ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати байроғи ва эмблемасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.10.2023 й. 3466-сон билан рўйхатга олинган Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 14.10.2023 й. 113-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 19 октябрда 3466-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат хавфсизлик

хизмати Раисининг

2023 йил 14 октябрдаги

113-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати байроғи ва эмблемасидан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (бундан буён матнда Хизмат деб юритилади) байроғи ва эмблемасини тайёрлаш, ундан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хизмат байроғи ва эмблемаси Хизматнинг расмий рамзлари ҳисобланади.


2. Хизмат байроғи ва эмблемаси ўлчамидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида келтирилган намуналарга мувофиқ бўлиши керак.


3. Хизмат байроғи ва эмблемаси Хизмат ҳарбий хизматчилари учун Ватанга садоқат билан хизмат қилишни, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини эслатиб туришга хизмат қилади.



2-БОБ. ХИЗМАТ БАЙРОҒИ ВА ЭМБЛЕМАСИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Хизмат байроғи ва эмблемасини тайёрлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Хизмат байроғидан қуйидаги бино ва иншоотларда фойдаланилади:

Хизмат марказий девони биносида ва раҳбарияти хизмат хоналарида;

Хизматнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Хизматнинг чегара қўшинлари, шунингдек Хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлар биноларида;

Хизматнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Хизматнинг чегара қўшинлари, шунингдек Хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлар бошлиқларининг хизмат хоналарида;

Хизмат тарихи музейи, маънавият ва маърифат хоналарида ҳамда мажлислар залларида;

Хизмат иштирокида ёки ташаббуси билан ташкил этилаётган спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар ўтказилаётган бино ва иншоотларда.


6. Хизмат байроғи Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроқлари билан бир вақтда кўтарилганда ўнг томондан кўтарилади (бинонинг фасад қисмига қараб турганда).

Хизмат байроғи Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроқлари билан бир текис жойлаштирилади.


7. Хизмат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада ёки флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.

Кўтариб қўйилган Хизмат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.


8. Хизмат байроғи тасвири қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

Хизмат автотранспорт воситалари, махсус ва ҳарбий техникаларида;

Хизмат ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий формали кийим-кечакларида ва фарқловчи нишонларида;

Хизмат ҳарбий хизматчилари учун ўтказиладиган ўқув-тарбия жараёнида;

Хизмат расмий веб-сайтларида.


9. Хизмат эмблемаси қуйидагиларда жойлаштирилади:

Хизмат марказий девони биносида ва раҳбарияти хизмат хоналарида;

Хизматнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Хизматнинг чегара қўшинлари, шунингдек Хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлар биноларида;

Хизмат офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг хизмат гувоҳномасида.


10. Хизмат эмблемаси тасвири қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

Хизмат автотранспорт воситалари, махсус ва ҳарбий техникаларида;

Хизмат ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий формали кийим-кечакларида ва фарқловчи нишонларида;

Хизмат тарихи музейи, маънавият ва маърифат хоналарида ҳамда мажлислар залларида;

Хизмат ҳарбий хизматчилари учун ўтказиладиган ўқув-тарбия жараёнида;

Хизмат фахрий ёрлиқларида ҳамда ички ва халқаро ёзишма ҳужжатларида;

Хизмат расмий веб-сайтлари ва нашрларида;

Хизмат идоравий кўкрак ва эсдалик нишонларида.


11. Хизмат байроғи ва эмблемаси тасвиридан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилади:

Хизмат буюртмаси бўйича чоп этиладиган босма маҳсулотларда;

Хизмат томонидан, шунингдек у билан ҳамкорликда суратга олинадиган кино, видео ва фотоматериалларда;

Хизмат буюртмасига кўра тайёрланадиган идоравий, ахборот ва эсдалик совға маҳсулотлари ҳамда қадоқланган пакетларга туширилган тасвир сифатида, шу жумладан логотип, кубок, спорт медаллари, вимпеллар ва дипломларда.


12. Хизмат байроғи ва эмблемаси бутун ҳамда ранги бузилмаган ҳолда кўтарилади ва жойлаштирилади.


13. Хизмат байроғи ва эмблемасининг ўлчами, ўрнатилган ёки жойлаштирилган жойларига мос келиши керак.


14. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш) ва реализация қилишда Хизмат байроғи ва эмблемаси тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тақиқланади, бундан Хизмат буюртмасига асосан товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш), шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.


15. Юридик шахсларнинг рамзий белгилари Хизмат байроғи ва эмблемаси билан айнан ўхшаш бўлиши мумкин эмас.



3-БОБ. ХИЗМАТ БАЙРОҒИ ВА ЭМБЛЕМАСИНИ

САҚЛАШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ


16. Хизмат байроғи ва эмблемасини сақлаш, ҳисобини юритиш, бериш ва ишлатиш Хизмат Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, уларнинг туманлар (шаҳарлар) бўйича бўлимлари (бўлинмалари), Хизматнинг чегара қўшинлари, шунингдек Хизматнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа органлар бошлиқлари томонидан тайинланадиган моддий жавобгар шахслар томонидан таъминланади, бундан ушбу Низомнинг 9-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат мустасно.


17. Хизмат байроқлари ва эмблемалари кейинчалик фойдаланиш учун яроқсизлиги аниқланганда, моддий жавобгар шахс уларни алмаштириш бўйича зарур чоралар кўради.


18. Бинонинг олд томонида жойлаштирилган Хизмат байроғини алмаштириш унинг эскиришига кўра, бир йилда кўпи билан тўрт марта амалга оширилади. Бино ичида ва мажлислар залларидаги байроқ уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган муддатда алмаштирилади. Агар белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин Хизмат байроғи қониқарли ҳолатда бўлса, у алмаштирилмайди.


19. Хизмат эмблемаси кўпи билан беш йилда бир марта алмаштирилади. Агар ушбу муддат ўтгач белги қониқарли ҳолатда бўлса, у алмаштирилмайди.


20. Дастлабки кўринишини йўқотган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган Хизмат байроғи ва эмблемасини йўқ қилиш қайта фойдаланишни истисно этиш мақсадида ёқиш, эритиш ва майдалаш йўллари орқали амалга оширилиши шарт.

Фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган Хизмат байроғи ва эмблемасини йўқ қилиш тўғрисида тегишли далолатнома моддий жавобгар шахс томонидан тузилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 октябрь























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск