртма юборган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, мулкдорнинг ишончномаси орқали учинчи шахс (бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётган юридик ва жисмоний шахслар бундан мустасно);


электрон онлайн-савдолар (кейинги ўринларда - савдолар) - электрон дўкон орқали мулкдорнинг хоҳишига кўра савдолар объектининг нархини ошириб бориш тамойилида ёки эълон қилинган нархда сотиш орқали ўтказиладиган электрон савдо усули;


лот - буюртмачи томонидан сотиш ёки ижарага бериш учун электрон дўконга қўйилган савдолар объекти;


оператор - электрон дўконда савдони ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига эга юридик шахс - "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ;


савдолар объекти - электрон дўкон орқали сотиладиган хусусий мулкдорларга тегишли мол-мулклар, шу жумладан, ижарага бериладиган кўчмас мулк, махсус техника ва автотранспорт воситалари (озиқ-овқат маҳсулотлари, тез бузиладиган товарлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, термик ишлов берилмаган, шу жумладан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёлар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик моддалари, пестицидлар ва агрохимикатлар, кимёвий моддалар ва заҳарлар, дори воситалари ҳамда диний мазмундаги материаллар бундан мустасно);


савдо қадами - савдолар объекти бошланғич нархига нисбатан белгиланадиган фоиз;


савдо иштирокчиси (кейинги ўринларда - иштирокчи) - электрон дўкон орқали савдода иштирок этиш учун электрон ариза берган юридик ёки жисмоний шахс;


савдо платформасидаги техник узилиш - савдо жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Низом талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги, шу жумладан, электрон дўкондаги техник носозликлар;


талабгор - савдоларда иштирок этиш истагини билдирган ва операторнинг савдо платформасида ушбу Низом билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахс;


хабарнома - электрон дўконда муайян лот бўйича савдо ўтказилиши тўғрисидаги маълумот;


харидор - эълон қилинган нарх бўйича савдолар объекти қийматини тўлиқ тўлаган талабгор;


шахсий кабинет - буюртмачи ёки иштирокчига савдо платформасидаги савдоларда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобварақни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан юборилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими.


3. Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Савдолар ушбу Низом талабларига мувофиқ электрон дўконда буюртмачининг буюртмаси асосида қуйидаги тартибда ўтказилади:

нархни ошириб бориш тамойили асосида ўтказиладиган электрон онлайн-савдо орқали;

эълон қилинган нархда сотиш орқали.


5. Савдоларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш доирасида оператор қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:

савдоларни белгиланган тартибда ва вақтда ташкил этиш ва ўтказиш;

электрон дўконда савдолар инсон омили аралашувисиз ўтказилишини таъминлаш.


6. Савдода иштирок этиш учун буюртмачи ва талабгор савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

Савдо платформасидан рўйхатдан ўтишда буюртмачи ва талабгорнинг паспорт ёки ID-карта маълумотлари, СТИРи, юридик манзили, банк реквизитлари, буюртмачи ва талабгор раҳбари (ёки ваколатли шахс)нинг паспорт ёки ID-карта маълумотлари ҳамда алоқа маълумотлари кўрсатилади.

Рўйхатдан ўтиш ва шахсни идентификация қилиш маълумотларни тўлдириб уларни электрон рақамли имзо (кейинги

...
Время: 0.0908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск