Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Внешнеэкономическая деятельность / Регулирование экспортно-импортных операций /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2023 й. 560-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2023 й.

N 560



БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, глобаллашув жараёнларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажмлари ортиб бораётганлиги, трансчегаравий электрон савдонинг ривожланиш омиллари соҳани тўлиқ рақамлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилашни ҳамда ушбу соҳада коррупция омилларига йўл қўймаслик мақсадида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришни тақазо этмоқда.

Божхона органлари фаолиятига замонавий рақамли технологияларни янада кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини киритиш;

инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўловни 100 фоиздан 50 фоизга тушириш;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни етарли даражада қайта ишлаш мезони асосида ҳосил қилинган қайта ишлаш маҳсулотини божхона ҳудудидан экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш;

ташқи савдо операцияларини амалга оширишда шартнома бўйича хорижий ҳамкор мамлакат ўзгариши билан боғлиқ қўшимчаларни божхона юк декларациясида қайд этиш талабини мақбуллаштириш;

ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари маълумотларига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш киритиш имкониятини яратиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 24 октябрдаги

560-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатининг I-бўлими 3-бандидаги "Транспорт" сўзи "Товарнинг кузатув" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Миллий гвардиянинг" сўзлари "Миллий гвардия ва божхона органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар";


в) 10-5-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳ

...
Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск